Гонорея (сўзак) — аломатлари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш
Гонорея (қад. юн. γόνος — «уруғ суюқлиги» ва ῥέω — «оқаман«), сўзак — грамманфий диплококк — гонококк Неиссериа гоноррҳеае томонидан чақириладиган инфекцион касаллик, жинсий йўл билан юқади. Венерик касалликлар тоифасига киради.
У еркакларга ҳам, аёлларга ҳам таъсир қилиши мумкин, асосан жинсий ва сийдик чиқариш аъзолари шиллиқ қаватининг шикастланиши билан ифодаланади. Бундан ташқари, муайян ҳолларда тўғри ичак, конъюктива, оғиз-ҳалқум шиллиқ қаватлари ҳам шикастланиши мумкин. Бу 15-24 ёшдаги кишилар орасида жуда кўп учрайдиган инфекция ҳисобланади.
Гонорея қандай юқади
Гонорея касалланган беморлар билан анал, вагинал ёки орал жинсий алоқада болиш орқали юқади.
Сўзак билан касалланган ҳомиладор аёл туғруқ вақтида уни чақалоғига юқтириши мумкин.
Сўзак билан касалланишдан қандай қилиб қочиш мумкин
Гонореядан қуйидаги усуллар ёрдамида ҳимояланиш мумкин:
- Жинсий алоқани истисно етиш;
- Таҳлиллари ЖЙЙК йўқлигини кўрсатган ҳамроҳ билан узоқ муддатли ўзаро моногам муносабатларда бўлиш;
- Жинсий алоқага киришишда ҳимоя воситаларидан фойдаланиш.
Касалланиш хавфи
Фаол жинсий ҳаётга ега бўлган ҳар қандай киши ҳимояланмаган анал, вагинал ёки орал жинсий алоқа қилиш натижасида гонорея билан касалланиши мумкин.
Агар фаол жинсий ҳаёт олиб борсангиз, шифокор билан самимий ва очиқча гаплашиб, гонорея ёки бошқа жинсий йўл билан юқадиган касалликлар учун текширувдан ўтиш кераклигини муҳокама қилинг.
Ҳомиладорликда сўзак: ҳомилага таъсири
Агар аёл ҳомиладор бўлса ва унда гонорея бўлса, туғруқ вақтида касаллик чақалоққа юқиши мумкин. Бу болада жиддий касалликларга олиб келиши еҳтимоли мавжуд.
Агар ҳомиладор бўлсангиз, шифокор билан суҳбатлашиб, керакли текширувлардан ўтиш ва зарурат туғилганда даволаниш курсини ўташингиз керак. Мумкин бўлган тақдирда, сўзакни ерта муддатларда даволаш боланинг саломатлигига йетадиган зарар еҳтимоллигини камайтиради.
Еркаклар ва аёлларда гонорея аломатлари
Касаллик инфекцияланишдан 3-7 кун ўтиб намоён бўла бошлайди. Ўткир ёки сурункали шаклда кечади.
Сўзак касаллиги билан оғриган еркак беморларнинг айримларида ҳеч қандай аломат кузатилмаслиги ҳам учрайди. Бироқ, касаллик аломатлари кузатиладиган еркакларда қуйидаги белгилар қайд қилиниши мумкин:
- Сийдик чиқариш пайтида ачишиш ҳисси;
- Жинсий олатдан оқ, сариқ ёки яшил оқма ажралиши;
- Моякларнинг оғриши ёки шишганлиги (бу белги камроқ тарқалган).
Бемор аёлларнинг аксариятида аломатлар кузатилмайди. Кузатилган тақдирда ҳам, кўп ҳолларда улар жуда заиф ифодаланади ва сийдик пуфаги ёки қин инфекцияси билан адаштирилиши мумкин. Бироқ, сўзак аломатларининг кузатилмаслиги жиддий асоратлар ривожланиши хавфини истисно етмайди.
Аёлларда касаллик белгилари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
- Сийдик чиқариш пайтида оғриқ ёки ачиш ҳисси;
- Вагинал ажралмалар миқдорининг ошиши;
- Менструациялар орасида қон кетишлар.
Ректиал инфекциялар ҳам еркаклар ва аёлларда ҳеч қандай аломатлар келтириб чиқармаслиги ёки қуйидаги белгилар билан ифодаланиши мумкин:
- Ажралмалар;
- Орқа чиқарув тешигида қичишиш;
- Оғриқ;
- Қон кетиши;
- Оғриқли дефекация.
Агар ушбу белгиларнинг бирортасини ҳис қилсангиз ёки сизнинг жуфтингизда ЖЙЙК ёки ЖЙЙК белгилари бўлса, масалан ноодатий яралар, нохуш ҳидли ажралмалар, сийиш жараёнида ачиш ҳисси ёки менструациялар орасида қон кетиши каби, бу ҳолда шифокорга учрашиб, текширувлардан ўтиш зарур.
Ташхислаш
Кўп ҳолларда гонореяга текшириш учун сийдик таҳлилини қўллаш мумкин. Аммо орал / анал жинсий алоқалар бўлган бўлса, томоқ ёки тўғри ичакдан суртма олиш талаб етилади.
Гонореяни даволаш
Сўзак давоси бор касаллик ҳисобланади. Мавжуд инфекцияни даволаш учун шифокор томонидан тавсия етилган барча дори-дармонларни қабул қилиш муҳимдир. Гонореяни даволаш давомида дори-дармонларни бошқаларга бериш тақиқланади. Препаратлар инфекцияни тўхтатиши мумкин бўлса-да, у касаллик йетказган зарар ўрнини тикламайди.
Сўнгги вақтларда гонорея ҳолатларини даволаш қийинлашмоқда, чунки дори таъсирига чидамли бактерия штаммлари сони ошган. Агар касаллик аломатлари даволанишдан бир неча кун ўтгач ҳам давом етадиган бўлса, қайта текшириш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.
Қачон жинсий алоқага қайтиш мумкин
Жинсий алоқага киришишдан олдин, барча дори-дармонлар қабули тугагандан кейин йетти кун кутиш керак.
Гонорея билан қайта касалланиш ёки уни қайта юқтириб олмаслик учун жинсий ҳамроҳларингизнинг барчаси тўлиқ даволаниш курсини ўтамагунча жинсий алоқадан сақланиш керак. Олдин даволанганлик сўзак билан касалланган бемор билан жинсий алоқа қилганда қайта касалланишни истисно етмайди.
Асоратлари
Даволанилмаган гонорея еркакларда ҳам, аёлларда ҳам саломатликка жиддий ёки тикланмас шикаст йетказиши мумкин.
Аёлларда сўзак кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касаллигига сабаб бўлиши мумкин. Унинг айрим асоратлари:
- Бачадон найчаларини блоклайдиган чандиқ тўқима ҳосил бўлиши;
- Ектопик ҳомиладорлик (бачадондан ташқи ҳомиладорлик);
- Бепуштлик;
- Кичик тосда / қорин бўшлиғида узоқ муддатли оғриқ.
Еркакларда гонорея мояклар билан боғланган найчаларда оғриқли ҳолатга олиб келиши мумкин. Камдан-кам ҳолларда у еркакнинг бепуштлигига сабаб бўлади.
Жуда кам ҳолларда даволанмаган гонорея қон ёки бўғимларга ўтиши кузатилади. Бу ҳолат ҳаёт учун хавфли ҳисобланади.