Хуррак НИМАЛАРГА ОЛИБ КЕЛИШИНИ БИЛАСИЗМИ

Хуррак

Хуррак СAБAБЛAРИ, AЛОМAТЛAРИ, ТAСНИФИ ДАВОЛАШ

Хуррак касаллиги уйқу вақтида торайган нафас йўллари орқали ҳаво оқимлари ўтиши баробарида ҳалқум юмшоқ тузилмаларининг бир-бирига урилиши чоғида юзага келувчи хуриллаган, чийиллаган овозлар билан кечади.

Баъзан хуррак мутлақо соғлом одамларда ҳам бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда хуррак хавфли касаллик уйқу апноэ синдромининг аломатлардан бири сифатида ҳам намоён бўлади.

Уйқу апноэ синдроми бу уйқуда нафаснинг вақтинчалик тўхташи бўлиб, ҳар соатда 10 мартадан ортиқ, бот-бот, камида 10 сонияда ўпкага ҳаво кирмай қолишидан келиб чиқади. Бу ҳолат жиддий касалликлар пайдо бўлишига (артериал гипертензия, уйқусизлик, юракнинг ишемик касаллиги, инсульт ва ҳоказо), соғлиққа сезиларли зарарлар етказишига етарли бўлади.

Хурракнинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:

• Бурун деворчаларининг қийшайиши • Бурун йўллари ва ёки халқумнинг туғма торлиги.

• Бурун шиллиқ пардасидаги ўсимта полип. Чўзинчоқ тилча.

• Кичкина, орқага тортган жағ (тишламнинг бузилгани). • Бодомсимон безларнинг катталашуви (сурункали тонзиллит).

• Семириш ва ҳоказолар.

Хуррак

Хуррак Аломатлари

• Уйқу вақтида хириллаган, чийиллаган овозлар чиқиши. • Уйқусизлик, кундузи уйқу босиш, иш қобилиятининг пасайиши, бош оғриқлари, тунги уйқунинг яхши бўлмаслиги, жинсий майлсизлик, уйқу дори ичишга мойиллик ва ҳоказолар.

• Уйқуда нафаснинг 10 сониядан 1 дақиқагача тутилиб қолиши (тунги апноэ).

• Уйку дорилари, алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш касаллик кечишининг ёмонлашувига олиб келади.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Агар хуррак баланд бўлса, уйқусизлик келтириб чиқарса ёки тунги апноэ белгилари содир бўлса, текшириш учун шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.

Хуррак ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширув

Хуррак ва тунги апноэ синдроми ташхиси қуйидаги йўллар билан аниқланади:

• ЛОР текшируви бурун атрофидаги аъзолар кўрикдан ўтказилади (фарингоскопия, риноскопия ва ҳоказо); •бурун атрофи бўшлиқларининг рентгенографияси ёки компьютер томографияси ўтказилади; • полисомнография.

Полисомнография лабораторияларда уйкуни текшириб, қонда кислород даражасини ўлчайдиган, уйқуда барча нафас тутилишларини қайд этадиган, томир уришини, артериал босимни, мия биоритми (энцефалография)ни назорат қиладиган ва юрак-томир, нерв ва нафас олиш тизимининг бошқа кўрсаткичларини ўрганадиган аппаратлар ёрдамида махсус текширишдир.

Хуррак

Хуррак муолажа

Касалликнинг енгил шаклларида шифокорлар алкоголли ичимликлар суиистеъмол қилишни ва ётишдан олдин овқатланишни, уйқу ҳапдорилари ичишни, тана вазнини камайтиришга уринишларни маън этадилар.

Уйқу ҳолатлари билан боғлиқ муолажалар янада самаралироқдир, бунда уйқу вақтида гавда ҳолати тўғри туришига эътибор берилади. Бемор ёнбошлаб ёки қоринда ётишга ўрганиши керак.

Мутахассислар бурундан нафас олишни яхшиловчи ва хуррак пайдо бўлишининг олдини олувчи махсус мосламаларни қўллашни (бурун кенгайтиргичлар, турли сўрғичлар ва махсус ниқоб аппаратларини) тавсия этадилар.

Жарроҳлик муолажаси бурундан эркин нафас олишни яхшилашдан иборат ва асосан касалликнинг оғир шаклларида қўлланилади. Ҳозирги вақтда тиббиётда турли жарроҳлик усуллари кўлланмоқда:

•бурун деворчалари қийшиқлигини йўқотиш;

• димоқ ҳосилаларини бартараф этиш (аденоидлар, полиплар ва ҳоказо);

• сурункали тонзиллитда катталашиб кетган бодомсимон безларни олиб ташлаш;

• юмшоқ танглай ва ҳалқумда пластик жарроҳлик ўтказиш;

• тишлам бузилганда қуйи жағда жарроҳлик амалини қўллаш ва ҳоказо.

Хуррак

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Хурракни даволаш учун маслаҳатлар

• Коринда, ёнбошда ёки ёстиқни баландроқ қўйиб чалқанча ётиб ухланг.

•уйқудан камида 6 соат олдин, яхшиси, умуман алкоголли ичимликлар ичмаслик.

• Кундузи кучли уйқу босганида автомобиль ҳайдаманг.

• Уйқудан олдин уйқу келтирувчи ва тинчлантирувчи дорилар ичманг, бу нафас олиш маркази ишини ёмонлаштиради ва уйқу вақтида нафас олишни бузади.

Товушли массаж

Бир ой мобайнида ҳар куни 3 маҳал овқатгача «и» товушини 30 марта кучаниб талаффуз қилинг. Талаффуз қилаётганингизда артикуляцияда иштирок этаётган мушакларингиз қаттиқ таранглашиши керак. Гап шундаки, ушбу мушаклар фаоллигининг яхшиланиши сизни хурракдан қутқаради. Товушли массаж муолажасини ҳар ярим йилда (зарур топсангиз икки ойда) такрорлаш тавсия этилади.

Хуррак

Отосклероз

• Бу касаллик минерал алмашинуви бузилишидан келиб чиқади. Кўпроқ хотин-қизларда учрайди,(хусусан, жинсий етуклик даврида, ҳомиладорликда, эмизикли вақтда, климаксда).

• Дастлабки тиббий аломатлар одатда 16-20 ёшларда пайдо бўлади.

• Чала карлик киши билмас ҳолда вужудга келади, кейин аввал битта қулоқда аста-секин кучайиб бораверади. Иккинчи қулоқнинг паст эшитиши бир неча ой ёки йиллардан кейин маълум бўлади.

Хуррак

Кексаликдаги чала карлик

• Тахминан 60 ёшлардан бошлаб деярли ҳар бир одамда эшитиш қобилияти ёмонлашуви қайд этилади. 70 дан кейин бу ҳол кучайиши мумкин.

• Одам паст товушларни, шу жумладан, шивирлашни эшитмайди, қулоқда шовқин пайдо бўлади.

• Кулоқ эшитиши ёмонлашган кекса ёшдаги одамлар паст товушларни яхши идрок этишади-ю, баланд товушлар ёмон

эшитилади; аёлларнинг баланд ва чийиллаган овозларини, болаларнинг шовқин-суронини ҳам ёмон эшитадилар. Кир тиқин

• Агар қулоқ кири эшитиш йўли тешигини бутунлай ёпиб қўймаган бўлса, у ҳеч қанақа зарар келтирмайди.

• Тешик бутунлай ёпилиб қолса, қулоқ битиб қолиши ва эшитиш қобилиятининг пасайиши, битиб қолган қулоқда ўз овозининг акс садоси (аутофония), қулоқда шовқин ва бошқа нохуш сезгилар пайдо бўлади. Аксар ҳолларда чўмилаётганда эшитиш йўлига сув кириб қолганда, бош ювиб, кейин қулоқни гугурт чўпи ёки шпилка билан тозалашга ҳаракат қилганда, бу касалликлар тўсатдан авж олади.

• Кулоқ кири агар эшитиш йўли деворига ва пардага босим ўтказса йўтал, қулоқ шанғиллаши ва ҳатто бош айланиши сингари нохуш ҳолатларни юзага келтиради. Антибиотиклардан фойдаланиб бўлгандан кейин

• Аминогликозидлар гуруҳи антибиотиклари билан ўтказилган муолажадан кейин, айниқса дорилар улуши ортиб кетганда эшитиш қобилиятининг секин-аста пасайиши кузатилади. Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак? Паст эшита бошлагандаёқ оториноларингологга мурожаат қилиш керак.

Хуррак

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширув

Замонавий аппаратуралар билан жиҳозланган, ихтисослаштирилган отоневрологик марказларда самарали тадқиқотлар ўтказиш мумкин. Шифокор:

• қулоқни махсус тадқиқ қилиши (аудиометрия); отоскопия қилиши; • камертон билан синаб кўриши; •амалий вестибуляр машқлар бажарилиши (айланма синов) ни тайинлаши;

• чакка суягининг рентгенографияси ёки компьютер томографиясини ўтказиши мумкин ва ҳоказо.

Муолажа

Яхши эшитмасликнинг сабаби бир қанча касалликлар бўлиши мумкин. Шунинг учун шифокорга мурожаат қилган маъқул, сизга аниқ ташхис қўйиб, тегишли дорилар ёзиб беришади. Отосклерозни даволаганда шифокор ичиладиган кальций, фосфор (фитбин), бром, фторли натрий, В, А, Е гуруҳли витаминлар, климакс вақтида гормон препаратларини тайинлайди. Физиотерапевтик тадбирлардан кальцийли ёки йодли электрофорезни, дарсонвализацияни қўллайди, улар шовқинни анча-мунча пасайтиради. Отосклерозда озгина ёмон эшита бошлаганда жарроҳлик амали кўрсатилади, натижада эса кўпчилик беморлар яхши эшита бошлайди.

Кексаликдаги чала карлик муолажаси асосан умуммустаҳкамловчи тадбирлардан, организмнинг ўзини бақувватлаштиришдан иборат. Шифокорлар одатда микроциркуляцияни (эшитиш нерви қон айланиши) ва алмашинув жараёнларини яхшиловчи дори-дармонлар ёзиб беришади, эшитиш озгина ёмонлашгудек бўлса, эшитув асбоблари ёрдамида чала карликни созлаб қўйишади.

Кулоқ кирини тизиллатиб отилган илиқ сув билан ювишади. Бу шифокорлар иши. Кулоқни ювишдан олдин ё кейин шифокор сизга кулоқ кирини эритиб юборувчи воситаларни тавсия этиши мумкин. Тиқин ҳосил бўлишининг олдини олиш учун, қулоқ кирини тоза момиқли чўп ёрдамида ва фақат эшитиш йўлининг ташқарисидан олиб ташланади. Момиқни қулоқнинг жуда ичкарисига олиб кириш ярамайди бу қатъиян ман этилади, чунки бунда қулоқ пардаси ёки жуда ҳам нозик бўлган ташқи эшитиш йўлининг териси зарарланиши мумкин. Дори воситалари. Куйида келтирилган дориларни шифокор кўрсатмаси ва унинг назорати остида ишлатиш керак.

Ичиладиган дорилар

• Микроциркуляцияни ва алмашинув жараёнларини яхшиловчи дорилар: Бетасерк • Вазобрал • Винпоцетин Кавинтон Форте, Телектол) • Гинкго Билоба (Билобил-форте, Мемоплант) • Пентоксифиллин (Вазонит, Трентал) • Триметазидин (Предуктал, Триметазид).

Ташқаридан қўлланадиган дорилар

• Қулоқ кирини эритувчи томчилар: Водород пероксиди • Холин салицити (Бротинум, Отинум).

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар) Хитой лимони, женьшень ёки қизил родиола настойкаси 20-30 томчидан кунда 2-3 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин. Муолажа муддати 2-3 ҳафта, муолажани йилда 4 марта 1 танаффус билан такрорланади. Гипертоник касаллиги ва стенокардия билан оғрийдиганларга бу усул мумкин эмас.

Ойболдирғон илдизи 10 гр 500 мл қайнатилган сувга солиб, сув ҳаммомида 3 дақиқа, қайнатилиб, 10 дақиқа тиндирилгач, сузилади. Кунига 3 маҳал 1 ошқошиқдан ичилади. Шивит гиёҳи ёки уруғи 20 гр ни 500 мл қайнатилган сувга солиб, 30 дақиқа тиндирилади. Ярим стакандан кунда 3 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин ичилади. Бу дамлама қулоқдаги шовқинни йўқотади. Муддати 1,5-2 ой.

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари

Мелисса япроғи 15 гр арақ 100 мл олиниб қоронғи жойда уч кеча-кундуз тиндирилади. Етишдан олдин момиқ парчаси (турунда)ни настойкада хўллаб, оғриган қулоққа тиқилади, шамоллаш ёки бошланаётган отит хуруж қилгандаги оғриқ йўқолади.

Отит узоқ муддатли ринит келтиради, бунинг олдини олиш учун бурунга каланхоэ шарбатини ёки қизил лавлаги шарбатини кунда 2-3 маҳал ҳар бир бурун йўлига 3-4 томчидан томизилади.

Кулоқда шовқин бўлса, маймунжон бутоғи сувидан томизилади 100 гр бутоқни 500 мл қайнатилган сувга солиб, паст оловда сув икки баравар камайгунча қайнатилади. Сузилиб сўнг ҳар бир эшитув йўлига 3 томчидан томизилади.

Қулоқ шанғиллаганда уқалаш

1. Уқалашни бўйин ва ўмровнинг орқа-ён сиртларини силаш ва чигилини ёзишдан бошлаш керак. Кафтлар билан қулоқ супралари ва улар атрофидаги терилар силанади.

2. Кафтлар билан қулоқлар атрофи ишқаланади, бошмалдоққа кўрсаткич бармоғи билан қулоқ солинчагидан ушлаб олинади, ишқаловчи ҳаракатлар билан аввал тепага, кейин эса қулоқ супрасидан пастга тортилади. Қулоқ супрасининг ички

қисми ҳам ишқаланади. Уқалаш қулоқда қизиш ҳисси сезилгунча жадал бажарилади.

3. Кўрсаткич бармоқлари эшитиш йўлларига тиқилади ва соат мили ҳаракати бўйича ва аксинча айланма ҳаракатлар билан шу атроф уқаланади.

4. Кулоқ супрасини тепага, сўнг пастга, олдинга ва орқага тортиб-тортиб қўйилади.

5. Уқалаш қулоқларни силаш билан ниҳояланади.

(Visited 197 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!