Хомила тушиши — сабаблари, аломатлари, даволаш усуллари, олдини олиш

Хомила тушиши

Хомила тушиши — сабаблари, аломатлари, даволаш усуллари, олдини олиш

Хомила тушиши, спонтан аборт — хомиладорликнинг (гестациянинг) ўз-ўзидан патологик узилиши. Клиник равишда аниқланган гестация ҳолатларининг 15-20 фоизи спонтан аборт билан якунланади. Бу рақамлар қуйи чегарадир, чунки кўп ҳолларда хомила тушиши ерта муддатларда юзага келади. Аёл хомиладор бўлганини англашга улгурмайди, патология белгилари еса кўпинча кўп миқдорда ҳайз келиши билан адаштириб юборилади.

 

Хомила тушиши хавфли патология бўлиб, айрим ҳолларда стационар даволанишни талаб қилади. У мақсадли тиббий абортдан фарқ қилади, баъзи ҳолларда уйда амалга ошириладиган абортлар айнан спонтан аборт ҳисобланади.

Хомила тушиши турлари

ЖССТнинг 2009-йил «Ёрамчи репродуктив технологиялар атамаси луғати»да хомила тушишининг қуйидаги турлари фарқланиши кўрсатилган:

  • Биокимёвий хомиладорлик(преклиник спонтан аборт) — клиник босқичга йетиб бормаган ва қон зардоби ёки сийдикда хорионик гонадотропинни таҳлил қилиш натижалари билан аниқланади;
  • Спонтан аборт— ривожланаётган боланинг ҳаётийлигини кўрсатадиган гестация даврига йетиб боришидан олдин аёл организми томонидан чақирилган аборт. Ҳозирги кунда хомиладорликнинг бу муддати ЖССТ томонидан 22 ҳафта саналади;
  • Сунъий тушириш (аборт)— хомилани қасддан, онгли равишда тушириш;
  • Муваффаққияциз хомила тушиши— гестациянинг 28-ҳафтасигача хомилалик тухумнинг ташқарига чиқариб юборилмасидан хомиланинг бачадон ичида нобуд бўлиши.

Хомиладорликнинг 22 ва 37 тўлиқ ҳафталари оралиғида юз берадиган тирик ёки ўлик туғилиш муддатидан олдин туғилиш дея таснифланади.

Таснифи

Хавф соладиган спонтан абортнинг клиник кўриниши хомиланинг ҳаётчанлигигача (уни баҳолаш керак) бўлган даврда ҳар қандай қон кетишлар билан намоён бўлади. Текширувлар давомида хомиланинг яшашга қодирлиги ва гестация бошқа муаммоларсиз давом етиши мумкинлиги аниқланиши мумкин.

Шу билан бир қаторда, хомиладорлик давом етмаётганлигини таърифлаш учун муқобил сифатида қуйидаги атамалар ҳам қўлланилади:

  • Анембриония— бу хомилалик халтаси нормал ривожланишда, ембрионал қисм еса ёки йўқ, ёки жуда ерта муддатларда ўсишдан тўхтаганлиги ҳолатидир. Бошқа номи — бўш хомилалик тухуми;
  • Муқаррар аборт— бу ҳолатда бачадон бўйни аллақачон кенгайган ва очилиб бўлган, аммо хомила ҳали итариб чиқарилмаганлигини ифодалайди. Қоида тариқасида, бу ҳолат тўлиқ абортгача давом етади;
  • Тўлиқ аборт— барча уруғлантириш маҳсулотларини (трофобласт, ворсинкалар, хорион, ембрион, хомила ва ҳоказо) чиқариб ташланиши;
  • Чала аборт— тўқима ташқарига чиққан, лекин хомила ёки ембрионнинг айрим қисмлари бачадон ичида қолиши;
  • Музлаган (ривожланмаётган) хомиладорлик— хомила ёки ембрионнинг ўлиши ва унинг тушмаслиги.

Хомила тушиши белгилари

Хомила тушишининг енг кенг тарқалган аломати қон кетишдан иборат (хавф соладиган аборт). Гестация пайтида қон кетишидан шикоят қилиб тиббий ёрдамга мурожаат қилган аёлларнинг ярмида спонтан аборт қайд қилинади. Қолган аломатлар аборт билан статистик жиҳатдан боғлиқ емас.

Хомила тушиши УТТ ёки одам хорионик гонадотропини (оХГ) даражасининг серияли ўлчовлари орқали аниқланиши мумкин. Ривожланаётган бола ҳаёт емаслиги расман тасдиқланса, гестацияни тугатишнинг тиббий усуллари ёрдамида уни бачадондан чиқариб ташлаш усуллари қўлланилиши мумкин.

Психологик аломатлар

Хомила тушганидан кейин аёл жисмонан тез тикланишига қарамасдан, психологик реабилитация узоқ вақт талаб қилиши мумкин. Кўп нарса шахсий хусусиятларга боғлиқ: баъзиларга «ўзига келиши» учун бир неча ой йетарли бўлса, бошқаларга бир йилдан ортиқ вақт керак бўлади.

ГҲҚ-12 (Генерал Ҳеалтҳ Қуестионнаире, Умумий Соғлиқни Сақлаш Сўровномаси) ўтказган сўровномада хомиладорлиги узилган аёлларга савол берилганда, уларнинг ярмидан кўпи (55%) абортдан сўнг сезиларли даражада руҳий бузилишга дуч келишгани аниқланган: 25 фоизида 3-ой давомида, 18 фоизида 6 ойгача ва 11 фоизида бир йил давомида.

Йўқотиш ҳисси, бошқаларнинг тушунмаслиги катта аҳамиятга ега. Хомила тушишини бошдан кечирмаган кишиларнинг бу ҳиссиёт билан таниш бўлганларга ҳамдардлик қилиши қийин. Спонтан аборт мавзуси кўпинча мулоқотда очиқ гапирилмайди, чунки у жуда оғриқли саналади. Бу аёлни ўзини бошқалардан ажралгандек ҳис қилишига олиб келиши мумкин.

Муддатига қараб

Жисмоний белгилар муддатга қараб фарқ қилади ва қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

  • 6-ҳафтагачамуддат мобайнида фақат кичик қон лаҳталари бўлиши мумкин, еҳтимол, йенгил тортишиш ва вақти-вақти билан оғриқ ҳамроҳлик қилади;
  • 6 дан 13-ҳафтагачабўлган муддатларда 5 см гача узунликдаги қон лаҳталари, хомила қисмлари келиши кузатилиши мумкин. Бу жараён бир неча соатни талаб қилиши, мунтазам равишда тўхташи ва давом етиши, бир неча кунгача чўзилиши мумкин. Аломатлар кенг фарқланиб, кўнгил айниши ва ич кетиши ҳам қайд қилинади;
  • 13-ҳафтадан бошлабхомила бачадондан осонгина чиқиб кетиши мумкин, аммо йўлдош бачадонда тўлиқ ёки қисман қолиши еҳтимоли мавжуд, бу еса чала абортга олиб келади. Жисмоний аломатлар: қон кетиши, ерта муддатларда хомила тушишини еслатадиган, бироқ кучлироқ ва туғруқдагига яқин бўлган тортишиш ва оғриқлар.

Сабаблари

Хомила турли сабабларга кўра тушиши мумкин, аммо уларнинг ҳаммаси ўз вақтида аниқланмайди. Асосий сабаблар:

  • Генетик касалликлар;
  • Гормонал фоннинг бузилиши;
  • Аёлнинг инфекцион касалликлари;
  • Сурункали касалликлар;
  • Жинсий аъзолар тузилиши аномалиялари ва бошдан ўтказилган абортлар;
  • Иммунологик сабаблар (хусусан резус зиддият);
  • Оғир жисмоний зўриқиш.

Биринчи триместрда

Аксарият клиник хомила тушишлари (66% ёки 75%, турли тадқиқотларда турлича) айнан биринчи триместрда юз беради. Дастлабки 13 ҳафта ичида содир бўлган спонтан абортларда ембрионларнинг ярмидан кўпида хромосомал аномалиялар аниқланади. Генетик муаммоли хомиладорлик 95% ҳолларда хомила тушиши билан тугайди.

Хромосома муаммоларининг кўпчилиги тасодифан келиб чиққан бўлиб, уларнинг ота-оналар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ ва қайта такрорланиши кузатилмайди. Бироқ, ота-онанинг хромосомал патологиялари бундан истисно — бу ҳолда аборт қайта-қайта кузатилиши мумкин.

Такрорий тушишларда боланинг ота-онасидан бирида генетик бузилиш мавжудлигидан шубҳа қилиш мумкин. Бундан ташқари, ота-онанинг бошқа фарзандлари ёки яқин қариндошларида ногиронлик ёки пороклар бўлса, ушбу сабабни еътиборга олиш лозим. Генетик муаммолар кўпроқ ёши каттароқ ота-оналар билан боғлиқ бўлади.

Хомиланинг ерта тушишига яна бир сабаб — прогестерон йетишмаслиги бўлиши мумкин. Бироқ бу ҳали ўз тасдиғини топмаган.

Иккинчи триместрда

Иккинчи триместердаги хомиладорликнинг узилиши 15 фоизигача бачадон пороги, бачадондаги неоплазма (миома) ёки бачадон бўйни муаммолари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатлар шунингдек муддатидан олдин туғруққа олиб келиши ҳам еҳтимоллидир.

Бир тадқиқот натижаларига кўра, хомиладорликнинг иккинчи триместердаги узилишларнинг 19 фоизи киндик муаммолари билан боғлиқ. Йўлдош билан боғлиқ муаммолар еса кеч муддатларда хомила тушиши сабабларининг катта улушини егаллайди.

Умумий хавф омиллари

  • Хомиладор аёлнинг ёши (45 ёшдан кейин бу еҳтимоллик деярли 75% га тенг);
  • Кўп хомилали хомиладорлик;
  • Декомпенсация босқичидаги (назорациз) қандли диабет касаллиги;
  • Поликистоз тухумдонлар синдроми;
  • Артериал босимнинг ортиши (прееклампсия);
  • Оғир гипотиреоз;
  • Айрим инфекцион касалликлар: қизамиқ, қизилча, хламидиоз ва бошқалар;
  • Чекиш (отанинг чекиши ҳам);
  • Гиёҳванд моддаларга қарамлик;
  • Жисмоний жароҳатлар, атроф-муҳит токсинларининг таъсири;
  • Уруғлантириш вақтида БИС ишлатилганлиги;
  • Спонтан абортга олиб келиши мумкин бўлган пароксетин ва венлафаксин каби антидепрессантлар қабул қилиш.

Ташхис

Хомила тушишини махсус ултратовушли ускуналар ёрдамида аниқлаш мумкин. Спонтан абортнинг микроскопик аномал белгиларини аниқлашда тасвирни кўриш керак. Микроскопик деганда ворсинкалар, трофобласт, хомиланинг қисмлари тушунилади. Аномал хромосомаларни аниқлаш учун генетик тестларни ўтказиш ҳам мумкин. Морфологик тадқиқотлар роли спонтан абортлардан олинган материалнинг морфологик ўзгаришларини аниқлаш ва ўрганишдан иборат.

Хомиладорликнинг ерта муддатларида қон кетиш мазкур патологиянинг енг кўп учрайдиган белгисидир. Қон йўқотиш ва / ёки оғриқлар мавжуд бўлса, трансвагинал ултратовуш текшируви ўтказилади. Агар ултратовуш текшируви бачадон ичида ривожланаётган боланинг ҳаётийлигини аниқламаса, бачадондан ташқари хомиладорликни истисно қилиш учун муайян текширувлар ўтказиш керак.

Даволаш

Агар қон кетиш кучли бўлмаса, шифокорга бориш тавсия етилади, агар қон кетиши жиддий бўлса, оғриқлар ёки иситма кузатилса, у ҳолда шифокор билан маслаҳатлашиш шарт ҳисобланади.

Чала аборт, бўш халта ёки музлаган хомиладорлик ҳолатида учта даволаш усули мавжуд:

  • Даволаш қўлланилмаса(кутиш тактикаси), барчаси табиий равишда икки-олти ҳафта ичида юз беради. Бу ёндашув дори-дармонлар ва жарроҳлик оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя таъсирлардан сақлайди;
  • Медикаментоз даволашодатда мизопростолдан фойдаланишни ўз ичига олади ва спонтан абортнинг тугатилишига ёрдам беради;
  • Жарроҳлик муолажалари(кўпинча вакуум-аспирация) абортни якунлашнинг енг тезкор усулидир. Бундан ташқари, ушбу ёндашувда қон кетишининг давомийлигини ва интенсивлиги, хомиланинг тушиши билан боғлиқ оғриқлар енг минимали ҳисобланади. Такрорий ҳолатларда еса вакуум-аспирация кариотипни таҳлил қилишга тўқима намунаси олиш учун ҳам қулай усулдир. Бироқ, бу операция натижасида асоратлар ривожланиши еҳтимоли ҳам юқори, жумладан бачадон ва унинг бўйни шикастланиши, бачадон перфорацияси, чандиқлар. Бу келажакда яна хомиладор бўлиш истаги бўлган аёллар учун муҳимдир.

Асоратлари

  • Септик абортўтказилган ёки чала абортдан қолган тўқималар зарарланганда пайдо бўлади. Бачадон инфекцияси инфекциянинг тарқалиб кетиши (сепсис) хавфини туғдиради ва аёлнинг ҳаётига жиддий таҳдид солади;
  • Хомиладорликнинг даврий йўқотилишиёки такроран хомила тушиши (шифокорлар буни одатий аборт деб аташади ) — кетма-кет уч марта тушишга айтилади. Агар битта тушиш билан якунланадиган гестациянинг улуши 15% бўлса, демак, спонтан абортлар бир-биридан мустақил равишда содир бўлади деб олинса, кетма-кет икки марта тушиш еҳтимоли 2,25%, уч марта тушиши еса 0,34% ни ташкил етади. Бироқ, бу ҳодисалар бир-бирига боғлиқ ва хомиладорликнинг даврий йўқотиш частотаси 1% ни ташкил қилади. Икки марта хомиласи тушган аёлларнинг аксариятида (85%) кейинги хомиладорлик нормал кечади.

Олдини олиш

Аксарият ҳолларда бола тушиши табиат қонуни саналади. Она организмни ушбу хомилани кўтариш керак емаслигини қай тарзда баҳолашини ҳеч ким аниқ билмайди. Кўпчилик ҳолларда бу ҳолатда ота-онанинг айби бўлмайди, бу аччиқ бўлсада, мураккаб танланиш механизмидир.

Ҳозирги кунда хомила тушишини олдини олишнинг ҳеч қандай усули йўқ. Шунга қарамай, експертлар унинг сабабларини аниқлаб олиш кейинги хомиладорликларда у такрорланишини олдини олишга ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлашади.

 

(Visited 6 040 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!