Gijjalardan qutilish

ГИЖЖАЛАРДАН ҚУТУЛАЙ ДЕСАНГИЗ
Турли уй ҳайвонлари ва пашшалар воситасида одамлар, айниқса ёш болалар ичак-ошқозон тизимига текинхўр паразитлар жойлашиб олади. Улар инсон саломатлиги учун кўнгилсиз дардларни келтириб чиқаради. Кўпинча, улардан қутулиш учун ҳар хил фармацевтик дори-дармонларни қўллаймиз.

Бу дорилар баъзан тегишли паразитларга мўлжалланмаган бўлибгина қолмай, организмга кимёвий таъсири ҳам каттадир. Шундай экан, минг йиллар давомида аждодлар томонидан қўлланилган оддий, аммо синовдан ўтган табиий даволаш усулларидан фойдаланиш ҳар жиҳатдан мақбулдир.
Рисоламизнинг ушбу бобида ана шундай оддий даволаш усулларидан айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Ўйлаймизки, ихлос билан қилинган бу муолажалар ўз самарасини бериши шубхасиз.
Пиёз ва мойчечак билан даволаш.

1.    Айрим боладарда острица гижжалари бўлади. Улардан қутилишда пиёзнинг аҳамияти катгадир. Бунинг учун 1 бош пиёзни бир стакан қайнатилган илиқ сувга солиб етги- саккиз соат қўйиб қўйилади ва бир чой қошиқ асал қўшиб ширин таъм берилади. Тайёр бўлган бу дориворни эрталаб оч қоринга ярим стакандан тўрт кун давомида бериб туриш мақсадга мувофикдир.

2.    Шунингдек, гижжаларни ҳайдашда арпа солоди (ундириб янчилган арпа) дамламаси ҳам яхши фойда беради. Бунинг учун 2-3 ош қошиқ ундириб янчилган арпа порашогига 1 стакан қайноқ сув қуйилиб, 10-15 дақиқа қайнатилади ва 4-5 соат тиндириб қўйилади. Ушбу дамлама 1 ош қошиқдан овқатланиш олдидан қабул қилинади.

Юқорида келтирилган дамламаларни иложи борича янги- янги тайёрлаш мақбулрокдир. Шунингдек, бу дориворларга қўшимча мойчечак (одуванчик) япроғидан салат тайёрлаб истеъмол қилиш фойдалидир.

Фақат япроқларни ишлатишдан аввал унинг аччиғини кетказиш, бунинг учун кўкатни намакобли сувга солиб қўйиш, сўнгра 5 дақиқа қайнатиб олиш лозим бўлади. Сўнгра япроқларни майда тўғраб, сметана ёки лимон шарбати билан аралапггирилиб салат тайёрланади.

Шуни таъкидлаш лозимки, мойчечак енгил сийдик ҳайдовчи, сурги воситаси, ҳатто қон босимини пасайтирувчи хусусиятга ҳам эгадир.

(Visited 1 432 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!