Гайморит уйда даволаш

Гайморит

Гайморит юқори жағнинг бурун бўшлиғи суяги билан туташган жойнинг ўткир ёки сурункали яллиғланиши. Ўткир гайморит, одатда, ўткир респиратор вирусли касалликлар, грипп, қизамиқ, қизилча ва бошқа юқумли касалликлар вақтида ривожланади. Аҳён-аҳёнда тўртта тепадаги орқа жағ тишининг касалланиши ҳам гайморитга сабаб бўлиши мумкин.

Юқориги жағ бўшлиғининг сурункали яллиғланиши ўткир гайморитнинг чўзилиб кетиши оқибати ҳисобланади, хусусан ноқулай шароитларда уларда тўпланиб қолган патологик оқмалар қамалиб қолганда кучаяди. Бурун шиллиқ пардасининг қалинлашуви, бурун чаноқларининг гипертрофияси, буруннинг юқори жағ бўшлиғи тешикларини ёпувчи ёки торайтирувчи деворчаларининг қийшайиши бунга имкон туғдириши мумкин. Белгилари

Ўткир ғайморитда:

Гайморит

• Юзнинг юқори жағ тепаларида оғриқ ва беморлик. Табиатига кўра, оғриқ шиддатли ва доимий, бош эгилганда, йўталганда ва акса урганда кучаяди.

• Бурун тўлиб қолаверади, ичкаридан йирингли ажратмалар кўп чиқади.

• Эт увушади, бадан ҳарорати кўтарилади, умумий кайфият ёмонлашади, бош оғрийди, оғриқ пешона, бурун ўзаги ва тишларга ёпишгандек бўлади.

• Касаллик оғир кечишида юз бўғриқади,бўртади,пастки, баъзан эса юқори мунж шишади. Сурункали гайморитда:

• Шиллиқ йирингли ажратма кўп ажралиб чиқади… • Бурун тўлиб туради (сурункали ринит). • Доимий бош оғриғи бўлади. • Ҳид билиш қобилияти пасаяди.

Касаллик хуружи ўткир гайморитдаги белгилар билан бир хил кечади.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак? Буруннинг узоқ вақт оқиши ва белгиларида лор шифокордан маслаҳат сўраш лозим.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширув

Шифокорнинг умумий кўригидан ташқари оториноларинголог шифокор кўрсатмалар бўйича қуйидагича кўшимча текширувларни кўллаши мумкин: риноскопия;

•бурун-ҳалқум эндоскопияси; • бурун бўшлиқларини ультратовушли ёки рентгенологик тадқиқ қилиш;

• гаймор бўшлиғининг ташхисий пункцияси; •димоқдан келувчи ажратмаларнинг бактериологик тадқиқи ва ҳ.к.

Гайморит

Муолажа

Муолажа одатда уй шароитида олиб борилади. Ўткир гайморитда ва сурункали гайморит хуруж қилганда кўрпа-тўшак қилиб ётиш, иссиқни пасайтирувчи дорилар, антибиотиклар, витаминлар ичиш тайинланади.

Бурун томизғиси, аэрозоллар, спрей, гель каби томир торайтирувчи воситалар кўллаш ўринли. Физиотерапевтик амаллар самара беради. Кўрсатмалар бўйича муолажа пункцияси (уколи) амалга оширилади.

Парҳез. Касаллик хуруж қилганда овқатда ош тузини, шўр маҳсулотларни чеклаш, шунингдек, кальцийга бой маҳсулотлар(сут)ни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Баланд ҳарорат билан кечаётган гайморитда суюқликни кўп ичиш тавсия этилади, масалан, қуруқ мева морслари, маймунжон мураббоси солинган чой, асалли сут ва ҳоказо.

Дори воситаларини шифокор маслаҳати ва унинг назорати остида ичилади.

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

Касаллик жойига қилинадиган муолажа (аэрозоллар, спрейлар, бурунга томизиладиганлар): • Томир торайтирувчи воситалар Виброцил • Ксилометазолин (Галазолин, Отривин, Саноринчик) • Оксиметазолин (Називин).

• Антибиотиклар: Фузифунжин (Биопарокс) • Фрамицетин (Изофра), бурун спрейи.

• Бошқа воситалар: Аква-марис • Назол адванс • Пиносол. Ичиладиган дорилар (ҳапдорилар, капсулалар, суспензиялар): • Оғриқ қолдирувчи, иссиқ туширувчи ва шамоллашға қарши дорилар: Метамизол (Анальгин, Баралгин М) • Парацетамол (Колпол, Панадол, Эффералган) • Фалиминт.

• Антибиотиклар: Азитромицин (Хемомицин, Сумамед) • Ампициллин • Кларитромицин (Биноклар, Клабакс, Клацид, Криксан, Фромилид) • Рокситромицин (Рулид, Рулицин) • Цефалексин • Ципрофлоксацин (Сифлокс, Акваципро ва ҳоказо.). Физиотерапевтик амаллар. Ўткир гайморитда соллюкс, диатермия, ультра юксак частота токидан; сурункали кечишда микротўлқинли терапия, дори препаратларининг электрофорези (антибиотиклар, гормонлар ва ҳоказо), диадинамик токлар, диадинамофорез, балчиқ муолажаси, шам муолажаси, ингаляциядан фойдаланилади.

Жарроҳлик муолажаси. Гаймор бўшлиғига оғриқ жойидаги анестезия остида махсус игнада ҳам ташхис, ҳам муолажа мақсадида укол қилинади. Бўшлиқдан экссудат (ажратма) сўриб олинади ва кейин ювилади. Бўшлиқдаги ювиш суюқлиги олиб ташлангандан кейин антиссептик эритма (Диоксидин ва ҳоказо) ёки микрофлоранинг таъсирчанлигини ҳисобга олган ҳолда антибиотиклар, гормонал препаратлар, протеолитик ферментлар киритилади.

Сурункали гайморит тез-тез хуруж қилаверса, агар консерватив муолажа самара бермаса ёки асоратлар қолиши хавфи юзага келса, жарроҳлик муолажасига мурожаат қилинади. Муолажадан мақсад гаймор бўшлиғи ичидагиларни олиб ташлаш ва йирингдан тозалаш. Сўнгги йилларда видеомонитордаги тасвир бўйича манипуляциялар ижроси тўғрилигини назорат қилиб, кичик инвазив муолажалари бажарилмоқда (эндоскопик гайморотомия ва ҳоказо).

Гайморит

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Наъматак меваси 5 гр, ялпиз уруғи 10 гр, мойчечак гули 10 гр, сабзи илдизининг меваси 15 гр.

Қорақат япроғи, брусника япроғи, четан япроғи, қичитқиўт япроғи, қайин япроғи тенг миқдорларда олиниб, 1 ошқошиғи қайнатилган сувга солинади ва 30 дақиқа қайнатилади, чой ўрнида ичилади.

Халқ табобати рецептлари (суртмалар) Асалари елими суртмаси: асал 7,5 гр, асал елими 7,5 гр, мойупа 10 гр, линолин 25 гр, анестезин 2 гр. Аралашма сув ҳаммомига қўйилади ва бир хил моддага айлангунча қорилади. Суртмани 10-12 кун давомида кунда 1-2 мартадан бурунга қўйилади.

30-50 % ли асал эритмасида ҳўлланган момиқ тампонлар ҳар бир бурун тешигига 1-3 дақиқадан суриб турилади. Ачитишни камайтириш учун анестезин кўшиш мумкин (20-30 мл эритмага 2-4 гр).

Юқори жағ бўшлиғини тозалашнинг ажойиб воситаси асал мумидир. Асалари уясининг майда бўлакларини чайнаб шимилиши юқори жағ атрофларида қон айланишини яхшилайди ва бутун организм соғлиғи учун зарурий микроэлементлар, ферментлар, витаминлар ва гормонларнинг катта миқдорини олиб киради.

Хонаки ингаляция учун кастрюлка ва чойнак (жўмрагига кўшимча мослама ўрнатилиб) ёки «Ромашка-2» ингаляторидан фойдаланиш мумкин. Шамоллаш касалликлари ва уларнинг асоратларини буғланган гиёҳлар аэрозоллари ингаляцияси билан даволаш ғоят самаралидир.

Гайморитда ҳар куни ингаляция қилиб бориш керак (бир муолажа муддати 6-8 кун, бир ингаляция 5 дақиқа). Ингаляциядан олдин бурунни яхшилаб тозаланади ва агар томир торайтирувчи томчилардан фойдалансангиз, буғли ингаляцияни кечи билан ярим соатдан кейин бошласангиз бўлади, чунки бурун шиллиқ пардаси томирларини кенгайтирувчи ва торайтирувчи нерв учлари фалажлана бошлаши мумкин.

Буғли ингаляциядан олдин қорақат ёки иттиканак япроғи чойидан бир стакан ичиб олиш тавсия этилади ва шунда чой билан ингаляция бирдай таъсир этади. Куйида ингаляция учун гиёҳлар тўпламининг бир қанча рўйхати келтирилади. Яна бир гап: гайморитда ингаляция қилинар экан, муолажа аэрозолидан оғиз орқали нафас олинади, аммо нафас бурундан чиқарилади. Аэрозол гаймор бўшлиғига фақат нафас чиқарилаётганда етиб боради.

Кизилпойча гиёҳи 5 гр, мойчечак гули 10 гр, дастарбош гиёҳи 15 гр, қончўп гиёҳи 5 гр олиб аралаштирилади ва туюлади. Тўплам кукунидан 2 ошқошиғини 1 стакан қайнатилган сувга солиб, иссиқ жойга 30 дақиқа қўйиб қўйилади, сўнгра буғли ингаляция учун ишлатилади.

Зубтурум япроғи 10 гр, лимонўт ёки ялпиз гиёҳи 15 гр, қончўп гиёҳи 10 гр олинади. 2 ошқошиғи 1 стакан қайнатилган сувга солиб, иссиқ жойда 30 дақиқа сақланади, сўнгра ингаляция учун фойдаланса бўлади.

Сиз тик турганингизда суюқлик юқори жағ ва асосий бўшлиқлардан аввалюқорига, ундан кейин пастга қараб оқади; бошни каравот чеккасидан 3-5 дақиқа осилтириб, бўшлиқлардан суюқликни чиқариб юборса бўлади. Уқалаш ё ингаляцияга киришишдан олдин шуни қилиб кўриш лозим. Кейин бурун яхшилаб қоқиб ташланади. Димоғдаги ринит ўрта қулоқ бўшлиғига бориб тушмаслиги учун оғизни жиндай очиб, бурун қоқилади.

Гайморитда нуқтали уқалаш

Гайморит

1. Нуқта жойи: қошларнинг ички чеккаларида. Атрофдаги тўқималарга қараганда бу жойлар анча тез таъсирланувчандир.

Таъсир қилиш усули: бошмалдоқ ёки кўрсаткич бармоқ учи билан нуқтага кунда 3-4 маҳал 1-2 дақиқадан босилади. Икки ҳафтадан сўнг бемор ўзини тетик ҳис қила бошлайди.

2. Нуқталар жойи: кўз остида юз суяклари чуқурлигида, қорачиқларнинг шундоқ пастида. Таъсир қилиш усули: кўрсаткич ёки ўрта бармоқ учи билан ёки ҳар иккаласини биргаликда нуқталарга босилади. Бир неча сония уқаланади. Муолажани бир неча бор такрорлаш мумкин.

3. Нуқталар жойи: бурун атрофида учбурчак ҳосил қилади, биттаси қошлар ўртасида, қолган икки бармоқ бурун парракларининг ён томонида жойлашади.

Таъсир қилиш усули: кўрсаткич бармоқ учи билан ҳар бир нуқтага 20-30 мартадан 20 сония босинг, босиш кучини аста-секин сусайтириб боринг.

(Visited 819 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!