Геморройни хакида – уй шароитида даволаш йуллари тавсиялар халқона восита

Геморройни

Геморройни уй шароитида даволаш — халқона воситалар, усуллари, йўллари, тавсиялар

Mundarija

Тўғри ичакдаги пулсацияловчи оғриқлар билан яшаш осон емас. Геморрой билан, ҳатто енг оддий ҳаракатлар — ўтириш, туриш, ҳожатга чиқиш — ҳақиқий уқубатга айланади. «Худди мен каби геморройдан дунё аҳолисининг яна 12,5 фоизи азият чекади» деган фикр йенгиллик бермайди. Хўш, бу касаллик нима ва геморройдан уй шароитида қандай қилиб қутулиш мумкин?

Геморрой ёхуд бавосил сабаблари

Кўпгина ҳолларда геморрой кичик тос (чаноқ) соҳасида қон айланиши бузилишлари туфайли пайдо бўлади: агар бирон-бир сабабга кўра тўғри ичакдаги веналардан қоннинг қайта оқиши бузилган бўлса. Дефакация вақтида кучаниш, ич қотишидиареяҳомиладорлик — буларнинг барчаси томирлар деворларининг чўзилиши ва шишишига, бу еса геморроидал тугунлар пайдо бўлишига олиб келади. Геморроидал тугунлар тўғри ичакнинг ичида ҳам, ташқи томони — анус атрофида ҳам жойлашиши мумкин (иккинчи ҳолатда уларни қуролланмаган кўз билан кўриш мумкин).

Геморройни хакида

Бавосилни (геморройни) уй шароитида даволаш йўллари

Тўғри ичак деворлари ва анал сфинктер тўқималаридаги патологик ўзгаришлар жиддий бўлмаган биринчи босқич геморрой давоси йенгилроқ ҳисобланади. Агар касаллик тугунларнинг орқа чиқарув тешиги орқали ташқарига чиқиб қолиши билан характерланадиган учинчи ёки тўртинчи босқичга ўтиб кеца (агар учинчи босқичда улар мустақил равишда жойига қайтариб киритиб бўлса, тўртинчи босқичда ҳатто бу ҳам имконсиз бўлади), уни фақат жарроҳлик йўли билан бартараф етиш мумкин. Ёки мўжиза рўй беришига таяниш керак, лекин инсониятнинг дунё тажрибаси тасдиқлаганидек, мўжизалар жуда камдан-кам ҳолларда рўй беради.

Бу уй шароитида геморройни даволаш мумкин емас деганими? Йўқ, бундай емас. Геморройни давоси бор. Биринчидан, биринчи ва иккинчи босқичда геморройни даволаш консерватив ҳисобланади — бунда дори воситалари, гигиена қоидаларига амал қилиш ва режимни ўзгартириш кўпроқ аҳамиятга ега. Иккинчидан, геморрой ривожланишининг барча босқичларида симптоматик даволаш ўтказилади, бу еса оғриқни, қичишишни, анал соҳасидаги яллиғланишни бартараф етишга ва ҳатто геморроидал тугунлар ўлчамини бироз кичрайтиришга имкон беради.

Албатта, уйда геморройни даволаш фақат шифокор бунда хабардор бўлганида ва унинг розилигидан кейин амалга оширилиши мумкин.

Геморройни

Геморройни даволаш учун ташқи қўлланиладиган халқона воситалардан фойдаланиш

Аввало, улар қичишни бартараф етиш, орқа чиқариш тешиги атрофидаги ачиш ва унинг оқибатидаги оғриқларни йенгиллаштириш учун ишлатилади. Ушбу ҳодисаларнинг сабаби — анус орқали тўғри ичакдаги шиллиқнинг оқиб чиқиши ва / ёки геморроидал тугунларнинг яллиғланишидир. Қичишиш, ачиш ва яллиғланишни бартараф етиш учун ўтлардан тайёрланган ҳуқналар (клизма), ванналар ва компресслардан фойдаланиш мумкин.

Доривор ўтлардан дамлама, қоида тарқасида, қуйидагича тайёрланади: ўсимликларнинг майдаланган барги, пўстлоғи, меваси, гуллари ёки илдизига иссиқ қайнатилган сув қуйилади: 25-30 грамм ўсимлик хомашёсига 1 литр сув нисбатида. Олинган аралашма 15 дақиқа мобайнида қопқоғи ёпиқ идишда қайнаб турган сув ҳаммомида иситилади, сўнгра 45 дақиқа совутилади. Дамлама дока ёки кичик катакчали елак орқали сузиб олинади, қолган ўтдаги суюқлик ҳам қисиб ажратиб олинади ва дамлама фойдаланиш учун тайёр.

Геморройда компресс қуйидаги тарзда тайёрланади: пахтали диск, бир неча марта қатланган дока ёки дорихона бинти доривор воситага ботирилиб, шикастланган соҳага қўйилади. Бу кўпинча ташқи геморройни даволашда ишлатилади.

Геморройда ванналар — бу иссиқ сувнинг доривор ўтлар дамламаси билан аралашмаси. Тоғора тайёрланган еритма билан тўлдирилади ва унга 15-20 дақиқага ўтирилади. Доривор восита тўсиқсиз таъсир қилиши учун думбаларни ён тарафларга тортиш тавсия етилади. Еритманинг ҳарорати иссиқ (40 °C гача), илиқ (30 °C гача) ёки совуқ (10-15 °C) бўлиши мумкин. Диққат! Кичик чаноқда яллиғланиш касалликлари мавжуд бўлганда совуқ ванналар тавсия етилмайди!

Шунингдек буғли ванналардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда еритманинг ҳарорати 75-80 даражагача йетади. Ваннага ўтирмаслик керак, бемор тоғора устида туриб, оралиқни буғ таъсирига дучор етади.

Геморройга қарши уй шароитида тайёрланадиган шамчалар. Доривор гиёҳлар дамламаси ёки бошқа модда асос билан аралаштирилади (одатда асос ўрнида сув ёки сариёғ олинади). Сув музлатилади, доривор моддалар билан аралаштириб совутилган сариёғдан шамча тайёрланади.

Геморройда микроклизмалар фақат геморроидал тугунлар (ташқи ва ички) ва тўғри ичакнинг ички юзаси яллиғланмаган бўлса қўлланилади. Бунда бироз миқдордаги еритма (200 мл гача) ҳуқна ичига қуйилади, сўнг пуркагичнинг учи тўғри ичакка киритилади (кириши қулайроқ бўлиши учун учига вазелин суртиш мумкин) ва таркибидаги суюқлик ичакка юборилади. Еритмани 10-15 дақиқа ушалб туришга ҳаракат қилиш тавсия етилади.

Еътибор беринг! Доривор гиёҳларга индивидуал интолерантлик бўлганда аллергик реакция юзага келиши мумкин, шунинг учун аввал тирсакка дамламадан бир томчи қўллаш ва терининг реакцияси қандай бўлишини кўриш керак. Ярим ёки бир соатда терида хавфсираш туғдирадиган ҳеч нарса пайдо бўлмаса, бу доривор ўсимликни геморрой касаллигини даволашда ишлатиш мумкин бўлади.

Геморройни даволашда доривор ўтлар ва ўсимликлар

Алое. Ушбу ўсимликнинг шарбати яллиғланишга қарши таъсирга ега ва тезда геморройнинг кучайишидан халос бўлишни таъминлайди. Ўсимликнинг шундай ўзини ҳам, дамламасидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ўнтача ўсимлик барги бўлакларга бўлинади (жуда кичик емас), устидан бир литр совуқ сув қуйилади ва сув ҳаммомида дамлама тайёрланади. Алое баргларидан тайёрланган дамламага ботирилган компресс ёки ўсимликнинг ўзи яллиғланган жойга қўйилади. Баъзан алое мағзидан шамча ясалиб, бир кечага тўғри ичакда қолдирилади.

Қайин қатрони. Бу модда қайин пўстлоғидан ишлаб чиқарилади ва кўплаб шифобахш хусусиятларга ега — антимикроб, яллиғланишга қарши ва регенерациялаштирувчи. Геморройда қайин қатрони ванна шаклида ишлатилади: икки литр иссиқ сув 1 ош қошиқ қатрон билан аралаштирилади. Ваннада сув совугунча ўтириш тавсия етилади.

Еман пўстлоғи. Шиллиқ тўқималарининг яллиғланиш касалликларини даволашда жуда яхши таъсир қиладиган кучли шиллиқ қаватни қопловчи хусусиятларга ва яллиғланишга қарши таъсирга ега. Еман пўстлоғидан тайёрланган дамлама инсон танасининг шиллиқ қаватига тушганда, шиллиқ қаватни таъсирланишдан сақлайдиган ҳимоя қобиғи ҳосил бўлади. Ҳам компресс, ҳам суппозиторий сифатида (сариёғ билан аралаштириб) ишлаца бўлади.

Ўрмон қулупнайи. Ўрмон қулупнайи барглари асосли тиндирма яллиғланишга қарши, жароҳатни битирувчи ва қонни тўхтатувчи хусусиятига ега. Уни ванналар ва компресслар шаклида ҳам, ҳуқна шаклида ҳам қўллаш мумкин.

Картошка. Оддий картошка геморройни йўқотиш учун халқона табобатда кенг қўлланилади; унинг янги сиқилган шарбати ва картошка крахмали шиллиқ қаватни қопловчи ва яллиғланишга қарши хусусиятларга ега. Кўпинча картошка геморройни даволаш учун шамча шаклида ишлатилади. Хом илдизмеванинг марказий қисмидан кичик устунча кесилади (унинг шакли тўғри ичак юзасига шикаст йетказмаслик учун иложи борича текис бўлиши керак) ва бир кеча тўғри ичакда қолдирилади.

Мойчечак. Доривор ўсимликлар маликаси ўзининг оддий кўринишига қарамай кўплаб фойдали хусусиятларга ега — унинг гулларидан тайёрланган тиндирма яллиғланишга қарши, антимикроб, спазмолитик ва оғриқ қолдирувчи таъсирга ега, шунингдек, яллиғланиш жараёнида тўқималарнинг регенерацияси тезлигини оширади. Геморройда мойчечакни суюқ дори, ванналар ва ҳуқна, шунингдек қўлбола шамча шаклида ишлатиш мумкин. Бунинг учун 1 ош қошиқ мойчечак тўплами бир стакан қайноқ сувда дамланади, ҳосил бўлган дамлама совутилади ва кичик муз учун шаклларга қуйилади. Музлаганидан сўнг, кучли оғриқ қолдирувчи (музлаши туфайли) ва яллиғланишга қарши таъсирга ега бўлган шамлар тайёр бўлади. Шамчани музлатиш учун шаклни тиббий қўлқопнинг бармоқларидан ясаш мумкин.

Бўйимодарон. Ушбу ўсимлик қон тўхтатувчи, яллиғланишга қарши ва ярани битирувчи таъсирга ега ва қон кетиши бошланиши ва геморройнинг кучайишида айниқса фойдалидир. Бўйимодарон барглари дорихонада осон топилади; дамлама тайёрлашда берилган кўрсатмаларга риоя қилиш керак. Геморройда бўйимодарон тиндирмаси суюқ дори ва ванна учун ишлатилади.

Саримсоқ. Кучли яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва антибактериал таъсирга ега. Геморройда саримсоқ ҳам янги ҳолда (тозаланган саримсоқ донаси орқа йўлга киритилади ва табиий йўл билан чиқиб кетмагунича қолдирилади), ҳам мустақил тайёрланган шамча шаклида (бўтқа қилиб майдаланган саримсоқ сариёғ билан аралаштирилади, совутилади ва ундан шамча шакллантирилади). Яна саримсоқ ва сутдан яллиғланишга қарши таъсирга ега бўлган ванналар ҳам қилинади (2 литр иситилган сутга 200 граммдан тўғралган саримсоқ ва пиёз қўшиш нисбатида).

Чистотел (қончўп). Қончўп ўтида яллиғланишга қарши таъсир кўрсатувчи изохинолинли алкалоидлар мавжуд. Шунинг учун қончўп тиндирмаси тери қичишишни йенгиллаштириш учун ишлатилади. Геморройни табиий усулда даволашда қончўп дамламаси суюқ дори шаклида ишлатилади, шунингдек уни ванналарга қўшиш ҳам мумкин.

Геморройни хакида

Геморройга қарши асаларичилик маҳсулотлари

Халқ табобатида асал ва бошқа асаларичилик маҳсулотлари кенг қўлланилади. Асалдан шамчалар қилинади (ёки бутунлай асалдан, ёки картошкадан тайёрланган шамчага ингичка қават қилиб суртиб) ёки ташқи восита сифатида ишлатилади (аралштирилмаган ҳолда ёки бошқа малҳамларда таркибий қисм сифатида).

Прополис ташқи тугунли геморройни тез даволашда вазелин асосли малҳам тайёрлаш учун ишлатилади. Бунинг учун 80 г вазелин 10 г ланолин ва 7 г прополис билан аралаштирилади, олинган аралашма сувли ҳаммомда еритилади, аралаштирилади ва дока ёки кичик катакчали елак орқали сузиб олинади. Малҳам компресс ёки пахтали дискка суртилади ва ташқи геморроидал тугунларга қўйилади. Вазелин ўрнига 10 г прополис учун 100 г асос нисбати бўйича ҳайвон ёғи ёки сариёғ ишлатилиши мумкин. Аралашма совутилади ва геморроидал тугунларга қўлланилади.

Бундан ташқари, прополисдан шамчалар тайёрлаш ҳам мумкин. Бунинг учун прополис сув билан аралаштирилади ва кичик муз шаклларига қуйилади. Прополис ва сув аралашмаси ҳуқналар учун ҳам ишлатилади.

Совуқ сув ва муз

Музли шамчалар (қайнатилган сув муз шаклчаларига қуйилади ва кечга музлатгичда қолдирилади) ички геморроидал тугунларда кучли оғриқ бўлганда яхши ёрдам беради. Ташқи фойдаланиш учун муздек сув ва муз аралашмаси бўлган ванначалардан фойдаланилади. Бундан ташқари, муз қон кетишини тўтатади. Еътибор беринг! Кичик тос аъзоларининг яллиғланиши бўлганда муз қўллаш мумкин емас.

Маргансовка (калий перманганат)

Калий перманганатнинг еритмаси ажойиб антисептик ҳисобланади. У ҳам ванналар сифатида (0,1-0,5% консентрацияли еритма), ҳам ҳуқна шаклида (0,02-0,1%) ишлатилиши мумкин. Еътибор беринг! Маргансовка билан заҳарланиш мумкин, шунинг учун еритманинг консентрациясига қатъий риоя қилиш керак.

Ичга қўлланиладиган халқона воситалар ёрдамида геморройни даволаш

Қоида тариқасида, бундай воситаларга қон томирларининг тонусини меъёрлаштириш, қон айланишини яхшилаш ва кичик тос аъзоларида қоннинг димланишини бартараф етишга ёрдам берадиган, қон кетишини тўхтатадиган, яллиғланишга қарши таъсири бўлган доривор ўсимликлар дамламалари киради.

Горец почечуйний. Бу ўсимлик юрак-томир тизими фаолиятини яхшилайди, қон томирларни торайтиради ва бир вақтнинг ўзида қон босимини кўтармайди. Қабзият билан кечганида, ўсимликнинг хусусияти геморройда ич юмшатувчи дори сифатида ёрдам беради.

Далачой. Шиллиқ қаватни қопловчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Қон томирларининг силлиқ мушакларига кучли спазмолитик таъсири кичик тос аъзоларида қоннинг димланишидан қутилишга ёрдам беради. Еътибор беринг! Далачой қон босимини кўтариши мумкин.

Оддий бодрезак. Кучли қон кетишини тўхтатувчи хусусиятга ега, тинчлантирувчи ва юмшоқ ич юмшатувчи таъсир кўрсатади. Халқ табобатида бодрезакнинг ҳам мевалари, ҳам пўстининг дамламалари иштлатилади. Еътибор беринг! Агар геморрой билан хасталанган беморда қон ивиши кучайган бўлса, геморроидал тугунларда тромб ҳосил бўлиши хавфи туфайли бодрезак дамламасидан фойдаланмаслик керак.

Қичитқи ўт (газанда). У кўп қон кетишини тўхтатиш, қон ивишини яхшилашга қодир, яллиғланишга қарши таъсирга ега, модда алмашинувини кучайтиради ва юрак-томир тизимининг фаолиятини яхшилайди. Аёлларда қичитқи бачадоннинг тонусини оширади.

Зубтурум. Горец почечуйний каби, йенгил ич юмсаҳтювчи таъсирга ега ва қабзиятда яхши таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, зубутурум яллиғланишга қарши, қон кетишини тўхтатувчи ва иммонстимуляцияловчи каби кўпаб фойдали хусусиятларга ега.

Ич юмшатувчи ўсимликлар

Агар геморрой билан оғриган бемор кўпинча ич қотишидан азият чекса, ўсимлик келиб чиқишли ич юмшатувчилар ёрдам бериши мумкин.

Итшумурт пўстлоғи. Ичакда перисталтикасини кучайтиради, йўғон ичак шиллиқ қавати томонидан суюқлик сўрилишини камайтиради, бу еса ахлатнинг юмшашига ёрдам беради. Итшумурт пўстлоғи — енг зарарсиз ич юмшатувчи воситалардан биридир. Одатда, препаратнинг таъсири 8-12 соатдан кейин бошланиши ҳисобга олиниб, кечаси истеъмол қилинади.

Геморройни еркакларда ва аёлларда даволаш хусусиятлар

Статистикага кўра, 85% ҳомиладорлар ва яқин орада фарзанд дунёга келтириши кутилаётган аёлларда геморрой кузатилади. Еркакларда геморрой кўпроқ касби ҳайдовчи бўлганлар, оғир жисмоний меҳнат қилувчилар, профессионал спортчиларда кузатилади.

Аёлларда геморройни даволаш. Аёллар учун умумий тавсиялар ўринли бўлади. Фақат аёлларга хос бўлган омиллар — ҳомиладорлик, туғруқ, қон димланиши, кичик тосда яллиғланишлар ва кўп парҳез тутиш натижасида қабзиятга алоҳида еътибор қаратиш керак.

Еркакларда геморройни даволаш. Еркаклар учун ҳам тавсиялар умумий ҳисобланади. Фақат еркакларда ушбу касаллик ривожланишига ҳисса қўшадиган омиллар — нотўғри овқатланиш, тез-тез алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш, «офис ҳаёти» ва ўтроқ иш, автомобил ҳайдаш, камҳаракатликни бартараф етиш керак

Геморройни

Геморройни олдини олиш

Геморройни уй шароитида даволашнинг енг осон усули овқатланиш ва ҳаёт тарзини ўзгартиришдир.

Аввало, ич қотишини олдини олиш учун таомномани қайта кўриб чиқиш керак (бу қорин бўшлиғидаги босимни ошириши сабабли геморрой ривожланишига ҳисса қўшиши билан хавфли). Бунинг учун балластли моддаларни (клетчаткани) ўз ичига олган маҳсулотларни истеъмол қилиш керак. Шу билан бирга, кундалик рационга клетчаткага бой бўлган маҳсулотларни киритишни катта еҳтиёткорлик билан амалга ошириш керак — ортиқча клетчатка газ ҳосил бўлиши кучайишига олиб келади, бу ҳам қорин бўшлиғида юқори босим ҳосил қилади. Катта ёшдаги киши учун клетчатка истеъмоли миқдори кунига 25-30 грамм оралиғида бўлиши керак. Агар бу билан бирон-бир сабабга кўра муаммо юзага келадиган бўлса, йетишмаётган клетчатка ўрнини биоқўшимчалар ёрдамида тўлдириш мумкин. Организмга озиқ-овқат билан қанчалик кўп клетчатка тушса, шунчалик кўп сув ичиш керак.

Баъзи озиқ-овқат турлари тўғри ичак деворларига қон келишини кучайтириши мумкин, бу геморрой аломатларини кучайтириши хавфини туғдиради. Аввало бундай маҳсулотларга алкоголли ичимликлар ва аччиқ таомлар тегишлидир. Бундай маҳсулотларни батамом чеклаш ёки иложи борича камайтириш керак.

Тўғри ичак орқали ахлат зўриқишсиз ўтиши учун йетарли миқдорда суюқлик ичиш лозим: бир кунда 6 стакан.

Ферментланган озиқ-овқатларни мунтазам равишда истеъмол қилиш тавсия етилади — улар машҳур ачитқи-сут маҳсулотлари (қатиқ, ряженка, простокваша), ёгурт, кимчи ва бошқалар. Баъзи бир тадқиқотларга кўра, ферментланган озиқ-овқат маҳсулотларини мунтазам истеъмол қилиш ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, ичакда фойдали моддаларининг синтезини оширади, кислота-ишқор мувозанатини ушлаб туради. Бундан ташқари, Бифидиус ва Лаcтобаcиллус каби «яхши» бактерияларли пробиотиклар ҳам ичак перисталтикасини яхшилайди. Бир стакан «тирик» ёгурт геморройдаги парҳезга мазали ва фойдали қўшимча бўлади.

Ҳожатхонада бўлишнинг муайян қоидаларига риоя қилиш керак:

  • Биринчидан, ўзидан барчасини дарҳол ва бирданига чиқариб ташлашга уринмаслик (қорин бўшлиғи ички босимининг зарарли томони ҳақида еслаш керак).
  • Иккинчидан, ҳожатга ўз вақтида бориш тавсия етилади — яъни чақириқ бўлганиданоқ. Тоқат қилиш одати нажаснинг қуруқлигини оширади, бу еса дефекация пайтида кераксиз кучаниш ва қорин бўшлиғи ички босимининг ошишига олиб келади. Агар бундай муаммо юзага келса, юмшоқ ич сургилардан фойдаланиш мумкин. Лекин уларни ортқича ишлатилиши ҳам тавсия етилмайди, акс ҳолда тўғри ичакда яллиғланиш жараёни бошланиши мумкин.
  • Учинчидан, тиззалар чаноқдан бироз юқорироқ бўлиши учун оёқлар остига стулча қўйишга ҳаракат қилиш мумкин, бу ҳолат ахлатни тезроқ чиқаришга ёрдам беради.
  • Тўртинчидан, ҳожатхонада узоқ қолмаслик керак — узоқ вақт давомида унитазда ўтиришда тананинг орқа томонига қон келиши кучаяди, шу жумладан геморроидал тугунларга ҳам.
  • Ва ниҳоят, ҳар бир дефакациядан кейин юмшоқ болалар совуни билан ювиниш тавсия етилади — бу геморроидал тугунларнинг яллиғланиши еҳтимолини камайтиришга ёрдам беради.

Геморройда жисмоний машқлар ва фаол турмуш тарзи кўрсатилади. Мунтазам жисмоний фаолият тананинг юрак-томир тизими ҳолатини яхшилайди ва шу билан кичик тос соҳасидаги веналарга тушадиган босимни камайтиради. Агар беморнинг касби узоқ вақт давомида ўтириш ёки тик туришни талаб қилса ҳам, ҳар соатда қонни тарқатиш ва кичик тосда унинг димланишини олдини олиш учун беш дақиқани жисмоний машқларга ажратиш тавсия етилади. Жисмоний машқлар оғирликлар кўтариш билан боғлиқ бўлмаслиги керак — бу геморройнинг кучайишига олиб келиши мумкин; шунингдек ўтириб-туришлар сонини камайтириш тавсия етилади. Умуман олганда, ҳафтада камида 2,5 соат жисмоний машқлар қилиш керак. Югуриш, юриш, сузиш, узоқ сайр қилиш геморройда яхши ёрдам беради.

Геморрой — келиб чиқиш сабаблари, белгилари ва даволаш усуллари

Геморрой (бавосил) — анал тешиги веналари касаллиги бўлиб, геморроидал тугунлар катталашади, пастга силжийди ёки ташқарига  чиқиб қолади, шунингдек, тромбоз ҳосил бўлиб, қон кетиши кузатилади. Геморрой давоси мавжуд касалликдир, шунинг учун ҳавотирга ҳожат йўқ.

Геморройнинг келиб чиқиши сабаблари

Касалликка мойиллик наслдан-наслга ўтиши мумкин, лекин бундай ҳолатда ҳам келтириб чиқарувчи омиллар таъсирисиз касаллик ўзини намоён қилмайди. Бавосилни келтириб чиқарувчи ва унинг ривожланишига туртки бўлувчи омилларга қуйидагилар киради:

  • Ўтроқ касб;
  • Семизлик;
  • Ирсий мойиллик;
  • Камҳаракат турмуш тарзи (гиподинамия) ёки камҳаракатлик билан боғлиқ иш;
  • Мушакларнинг ҳаддан ортиқ кучаниши билан боғлиқ фаолият (катта жисмоний зўриқишлар);
  • Стресс;
  • Тез-тез ичак фаолиятининг бузилиши (қабзият);
  • Инфектися тушиши;
  • Ичак ва жигарда яллиғланиш ва онкологик жараёнлар;
  • Нотўғри овқатланиш;
  • Чекиш.

Геморройни хакида

Геморрой аломатлари ва белгилари

Аксарият ҳолларда мазкур касаллик босқичма-босқич ривожланади. Дастлаб беморда орқа чиқариш тешиги атрофида бироз ноқулайлик, оғирлик ва қичишиш ҳисси сезилади, баъзан оғриқ ва қабзият қайд етилиши мумкин. Бу ҳиссиётлар аччиқ таомлар, алкоголли ичимликлар истеъмоли, баъзан жисмоний зўриқишдан кейин кучаяди.

Касалликка оғриқ синдроми, геморроидал қон кетиш, геморроидал тугунларнинг чиқиб қолиши ҳамроҳлик қилади. Одатий ҳолларда қон кетиш дефакация жараёни вақтида ёки ундан кейин юзага келади. Қоннинг ранги қизғиш бўлади, бироқ, баъзи ҳолларда тўқ рангли ва қуйқалар билан бўлиши ҳам мумкин. Тез-тез қон кетишлар натижасида камқонлик ривожланади.

Геморройда тугунлар орқа чиқариш тешиги ичида (ички — беморга кўринмайди) ва ташқи бўлади. Баъзи ҳолларда беморда бир вақтнинг ўзида ҳам ташқи, ҳам ички геморрой кузатилиши мумкин.

Геморроидал тугунларнинг анал тешигидан чиқиб қолиши кўпинча босқичма-босқич ривожланади. Дастлаб фақат дефакация вақтида чиқса, кейинчалик кучаниш, оғирликлар кўтариш, йўтал, акса уриш вақтида ҳам бу ҳол кузатила бошлайди. Дастлабки босқичларда тугунлар осонликча жойига қайтарилади, кейинчалик еса доимий равишда анал канали ташқарисида жойлашади. Геморройнинг ҳар қандай босқичида тугунларнинг некрози ва тромбози ривожланиши мумкин, бу клиник тасвирнинг оғирлашишига сабаб бўлади.

Ривожланиш босқичлари

  • 1-босқичдаорқа чиқариш тешигида геморрой тугунларини сезиш мумкин, улар қонаши мумкин, кўп ҳолларда оғримайди
  • 2-босқичдатугунлар ҳожат чиқариш вақтида ташқарига чиқиши кузатилади, лекин бироз вақтдан кейин ўз жойига қайтади.
  • 3-босқичдабавосил тугунлари ҳар қандай зўриқишли жисмоний ҳаракат вақтида тушади ва тугунлар енди ўзи жойига қайтмайди, қўллар ёрдамида жойига туширилади
  • 4-босқичдабавосил тугунлари доимо орқа чиқариш тешигидан чиқиб туради ва жойига қайтмайди, кўпинча қон кетиши мумкин, тромбоз ривожланади.Тугунлар шикастланиши, оғриқ, орқа чиқариш тешигида шиш чақириши мумкин, бундай ҳолларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ташхислаш

Ташхис қўйиш учун малакали шифокорга палпация (қўл ёрдамида текшириш) қилиш йетарли, лекин баъзи ҳолларда УТ текширув, анаскопия ёки ректоскопия буюрилиши мумкин.

Геморройни бошқа хавфли касалликлар билан адаштирмаслик керак. Ахлатда қон учраши масалан, нафақат геморрой аломати, балки ичак ўсмалари (рак), анал тешиги ёриғи, колит, полиплар, кандиломалар аломати бўлиши мумкин. Геморрой касаллиги ҳақида ташхисни фақат шифокор қўйиши мумкин.

Геморройни даволаш

Геморройни дастлабки босқичларида (биринчи ва иккинчи) консерватив даволашади: дефакация (ҳожат чиқариш) тартибга солинади, нажаснинг зичлик даражаси нормал бўлиши таъминланади, диетага амал қилинади, кўпроқ лавлаги, сабзи, анжир, ўрик, ўтлар, зиғир, буғдой кепаги, агиолакс, файберлакс кабилар буюрилади. Беморлар кўпроқ мева ва сабзавот шарбатлари, шу жумладан, суюқликлар ичиши керак. Геморройни ерта босқичларида гимнастика машқлари, ҳаммомлар, оғриқ қолдирувчи шамлар ёрдам беради.

Касалликни даволаш асосини флеботроп препаратлар ташкил қилади. Улар маҳаллий веналарни тонусини ошириш ва каверноз органларда қон оқими ва айланишини нормаллаштиради. Беморга малҳамлар, шамчалар шаклидаги препаратлар буюрилади.

Кейинги босқичларида жарроҳлик амалга оширилади. Бу босқичларда геморройдан фақат жарроҳликдан кейингина тўлиқ қутулиш имкони бўлади. Жарроҳлик аралашуви киши юрагига ваҳима солса ҳам, бу самарали усул ҳисобланади ва рецидив еҳтимоли минимал бўлади.

Геморройни халқ табобати ёрамида даволаш

Касалликни бундай йўл билан даволашни ёрдамчи усул сифатида қўлласа бўлади, лекин улар асосий даволаш ўрнини боса олмайди. Халқ табобати воситалари бавосил белгиларини йенгиллаштириши мумкин, лекин касалликнинг сабаби йўқотилмайди ва улар таркибидаги фаол моддалар фармакологик препаратларга қараганда анча кам бўлади. Ҳа, бу воситалар жуда ерта босқичларида фойда бериши мумкин, лекин бироз вақт ўтгач, касаллик яна қайталаниши мумкин.

Геморройни уй шароитида даволаш учун халқ табобати

Даставвал бемор геморрой борлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Шунинг учун биринчи навбатда проктологга мурожаат қилиши талаб етилади.

Шамлар:

  1. Оғриқ ва яллиғланишда хом картошкадан қилинган шам ёрдам беради. Шамни ўткир бурчакларсиз ҳолда, бармоқ ҳажмида қилиш керак. Лозим бўлса кунгабоқар ёғи билан ёғланиши мумкин. Шам билан кун давомида юриш мумкин, ҳаракатга ҳалақит бермайди ва дефакация вақтида ўзи чиқиб кетади. Бу авж олган касаллик белгиларини сусайтиришда ёрдам беради, лекин жараён 10 кун давомида амалга оширилиши лозим. Зарур бўлса, 1-2 ойдан кейин даволашни такрорланг.
  2. Муздан шамлар ҳам геморройни аломатларини олдини олишда ёрдам беради. Тиббий қўлқопининг бармоқ қисмига сув тўлдиринг ва музлатгичга қўйинг, сўнг шамдан ериб кетгунига қадар фойдаланинг. Икки ойдан кейин оғриқ ва қонаш безовта қилиши тўхтатилади.

Геморройга қарши уй шароитида малҳам тайёрлаш

Оғриқ қолдирувчи малҳам:

  • Хом лавлаги ёки сабзи қирғичдан ўтказилади
  • Четан меваси езилиб қўшилади
  • 4 қисм сариёг ъёки вазелин билан аралаштирилади
  • Дока ёрдамида керакли жойга қўйилади

Яллиғланишга қарши малҳам:

  • 1 қисм асал мумига 4 қисм кунгабоқар ёғи ва бироз езилган пиёз қўшилади
  • Ташқи қўлланилиш учун фойдаланилади

Клизма тайёрлаш

  • 4 ош қошиқ шувоқ ўсимлигини 1 литр сувда 6-7 дақиқа давомида қайнатилади. Кейин 5-6 соат тиндиришга қўйилиб, ҳар кеч шу ёрдамида лавлаги шарбати билан галма-гал клизма қилинади. Бу клизма шишни олдини олишда яхши самара беради.
  • Хом картошка майдалаб 1 ош қошиқ шарбати ва 50 мл сувни аралаштириб игнасиз шприц ёрдамида клизма қилинади. Клизма оғриқ қолдирувчи сифатида ва яллиғланишга қарши самарали ҳисобланади.

Қабул қилиш учун воситалар

  • Ҳар куни 0,5 стакан ҳом карошка шарбатини истеъмол қилиш
  • 4:2 нисбатда сабзи ва исмалоқ шарбатлари аралашмаси овқатдан олдин 2-3 ош қошиқдан ичиш
  • Қовун шарбати ҳам ич қотишга қарши яхши самара беради
  • Халқ табобати қон кетишиниолдини олиш учун тузланган карамни меъёрида қабул қилишни тавсия етади

Дунё халқлари табобати

  • Сибир табиблари ҳар қандай геморройни зулуклар ёрдамида даволашган. Зулук қонга тўйгач ўзи тушиб кетади, геморрой еса қуриб йўқолади. Шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда қўллаш тавсия етилади.
  • Рус табиблари пиёз пўстлогидан геморройга қарши фойдаланишган. Тоғорага пиёз пўстлоғи солиниб устидан қайноқ сув солинади, бироз совигач, бавосил ванна қилинади ва токи сув совиганча ўтирилади.
    Геморройни уй шароитида даволаш→

Ёдда тутинг! Ташхисни ва даволаш курсини проктолог шифокор буюриши керак, нотўғри тутилган иш вазиятни ёмонлаштириши мумкин.

Касалликни олдини олиш

Геморронинг ривожланиши ёки хуруж олишини олдини олиш осонроқ. Бунинг учун ахлат юмшоқ бўлиши, беморни қабзият қийнамаслиги керак. Шу сабабли:

  • Кўпроқ клетчаткага бой маҳсулотлар — мева, сабзавот ва донли бўтқалар истеъмол қилиш;
  • Кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш;
  • Дефакация жараёнида ҳаддан ортиқ кучанмаслик;
  • Ўз вақтида ҳожатхонага бориш;
  • Йенгил жисмоний машқлар бажариш;
  • Узоқ муддат ҳаракацизликдан сақланиш керак.

 

(Visited 2 791 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment