Гижжага карши дорилар — турлари гижжани тушуриш йуллари хакида

Гижжага қарши

Гижжага қарши дорилар — турлари, қўлланилиши, қарши кўрсатмалар ва ножўя таъсирлари

Лямблиоз ёхуд гижжалар — одамда жуда кўп муаммоларни чақириши мумкин бўлган кенг тарқалган инфекцион касаллик. Кўпинча, ушбу тубан микроблар болалар организмини зарарлайди, лекин катталарда ҳам аниқланиши камёб ҳолат емас. Гижжага қарши дорилар еса уларни йенгишда ажралмас ўрин тутади.

Гижжаларни даволаш қийин емас, ишнинг қийинлиги фақат бунинг учун тўғри дори танлашда ётади. Яъни, гижжаларнинг у ёки бу шаклини даволашнинг енг самарали усулларини танлай билиш. Тиббиёт бу паразитоз муаммоси билан узоқ вақтдан буён шуғулланмоқда, бироқ ҳозиргача гижжага қарши универсал воситалар кашф етилмаган. Шу туфайли, терапия ҳар бир беморга индивидуал ёндашилган ҳолда стандарт схема бўйича амалга оширилади.

Гижжага қарши

Гижжани даволаш тамойиллари

Лямблиоз ўткир клиник шаклда ривожланиши, шунингдек сурункали шаклга ўтиши мумкин. Биринчи ҳолда, касаллик аломатлари аниқ намоён бўлади ва гижжа мавжудлигига ташхис қўйиш қийинчилик туғдирмайди. Иккинчи ҳолда, одамда деярли ҳеч қандай белгилар кузатилмайди ва кўпинча ташхис тасодифий равишда қўйилади.

Ҳар икки ҳолатда, катталар ва болаларда ҳам гижжани даволаш шарт. Аммо, афсуски, барча беморлар учун ягона ёндашув йўқ ва бунинг учун баъзи бир сабаблар мавжуд:

  • Юқори даражада токсиклиги туфайли антипаразитар дорилар барча учун ҳар доим ҳам мос келавермайди.
  • Инфекцион касалликларни даволашда ишлатиладиган кўплаб препаратлар бир қатор қарши кўрсатмаларга ега, чунки баъзи ҳолларда оғир ножўя таъсирга сабаб бўлиши мумкин.
  • Паразитологлар илгари гижжага қарши ишлатилган айрим препаратлар таъсирига қарши бактерияларда чидамлилик ривожланганини аниқлашди.
  • Даволанишдан сўнг беморда доимий иммунитет ривожланмайди, шунинг учун қайта инфекцияланиш еҳтимоли юқори бўлади. Бундай ҳолда, лямблиозни даволаш бази паразитларда антибиотикка қарши чидамлилик мавжудлиги туфайли бутунлай бошқача бўлади.
  • Тўлиқ тикланиш кўрсаткичлари 100% ни ташкил қилмайди, шунинг учун лямблиознинг сурункали шаклини рецедив ҳолатидан ажратиш жуда қийин. Бундай вазиятда нотўғри даволаниш белгиланиши мумкин.
  • Лямблиозда кўпинча унга ҳамроҳлик қилувчи инфекция кузатилади ва улар бу тубанлар билан тўлиқ симбиозда яшаши мумкин (масалан ҳелиcобаcтер пйлориёки cандида замбуруғлари). Бу ҳолда терапия тегишли препаратлар билан тўлдирилади.

Гижжаларни дарҳол ерадикация қилиш қоида тариқасида касалликнинг ўткир шаклларида белгиланади. Бошқа ҳолларда терапия стандарт услубга мувофиқ амалга оширилади.

Классик даволаш схемасига мувофиқ препаратларни қўллаш

Катталарда гижжани қандай даволаш керак? Фармацевтика саноати гижжага қарши кўплаб дори воситалари чиқармоқда, улар ушбу паразит билан озми-кўпми курашишга қодир. Аммо шифокорлар гижжаларга қарши дориларни бирдан қўллашни тавсия етишмайди, чунки организмнинг ентеротоксинлар билан заҳарланиши ендотоксинлар (ҳужайралар нобуд бўлганда чиқариладиган ўлик заҳари) ва кўпинча заҳарли бўладиган шахсан препаратнинг таъсири билан оғирлашиши мумкин.

Шу сабабли, гижжаларга қарши терапияни шифокор уч босқичда белгилайди:

  1. Тайёргарлик даври.
  2. Гижжага қарши дори воситаларининг медикаментоз таъсири.
  3. Тикланиш даври.

Камдан-кам ҳолларда ҳеч қандай гастроентерологик ва аллергик симптомларнинг йўқлиги тўғридан-тўғри даволашнинг иккинчи босқичига ўтишга имкон беради.

Гижжага қарши

Тайёргарлик даври

Асосий даволанишга тайёргарлик кўриш лямблиоз аломатларига боғлиқ. Ушбу давр мобайнида беморга гижжалар яшаши учун салбий шароитларни яратишга қаратилган парҳез буюрилади.

Лямблиозда тавсия етиладиган овқатланиш тартиби:

  • Гижжалар учун асосий озиқа бўлган углеводлар истеъмолини камайтириш.
  • Оқсилга бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни кўпайтириш — у паразитларга салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг ўсишини секинлаштиради.
  • Ошқозон-ичак трактида ичимликлар ва резаворлар ёрдамида нордон муҳит яратиш — бу гижжаларга нобуд қилувчи таъсир қилади.
  • Сафро ҳам бу паразитларга салбий таъсир кўрсатади. Бўлиб-бўлиб овқатланиш гижжалар мавжуд жойга сафронинг йетиб боришини оширади.
  • Таомномага кўпроқ клетчатка киритиш керак, масалан буғдой кепаги. Улар исталмаган меҳмонларни ичаклардан чиқаришга ёрдам беради.

Тавсия етилган ва тақиқланган овқатлар учун аниқроқ кўрсатмалар Певзнер бўйича №5 парҳезда белгилаган, фақат ундан лактоза ва углевод сақловчи маҳсулотларни чиқариб ташлаш керак.

Тайёргарлик кўриш даврида дори воситаларидан кўпинча қуйидагилар буюрилади:

  • Ентеросорбентлар. Масалан, смелта токсинларни ўзига бириктириб, уларни организмдан чиқариб юборади. У фойдали бактериялар ўсиши учун шароитларни яхшилайди, ичак шиллиқ қаватини бактерияларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади ва уларни танадан евакуация қилишга ёрдам беради. Ҳар қандай ёшдаги беморларга тайинланиши мумкин.
  • Аллергик реакцияларни камайтириш учун зодак, сетеризин ва сетрин буюрилади.
  • Сафро ҳайдаш функциялари прокинетик (мотилиум, домпиредон) ва холецистокинетиклар (магний сулфати, ксилит, сорбит) ёрдамида қайта тикланади.
  • Одди сфинктер дисфункцияси селектив (одестон) ёки носелектив (дюспаталин, но-шпа) спазмолитиклар билан даволанади. Бундай ҳолда, сафро ҳайдовчи препаратлар бекор қилинади.
  • Ҳазм қилиш функциясини тиклаш учун ферментлар буюрилади (фестал, мезим, ензистал, креон).
  • Лямблиоз таъсири остида жигар патологияси аниқланганда гепатопротекторлар белгиланади (гептрал, карсил, лив-52).

Гижжаларни дори воситалари ёрдамида даволаш

Даволашнинг иккинчи босқичида антипаразитар препаратлар буюрилади. Уларнинг танлови лямблиознинг клиник тасвири, беморнинг айрим дори-дармонларга толерантлиги, препаратнинг ҳар бир бемор учун индивидуал ножўя таъсирлари ва қарши кўратмаларига боғлиқ.

Гижжани даволаш учун дорилар уч гуруҳга ажратилади:

  • Нитромидазоллар— метронидазол, орнидазол, тинидазол.
  • Нитрофуранлар— фуразолидон, нифурател, макмирор, ентерофурил.
  • Бензимидазоллар— албендазол, немозол.

Фурозолидон ва метронидазол каби препаратлар уларнинг юқори токсиклиги ва бактерияларнинг чидамлилиги туфайли тиббий арсеналдан тобора йўқолиб бормоқда. Улар ўрнига МакМирор, Орнидазол ва Албендазол каби замонавий дори-дармонлар кириб келмоқда. Уларни қабул қилиш камдан-кам ҳолларда салбий таъсир кўрсатади, шунингдек улар самаралироқ ва камроқ заҳарли саналади.

Катталарда гижжаларга қарши ушбу дорилар билан биргаликда Ентерол қабул қилиш яхши самара беради, унинг ижобий таъсири айрим патоген бактерияларга қарши антагонистик хусусиятларга ега еканлиги билан боғлиқ. Бундан ташқари, препарат антитоксик таъсир кўрсатади, фойдали микрофлорани меъёрга келтиради ва ичакнинг ферментатив функциясини оширади.

Даволаниш давомийлиги 3 кундан 2 ҳафтагача бўлиши мумкин. Антипаразитар терапия курси давомида ферментлар, сорбентлар ва антигистаминлар қабул қилиш давом етилади.

Гижжаларни даволашнинг енг кенг тарқалган усули — бир ҳафталик танаффус билан икки курсли терапия ҳисобланади. Бунда иккинчи курс учун биринчи курсда танланган дори-дармонлардан фарқ қилувчи препаратлар танланади. Бундай ёндашув терапия самарадорлигини оширади ва енг яхши натижаларни беради.

Лямблиознинг шакли қандай бўлишидан қатъий назар, мустақил даволаниш тавсия етилмайди. Тўлиқ текширув, қарши кўрсатмаларни аниқлаш, даволаш тартиби, даволанишнинг давомийлиги, препаратлар дозировкасини танлаш, терапия якуни натижаларини кузатиш фақат шифокор томонидан амалга оширилиши керак.

Гижжага қарши

Қайта тикланиш даври

Гижжаларнинг организмда фаол паразитлик қилиши нафақат организмнинг метаболик жараёнларини, балки озуқа моддаларининг мувозанатини ҳам бузади. Касалликни даволаш кучли антимикроб препаратлардан фойдаланиш билан кечиши туфайли, у патогенлар билан бирга фойдали мифкролфорани ҳам нобуд қилади.

Лямблиоз терапиясининг якуний босқичи бир нечта йўналишга ега:

  • Фойдали моддалар танқислигини тўлдириш.
  • Организмнинг ҳимоя функцияларини мустаҳкамлаш.
  • Овқат ҳазм қилиш функцияларини тиклаш.
  • Ичакнинг фойдали микрофлорасини меъёрга келтириш.

Ушбу босқичда ҳам белгиланган сорбентлар, антигистаминлар ва ферментларни қабул қилиш давом етилади. Еҳтиёткор парҳезга даволаниш пайтида ҳам, ундан кейин ҳам амал қилинади. Фойдали моддалар танқислигини тўлдириш учун комплекс препаратлар буюрилиши мумкин.

Тананинг ҳимоя функцияларини мустаҳкамлаш ва рецидивларни олдини олиш учун беморга иммуностимуляторлар буюрилади:

  • Полиоксидоний.
  • Ликопид.

Овқат ҳазм қилиш функциясини тиклашга овқатланиш вақтида фермент препаратлар — Панкреатин, Фестал, Ензистал қабул қилиш ёрдам беради. Препарат дозаси индивидуал равишда танланади.

Ичак микрофлораси пробиотиклар (Линекс, Бифибумбактерин, Ацепол) ва пребиотиклар (Лактрофилтрум, Прелакс, Лактусан) қабул қилиш вақтида меъёрлашади.

Гижжага қарши енг самарали дорилар тавсифи

Лямблиозни даволаш учун ишлатиладиган препаратлар ҳар бири ўзига хос фаол моддага асосланган учта гуруҳга бўлинади. Улар касалликнинг клиник кўриниши ва беморнинг фаол моддага индивидуал толерантлигидан келиб чиқиб тайинланади.

Нитроимидазоллар

Ушбу гуруҳга мансуб енг самарали препарат Орнидазол ҳисобланади. Унинг аналоглари Тиберал, Лорнизол, Орницид, Квинсол, Дазолик ҳисобланади.

Препарат 500 мг`лик таблеткалар шаклида чиқарилади. Препарат беморнинг вазн тоифасини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Катталар овқатдан кейин 1,5 г (3 таблетка) миқдорида бир марталик дозада қабул қилади. 35 кг гача бўлган болалар учун доза 1 кг оғирлик учун 40 мг формуладан фойдаланиб аниқланади. Даволаш 1-2 кун давом етади. Пилюля фақат ичакда ерийдиган қобиқ билан қопланган, шунинг учун уни бутунлай ютиш керак.

Препаратнинг фаол моддаси — орнидазолдир. У паразитларнинг ДНК`сига таъсир қилади ва унинг спирал тузилишини бузади. Натижада, паразитлар нобуд бўлади ва танадан чиқиб кетади.

Орнидазол ошқозон-ичак трактида максимал даражада сўрилади ва унинг қондаги енг юқори консентрацияси препарат қабулидан 3 соат ўтгандан кейин кузатилади. У 90% биоўзлаштирувчанликка ега. Препарат организмнинг деярли барча биологик суюқликлари ва тўқималарига киради. Унинг метаболитлари буйраклар орқали чиқарилади.

Ушбу препарат бир қатор қарши кўрсатмаларга ега:

  • Препаратнинг таркибий қисмларига сезувчанлик.
  • 3 ёшгача бўлган болалар.
  • Биринчи триместердаги ҳомиладорлик.
  • Лактация (емизиш) даври.
  • Марказий асаб тизими шикастланишлари ва гематологик аномалиялар.

Препаратни жигар йетишмовчилиги, епилептик синдроми, тарқоқ склерози бўлган ва алкоголизмга чалинган кишилар еҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.

Орнидазолнинг ножўя таъсирлари ҳам бор, улар:

  • Кўнгил айниши, қусиш, диарея.
  • Оёқ тортишиши ва титраши.
  • Координациянинг бузилиши.
  • Аллергик реакция.
  • Оғиздан металлнинг таъми келиши.

Препаратни қўллаш емизиш даврига тўғри келган бўлса, емизишни вақтинча тўхтатган яхши. Орнидазолнинг биологик суюқликларга кириб бориш кўрсаткичи юқори бўлганлиги сабабли даволаниш пайтида болани емизиш хавфли ҳисобланади.

Нитрофуранлар

Ушбу гуруҳга мансуб енг машҳур дори Макмирор ҳисобланади. У 200 мг`лик таблеткалар шаклида чиқарилади. Гижжани даволаш учун ишлатиладиган дорилар орасида ушбу восита енг самаралиси ҳисобланади.

МакМирор енг кам ножўя таъсирга ега, чунки у гепатобилиар тизимга деярли таъсир қилмайди. Лямблиозга ҳамроҳлик қилувчи микробларнинг кўпчилигини, жумладан, Ҳелиcобаcтер пйлори бактерияси ва Cандида замбуруғларини йўқ қилади.

Болаларнинг 2 ойлигидан бошлаб даволаш учун ишлаца бўлади, доза 1 кг чақалоқ вазни учун 15 мг препарат формула бўйича ҳисобланади. Даволаш курси бир ҳафта давом етади, препарат кунига 2 марта қабул қилинади. Катталар шунингдек, 7 кун давомида кунига 2 марта 400 мг`дан Орнидазол ҳам қабул қилади.

Таблеткалардан ташқари, МакМирор бир қанча бошқа, хусусан вагинал суппозиторийлар, крем шаклида ҳам мавжуд. Унинг асосий афзаллиги инсоннинг фойдали микрофлорасига таъсир етмаслиги бўлиб, бунда беморда дисбактериоз ривожланмайди.

Ҳомиладорлик даврида препарат ўта зарур бўлган тақдирда буюрилади. Агар емизикли аёл МакМирор қабул қилиши тақозо бўлса, емизишни тўхтатиб туриш тавсия етилади.

Бензимидазоллар

Ушбу гуруҳдаги дорилардан Албендазол кўрилади. Ушбу универсал воситанинг асосий фарқи шундаки, у бактерияларни улар ривожланишининг исталган босқичида бостириш қобилиятига ега. Унинг нобуд қилувчи таъсири гижжаларда глюкозани ўзлаштириш ва АТФ синтезига тўсқинлик қила олиши билан ифодаланади. Натижада микроблар нобуд бўлиб, танадан чиқиб кетади.

Препарат 400 мг`лик таблеткалар шаклида чиқарилади, бу катталар учун бир суткалик доза ҳисобланади. Болалар учун препарат 20 мл`ли суспензия шаклида чиқарилади. Фаол модда улуши 5 мл да 100 мг`ни ташкил қилади. Доза боланинг 1 кг оғирлиги учун 10 мл формуласи бўйича ҳисобланади.

Албендазол ёрдамида лямблиозни даволаш 3 кун давом етади. 3 ҳафтадан сўнг терапияни яна бир бор такрорлаш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

  • 2 ёшгача бўлган болалар.
  • Ҳомиладорлик — қатъий тақиқ.
  • Лактация даври.
  • Препаратга интолерантлик.

Гепатобилиар тизим патологиялари (сирроз) ва қон ҳосил қилиш функцияси бузилишлари бўлган беморларда Албендазол жуда еҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак.

Ножўя таъсирлари:

  • Гипертермия.
  • Ешакеми.
  • Қоринда абдоминал оғриқлар.
  • Алопеция.
  • Гипертензия.
  • Бош оғриғи.
  • Жигар ферментларининг ишлаб чиқарилиши кўпайиши.
  • Аллергик реакция.
  • Қон ҳосил бўлишининг бузилиши.

Таърифланган дорилар ва даволаш схемаси анча кенг тарқалган ва кўплаб шифокорлар томонидан қўлланилади. Аммо гижжага қарши дориларнинг кўпчилиги жуда токсик ва бир қатор қарши кўрсатмаларга ега еканлигини унутмаслик керак. У ёки бу дори-дармонларни тайинлаш, дозаси ва даволаш муддатини белгилаш беморнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда фақат малакали мутахассис томонидан амалга оширилиши керак.

Бундан ташқари, бошқа гижжага қарши дорилар номи:

  • Зентел;
  • Албендазол;
  • Вермокс;
  • Ентерофурил;
  • Декарис;
  • Пирантел;
  • Интетрикс;
  • Метронидазол;
  • Тиберал;
  • Фуразолидон;
  • Тинидазол;
  • Трихопол;
  • Немозол.

 

(Visited 20 340 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment