Хайз кечикиши — сабаблари, патология ва физиология, хавф омиллари

Хайз кечикиши

Хайз кечикиши — сабаблари, патология ва физиология, хавф омиллари

Ҳайз кўриш кечикиши — менструал функциянинг бузилиши бўлиб, сиклик қон келишнинг 35 кундан ортиқ кузатилмаслиги билан намоён бўлади.

 

Хайз кечикишининг асосий сабаблари

Менструация бошланиш кунининг бироз муддатга ўзгариши агар кечикиш 5 кундан ошмаса нормал ҳолат саналади. Ҳайз бошланишлари орасидаги нормал муддат 28-35 кун ҳисобланади. Бу давомийлик кўп асрлар давомида нормал бўлиб қабул қилиб келинган. Сикл ҳайз кўришнинг биринчи кунидан бошлаб, кейинги ҳайз бошланиш кунигача бўлган кунларни ўз ичига олади.

Ҳайз кўриш кечикишининг асосий ва енг кенг тарқалган сабаби ҳомиладорлик ҳисобланади. Шунинг учун, узоқ муддатли кечикишда енг биринчи қилиш керак бўлган вазифа — ҳомиладорлик тести ёрдамида синов ўтказишдир. Агар тест ижобий натижа берган бўлса, унда ҳомиладорлик тасдиқланади. Агар тест салбий натижа кўрсаца, унда гинекологга мурожаат қилиш керак, у кечикиш сабабини аниқлайди ва тегишли даволаш усулларини тайинлайди.

Менструал дисфункциянинг бошқа сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • Руҳий бузилишлар, руҳий ва неврологик касалликлар;
  • Витамин йетишмаслиги;
  • Семизлик;
  • Касбий зарарли таъсирлар;
  • Инфекцион касалликлар, юрак-томир, қон ҳосил қилиш тизими ва жигар касалликлари;
  • Гинекологик жарроҳликлар, сийдик-таносил йўллари жароҳатлари;
  • Жинсий йетилиш бузилишлари;
  • Менопауза даврида гормонал ўзгаришлар;
  • Ирсий касалликлар.

Юқоридаги омиллар алоҳида ёки биргаликдаги таъсирга ега бўлиши мумкин, шунинг учун кечикишнинг сабабини доимо ҳам аниқлаб бўлмайди.

Ўсмир қизларда

Биринчи ҳайз келишидан сўнг дастлабки бир ёки икки йил ичида ўсмир қизларда камдан-кам ҳолларда барқарор сикл кузатилади. Яъни, ҳайз бошланадиган кунлар орасидаги давр давомийлиги ўзгариб туради.

Гап шундаки, дастлабки икки йил ичида ўсмир қизлар организмида гормонал фон беқарор бўлади, кайфият тезда тушиши ва кўтарилиши мумкин, бу қондаги гормонлар даражасининг пасайиши ёки кўпайишини англатади. Гормонлар «сакраши» тўхтатиши билан сикл ўз ўрнига тушади.

Гинекологик касаллик ва бузилишларда

Ҳайз кўриш кечикишининг сабаби гормонлар ишлаб чиқариш учун жавоб берадиган қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши бўлиши мумкин. Агар ўсмирлик даврида бу нормал ҳолат саналса, катта ёшли аёллар учун бу ендокринолог ва гинекологга мурожаат қилиш учун кўрсатмадир.

Гормонал фон номутаносиблиги тухумдон фаолиятининг ишдан чиқишига (дисфункция) олиб келади. Бундай касалликни фақат шифокор даволаши мумкин.

Аёл ички аъзоларидаги яллиғланиш жараёнлари, шунингдек турли хил етиологияли ўсмалар, ендометриоз ҳам ҳайз кўриш кечикишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда ҳомиладорлик тести салбий ёки сохта ижобий натижа бериши мумкин.

Поликистоз тухумдон синдроми каби касаллик ҳам сабабчилар қаторида. Бу тухумдонларда кўплаб кисталар пайдо бўлиши туфайли жинсий органларнинг фаолияти бузилиши билан ифодаланадиган ҳодиса. У кўпинча аёл организмида тестостерон — еркак гормони кўпайганлиги сабабли рўй беради. Бунда ҳайз бир неча ой муддатга йўқолиши мумкин, овуляция юз бермайди.

Тестостерон ортиқчалигини беморнинг ташқи кўринишидан аниқлаш мумкин. Бу ортиқча вазн, тукларнинг кўпайиши (оёқ, қўлтиқлар, чов соҳаси, лабларнинг устида), юз ва бош терисининг ёғли бўлиши билан намоён бўлади.

Бу ўзгаришлар ўз вақтида тузатилса, ташқи кўриниш ва саломатлик ҳолати тўлиқ меъёрга келади. Шифокорга ташрифни кейинга қолдириш касаллик кучайиши учун замин яратади ва бепуштликка олиб келиши мумкин.

 

Фолликул йетилишининг бузилиши

Фолликул йетилишининг бузиш фолликулнинг персистенцияси ёки унинг атрезияси шаклида бўлиши мумкин.

  • Фолликулнинг персистенцияси. Сиклнинг 1-босқичида фолликул йетилиб, овуляцияга тайёр бўлади. Бу вақтда овуляцияни рағбатлантирадиган гипофиз безининг лютеотроп гормони (ЛГ) миқдори ортади. Фолликулнинг персистенциясида ЛГ миқодир кўпаймайди ва фолликулнинг ёрилиши юз бермайди, фолликул мавжуд бўлишда давом етади. Бунда организмда естроген гормонал фон устунлик қилади.
  • Фолликул атрезияси. Фолликул ўзининг якуний ривожланиш босқичига қадар йетиб бормайди, балки йетилиш босқичларида бужмайишга дуч келади. Одатда бундай ҳолатларда тухумдонларда битта емас, балки иккита фолликул ривожланади. Уларнинг ўрнини кейинги иккита фолликул егаллайди, улар кейинчалик атрезияга учрайди. Бундай ҳолда ҳам овуляция бўлмайди, организмда естроген гормонал фон қайд қилинади.

Қоида тариқасида, иккала ҳолатда ҳам ҳайз кечикиши характерлидир (70-80% ҳолларда қон ажралиши кечикишдан кейин бошланади). 20% да — ҳайз кўриш ўз вақтида бошланиши мумкин, аммо ўз вақтида тугамайди. Асосий шикоят — кечикиш фонида қон ажралиши.

Ташхис шикоятлар ва анамнез (тиббий анамнез), функционал диагностика тестлари бўйича текшириш (бир фазали базал ҳарорат ва бошқалар) ва ендометрийнинг гистологик текшируви асосида қўйилади.

Физиологик сабаблар

Ҳайз қуйидаги физиологик сабабларга кўра ҳам кечикиши мумкин:

  • Кучли ҳиссий ёки жисмоний стресс;
  • Турмуш тарзидаги кескин ўзгаришлар, хусусан иш фаолияти характери, иқлим шароитининг ўзгариши;
  • Тўйиб овқатланмаслик ва қатъий парҳезларга риоя қилиш;
  • Балоғатга йетиш ёки менопауза даврида гормонал ўзгаришлар;
  • Узоқ муддат гормонал контрасептивлар қабул қилишдан сўнг уларни бекор қилиш туфайли. Агар ҳайз кечикиши 2-3 сикл давомида кузатилса, гинекологга ташриф буюриш тавсия етилади;
  • Гормонларнинг юқори дозасини ўз ичига олган фавқулодда контрацепция воситаларидан (Ескапела, Постинора ва бошқалар) фойдаланиш;
  • Туғруқдан кейинги даврда она сути секрецияси учун жавоб берадиган ва тухумдонларнинг сиклик функциясини бостирадиган гипофизнинг пролактик гормони ишлаб чиқарилиши туфайли. Агар аёл емизмаса, ҳайз кўриш туғруқдан кейин тахминан 2 ой ўтгач тикланиши керак. Емизиш пайтида еса болани сутдан ажратгандан кейин ҳайз кўриш тикланади. Аммо, агар ҳайз кечикиши бола туғилгандан кейин бир йилдан ортиқ муддатга чўзилса, гинекологга мурожаат қилиш тавсия етилади;
  • Шамоллаш (ЎРВИ, грипп), сурункали касалликлар: гастрит, қалқонсимон без функцияси бузилиши, қанндли диабет, буйрак касаллиги ва бошқалар, шунингдек, муайян дори-дармонларни қабул қилиш туфайли.

Бошқа сабаблар

Стресс, қанча давом етишидан қатъий назар, ҳайз йўқолишини келтириб чиқариши мумкин. Гап шундаки, у мияда жинсий фаолиятни назорат қилувчи функциялар бузилишларига олиб келади. Стресснинг кучига қараб, ҳайз бир неча йил давомида кузатилмаслиги мумкин.

Кечикиш сабаби ҳомиладорликнинг узилиши бўлиши ҳам мумкин. Аборт пайтида бачадон тўқимаси шикастланиши ёки организмда гормонал мувозанат бузилиши мумкин. Аборт ҳайз қони омбори ҳисобланмиш бачадоннинг устки қаватини олиб ташлаш билан тавсифланади. Унинг қайта шаклланиши учун бир ойдан кўпроқ вақт керак бўлади.

Орал контрацептив воситалар баъзан ҳайз сиклини тиклайди, баъзида еса аксинча. Агар аёл узоқ вақт давомида контрасептив моддаларни қабул қилиб келаётган бўлса ёки яқинда қабул қилишни тўхтатган бўлса, унда тухумдонлар суст ишлаши мумкин. Бу икки ёки ҳатто учта сикл давомида ҳайз келмаслигига олиб келишга қодир.

Сабаблар орасида баъзида тез ва сезиларли даражада вазн йўқотиш ҳам ўрин тутади. Тиббиётда махсус менстурал масса мавжуд. Агар аёлнинг вазни 45 кг дан пасайиб кеца, унда ҳайз сикли тўхтайди. Организм нормал фаолият кўрсатиш учун шунчаки йетарли захирага ега бўлмай қолади. Учинчи даражали семизлик ҳам ҳайз сиклига ўз таъсирини ўтказади.

Нотўғри овқатланиш, организмда витаминлар йетишмаслиги (хусусан витамин Е), метаболик касалликлар ҳам ҳайз кўриш кечикишининг кенг тарқалган сабабларидан биридир.

 

(Visited 1 336 times, 1 visits today)

Related posts