Хайз сиклининг бузилиши — сабаблари уй шароитида даволаса буладими?

Хайз сиклининг бузилиши — сабаблари, белгилари, таснифи, даволаш усуллари

Аёл организмида гормонлар билан боғлиқ бўлган ва менструал қон кетиш билан бирга кечадиган ритмик такрорланиб турувчи жараёнлар хайз сикли деб номланади. Хайз сикли пайтида аёл организмида ҳомиладорлик бошланиши ва унинг кечиши учун зарур бўлган шарт-шароитларни таъминлашга қаратилган ўзгаришлар рўй беради. Хайз функциясининг шаклланиши пубертат (ўсмирлик) даврига боғлиқ. Одатда, менархе (биринчи хайз) 11-14 ёшликда кузатилади, шундан кейин 1 дан 1,5 йилгача бўлган даврда хайз сиклнинг мунтазамлиги ўрнатилади.

Нормал хайз сикли

Хайз сикли давомийлиги жорий хайз келишининг (менстурациянинг) биринчи кунидан кейинги хайз келишининг биринчи кунигача ҳисобланади. Индивидуал физиологияга кўра, хайз сикли нормада 21 дан 30-35 кунгача бўлган муддатни ташкил қилади, одатда 28 кун. Менструал функциянинг йўқолиши менопауза даврида — 45-50 ёш оралиғида содир бўлади.

Хайз сиклининг регуляцияси мия пўстлоғи, гипофиз, гипоталамус, тухумдонлар томонидан амалга ошириладиган ва қин, бачадон ва сут безлари манфаати билан олиб бориладиган мураккаб нейрогуморал механизм таъсири остида юзага келади.

Гипоталамус-гипофиз тизими томонидан ажратиладиан гонадотроп гормонлар — ФСГ, ЛГ ва ЛТГ тухумдонларда ўзгаришларини келтириб чиқаради, бу тухумдон сикли деб аталади ва қуйидаги босиқчларни ўз ичига олади:

  • Фолликуляр фаза— фолликулнинг йетилиши жараёни;
  • Овуляция фазаси— йетилган фолликулнинг ёрилиши ва тухум ҳужайранинг чиқиши;
  • Прогестерон (лютеинли) фаза— сариқ тананинг ривожланиши жараёни.

 

Менструация даврининг охирида, тухум ҳужайра уруғлантирилмаган бўлса, сариқ тана регрессия қилади. Тухумдонларнинг жинсий гормонлари (естрогенлар, гестагенслар) бачадонда тонус, қон таъминоти, қўзғалувчанлик, шиллиқ қаватдаги динамик жараёнларнинг ўзгаришини, яъни икки босқичдан иборат бачадон сиклини чақиради:

  • Пролиферация фазаси— ендометрий функционал қатламининг тузалиши, жароҳатланган юзаси битиши ва унинг кейинги ривожланиши. Бу босқич фолликулнинг ривожланиш жараёни билан бир вақтда содир бўлади.
  • Секреция фазаси— бачадон шиллиқ қавати функционал қатламининг юмшаши, қалинлашиши ва рад етилиши (десквамация). Функционал қатламнинг рад етилши хайз кўриш орқали намоён бўлади. Вақти бўйича бу босқич тухумдондаги сариқ тананинг ривожланиши ва нобуд бўлишига тўғри келади.

Шундай қилиб, хайз сикли, одатда, икки фазали ҳисобланади: тухумдон сиклининг фолликуляр ва лютеинли фазалари ва уларга мос келадиган, бачадон сиклининг пролиферация ва секреция фазалари. Нормада юқорида айтилган сиклик жараёнлар аёл фертил ёшининг бутун давомида маълум вақт оралиғида қайта ва қайта такрорланиб туради.

Хайз сиклининг бузилиши сабаблари

Менструал сиклнинг бузилиши касаллик емас, балки ички аъзолар фаолиятида бузилишлар мавжудлиги белгисидир.

Хайз функцияси бузилиши сабаблари турлича бўлиши мумкин, хусусан:

  • Гинекологик касалликлар (бачадон миомасива саратони, бачадон ва ортиқларининг яллиғланиши);
  • Оғир екстрагенитал касалликлар (қон касалликлари, ендокрин тизим, жигар, марказий асаб тизими касалликлари, юрак пороклари);
  • Инфекциялар;
  • Гиповитаминоз;
  • Яшаш жойини кескин ўзгартириш;
  • Бачадоннинг травматик шикастланиши (инструментал манипуляцияларда — абортва ҳоказо);
  • Тўйиб ухламаслик;
  • Стрессва руҳий травмалар.

Сиклнинг бузилиши бошқа аъзо ва тизимлар томонидан чақирилиши ҳам мумкин, масалан:

  • Қисқа муддат ичида кўп вазн ташлаш;
  • Қандли диабет;
  • Гипертония;
  • Қалқонсимон без патологиялари;
  • Семизлик;
  • Буйрак усти бези фаолиятида бузилишлар;
  • Баъзи турдаги дори воситаларини қабул қилиш.

Хайз бузилиши турлари

Хайз сиклининг бузилиши хайз кўриш ритми ва интенсивлигининг ўзгариши билан намоён бўлиши мумкин, масалан улар ўртасидаги даврнинг узайиши ёки қисқариши, ажраладиган қон миқдорининг ошиши ёки камайиши, хайз ритми ўзгарувчанлиги. Хайз сиклининг бузилиши қуйидаги шаклда кечади:

  • Аменорея— хайзнинг 6 ойдан ортиқ вақт давомида келмаслиги;
  • Гиперменстурал синдром:
    • гиперменорея — хайз қонининг кўп бўлиши;
    • полименорея — 7 кундан ортиқ хайз кўриш;
    • проёменорея — 21 кундан кам интервал билан тез-тез хайз кўриш.
  • Гипоменеструал синдром:
    • гипоменорея — хайз қонининг кам бўлиши;
    • олигоменорея — хайз муддатининг қисқариши (1-2 кундан ортиқ бўлмайди);
    • опсоменорея — 35 кун ва ундан ортиқ муддатли жуда узоқ интерваллар билан хайз кўриш.
  • Алгоменорея— оғриқли хайз кўриш;
  • Дисменорея— умумий бузулишлар (бош оғриғи, иштаҳанинг пасайиши, кўнгил айниши, қусиш) билан кечадиган хайз;
  • Алгодисменорея— маҳаллий оғриқлар ва умумий аҳволнинг ёмонлашиши билан кечадиган хайз;
  • Овуляция ва сариқ тана йўқлиги билан тавсифланадиган нейроендокрин регуляциянинг бузилиши натижасида содир бўладиган ановулятор (бир фазали) бачадондан қон кетиш.

Бир фазали хайз сиклида менструал дисфункция фолликул персистенцияси (фолликулнинг овуляциясиз йетилиши ва фолликуляр киста ривожланиши) ёки йетилмаган фолликулнинг атрезияси (дегенерацияси, бўшлиққа айланиши) томонидан чақирилган бўлиши мумкин.

Гинекологияда икки фазали хайз сиклини аниқлаш учун мунтазам равишда ерталабки ректал (базал) ҳароратни ўлчаш усули қўлланилади.

Икки фазали хайз сиклида, фолликуляр фазада тўғри ичакдаги ҳарорат 37 °C дан кам, люфазада еса 37 °C дан юқори бўлади ва хайз бошланишидан 1-2 кун олдин пасаяди.

Ановулятор (бир фазали) сиклда ҳарорат егриси бироз ўзгаришлар билан 37 °C дан камроқ кўрсаткичлар билан фарқланади. Базал ҳароратни ўлчаш контрасепциянинг физиологик усули ҳисобланади. Бундан ташқари, икки босқичли хайз сиклида турли вақтларда қиндан олинган суртмалар ситологик тасвирида характерли ўзгаришлар кузатилади: «филамент», «қорачиқ» аломатлари ва бошқалар.

Меторрагия, яъни хайз сикли билан боғлиқ бўлмаган асиклик бачадондан қон кетиши кўпинча аёл жинсий тизимининг ўсмалар томонидан шикастланишига ҳамроҳлик қилади. Хайз бузилишига дуч келган аёллар, албатта, бузилиш сабабини аниқлаш учун албатта гинекологга мурожаат қилишлари керак.

Кўпинча, хайзнинг кейинги бузишлари ҳомиланинг ривожланиш даврида ҳомила жинсий аъзоларининг жойлашиши ва дифференцировкаси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Кимёвий, медикаментоз моддалар, радиацион воситалар, онанинг инфекцион касалликлари қизларда тухумдонлар йетарли ривожланмаслигига олиб келадиган салбий омиллар сифатида хизмат қилиши мумкин. Шунинг учун хайз кўриш дисфункциясининг олдини олиш ҳомиланинг антенатал (бачадон ичида) даврдан бошланади. Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи, аёллар саломатлигини кузатиб боришлари хайз бузилишини олдини олишга ёрдам беради.

Хайз сикли бузилишини даволаш

Хайз сикли бузилишини даволаш касалликнинг сабабларини бартараф етишга қаратилган бўлиши керак:

  • Инфекцион ва яллиғланиш жараёнлари махсус таблеткалар ва физиотерапевтик муолажалар билан даволанади.
  • Бошланғич гормонал бузилишларда гормонал терапия белгиланади.
  • Ўсмалар мавжуд бўлганда жарроҳлик аралашуви талаб етилиши мумкин.
  • Заифлашган организмни қўллаб-қувватлаш учун жисмоний тарбия билан шуғулланиш, рационал овқатланиш, витаминлар ёрдам беради.

Кучли зўриқишлар ва оғир меҳнатда узоқ муддатли ва тўлақонли дам олиш керак. Камроқ юриш талаб етилади, аммо тўшакка михланиб олиш ҳам керак емас. Бироз жисмоний фаоллик барибир керак.

Иқлимнинг ўзгариши туфайли юзага келган бузилишда ҳеч қандай қўшимча чоралар қўлланилмайди. Организм янги шароитга мослашиши билан муаммо ўзидан-ўзи бартараф бўлади.

Шуни таъкидлаш кераккки, хайз сикли 45 ёшдан кейин бузиладиган бўлса, бу климакс давриднинг бошланишидан дарак бериши мумкин.

Асоратлари

Ушбу бузилишни кичик муаммо деб қабул қилмаслик керак. Қуйида нима сабабдан шифокорга мурожаат қилиш кераклигининг енг қисқа рўйхати:

  • Номунтазам сикл жиддий ановуляция билан кечиши мумкин, бу натижада бепуштликкаолиб келади;
  • Тез-тез меснтруал қон кетиши жиддий оқибатларга олиб келади — доимий чарчоқдантортиб меҳнат қобилиятининг тўлиқ йўқотилишигача;
  • Бирламчи касалликни кеч аниқлаш унинг ривожланиб кетишига ва саломатликка жиддий зиён йетказишига сабаб бўлади.

Қуйидаги ҳоллар кузатилса, шифокорга ташриф буюришни кечга қолдириб бўлмайди:

  • Сикл бузилиши мунтазам бўлса, яъни ҳар сафар у 5-7 кунга кеч ёки ерта келса;
  • Қизларда 15 ёшида ҳам менархе кузатилмаса;
  • Қон кетишини еслатадиган хайз кузатилса. Нормада бир менструацияда 250 мл дан кўп қон кетмаслиги керак. Бундан кўпи — гормонал дисбаланс белгиси бўлиб, медикаментоз терапия ўтказишни талаб қилади.
  • Хайз кўришни бошлашдан 1-2 йил ўтиб ҳам сикл ўрнатилмаса;
  • Овуляция вақтида оғриқлар мавжуд бўлса. Бу ҳолат тухумдонларнинг ёрилиши билан хавф туғдиради, бироқ шифокор томонидан танланган дори воситалари билан осонликча тузатилади.

Олдини олиш

Хайз сикли бузилишига олиб келиши мумкин бўлган касалликлар сони йетарлича кўп бўлганлиги сабабли, профилактик чора-тадбирлар ҳам ҳар бир омилни олдини олишга қаратилган бўлиши керак:

  • Тасодифий жинсий алоқаларни чеклаш;
  • Контрасептивлардан фойдаланиш;
  • Соғлом ва мувозанатли овқатланиш;
  • Шифокор тавсиясига кўра витамин комплексларини қабул қилиш;
  • Қизларда хайз сикли бузилишини олдини олиш учун енг камида 6 ойда бир марта гинеколог текширувидан ўтиб туриш.

Парҳезга амал қилиш ҳам яхши самара беради. Таомномага темир ва оқсилга бой бўлган маҳсулотларни кўпроқ киритиш керак, биринчи навбатда гўшт. Озиш учун мўлжалланган парҳезлар ва машғулотлар қатъиян тақиқланади. Диетолог билан маслаҳатлашиш ортиқчалик қилмайди.

 

(Visited 774 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment