Гепатит Б касаллиги — сабаблари, белгилари, асоратлари, даволаш, олдини олиш

Gepatit B kasalligi

Гепатит Б касаллиги — сабаблари, белгилари, асоратлари, даволаш, олдини олиш

Гепатит Б — антропоноз вирусли касаллик. Сезиларли гепатотроп хусусиятларга ега қўзгатувчи — гепаднавируслар оиласига мансуб гепатит Б вируси (ҲБВ) томонидан чақирилади. Вирус турли физик ва кимёвий омилларга қарши жуда чидамлилик билан ажралиб туради.

 

Касаллик фақат беморнинг биологик материаллари билан алоқа қилиш орқали юқиши мумкин. Кўп ҳолларда инфекция бемор учун сезилмай кечади, шунинг учун касаллик лаборатория таҳлиллари натижасида ёки хусусиятли белгилари намоён бўлган пайтда аниқланади. Ўз вақтида даволанган беморлар бутунлай соғайиб кетади ва ушбу касалликка қарши барқарор иммунитетга ега бўлади.

Тавсифи

Гепатит Б — бу вирусли касаллик бўлиб, вирус организмга тушганда ҳаётий зарур бўлган ички органларга салбий таъсир кўрсата бошлайди. Ушбу касаллик туфайли енг кўп шикаст жигарга йетади, унинг шикастланиши микро-ҳужайрали даражада бўлади. Касаллик аломатларсиз кечиши ёки аниқ белгилар билан намоён бўлиши мумкин. Сурункали босқичига ўтганда, ушбу вирусли инфекция кўпинча жигар сиррози ва саратони ривожланишига олиб келади.

Касалликнинг ўткир шаклдан сурункали босқичга ўтиши еҳтимоли организмнинг муайян хусусиятларидан келиб чиқиб фарқланиши мумкин:

  • Янги туғилган чақалоқларда — 90% ҳолларда;
  • Нормал иммунитетли ёшларда — 1% ҳолларда;
  • Катта ёшдаги кишиларда — 10% ҳолларда.

Вакцина олган инсонларда ушбу касалликка қарши иммунитет пайдо бўлади:

  • Биринчи емлашдан сўнг — 50%;
  • Иккинчи емлашдан сўнг — 75%;
  • Учинчи емлашдан сўнг — 100%.

Касалликнинг сурункали шакли болаларда ташхисланиши кўрсаткичи:

  • 1-5 ёшли болаларда — 25-50% ҳолларда;
  • Туғилиш даврида инфекцияланган чақалоқларда — 90% ҳолларда.

Таснифи

Б гуруҳ гепатити қуйидагича таснифланади:

Яшин тезлигида. Беморларда бир неча соат ичида мия шишиши юз беради ва комага тушиш еҳтимоли мавжуд. Кўп ҳолларда, бемор ҳаёти касаллик клиник босқичга ўтганда қисқа муддат ичида фожиали якун топади. Касалликнинг бу шакли жуда кам учрайди (1% дан кам).

Ўткир. Гепатит Б`нинг ўткир шаклида беморда касалликнинг бир неча босқичи кузатилади. Дастлаб, асосий аломатлар намоён бўлади, кейин тери қопламлари сариқ рангга киради. Патологиянинг сўнгги босқичи жигар йетишмовчилиги билан тавсифланади.

Сурункали. Касаллик инсон инфекцияланганидан сўнг 1-6 ой ўтиб сурункали босқичга ўтади. Ушбу бир неча ой вируснинг инкубация даври бўлиб, ундан сўнг ўзига хос аломатлар ва белгилар пайдо бўла бошайди.

Инкубацион даври

Вирус бемор организмига кирганидан сўнг, гепатитнинг инкубация даври бошланади. Унинг давомийлиги 30-180 кун оралиғида бўлади, ўртача 75 кун.

Гепатитнинг ўткир шакли қуйидагича кечиши мумкин:

  • Хуруж босқичи;
  • Узоқ муддатли касаллик;
  • Рецидивлар;
  • Камдан кам ҳолларда — кома.

Хавфи

Гепатит Б кеч ташхисланса ёки ўз вақтида даволанмаса, бунинг натижасида жигар сиррози ёки гепатоцеллюляр саратон ривожланиши еҳтимоли юқори бўлади.

Бундай тоифадаги беморлар касалликнинг бошқа жиддий оқибатлар билан тўқнаш келишлари мумкин:

  • Миокардит (юрак мускулларининг яллиғланиши);
  • Артрит, артроз ва бошқа бўғим касалликлари;
  • Қон томир, буйрак касалликлари ва бошқалар.

Юқоридаги асоратлар оқибатида ўлимга олиб келадиган хавф еҳтимоли сезиларли даражада ошади.

Ҳозирги вақтда давлат даражасида гепатит Б га қарши мажбурий емлашга муҳтож шахслар тоифаси рўйхати тасдиқланган:

  • Мактаб ўқувчилари ва талабалар;
  • Болалар боғчалари тарбияланувчилари;
  • Беморларнинг биологик материаллари билан алоқа қилишлари мумкин бўлган соғлиқни сақлаш ходимлари;
  • Гемодиализга муҳтож беморлар;
  • Вена ичига инъйекстияга муҳтож беморлар;
  • Озодликдан маҳрум қилиш жойларида муддатини ўтаётган шахслар;
  • Гепатитнинг сурункали шаклидан азият чекаётган беморнинг оила аъзолари ва яқинлари;
  • Тартибсиз жинсий алоқа қиладиганлар;
  • Бу касалликнинг епидемияси қайд етилган аҳоли пунктларига сафарларни режалаштирган сайёҳлар.

Сабаблари

Гепатит Б ривожланишининг сабаби касаллик қўзғатувчиси — вируснинг инсон организмига киришидир. Касаллик айниқса бир қатор салбий омиллар (алкогол, никотин, кимёвий ва заҳарли моддалар, дорилар таъсири) туфайли иммунитети заифлашган инсонларда кўп учрайди.

 

Беморларнинг ижтимоий изоляцияда бўлиши талаб етилмайди, чунки вирус ҳаво-томчи йўллари орқали тарқалмайди. Бемор билан алоқада бўлган ҳар қандай киши зарур чораларни ва шахсий гигиена қоидаларига амал қилиши керак. Кўп йиллар бутун дунё бўйлаб олиб борилган тадқиқотлар натижаси маълумотларига кўра, ушбу касалликнинг кечиши беморнинг қай тарзда инфекцияланганлиги, шунингдек, унинг ёшига боғлиқ.

Агар бемор гепатит Б билан табиий йўл (масалан жинсий алоқа пайтида) орқали зарарланган бўлса, бу ҳолатда касаллик сурункали босқичга ўтиши хавфи юқори бўлади. Гепатитнинг бу шакли кўпинча ёшларда пайдо бўлади, чунки улар соғлиғига жиддий еътибор бермайди ва организмнинг ташвишли сигналларига жавоб чоралари кўрмайди.

Гепатит Б юқиш йўллари

Гепатит Б вируси инсон организмига фақат беморнинг биологик материаллари билан алоқа қилиш орқали кириши мумкин:

  • Жинсий йўл орқали. Вирус нафақат қонда, балки организмнинг барча суюқликларида (шу қаторда қин ажралмалари ва еркак спермасида) мавжуд, шунинг учун ҳимояланмаган жинсий алоқа касаллик юқиши хавфини оширади;
  • Сўлак орқали. Агар киши тилида кесилган ёки жароҳатланган соҳалар бўлса, ўпишганда касалликни юқтириб олиши мумкин;
  • Қон орқали. Бу инфекцияланишнинг енг кенг тарқалган йўлларидан бири ҳисобланади. Кўп беморлар гепатит Б билан ностерил шприцлар ишлатиш ва қон қуйиш орқали касалланишган. Беморнинг инфекцияланган биологик материали билан алоқа қилиш тегишли санитария чоралари ўтказилмайдиган гўзаллик салонларида юқиши ҳам мумкин;
  • Туғруқ жараёнида. Бемор аёлларда ҳомиладорлик асоратларсиз кечишига қарамай, туғруқ пайтида бола онанинг биологик материаллари билан бевосита алоқада бўлади ва шу сабаб юқори еҳтимоллик билан инфекцияланиши мумкин. Буни олдини олиш учун бундай чақалоқлар туғилгач дарҳол емланадилар.

Гепатит Б вируси агрессив ҳарорат режимлари, кислоталар ва ишқорлар шароитида юқори чидамлиликка ега. Вирус узоқ вақт давомида қуриб қолган қонда сақланиши мумкин. Шу сабабли, ҳар бир инсон жуда еҳтиёткор бўлиши ва тегишли муассасаларга ташриф буюрганда, хавфсизлиги учун барча зарур чораларни кўриши зарур.

Аломатлари ва белгилари

Гепатит Б билан оғриган беморларнинг кўпчилигида касаллик аломатлари узоқ вақт давомида кузатилмайди. Вирус тиббий кўрик ёки ҳомиладорлик учун рўйхатга олиш учун зарур бўлган лаборатория қон таҳлиллари ўтказилишида тасодифан аниқланиб қолиши мумкин. Бундай ҳолларда махсус таҳлил — «австралиялик антигенни» аниқлаш учун қон таҳлили амалга оширилади.

Инсон организмида ривожланаётган гепатит Б ташқи белгилар жигарнинг детоксикацион фаолияти ёмонлашуви ва холестаз туфайли юзага келади. Улар қуйидагича ифодаланиши мумкин:

  • Кўнгил айниши;
  • Бош айланиши;
  • Чарчоқ;
  • Ринит;
  • Тана ҳароратининг кўтарилиши (одатда ҳарорат 39-40 °C га йетади), ваража қилиш;
  • Йўтал;
  • Умумий заифлик;
  • Бурун-ҳалқумдаги оғриқ ҳисси;
  • Кучли бош оғриқлари;
  • Тери рангининг ўзгариши (сариқлик);
  • Шиллиқ қават, кўз склералари, кафтларнинг сарғайиши;
  • Сийдик рангининг ўзгариши (у кўпира бошлайди, ранги қора пиво ёки аччиқ чой рангига ўхшайди);
  • Бўғимлардаги оғриқ синдроми;
  • Иштаҳа йўқолиши;
  • Ахлат рангининг ўзгариши (рангсизланади, оқимтир тус олади);
  • Ўнг қовурға остидаги оғирлик.

Гепатит Б сурункали босқичга ўтганда беморларда асосий симптомларга қўшимча равишда организмнинг заҳарланишига олиб келадиган жигар йетишмовчилиги белгилари ҳам кузатилади. Агар касалликнинг ушбу босқичида бемор тўлиқ даволанмаса, касаллик марказий асаб тизимининг зарарланишига сабабчи бўлади.

Ташхислаш

Агар шахс ўзида гепатит Б ривожланишини кўрсатадиган аломатларни аниқласа ёки вирус билан инфекцияланганлигига шубҳалануиш учун асос бўлса, у дарҳол тиббий муассасага ташриф буюриши керак. Қабул вақтида мутахассис жигарни палпация ёрдамида текшириш ва касаллик анамнезини йиғиш билан бирламчи ташхис қўяди. Бирламчи ташхисни тасдиқлаш ёки рад етишга қон ва сийдикнинг лаборатор таҳлиллари ёрдам беради.

Барча шунга ўхшаш ҳолатларда беморга қуйидагиларга йўлланма берилади:

  • Клиник ва биокимёвий қон текширувлари (жигар билан боғлиқ муаммоларни юқори билирубин, АСТ ёки АЛТ миқдори кўрсатиши мумкин);
  • Умумий сийдик таҳлили;
  • Гепатит Б вирусининг антигенини аниқлайдиган қон текшируви;
  • ИгГ ва ИгМ антитаналари учун қон таҳлили.

Кўпинча, патологияга шубҳа қилинган беморлар иммунограмма деб аталадиган клиник-лаборатор текширувдан ўтказилади. Таҳлил натижасида нафақат организмнинг бу касалликка қандай муносабатда бўлишини ўрганиш, балки яқин келажакда касаллик ўзини қандай тутишини ҳам аниқлаш мумкин.

Вируснинг генетик материалларини аниқлаш ва репликация тезлигини ўрганиш учун шифокор қўшимча таҳлил — ПЗРни белгилаши мумкин. Касаллик оғир кечаётган бўлса, шифокор гепатит Б фонида ривожланаётган асоратлардан шубҳа қилса, жигар биопсияси тайинланади. Ушбу таҳлил ёрдамида жигар тузилиши қанчалик ўзгарганлиги ва унинг ҳужайралари саратони мавжудлиги аниқланади.

Гепатит Б ни даволаш

Ҳозирги кунда мавжуд дори восисталарининг ҳеч бири бемор организмини вирусдан тўлиқ тозалай олмаса ҳам, улар вирус кўпайишини тўхтатиши ва шу тариқа жигарнинг шикастланишини минимумга йетказиши мумкин. 2016-йил ҳолатига кўра АҚШда инфекцион гепатит Б ни даволаш учун 8 та препарат лицензиялаштирилган:

Тўғри таъсир қилувчи антивирус препаратлар:

  1. Тескари транскриптазанинг нуклеозид ингибиторлари:
    • Ламивудин (Епивир)
    • Телбивудин (Тйзека)
    • Ентекавир (Бараcлуде)
  2. Тескари транскриптазанинг нуклеотид ингибиторлари:
    • Адефовир (Ҳепсера)
    • Тенофовир дизопроксил фумарат (Виреад)
    • Тенофовир алафенамид фумарат (Вемлидй)

Иммуномодуляторлар:

  • Интерферон алфа-2а;
  • Пегилатланган интерферон алфа-2а (Пегасйс).

Асосий терапия дастури касалликнинг шакли ва инсон организмининг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб танланади.

Ўткир шаклда

Ўткир гепатит Б йенгил шаклда бўлса, бемор уй шароитида даволаниши мумкин. Биринчидан, танани детоксикациясини (заҳарлардан ҳоли қилиш) амалга ошириш керак, бунинг учун кўп миқдорда тоза сувдан фойдаланилади.

Даволовчи шифокор беморга инфекцияга курашиш ва жигар фаолиятини тиклашга ёрдам берадиган препаратлар тайинлайди. Даволаниш вақтида беморлар ётоқ тартибида бўлишлари ва ҳар қандай жисмоний зўриқишларни истисно қилишлари керак. Парҳезга амал қилиш зарурий чора, бу орқали жигарнинг тикланиш жараёни тезроқ кечади.

Кўпгина беморларда ўткир гепатит Б мустақил равишда ўтиб кетади, шунинг учун уларга махсус дори-дармонли даволаш курси буюрилмайди. Шифокорлар беморни вирусли инфекцияни бартараф етишга ёрдам берадиган қўллаб-қувватловчи терапияни тавсия етишлари мумкин.

Бемор организмида қаттиқ интоксикация кузатилган бўлса, даволовчи шифокор томчилатиб юбориш усули билан томир ичига киритиладиган махсус еритмалар тайинлайди. Гемодезли томчилар орқали токсинлар қондан тезроқ чиқариб ташланади ва беморнинг умумий саломатлиги яхшиланади.

Сурункали шаклда

Гепатит Б сурункали босқичга ўтиши билан беморларга комплекс даволаш буюрилади:

  • Антивирус таъсирга ега препаратлар (адефовир, ламевудин ва бошқалар);
  • Жигар склерози ривожланишини секинлаштириши мумкин бўлган препаратлар (интерферонлар);
  • Иммуномодуляторлар, бунда беморнинг танасида иммунитет реакциялари нормаллашади;
  • Гепатопротекторлар, уларнинг вазифаси ҳужайра даражасида жигарнинг гепатит Б вирусига қаршилигини ошириш;
  • Махсус витамин ва минерал комплекслар.

Ушбу тоифадаги беморларга детоксикацияга еришиш учун кунига кўп миқдорда суюқлик ичиш тавсия етилади.

Сурункали гепатит ривожланишнинг бир неча босқичлари мавжуд ва улар даврий кечади:

  • Репликация — бу босқичда вирус беморнинг танасида фаол кўпайиб боради;
  • Ремиссия — бу босқичда вирус ўз ДНК`сини гепатоцит (жигар ҳужайраси) геномига киритишни бошлайди.

Дори-дармонлар билан даволашдан ижобий натижа олиш учун шифокор асосий тиббий тадбирларни айнан репликация босқичида амалга ошириши жуда муҳим. Касалликнинг фазасини тўғри аниқлаш учун беморни лаборатория текширувларидан ўтказиш керак. Қоннинг серологик таҳлиллари туфайли мутахассис сурункали гепатитнинг ривожланиш босқичини аниқлик билан топади.

Баъзи ҳолларда, гепатит Б дан муваффақиятли даволанган беморларда вирус антигени кўп йиллар давомида қонда сақланиб қолади. Бундай тоифадаги одамлар ушбу инфекциянинг ташувчиси бўлиб, улар мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтиб туришлари керак.

Ривожланиш вариантлари

Касалликнинг қуйидаги ривожланиш вариантлари мавжуд:

  • Бемор комплекс терапиядан ўтиб, вирусли инфексиядан бутунлай халос бўлади, бу касалликка қарши мустаҳкам иммунитетни қўлга киритади;
  • Беморда ўткир гепатит Б шакли сурункали босқичга ўтади, бу организм учун жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин;
  • Даволанишдан сўнг бемор, ўнлаб йиллар давомида унга безовталик туғдирмайдиган гепатит Б антигенининг (ҲБсАг) ташувчиси бўлади. Вирус бемор қонида 20 йилгача ҳеч қандай клиник кўринишларсиз мавжуд бўлиши мумкин;
  • Тиббий муассасага ўз вақтида мурожаат қилмаган беморларда жигар сирози ёки жигар саратони ривожланади, бу шошилинч жарроҳлик аралашувини талаб қилади. Беморларнинг бундай тоифаси учун ўлим кўрсаткичи сезиларли даражада ошади.

Даволаш курсини ўтаб бўлганидан сўнг, ҳар бир бемор бир неча йиллар мобайнида даволашни ўтаган тиббий муассасада рўйхатда туради. Ҳар қандай асорат юзага келишини истисно қилиш учун беморлар мунтазам профилактик чоралар кўришлари, шунингдек парҳез ва турмуш тарзига еътибор беришлари жоиз.

Вакцина

Касалланишни олдини олиш учун ўз вақтида вакцина олиш тавсия етилади. Махсус ишлаб чиқилган емлаш маълум бир ҳарорат шароитида сақланиши керак.

Б гуруҳи гепатитига қарши вакцина фақат мушак ичига киритилади. Емлаш пайтида инйекция тери остига юборилган бўлса, у ҳисобга олинмайди ва вакцинация қайтадан ўтказилиши керак.

Вакцина баъзи бир қарши кўрсатмаларга ега. Қуйидаги тоифа шахсларни емлаш тавсия етилмайди:

  • Озиқ-овқатга аллергияси бўлган одамлар (пиво, квас ва таркибида хамиртуруш бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотларига);
  • Ҳомиладор аёллар;
  • Емизикли оналар;
  • Муддатидан олдин туғилган чақалоқлар.

Бугунги кунда вакцинациянинг иккита асосий схемаси мавжуд:

  • Стандарт(0 — 1 ой — 6 ой). Биринчи инъйекция беморга танланган кунда қилинади. Бир ойдан кейин иккинчи бор емлаш амалга оширилади. Учинчи бор инъйекция биринчи вакцина киритилишидан 6 ой ўтгач амалга оширилади;
  • Алтернатив (0 — 1 ой — 2 ой). Биринчи емлаш танланган кун, иккинчи маротаба 1 ой ўтгач, учинчиси еса 2 ойдан кейин амалга оширилади. Ушбу схема бўйича емлаш амалга оширилганда ревакцинация дастлабки емлаш пайтидан бошлаб 1 йил ўтгач амалга оширилади. Ревакцинация беморларнинг муайян тоифасига — буйраклар ёки иммунитет тизими билан боғлиқ муаммолар бўлган кишиларга буюрилади.

Гепатитга қарши емлашдан сўнг ножўя таъсирлар юзага келиши мумкин. Кўпгина ҳолларда маҳаллий аҳамиятга ега бўлган реакциялар кузатилади:

  • Вакцина қўлланган соҳасида терининг қизариши, кичик ўлчамдаги зичланиш;
  • Ҳаракат пайтида бироз ноқулайлик;
  • Тана ҳароратининг йенгил кўтарилиши;
  • Доначалар ёки тошма тошиши (қисқа вақтдан кейин мустақил равишда ўтиб кетади);
  • Шамоллаш белгилари;
  • Мушакларда ёки бўғинларда оғриқ синдроми.

Вакцинани киритишдан олдин, соғлиқни сақлаш ходими унинг яроқлик муддатини текшириб кўриши ва беморнинг ёшига тўғри келадиган дозани танлаши керак. Барча замонавий вакциналар ўзаро алмаштирилса бўладиган саналади. Бунинг натижасида, биринчи инъйексиядан сўнг кейинги икки емлаш учун бошқа компаниянинг вакциналаридан фойдаланиш мумкин.

 

Емлаш шунингдек профилактик мақсадларда, беморни инфекцияланганлиги еҳтимоли мавжуд бўлган ҳолларда ҳам амалга оширилиши мумкин. Гепатит Б билан касалланган беморнинг биологик материаллари билан ҳар қандай алоқа қилгандан сўнг, вакцина билан бирга иммуноглобулин (бу препарат вирусга чидамли тайёр антитаналардан иборат) юборилиши керак. Беморларнинг ушбу тоифаси алтернатив схема бўйича емланади: 0 — 1 ой — 2 ой — 1 йил.

Парҳез

Гепатит Б жигарга салбий таъсир кўрсатадиган касалликдир. Инфекция ва яллиғланиш жараёнлари натижасида бу муҳим орган ҳужайравий даражада шикастланади. Даволаш пайтида жигар фаолиятини йенгиллаштириш учун бемор парҳезга амал қилиши керак. Мутахассислар беморларга махсус тайёрланган парҳез дастурини қўллашни тавсия қилади.

Аввало, киши кундалик озиқ-овқат рационини тенг равишда 5-6 та қисмга ажратиши керак. Даволаниш давомида кўпинча зарарли озиқ-овқат ва алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш билан бирга кечадиган оммавий байрамларда иштирок етиш қатъиян тақиқланади. Кечки овқатга бемор ҳазм қилиш тизимига кучли таъсир кўрсатмайдиган йенгил таомлар қабул қилиши лозим.

Беморлра кундалик рациондан қуйидаги маҳсулотларни чиқариб ташлашлари керак:

  • Аччиқ овқатлар ва зираворлар;
  • Дудланган ва тузланган маҳсулотлар;
  • Кўп миқдорда ефир мойлари мавжуд бўлган сабзавотлар;
  • Спиртли ва газланган ичимликлар;
  • Яхна ичимликлар ва музқаймоқ;
  • Ёғли гўшт ва балиқ турлари;
  • Сувда сузувчи паррандалар гўшти;
  • Таркибида холестерин юқори бўлган овқатлар.

Тавсия етиладиган маҳсулотларга:

  • Ёрмалар, айниқса сули ёрмаси;
  • Сут маҳсулотлари;
  • Соя, зайтунва ўсимлик мойи;
  • Товуқ тухумининг оқи;
  • Гўшт ва балиқнинг кам ёғли навлари.

Маҳсулотларни буғда тайёрлаш керак, чунки бундай ишлов беришда унда фойдали моддалар максимал миқдорда сақланиб қолади. Кундалик рационда 3500 ккал (100 грамм оқсил, 100 грамм ёг ъ, 450 грамм углевод) бўлиши даркор.

Асоратлари

Гепатитнинг оғир кечишида беморларда турли хил асоратлар ривожланиши мумкин:

  • Миянинг яллиғланиши;
  • Кўпгина беморларда жигар енсефалопатияси кузатилади. Бемор безовталик, галлюцинация, қўрқувни бошдан кечиради. Вақт ўтиши билан асаб тизимининг вазифалари бузилади, натижада аҳволнинг ёмонлашуви, уйқу бузилиши ва бошқалар кузатилади. Енсефалопатиянинг сўнгги босқичида бемор комага тушиши мумкин;
  • Жигар ёки нафас олиш йетишмовчилиги;
  • Жигар сиррози ёки гепатоцеллюляр саратон.

Касаллик ўткир ёки сурункали босқичга ўтишига йўл қўймаслик учун ўз вақтида даволаниш керак. Касалликнинг ривожланиши беморларнинг ўртача умр кўриш даражасига боғлиқ бўлади.

Олдини олиш

Гепатит Б`ни олдини олиш учун қуйидаги оддий қоидаларга риоя қилиш керак:

  • Кундалик шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш. Айниқса, кўп одамлар билан, шунингдек, пул ва умумий фойдаланиш объйектлари билан алоқа қилишдан кейин қўлларни ювиш жуда муҳимдир;
  • Пала-партиш жинсий алоқа қилишдан сақланиш ва алоқага кирганда ушбу касаллик билан касалланиш хавфини сезиларли даражада камайтирадиган презервативлардан фойдаланиш;
  • Гепатит Б га қарши ўз вақтида вакцина олиш;
  • Маникюр, гўзаллик салонларига ташриф буюрганда ишчилар томонидан санитария қоидаларига риоя қилинишига еътибор бериш;
  • Мунтазам равишда қон таҳлиллари топшириб туриш;
  • Бошқаларнинг қони ёки бошқа биологик материаллари билан алоқа қилмаслик;
  • Соғлом турмуш тарзига риоя етиш;
  • Алкоголли ичимликлар ва чекишдан воз кечиш;
  • Иммунитетни мустаҳкамлаш;
  • Витамин ва минерал комплекслар қабул қилиш;
  • Спорт билан шуғулланиш;
  • Тоза ҳавода сайр қилиш;
  • Ҳар куни имкони бўлса хонани шамоллатиб туриш.

Инфекцияланган бемор билан яқин алоқада бўлганда, соғлом инсон касаллик ривожланишини тезкор равишда олдини олиш учун тиббий муассасага мурожаат қилиш зарур. Бу ҳолда қуйидаги чоралар қабул қилинади:

  • Қонда вирусни блоклаш хусусиятига ега махсус препарат (иммуноглобулин) юбориш;
  • Б гуруҳи гепатитига қарши емлаш;
  • Муайян вақтдан сўнг махсус схема бўйича иккинчи емлашни амалга ошириш.

 

(Visited 1 345 times, 1 visits today)

Related posts