Haqiqiy erkak qanday bo’lishi kerak

Haqiqiy erkak qanday bo’lishi kerak

Haqiqiy erkak qanday bo’lishi kerak  Ҳақиқий еркак киши ҳамиша нимага интилаётганини билади. Унинг  ўз мақсади ва унга йетишиш режаси бор.

У устуворлик нимадан иборат еканлигини билади ва шунга қараб ўз вақтини тўғри тақсимлайди. У моддий барқарорлик, оила ва яхши кўрган иши кераклигини чуқур англаб йетади. Бугун DAVOLASH.RUъда ҳақиқий еркак киши қандай бўлиши кераклиги тўғрисида маълумот берамиз. Марҳамат!

Хақиқий еркак нафақат жисмоний, балки руҳий ҳам бақувват бўлади.

У ҳеч қачон нолимайди, шикоят қилмайди ва бадгумон  бўлмайди. Қарор қабул қилса, унга амал қилади, вазиятдан келиб чиқиб, ҳар қандай шароитга ҳам епчиллик билан мослаша олади. Нохақ  бўлганида тан олишдан  чўчимайди, аксинча хатоларини тезроқ тузатишга ошиқади. Гапирган гапи учун жавоб беради. Ортиқча гапирмайди, босиқ ва вазмин  бўлади. Оиласи учун  масъулиятлидир.

Оиласи ва яқинларининг манфаатларини ҳимоя қилади.

Унинг оиласи фақатгина хотини ва болалари емас, балк ота-онаси, ака-укалари ва опа – сингиллари ҳамдир. Улар бу кишининг ишончли ҳимояси остида бўладилар.

 

Бундай еркак ҳеч қачон  ғийбат қилмайди, мақтанмайди ва бекорчи гаплар гапирмайди.

Бемаъни суҳбатларга аралашмайди ва нотаниш одамларга баҳо беришдан  ўзини тияди.

 

Ваъдага вафо қилади.

Тилидан илиниб қолмаслиги учун ортиқча валдирамайди. Агар бирор ишни бажара олишига кўзи йетмаса, ваъда бермайди. Номусини пул ва вақтдан кўра устун қўяди.

 

Ўзи билмаган ҳолда ҳаммага намуна бўла олади.

Ёш болалар унга тақлид қиладилар, иш жойида ўз обрў ва нуфузига ега. Ўзини кўрсатиб қуруқланмайди, балки ўз ҳаракати билан ҳаммага ўрнак  бўла олади.

Сармояси кўпайиши учун иқтисодиётини бошқаради.

У ҳеч қачон қарз  сўрамайди, фақат  ўзи ишлаб топади.

 

У  ўзига еътибор беради, лекин хотинчалиш емас.

Батартиб ва жиддий, аммо мутакаббир емас. Аксинча, у самимий ва кўнгли очиқ. Унинг ишончли ва қатъиятли кўриниши одамларни ўзига дўстона равишда жалб қилади ва хотиржамлигининг асоси ҳисобланади.

Мирмуҳаммад Ергашев, Гоопер.уз учун махсус

 

(Visited 3 016 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!