АГАР ГЕМОРРОЙ ДАВОЛАНМАСА
АГАР ГЕМОРРОЙ ДАВОЛАНМАСА Ким тиббий мавзуда илмий-оммабоп асар ёзадиган бўлса, ўзини китобхон олдида қарздор деб ҳисоблайди. Бунда мақсад суҳбатдошни ўз вақтида шифокорга боришга ишонтиришдир.
Аммо натижалар кутилмаган бўлади. Шифокорга китобхон олдингидек бормайди. Аммо енгил, баъзан асабий бўлиб шундай фикр билдиради: «Эҳтимол, менинг организмимда нимадир содир бўлди!»
Геморрой мавзусида энг кенг тарқалган нарсага қуйидаги сюжетлар киради:
• геморройда қон кетиши саломатликни тиклаб бўлмас тарзда бузади ҳамда ҳаёт учун хавф туғдиради;
• геморрой камқонликка олиб келади;
• геморрой қонни зарарлаши мумкин;
• геморрой йўғон ичак ҳамда орқа тешикнинг бошқа касалликлари билан боғлиқ;
• геморрой газ ҳамда ахлат чиқаришга хавф туғдиради;
• геморрой тўғри ичаклар чиқишига сабаб бўлиши мумкин;
• геморрой ҳомиладорлик ҳамда туғишни мураккаблаштиради;
• геморрой хавфли ўсимталарга олиб келади.
Ҳаётда сен ҳеч нимани айта олмайдиган
мавзулар бўлади. Тиббий амалиётда шифо нима фойдали эканлигини яхши биладилар. Бундай нарсалар муҳокама қилинади.
Суҳбатни давом эттиришдан олдин мураккаб бўлмаган масалаларни ҳал қиламиз.
Вазифа номи: бизнинг мамлакатимиз (Россия назарда тутилган – тарж.) аҳолисини геморройдан сақлаш учун нечта проктолог мутахассис зарур?
Топшириқ шарти:
1. Россия Федерацияси аҳолиси 80 млн. кишини ташкил қилади.
2. Агар россияликларнинг 14% и геморрой билан оғриган бўлса, бу ҳар 1000 кишига 140 тани ташкил қилади.
3. Соғликни сақлаш вазирлиги меъёрлари бўйича поликлиникада ишлайдиган шифокор проктолог мутахассислар бир соатда 5 та беморни қабул қилишлари керак, бир бемор учун 12 дақиқа вақт кетади.
4. Шифокор ойига 170 соат ишлайди. Бир ойда у 850 бемор, бир йилда эса 10200 беморни (агар тушликсиз ҳамда таътилсиз ишласа) қабул қилади.
Проктолог мутахассис қабулига 11 млн 200 киши эҳтиёж сезади. Агар бу сонни проктолог мутахассиснинг ўртача йиллик меҳнат унумдорлигига бўлсак, натижа келиб чиқади.
Геморройга чалинган беморларга ёрдам бериш учун бир йилда 109803 нафар проктолог мутахассис узлуксиз ишлаши талаб қилинади.
Оддий математик машқдан катта ёшлилар қандай хулоса қилишлари мумкин?
Биринчи хулоса: арифметик ёндашувлар ҳамда реал ҳаёт мос келмайди.
Зарур миқдордаги шифокор мутахассислар сонини ҳисоблаш учун соғликни сақлаш ташкилотчилари анча такомиллашган математик усулларни қўллайдилар, анча аниқ маълумотлардан фойдаланадилар ҳамда кўплаб омилларни ҳисобга оладилар.
Аммо агар биз 10 мартага хато қилсак ҳам, ишонч билан айтиш мумкинки, бутун Россияда 11 минг малакали проктолог мутахассислар етишмайди. Армияда мавжуд бўлган бундай проктолог мутахассислар мамлакат бўйлаб нотенг тақсимланган.
Иккинчи хулоса: геморрой учун хос бўлган белгилар бўлган барча россияликлар ҳам проктолог мутахассисга бормайдилар.
Кўп минглаб беморлар дастлаб бошқа ихтисосликдаги шифокор ёки мустақил тарзда даволанадилар.
Энди интернет ёрдамида ҳисоблашимиз мумкин. Аммо интернетдаги маълумотларга ҳам ишонч кам. Интернетдаги проктолог мутахассис виртуал, фойдаланувчидаги геморрой эса реал бўлади…
ШИФОКОРГА КЕЛМАГАНДА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШ ЛОЗИМ? ГЕМОРРОИДАЛ КРИЗДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Геморрой — миокард инфаркти, инсулт ёки бахтсиз ҳодиса эмас. Геморроидал криз вақтида шошилинч ёки «Тез ёрдам» чақириш шартмас.
Сизга поликлиникадаги жарроҳга мурожаат қилишни ҳамда проктолог мутахассис ёки жарроҳга кўринишни тавсия қиламиз.
Агар иш жума кечқурун ёки кўп кунлик байрам пайтида содир бўлса-чи? Аммо бундай ҳолат ҳам бўлади. Шифокор билан учрашувни кутганда нима қилиш мумкин?
«Касалликни даволаш эмас, уни олдини олиш маъқул». Мазкур афоризм муаллифи антик давр қадимги рим шифокори Целс саналади.
Целц афоризмига биноан римликлар ўзларини россияликларга қараганда камдан-кам даволаганлар. Тиббий ёрдам билан таъминланган қадимги римда ҳолат замонавий дунёга қараганда ёмонроқ бўлган. Ривожланган мамлакатларда, шунингдек, Россияда ҳам. Римда буюк империя бўлган.
Амалий маслаҳатларга ўтамиз.
Геморроидал кризнинг муҳим белгиси ачишиш ҳамда оғриқ, орқа тешикда узелларнинг катталашиши, бу соҳада ўсиб бораётган оқимлардир.
Совуқ ёрдамида буни даволашни бошлаймиз.
Уйдаги музлатгичдан музни доим топиш мумкин. Стандарт кубик муз кичик полиэтилен қопчага солинади, тўрт қатламли бинт билан думбалар ўртасига жойлаштирилади.
Муз ярим соат-40 дақиқа қўйилади. Бу вақтда бир неча муз парчалари самарали туради.
Кейин ярим соат-40 дақиқа давомида танаффус қилиш керак. Бу вақтда дори билан
даволаниш мумкин: шамдорилар қўйиш, оғриқ жойига маз томизиш.
4-5 соат давомида бундай муолажа такрорланади.
Эндиликда аптекаларда геморройни даволаш учун махсус мўлжалланган Кринус контейнерлари пайдо бўлди. Улардан фойдаланиш музли кубикларга қараганда қулайдир. Улар геморрой устидан ғалабани таъминламайди, аммо енгиллаштириши мумкин.
Агар уйда муз топилмаса, совуқ сув ёки сув билан 5% ли сирка эритмаси аралашмаси томизилган 4-8 қатламли бинт салфеткадан фойдаланиш мумкин.
Қўрғошинли малҳам ёрдам беради.
Салфеткани ҳар 15 дақиқада алмаштиринг. Совутилган суюқлик идишини музлаткичда сақланг.
Жуда кучайтириб юборманг, агар совуқ сизга ёқмаса, бу ёрдам бермайди.
Картошкадан тайёрланган бўтқа яхши оғриқсизлантирувчи таъсирга эга. Бундай халқона восита кўздаги оғриқларни ҳам тез ва ишончли камайтиришга ёрдам беради.
Картошкали компрессдан сўнг ванна қабул қилиш керак.
Ўтирувчи ванна кўп оворагарчиликни талаб қилмайди. Одатий хўжалик тазикига қулай ҳароратдаги сув қуйилади
(30-32°С). Бунга ўтириш қулай бўлади.
Сувга марганцовка ёки доривор ўт дамламалари қўшиш кераклиги муаммоли бўлиб қолмоқда. Асосий шифобахш таъсирга 1 литр сувга 1 стакан доривор ўтлар дамламаси қўшилади.
Марганцовка эритмаси шундай қўшилиши керакки, сув пушти рангга кирсин.
Диққат қилинг!!! Марганцовка алоҳида идишда қуйилиши керак, тазикка тайёр эритма солинади.
Ўтли дамламалар ҳамда марганцовкани бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Биттасини танланг.
Ванна давомийлиги 10-15 дақиқа бўлади. Бу етарлидир. Агар ванна енгиллик олиб келса, уларни ҳар 3-4 соатда такрорлаш мумкин.
Ваннадан сўнг шамдорилар қўйиш учун вақт келади.
Шамдориларни чап тарафга ётган ҳолатда қўйиш яхшидир. Агар бу қийинчилик туғдирса, тиззада туриб амалга оширилади.
Оғриқсизлантирувчи маз ҳамда шамдориларлар: «Ауробин» мойи, «Новокаинли шамдори»лар, «Анестезол» шамдорилари.
Яллиғланишга қарши ҳамда бир вақтда оғриқсизлантирувчи маз ҳамда свчалар: «Проктоседил», «Проктогливенол», «Ультрапрокт».
Геморроидал узеллар тромбозида қуйидагилар даволашга ёрдам беради: «Гепатотромбин Г.», «Троксевазин». Улар, шунингдек, оғриқларни камайтиради.
«Постеризан» деб номаланувчи препаратлар анча самара беради.
Уларнинг таъсири концентрацияланган компонентлар яхши таъсирига асосланган. Бу дорилар юқори технологиялар натижасида яратилган.
Улар организм учун қулай шароит яратади.
«Постеризан» мазь ҳамда шамдорилар кўринишида ишлаб чиқарилади. Уни кунига 2 марта эрталаб ва кечқурун биттадан қўллаш керак.
Ҳозирги вақтда яна табиатдаги бундай маҳсулотлар қувватидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. «Релиф», «Препарейшн-
Эйч» шамдори ва мазлари асоси ка- као мойи ҳамда акулалар ёғи саналади.
«Релиф» ҳамда «Препарейшн» 50 га 50 таъсир кўрсатади. Ярим беморлар ундан рози, ярми эса норозидир.
Ўткир геморройни даволаш, маҳаллий таъсир бутун организмни даволаш билан тўлдирилса, самарали бўлади.
«Детралекс» («Флебодиа – 600») препарати геморройни даволашда бурилиш нуқтаси бўлди.
«Детралекс», қабул қилиш қанча эрта бошланса, оғриқлар, геморроидал узеллар чиқиши ҳамда бошқа аломатлар шунча тез йўқолади. «Детралекс» ёки «Флебодииа – 600»ни қабул қилиш ванна, маз ҳамда шамдори билан бирга амалга оширилади.
Уткир геморройни даволашда «Детралекс» қуйидаги схема бўйича қўлланилади:
— 1-4 кунлар – кунига 3 марта 2 таблетка- дан;
— 5-7 кунлар – кунига 2 марта 2 таблеткадан;
— 8-20 кунлар – кунига 2 марта таблеткадан.
Тўлақонли даволаш 60 таблеткани қабул қилишни назарда тутади. «Детралекс» қабул қилиш курсини охиригача олиб бориш керак, 3-4 кундан сўнг енгиллашиб, ўз ҳолига ташлаб қўймаслик керак. Сунъий соғломлашиш 2-3 ҳафтадан сўнг бўлади.
«Флебодиа – 600»дан қандай фойдаланиш тўғрисида дори йўриқномасидан ўқинг.
Шу мақсадлар учун капля ёки капсуладаги «Эскузан», «Троксевазин» капсуласи, «Венорутон»ни қўллаш мумкин. Бу барча воситалар вақт давомида текширилган. Айрим беморларга улар «Детралекс» ҳамда «Флебодиа – 600»га қараганда кам самара бериши мумкин.
Агар 3-4 кунлик даволаш ёрдам бермаса, шифокорга мурожаат қилинг.
Геморройда қон кетиши саломатликни бузади ҳамда ҳаёт учун хавфли бўлади.
Геморройда ҳалокатли қон кетиши кам учрайди, аммо бир неча дақиқа давомида мустақил тўхтатиш мумкин.
Ярим соатдан ортиқ вақт давом этадиган геморроидал қон кетишлар ҳаёт учун хавф туғдирйши бор гап.
Бундай ҳолатларда агар сиз ёлғиз яшасангиз, ўткир қон кетиш белгилари, кўз хиралашишини кутиб турмасдан «Тез ёрдам»ни чақиринг. Кириш эшиги очилгунча сиз ҳушингизни йўқотишингиз мумкин.
Қон кетишини тўхтатиш геморроидал узелларга бевосита таъсир қилади ҳамда фақат шифокор буни даволаши мумкин. Тажрибасиз инсон орқа тешикка қон тўхтатувчи тампон қўймаслиги керак. Ҳар ким эмас, балки мутахассис проктологмутахассис.
Сиз вақтни йўқотишингиз мумкин
Кам драматик ҳолатларга қайтамиз. Геморрой учун такрорланувчи қон кетиши анча хосдир.
Геморроидал қон кетишларда ўзини даволаш кам самарали бўлади.
ҚОН ТЎХТАТУВЧИ ШАМДОРИЛАР ҲАМДА МАЗЛАР ИУҚ «Детралекс»ни қўллаб қон ажралишини тўхтатиш мумкин. Аммо бу тез содир бўлмайди, даволаш бошлангандан 3-4 кун ўтиб амалга ошади. Аммо қон кетиши бир неча ҳафтага тўхтайди.
Қон кетишини тўхтатиш учун анъанавий воситалар сифатида қичитқи, дасторбош, сув қалампиридан дамламалар хизмат қилган. Улар ичга қабул қилинади.
Терапевт ҳамда гинекологлар «Викасол» таблеткасини тайинлашни яхши кўришади. Восита ёмон эмас, аммо унинг таъсири қўллаш бошлангандан 24-36 соат ўтиб ривожланади. «Дицинон» («Этамзилат») препаратининг таъсири анча тез бўлади.
Аммо барча уринишлар дори воситасида қон кетишининг олдини олишга қаратилган. Шу сабабли дамлама ҳамда қайнатмалар, дори қабул қилиш сизга ичакларни
енгил бўшатиш имконини беради. Тўғри овқатланиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Геморройда қон кетиши қоидага кўра оғриқлар билан кузатилмайди. Шунинг учун шифокорга боришга шошилманг.