Ич котиши (кабзият) — катталар ва болаларда сабаблари, даволаш, олдини олиш

Ич котиши

Ич котиши (кабзият) — катталар ва болаларда сабаблари, даволаш, олдини олиш

Ич котиши, кабзият — ошқозон-ичак тизими аъзоларининг асосий белги: дефакация (ҳожат чиқариш) тартибининг бузилиши ва / ёки ичакнинг тўлиқ бўшатилмаслиги билан боғлиқ ҳолат. Ич котиши мустақил касаллик емас, балки организм фаолиятининг бузилиши, касалликлар ва турли хил тизимлар функциясининг ишдан чиққанлиги аломатидир.

 

Кабзият 30-50% катталар ва 5-20% болаларда ташхисланади. Кексаларда ушбу ҳолат ёшларга қараганда 5 марта кўпроқ қайд қилиади. Муаммо сабаблари нотўғри овқатланиш, баъзи бир дори воситалар қабули, инфекцион касалликлар ва сурункали ич котишига олиб келиши мумкин бўлган жиддий патологиялар саналади.

Кабзият белгилари

Турли таснифларга кўра, турлича ҳолатлар кабзият дея саналиши мумкин: катта ёшли аёл ва еркакларда 48 соат давомида, чақалоқларда еса рухсат етилган бир неча сутка давомида дефакациянинг бўлмаслиги. Кўп ҳолларда ич котишига ташхис қўйиш учун қуйидаги белгилар мавжуд бўлиши керак

Ёш гуруҳиДефакациялар сони
КатталардаҲафтасига 3 мартадан кам
Емизикли чақалоқлардаКунига 2 мартадан кам
Қўшимча аралашмалар
бериладиган емизикли
чақалоқларда
Кунига 1 мартадан кам
3-7 ёшли болалардаҲафтасига 5 мартадан камлиги
7 ёшдан катта болалардаҲафтасига 3 мартадан камлиги

Юқоридагиларга қўшимча равишда, ташхис қўйиш учун ҳожат чиқариш жараёнида узоқ вақт давомида кучаниш кераклиги, нажас зич ва қуруқ бўлиши ҳам кузатилиши зарур.

Кабзият қуйидаги каби ҳис-туйғулар билан бирга кечиши мумкин:

  • Ҳожат чиқаргандан сўнг ичакларнинг тўлиқ бўшалмаганлиги ҳисси;
  • Қориннинг кенгайиб оғриши (айниқса пастки қисмда), дамланиши;
  • Дефакация жараёни оғриқли бўлиши;
  • Дефакациядан сўнг тўғри ичак бўшлиғида тиқин мавжудлиги ҳисси.

Асосий симптомлардан ташқари, ушбу патологияга кўнгил айниши, иштаҳа пасайиши, бош оғриғи, жиғилдон қайнаши, оғиздан нохуш ҳид келиши, уйқусизлик, тил юзасида караш ҳосил бўлиши ҳамроҳлик қилиши мумкин.

Таснифи

Ҳозирги пайтда кабзиятнинг ягона таснифи мавжуд емас, аммо патологик ҳолат сифатида у босқичи ва сабабларига қараб фарқланади.

Катталарда ва болаларда ич котишининг сабаблари сифатида қуйидаги бузилишларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • Бирламчи. Туғма ёки орттирилган патология, тўғри ичак аномалиялари ва иннервацияси туфайли;
  • Иккиламчи. Жароҳатлар, касалликлар, шунингдек медикаментоз терапиянинг ножўя таъсири туфайли;
  • Идиопатик. Аниқланмаган сабабларга кўра ичак моторикасининг бузилиши туфайли.

Патогенетик таснифга кўра:

  • Алиментар. Суюқлик, клетчатка йетишмовчилиги ёки умуман озиқ-овқат ҳажмининг камайиши натижасида;
  • Механик. Ичак бўшлиғи диаметрининг торайиши, бошқа органик ўзгаришлар сабабли;
  • Дискинетик. Ҳазм қилиш аъзолари функциясининг бузилиши, ичак иннервацияси ва бошқалар туфайли.

Клиник тасвирга қараб, ичак деворларининг тонусидан келиб чиққан ҳолда:

  • Атоник— тонуснинг камайишида. Ичаклар перисталтикаси суст, нажас массаси аста-секин ҳаракатланади, бу еса уларнинг тўпланишига ва дефекациянинг кечикишига олиб келади. Атоник ич котиши кўп ҳолларда гиподинамия, овқатланишнинг бузилиши (мунтазам овқатланмаслик ичак перисталтикаси фаоллигини пасайтиради) билан боғлиқ. Бундан ташқари, атония кўпинча кексалик даврида мушак толалари ва сфинктерлар тонусининг ўзгариши оқибатида ривожланади;
  • Спастик— дефакация пайтида оғриқ кузатилмаслиги билан ажралиб туради, аммо унга қорин дам бўлиши, оғирлик, қориннинг кенгайиши ҳисси, ичак спазмлари (санчиқлари) ҳамроҳлик қилади. Дефекация пайтида нажас оз миқдорда чиқарилади, шу билан бирга узоқ муддат ҳожат чиқармаслик қайд етилмайди.

Спастик ич котиши ичакнинг баъзи қисмларида мушак тўқималарининг спазмлари туфайли юзага келади. Натижада нажас массаси йиғилиб, ичак бўшлиғида қийинчилик билан ҳаракатланади. Катталардаги спастик кабзиятнинг енг кенг тарқалган сабаблари — ендокрин касалликлар, ичак деворлари тонусининг ортиши, стрессли ҳолатлардир.

Вазиятнинг жиддийлиги ва давомийлигига қараб, кабзиятнинг ўткир ёки сурункали шакллари ажратилади. Агар бир неча кун давомида дефекация кузатилмаса, ўткир ич котиши ташхиси қўйилади. Ушбу ҳолатнинг сабаблари:

  • Жароҳат оқибатида механик тўсиқлар мавжудлиги;
  • Ўсмалар, яллиғланишлар, спазм;
  • Узоқ муддатли гиподинамия (ётоқ режимида, тананинг пастки қисми фалажлигида);
  • Нерв импулслари узатилиши бузилиши билан кечадиган бош-калла шикастланишлари;
  • Баъзи дори-дармонларнинг ножўя таъсири.

Катталарда ич котиши сабаблари

Кабзият сабаблари сифатида ҳам тиббий, ҳам ижтимоий жиҳатдан бир қатор омиллар хизмат қилиши мумкин. Деярли ҳар бир киши вақти-вақти билан овқатланиш мувозанацизлиги, касалликлар ёки баъзи дори-дармонларни қабул қилиш, вақтинчалик саёҳат ва ҳоказолар туфайли бу муаммо билан тўқнаш келади.

Функционал ич котиши кўпинча ҳомиладорлик даврига ҳамроҳлик қилади: ҳомиладор аёллар организмидаги физиологик ўзгаришлар нажас массаларининг ҳаракатланиши ва ичакларни бўшатишда қийинчиликларга олиб келади.

Овқатланиш

Йетарли миқдорда суюқлик ичмаслик, клетчатка улуши кам бўлган парҳезлар, номунтазам овқатланиш ва жисмоний фаолликнинг йетишмаслиги кенг тарқалган сабаблар қаторига киради. Истеъмол қилинган маҳсулотларда дағал клетчатканинг йетишмаслиги перисталтика (ичак мушакларининг қисқариши) ёмонлашишига олиб келади, бу еса фекал масса ҳаракатланиши ва чиқиб кетишини заифлаштиради.

Клетчатка йетарли миқдорда сабзавотлар, мевалар, ёрма ва донларда мавжуд. Таомномада бу каби маҳсулотларнинг йетишмаслиги ва осон ҳазм бўладиган маҳсулотлар, айниқса юқори углеводли маҳсулотлар (оқ нон, пишириқлар, ширинликлар) кўплиги натижасида ичак мушак толаларининг қисқариш тезлиги ва кучи камаяди. Бу омилларга камҳаракатлик ҳам қўшилса, хавф еҳтимоли бир неча баробарга ортади.

Катта ёшдаги киши учун клетчатка истеъмоли миқдори кунига 25-30 грамм оралиғида бўлиши керак.

Турмуш тарзи

Дефакация жараёни қисман назорат қилинади, шу туфайли ҳожатхонага ташриф бир мунча вақтга қолдирилиши мумкин. Ҳожатга киришни кейинга қолдириш одати вақт ўтиши билан чақириқ юзага келиши учун кўпроқ қўзғатувчи омил — ичакда кўпроқ нажас массаси бўлишини талаб қила бошлайди. Қолаверса, тоқат қилиш нажаснинг қуруқлигини оширади.

Психоген омиллар

Депрессиялар, уйқу, дам олиш тартибининг бузилиши, низолар, қўрқувлар ва атроф-муҳит ўзгаришлари каби психоген омиллар сурункали ич котишининг 33% ҳолларда кузатиладиган сабабчисидир. Ноқулай шароит ҳам дефакация жараёнини бузади.

Дори воситалари

Баъзи ҳолатларда дори-дармонлар ва озуқавий қўшимчалар қабули ич котиши кўринишидаги ножўя таъсирга ега бўлади. Қўллаб-қувватловчи ёки ичак тонусига таъсир етувчи препаратларни тайинлашда олдиндан профилактик чораларни қўллаш лозим.

Бундай ножўя таъсирга ега препарат гуруҳлари НЙҚП (ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, масалан ибупрофен), спазмолитик дорилар, оғриқ қолдирувчи, ярага қарши воситалар, абсорбентлар, тизимли ва ичакда таъсир кўрсатадиган антибиотиклар, антидепресантлар, антиепилептик, замбуруғларга, туберкулёзга қарши ва бошқа воситаларни ўз ичига олади. Кўп ҳолларда кабзият ривожланиши учун узоқ муддатли терапия курси керак бўлади.

Ич сурги воситаларни ҳам узоқ муддат ёки мунтазам равишда қабул қилиш ичак мушакларининг тонусини ва ичак флораси мувозанатининг пасайишини келтириб чиқаради. Бу иккинчи даражали ич котишига олиб келади.

Бошқа сабабларга:

  • Ичакда яллиғланиш, қон айланиши бузилиши мавжудлиги;
  • Ҳазм қилиш тизими касалликлари, ендокрин безлар дисфункцияси;
  • Механик тўсиқлар туфайли ичак тутилиши;
  • Чаноқ соҳаси мушак тўқималарининг иннервацияси, атрофияси;
  • Геморройда, тўғри ичак шиллиқ қавати, анус ёриқлари, анал сфинктери спазмида дефакация вақтидаги оғриқ.

Кабзият ривожланишига узоқ муддатли интоксикация (организмнинг қўрғошин ва симобнинг баъзи бирикмалари билан заҳарланиши) ҳам сабабчи бўлиши мумкин.

Болаларда кабзият

Емизикли чақалоқлар асаб тизимининг йетук емаслиги, ҳазм қилиш тизимининг янги ҳаётга мослашиши туфайли ич котишидан азият чекиши мумкин. Қўшимча овқатларни ерта киритиш, овқатлантириш бўйича тавсияларни бажармаслик, суюқлик йетишмаслиги (айниқса иссиқ мавсумда ёки ҳаддан ташқари ортиқча ўраб қўйишда), мушак дистонияси, Д витамини йетишмаслиги, сунъий озиқлантиришга нотўғри ўтиш, берилаётган аралашмаларни бошқа турга ўзгартириш, озиқ-овқатга аллергия, фермент йетишмовчилиги ва бошқа сабаблар хавф омиллари саналади.

1 ёшдан 3 ёшгача бўлганларда нотўғри овқатланиш, овқатланиш тартиби йўқлиги, дағал клетчатка ва суюқликнинг йетишмовчилиги, ичак микрофлорасининг номутаносиблиги кабзиятга сабаб бўлади.

Ерта болалик даврида кабзиятнинг психологик етиологияси болани ҳожатга чиқишни ўз вақтида ўргатмаслик, мажбурлаб тувакка ўтқизиш, ҳожатни тута олмаслиги учун қаттиқ жазолаш, шунингдек мактабгача таълим муассасаларига бора бошлашда шароит ўзгариши, жамоат ҳожатхоналарига бориш кераклиги туфайли стресслар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Ич котишини даволаш

Ҳар қандай етиологияли ич котишини даволаш ва олдини олишда мувозанатли ва тартиб билан овқатланиш муҳим ўрин тутади. Муаммонинг сурункали шаклидан азият чекаётган беморлар ичакни бўшатишни яхшилашга ёрдам берувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан хабардор бўлиши даркор.

Танин деб номланувчи модда сақлайдиган маҳсулотлар муаммо келиб чиқишида катта рол ўйнайди. Қуритилган смородина, какаоли маҳсулотлар (шу жумладан шоколад), аччиқ қора чой, қизил вино, шунингдек пюре қилинган, езилган таомлар, гуруч ва манна бўтқаси, киселлар шулар қаторига киради.

Таомномага қуйидаги маҳсулотларни киритиш ични юмшатишга ёрдам беради:

  • Жавдар нони, кепак миқдори юқори бўлган пишириқлар;
  • Ишлов берилмаган сабзавот ва мевалар, шунингдек, қуритилган мевалар (асосан олхўри);
  • Гречиха, сули, арпадан бўтқа ва гарнирлар;
  • Сарҳил сут маҳсулотлари;
  • Табиий маринадланган, тузланган, ферментацияланган маҳсулотлар;
  • Кўп миқдорда суюқлик ичиш (минерал ва оддий ичимлик суви, шарбатлар, мевали морслар, компотлар);
  • Кўп миқдорда бириктирувчи тўқималар сақловчи ёғсиз гўшт ва бошқалар.

Қабул қилинадиган таомларни кун давомида 5 қисмга бўлиб қабул қилиш керак. Қарши кўрсатмалар мавжуд бўлмаса, қабул қилинадиган суюқлик миқдори кунига 2 литргача оширилиши тавсия етилади. Спастик ич котишида илиқ минерал сув ичиш афзал.

Шунга қарамасдан, кабзиятга мойилликни камайтирадиган парҳезга ўтишдан олдин, ушбу касалликнинг сабабини аниқлаш учун шифокор билан маслаҳатлашиш талаб етилади. Чунки баъзи ҳолларда кўп миқдорда дағал клетчатка қабул қилиш қорин дам бўлиши, ичак спастик ҳодисаларини кучайтириши, оғриқ чақириши мумкин.

Бундай ҳолларда, парҳез газ ҳосил бўлишини кучайтирувчи маҳсулотларни истисно қиладиган ёки чеклайдиган тарзда белгиланади. Терапия антиспастик дориларни қабул қилиш қаторида таомномага дағал клетчаткани оз миқдорда киритиш билан бошланади.

Бошқа омиллар билан биргаликда жисмоний фаллик йетишмаслигидан келиб чиққан кабзиятда ичак ҳаракатини яхшилайдиган машқ курслари буюрилади.

Ич юмшатувчи воситалар

Бундай ҳолларда ич юмшатувчи ёхуд сурги дорилардан фойдаланиш жуда баҳсли масала. Узоқ муддат қўлланилганда организмда бундай воситаларга ўрганиб қолиш ривожланади. Бу нафақат дори воситаларининг самарасини камайтиради, балки муаммони кучайтириб ҳам юборади. Баъзи тадқиқотларга кўра, аксарият ҳолларда ич котишида ич юмшатувчи воситалар қабул қилиш шарт емас.

Ичакни бўшатишни яхшилаш учун ишлатиладиган дори воситалари турли таъсир кўрсатади, хусусан:

  • Перисталтикани кучайтирадиган воситалар (бисакодил, сенна, ровоч, итшумур екстракти ва ҳоказо)
  • Осмотик таъсир туфайли ичакда сув миқдорини оширадиган препаратлар (магний сулфат, натрий сулфат, лактулоза, макрогол препаратлари ва бошқалар.)
  • Комбинатив воситалар (Регулакс, Агиолакс, Кафиол, Калифиг ва бошқалар).
  • Ҳуқна ёки мини-ҳуқналар (Микролакс).

Мунтазам фойдаланиш учун мўлжалланган дори-дармонлар сабаблар аниқланганидан кейин фақат шифокор томонидан белгиланади. Ичакнинг механик обструкцияси ва спастик етиологияли ич котишида, бошқа ҳолатларда бўлгани каби, дори воситаларини ўзбошимчалик билан қабул қилиш мумкин емас.

Халқона воситалар

Ич котишини уй шароитида даволашга вақти-вақти билан кузатиладиган ҳолларда мурожаат қилиш мумкин. Муаммо мунтазам кузатилганда, бундай воситалар бирламчи сабабни яшириб, унинг янада кучли ривожланишига замин яратиши мумкин.

  • Бир литр сабзи шарбатига 300 мл`дан лавлаги ва бодринг шарбати қўшилади. Барчаси аралаштирилади, сўнг овқатланишдан олдин 100 мл`дан ёки кун давомида бир қултумдан қабул қилинади.
  • Икки қисм олма шарбатига бир қисм лавлаги шарбати қўшиб, аралаштирилади. Ерталаб нонуштадан олдин бир стакандан қабул қилинади.
  • Иккита ўртача катталикдаги сабзи қирғичдан чиқарилади, сўнг унинг шарбати сузиб олинади. Унга битта олмани қирғичдан чиқариб, сиқиб олинган шарбати ва битта апелсин шарбати қўшилади. Овқатланишдан олдин 50 мл`дан қабул қилинади.

Метеоризм (ичакларда ортиқча газ ҳосил бўлиши) кузатиладиган беморларга юқоридаги рецептлар қарши кўрсатилиши мумкин. 

800 мл қайнатилган сувга 140 грамм қуритилган олхўри ва 15 грамм сенна ўти солинади. Идиш яхшилаб ўралади ва аралашма 3 соат тиндирилади, сўнг сузиб олинади. Восита ичак функцияси меъёрга келмагунча ҳар соат 4 ош қошиқдан қабул қилиб турилади. Одатда таъсир 5-6 соатдан кейин кузатилади. Кўнгил айниши ва қорин санчиши кўринишида ножўя таъсирлари бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, зиғир уруғларидан тайёрланган дамламалар ҳам самарали воситалардан бири саналади.

Асоратлари

Гарчи бу ҳолат касаллик емас, организмдаги бузилишлар аломати бўлса-да, уни ташхислаш ва даволаш зарурий саналади. Турмуш тарзи, овқатланиш туридан келиб чиқадиган мунтазам ич котишининг хавфлари:

  • Маҳаллий ва умумий иммунитетнинг пасайиши, овқат ҳазм қилиш жараёнларининг бузилиши, витаминлар, микроелементлар, озиқ моддалар йетишмовчилиги ривожланиши, дисбактериоз;
  • Ошқозон-ичак тракти дисфункцияси ва касалликлари (дивертикулоз, геморрой, яллиғланиш жараёнлари ва бошқалар);
  • Нажас узоқ муддат ичак бўшлиғида сақланганда организм интоксикацияси;
  • Ичак полиплари, ўсмалари шаклланиши;
  • Ичак тутилиши.

 

(Visited 1 277 times, 6 visits today)

Related posts