Bavosil (Gemaroy) kasaligi davolash

bavosil-gemaroy
bavosil-gemaroy

БАВОСИЛ (ГЕМОРРОЙ) КАСАЛИ ҲАҚИДА

Бавосил (геморрой) билан оғриган кишилар тез-тез ҳолдан тойишади.   кўпроқ бир ерда кўп ўтириб иш қилувчи ва оғир юк кутарувчиларда, аёлларда! эса туғишдан кейин бўладиган касалликдир. Хасталик эркак кии!иларда ўта оғир сурункали қабзиятдан кейинги ҳамда қабзиятгача бўлган вақтдаги бегобликдан келиб чиқади. У ҳар хил касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлувчи ички ва ташқи бавосилга бўлинади.
Бундан ташқари бавосилнинг кўпгина турлари мавжудки, уларнинг ҳар бири кишининг тинчини ўғирлайдиган бетобликдан бири эканлигини унутмаслигимиз керак. Касалликнинг дастлабки бошланишида гулхайрининг 500 граммини 5 литр сувда 1 кун қолдириб, сўнг 30 дақиқа секин қайнатиб, 12 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, бавосилни тезда даф қилади. Парҳезига риоя қилинади. Бу бавосилнинг икки енгил туридир.

Бавосил касаллигининг ҳамма ҳолатларда ҳам гулхайрининг қайнатмаси яхши натижалар беради.
Ушбу касалликнинг беш тури бўлиб, улар касалликнинг энг оғир турлари ҳисобланади. Бавосилнинг кўпайиб ёпиқ ҳолда бўладиган ёки сўгалдек бўлган тури борки, уни даволаш мушкулроқ. Узумдек дона-дона бўлиб турадиган бавосил эса аввалгиларидан енгилроқ бўлади. Бавосилнинг бармоқ бошидек тури борки, буни даволаш анча мушкул. Бундан ташқари унинг ички ва ташқи ҳолатлари маълум. Касаллик ички ҳолатида бўлиши унинг жуда оғир турлардан бўлиб, ички жинсий аъзолар ва бошқа баъзи аъзоларга яқин бўлади, пешоб тиқилиб, қадалиб қолади. Ташқарига чиқувчи канали эса иккига бўлинган бўлиб, уни даволаш зарур. Улар қон оқувчи, қонталаш бўлган турларидир.

Бавосил касалининг бошланиб кетадиган тури билан бетоб бўлган беморларни ёлғиз жойларда сақлаш шарт. Бу турдаги бетоблик кишиларга тез-тез таъсир қилади ва бошқаларга ўтувчан бўлади. Бу касаллик билан бетоб бўлганларнинг кийимларини қайноқ сувда ювиш, ҳазориспанд(иси- риқ)нинг суви билан қайнатиб ювиш шарт. Кийимларни товатош устида ёйиб қуритиш керак.

Бавосилнинг бу тури бошқа ички касалликлар, ўпка сили, сариқ касали билан оғриган беморларда бўлса, албатта, бундай беморларнинг юз-қўлларини ишқорли сувларда ювдириб туриш зарур. Уларнинг парҳези овқатлар истеъмол қилишда ва доимо серканинг терисини ошлаб, ўша ошланган терида ўтиришдадир. Агар киши бавосилнинг кўпайиб кетган тури билан касалланган бўлса, парҳезга амал қилинмаса, бутун бир қишлоқ шу касаллик билан оғриши мумкин. Одамнинг бутун вужудида сўгалдек тошма кўпайиб кетади. Яра бўлиб қичиб, ҳар хил оғир оқибатларни олиб келиши мумкин. Агар бир киши бавосилнинг кўпайиб кетадиган тури билнн касалланган бўлса, эр-хотинлик муносабатларини тўхтатсин.

Касалликнинг бу туридан ёш болаларни асрай десангиз, уларнинг кийимларини ишқор билан, ҳазориспанд ва писта ёғочининг кули билан тозаланг. Бундан ташқари гулхайри гулидан чой қилиб беринг.

Агар бавосилнинг ҳар қандай тури билан касалланган беморлар хонангизда бўлиб қолса, албатта, ёш болаларни улардан узоқроқ ётқизганингиз ва кийимларини юқоридагида айтилгандек қилиб тозаланган ҳолда кийинтирсангиз маъқул. Иложи борича бавосил билан касалланган бемор билан бир ўринда боланинг ётмагани маъқул. Сабаби, боланинг танасига бавосилнинг суви сингиб кетиши ва 10-15 йилдан кейин ҳам ўсувчан танада йўқ бўлиб кетмай, бу касалликнинг оғир тури билан бетоб бўлиб қолиши мумкин.

Оилада бавосил касаллиги билан оғриган беморлар бўлса, ўзингиз ва аҳяи аёлингизга беморлар соғайиб кетгунича гулхайрининг барги ёки гулидан чой қилиб беринг. Навбатдаги тавсиялар:

7.    Бавосилни даволашда, 5 дирҳам тарвуз пўстини майдалаб, 7 дирҳам аччиқ бодом ёғига аралаштириб, унда ивитилган пахтани пилик шаклига келтириб, орқа чиқарув йўлига тиқиб қўйилади. Агар оғриқ турса, зайтун ёғидан ҳам ара- лаштириб қўйилади. (12 кун 7 маҳалдан бажарилади).

 

8.    Агар 15 ёшдан кичик болалар бавосил бўлса, бодом ёғига бодом илдизи пўчоғини аралаштириб, унда ивитилган пахтани орқага 12 кун 3 маҳалдан пилик шаклида тиқиб қўйилса, фойда қилади.
Бу касалликнинг баъзи тури аёлларда бўлиб, агар эмадиган боласи бўлмаса, албатта, болалари билан ётиш жойини алоҳида қилиши керак бўлади.

9.    Бавосилнинг ҳар қандай туридан ҳам қон кетади, орқа тешик ачишиб оғрийди. Шунда 12 кун 3 маҳалдан араб хурмоси данаги(суяги)ни куйдириб, кулига зайтун ёғини аралаштириб орқага қўйилса, фойда қилади.

10.    Узумдай дона-дона бўлиб турган бавосилни даволаш: 15 кун от думи, ҳўкиз думи ёки зиғир поясидан олинган ип билан боғланади ва боғланган ҳолатда седана ёки ўрик ёғи билан ёғлаб бўшаштирилади. Бўшагандан кейин қовун гули ва гулсапсар гуллари сепилади, сўнг бавосил узилиб тушади.
Бундай даволангандан кейин бавосилнинг бу тури так- рорланмайди.

11.    Бемор эркак киши бўлса у қовуқ тоши билан касалланган бўлса, бундай беморлар 15 кун 3 маҳал оч ҳолда парҳези билан гулхайри баргини чой қилиб ичишса, фойда қилади.

12.    БавосиЛнинг устига сепиладиган дорилар: қашқарбеда 5 дирҳам, гулхайри гулларидан 6 дирҳам, гухум сариғи 5 дирҳам, қизил гулхайри баргидан 5 дирҳам олиниб, уларни зиғир ёғи ёки тухум сариғининг ёғи билан ҳаммасини аралаштириб, сўнг бавосилга 12 кун 2 маҳал қўйилса, бавосил- нинг жуда оғир ҳолатида ҳам, енгил ҳолатда ҳам яхши фойда беради.

13.    Бавосилнинг қонли турида кўп қон кетаверса, арпани тандир чўғида куйдириб, уни ун қилиб, ялпиз қайнатма сувига бу унни аралаштириб, 10 кун 3 маҳалдан орқага сургилса, яхши фойда беради.

14.    Тухум сариғини еса ёки товуқ тухумини гуруч билан қайнатиб еса, яхши. Умочлй овқат, атала, майизни анор суви билан еса ёки беҳи суви билан еса, жуда яхши фойда қилади. Овқатлари: касал гузалгунча, 15 кун гулқанд, зиғир ёғи, кунгабоқар ёғи ва ўсимлик ёғларидан енгил овқатлар еб юрса, хамирнинг ҳамма турлари ва қовурма овқатлар ейилмаса, касаллик тезда тузалиб кетади.
Ток баргини талқон ҳолатида истеъмол қилиш қонга фойда қилади.

15.    Бавосил касалида ҳар қандай кулни орқага сепгандан кейин, албатта, юқорида айтилган ёғлардан бирини қўйгани яхши фойда беради. Ток барги талқонига тенг асал қўшиб, 10 кун 3 маҳалдан орқага суртилса, қон бегумон тўхтайди.

16.    Турпнинг уруғи галқонига тенг асал қўшиб, унга тўйинган докани 12 кун пилик хрлатида орқага 2 см. гиқиб қўйилса, фойда қилади.

17.    Бавосилнинг енгил ва оғир формаларида ҳам арпа талқони ёки қашқарбеданинг Тсшқони худди шундай яхши натижалар беради. Фақат бунда қуйидаги ёғларнинг бири қўшилади. Агар ёғ қўшилмаса, беморнинг аҳволи заифлашади, орқа яралар тортишиб оғрийди. Масалан, канакунжут ёғи, зиғир ёғи, аччиқ бодом ёғи оғриқ қолдирувчилардир. 12 кун 3 маҳалдан суртиш зарур. (Бу муолажалар кўп марта синаб кўрилган).

18.    Марсиқни талқон қилиб, янчиб, орқа тешикка қўйиб, 10 кун 2 маҳалдан боғлаб ётилади. Уни пишириб еса ҳам, фойда қилади.

(Visited 14 355 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!