Бавосил, геморрой ҳақида
Бавосил (Геморрой) – тўғри ичак веналарини кенгайиши бўлиб, улар тугунлар кўринишида анус соҳасига бўртиб туради. Касалликка мойиллик келтирувчи ва келтириб чиқарувчи кўплаб сабаблар 2 гуруҳга бўлинади:
1. Тўғри ичакни, орқа чиқарув тешигини ва уларнинг веноз тизимини туғма ўзига хос тузилиши.
2. Ендо- ва екзокрин омилларнинг кейинги зарарли таъсирлари.
Замонавий клиник қарашларга кўра геморройга геморроидал тугунлардаги хилма хил патологик жараёнларга оид деб қараш лозим (қон кетиш, ички тугунларнинг тушиши, тромбоз, яллиғланиш, ташқи тугунларнинг некрози ва йиринглаши, ҳакозолар). Геморрой билан вояга йетган одамларнинг 10 % дан кўпроги оғрийди.
Адабиётлардаги маълумотларга асосланган ҳолда геморрой келиб чиқишини тушунтирадиган қуйидаги назарияларни келтириш мумкин:
1. Аноректал соҳа веноз тизимининг туғма йетишмовчилиги назарияси;
2. Механик назария – унга кўра веноз босими ошиши муносабати билан геморроидал веналарда варикоз ўзгаришлар бўлиши айтилади;
3. Ўсма назарияси – унга кўра геморрой ўсма ҳисобланади;
4. Инфексион назария;
Баъзи касалликлар, масалан, хафақон (гипертония) касаллиги, юрак — ўпка касалликларида қон айланишининг катта айланасида нотурғунлик бўлиши ҳам геморрой ривожланишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда геморрой асосий касалликнинг симптомларидан бири бўлади ва оператив даволанмайди (агар асоратлари бўлмаса!).
Бавосил касллигининг клиник кечиши ва шакллари
Геморрой дарак берувчи белгилар даври билан бошланади (анал тешиги соҳасида ноҳуш сезги, йенгил қичиш). Бу давр бир неча ойдан бир неча йилларгача давом етиши мумкин. Кейинчалик қон кетиш пайдо бўлади ва айрим ҳолатларда, узоқ давом етаётган геморройда анемия ривожланиши мумкин. Сурункали геморрой анал тешиги соҳасидаги оғриқлар (дефекация вақтида ва парҳез бузилганда) билан кечади. Кейинги даврда ички геморроидал тугунларнинг ташқарига тушиб қолиши кузатилади. Геморройдаги симптомлар триадаси: тугун (шиш), оғрик ва қон кетиш.
Ички геморроидал тугунлар тушишида 4 та босқич ажратилади:
1. Тугунлар кучаниш пайтида тушади ва кейин мустакил туғриланиб кетади.
2. Тугунлар кучаниш вақтида тушади, лекин мустақил тўғриланмайди.
3. Тугунлар пиёда юрган вақтда тушиб қолади ва бемор ўзи тўғрилаб қўймагунча тўғриланмайди.
4. Тугунлар доимо тушиб туради ва тўғрилаб қўйилгандан кейин ҳам яна тушиб қолаверади.
Геморроидал тугунлар тромбози анал соҳадаги кучли оғриқлар билан кечади. Баъзи ҳолларда, геморроидал тугунлар яллиғланиши анал соҳа шиши ва тугунлар некрози билан кечиши кузатилади.
Ўткир геморройнинг 3 та оғир даражаси ажиратилади:
И даража – ташқи геморроидал тугунлар ўлчами унчалик катта емас, зич еластик ҳолатда, улар тишсимон линиядан пастда жойлашган, палпацияда оғриқли. Анал соҳа териси бироз қизарган. Бемор шикоятлари – кучаниш вақтида куйдирувчи оғриқ сезиш ва қичишиш.
ИИ даража – перианал соҳанинг кўпроқ қисмида анча ривожланган шиш, қизариш. Шу соҳани палпация wилганда ва тўғри ичакни бармоқ билан текширганда кучли оғрикли. Беморлар анал тешиги соҳасидаги кучли оғриқдан шикоят қиладилар, айниқса, пиёда юрганда ва ўтирганда.
ИИИ даража – анал тешиги атрофидаги тўкималар «яллиғланган шиш» билан қопланган. Бу соҳа палпацияда кучли оғриқли, шу сабабдан тўғри ичакни бармоқ билан текширишнинг имконияти йўқ. Анал тешиги соҳасида, анал каналидан тушиб турган, тук қизил ёки кўкимтир қизғиш рангли ички геморраидал тугунлар кўриниб туради. Ўз вақтида даволанмаса тугунлар некрозга учраши мумкин.
Геморройни даволаш
Геморройни бошланғич босқичларда консерватив даволаш керак, бунга дефекация актини ва нажас консистенсиясини парҳез йўли билан меъёрлаштириш киради. Гигийеник режимга риоя қилиш зарур, дефекация актидан кейин таҳоратланиш ёки душ қабул қилса бълади. Ўткир геморройда ҳам консерватив даво қилинади: микрохукналар, шағамчалар, кучсиз маргансовкали илиқ ванначалар. Кучли оғриқларда оралиқ соҳасига аввалига совуқ, аналгетиклар, кейин еса қиздирувчи компресс қилинади. Геморраидал тугунлар тромбозида магнитотерапия ҳам яхши ёрдам беради. Балиқ мойи ва «вишневский» билан қилинадиган микрохукналар яхши таъсир кўрсатади.
Геморрой бўйича операцияларнинг ҳозирги кунда енг самарадор операция усуллари – Миллиган-Морган бўйича геморроидектомия ва шу операциянинг И, ИИ вариант модификациялари (проктология ИТИ) ҳисобланади. (Адабиётлар бўйича)
Операция учун сабаб бўладиган ҳолатлар:
1. Консерватив даво билан тўхтатиб бўлмайдиган геморроидал қон кетишлар, анемия даражасининг ошиб бориши.
2. Катта геморроидал тугунлар борлиги, дефекация актининг бузилиши, тез-тез бўлиб турадиган қон кетишлар, яллиғланишлар.
3. Гигийенани бузувчи, оғриқ чақирувчи ва бошқа ноқулайлакларни келтириб чиқарувчи тугунларнинг салга ёки доимий тушишилари.
Бундан ташқари геморройнинг дастлабки босқичларида қуйидаги халқ табобати намуналарини қўллаш орқали касалликни йўқотиш (йенгиллатиш) мумкин:
- Седана ёғидан икки-уч ой давомида икки граммдан кунига уч маҳалдан ичиб турилса, фойда беради, шунчасини йўғон ичак оғзига суртилса ҳам давоси бор.
- Қораталоқ қаттиқлигини кетқазиш учун юқоридаги усулда истеъмол қилиш ёки ташқаридан суртиш тавсия қилинади.
- Зулукни қуритиб, туйиб алое билан тенг миқдорда аралаштириб, бавосил ярасига қўйилса, уни қуритиб юборади. Бу 5-8 марта такрорланса, касаллик йенгиллашади.
Фойдали тавсиялар…
Мақоламизнинг сўнгида шу соҳа мутахассислари тавсия етилган бавосил хасталигининг олдини олиш ва уни даволаш чора-тадбирларини еслатиб ўтамиз: ( Қуйидаги тавсиялар тиб.ислом.уз томонидан чоп етилган )
- Соғлом ҳаёт, меёрида меҳнат қилиш ва овқатланишни йўлга қўйиш, тўғри дам олиш, аччиқ ва шўр таомларга, спиртли ичимликларга, тамаки, нос чекишларга ва бошқаларга ружу қўймаслик ва, айниқса, жисмоний тарбия билан шуғулланиш бавосил ва кўпғина касалликларнинг олдини оладиган омиллардандир. Чунки касалликни даволашдан унинг олдини олиш минг марта афзалдир.
- Бавосилнинг олдини олиш асосан қабзият, яъни ич қотишга йўл қўймаслик жуда муҳим ҳисобланади. Чунки йўғон ва тўғри ичакда узоқ вақт тўпланиб қолган ва қаттиклашган нажас ёки ахлат тоши ичак деворининг томирини сиқади, шиллиқ қаватни тирнайди, жароҳатлайли. Шу боисдан қабзият ҳар хил касалликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ичакларни ўз вақтида бўшатиб туриш катта аҳамиятга ега.
- Одатда ҳожатдан кейин орқа чиқарув тешиги соҳасини илиқ сув билан ювишга ёшликдан одатланиш керак.
- Киши ўзининг ичи равон бўлиши учун мева ва сабзавотлар, кепакли нон, сут-қатиқли овқатлар, ўсимлик мойи, ўрик ва анжир қоқилари, майиз, кўкат ва зираворлардан мунтазам равишда истеъмол қилиш керак. Лекин мурчли, қалампирли, сиркали овкатлар, хом пиёз, саримсоқ пиёз, турп ичак фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи моддалар еканлигини ҳам есда тутишимиз керак.
Диққат, жуда муҳим маслаҳатлар!
- Агар орқа чиқарув тешиги ачишса, бемор ҳожатга борганида қийналса, ахлатидан қон кўринса ёки геморроидал тугунлар пайдо бўлса, уялиб-қимтиниб ўтирмасдан зудлик билан шифокорга мурожаат қилиши зарур. Минг афсуски, беморлар шифокорларга жуда кеч, бавосил енг оғирлашган босқичида, яъни зудлик билан бавосилни кесиб олишдан бошқа илож қолмагандагина мурожаат қилишади. Бироқ бавосилни кесиб ташлаш жарроҳлик ноиложликдан қилинувчи енг сўнгги чорадир. Ҳар қандай жаррохдик инсонни жисмонан заифлаштиради ва парҳез билан яшашга мажбур килади.
- Бавосил касаллигининг ривожланишидаги босқичларга қараб даволаш усули танланади ва дори-дармонлар ҳам шунга биноан белгиланади. Жумладан, совуқ сув, исириқ, алое сувларида орқа тешикни кунига 3-4 марта ювиш, зира кайнатмасини ва чой ўрнида баргизуб уруғини, ермон ва кора андизнй дамлаб ичиб юриш, грелка ва шамча қўйиш, ванна-да ўтириш, ҳар куни кечкурун мойчечак билан клизма қилиб туриш ва ҳоказо. Давонинг нафи касаллик босқичига, шифокорга ўз вақида кечиктирмасдан мурожаат қилиш ва унинг кўрсатмаларини тўғри бажариб юришга боғлиқдир.
- Шамоллашдан, айниқса, тананинг пастки қисми шамоллашдан, узоқ вақт юришдан ва туриб ишлашдан сакданмоқ керак. Ҳеч қачон совуқ жойга, айниқса, темир, бетон ва тош устиларига ўтирмаслик керак.
- Болаларга ва аёлларга оғир юк кўтариш мумкин емас, чунки зўриқишдан, кучанишдан орқа тешик чиқиб кетиши мумкин.
- Бавосилни даволаш даврида овқат ва таомлар истеъмол килиниши тўхтатилади: қовурилган ва ёғли овқатлар, қази, норин, мош, сут, кабоб, колбаса, аччиқ ва шўр таомлар, ширинликлар ва кофе, какао ва музқаймоқ, спиртли ичимликлар, тамаки, нос ва бошқалар. Даволаниш даврида жисмоний иш килиш ҳам вақтинча тўхтатилади.
- Даволаниш даврида қуйидаги овқатларни истеъмол қилиш мумкин: фақат пиёзи қовурилган ҳамма овқатлар, қайнатма, димлама, буғда пишган таомлар, асал, ҳамма мевалар, сабзавот, кўкатлар, қатиқ, асосан суюқ овқатлар, гўшт қийма ҳолида ва ҳоказо.
- Кам ҳаракат қилувчи кишилар бадантарбия билан шуғулланишлари лозим.