Гастрит — сабаблари уй шароитида даволаса буладими? даволаш, олдини олиш

Гастрит

Гастрит — сабаблари, аломатлари, ташхислаш, даволаш, дорилар, асоратлари, олдини олиш

Гастрит ёхуд ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши енг кўп учрайдиган инсон касалликларидан биридир. Одамларнинг тахминан 80-90% уларнинг ҳаёти давомида камида бир марта касаллик епизодини бошдан кечиришган. Кексалик даврида 70-90% гача кишилар гастритнинг турли шаклларидан азият чекишади. Гастритнинг сурункали шакли ярали касаллик, ошқозоннинг саратонига айланиши мумкин.

Гастрит нима? Касаллик ҳақида

Гастрит — бу ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши бўлиб, касаллик ушбу аъзо вазифаларининг бузилишига олиб келади. Гастрит содир бўлганда озиқ-овқат ёмон ҳазм қилинади, бу еса кучсизлик ва енергия йетишмаслигига олиб келади. Гастрит, кўпчилик касалликлар каби, ўткир ва сурункали шаклда кечади. Бундан ташқари, гастрит меъда шираси кислоталигининг пасайгани, нормал ва юқорилиги билан фарқланади.

Гастрит

Ҳозирги кунда гастритни аср касаллиги деб аташ мумкин. Ундан катталар ҳам, болалар ҳам азият чекмоқда.

Гастрит патологиянинг ривожланишига сабабчи бўлган турли хил ички ва ташқи омиллар билан тавсифланади. Клиник жиҳатдан яллиғланиш шаклида (ўткир ёки сурункали) кечади. Ўткир яллиғланиш қисқа муддат кечади. Консентрацияланган кислоталар, ишқорлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ошқозон шиллиқ қаватининг шикастланиши хавфли оқибатларга (ўлимга) олиб келади.

Узоқ (сурункали) кечадиган касаллик ҳаёт сифатини пасайтиради ва оғриқ шаклида ўзини намоён қилади, шунингдек:

Сурункали шакл ошқозон шиллиқ қаватининг атрофияси билан хавфлидир. Натижада, ошқозон безлари нормал ишламай қолади. Соғлом ҳужайралар ўрнига атипик ҳужайралар пайдо бўла бошлайди. Ошқозон шиллиқ қаватини ўз-ўзини тиклаш мувозанатинг бузилиши —  ошқозон яраси ва саратони ривожланишининг сабабчиларидан биридир.

Ошқозон — овқат ҳазм қилиш тизимининг енг нозик қисми ҳисобланади. Унда камида учта мураккаб ҳазм қилиш жараёнлари мавжуд: озиқ-овқат тўппасининг механик аралашуви, озиқ-овқат маҳсулотларини кимёвий парчалаш ва озиқа моддаларининг сўрилиши.

Кўпинча ошқозонннинг ички девори — шиллиқ қавати шикастланади. Субу қаватда бир-бирини бартараф қилувчи ҳазм қилишнинг икки компонентлари — меъда шираси ва ҳимояловчи шиллиқ ишлаб чиқарилади.

Ошқозонда овқат ҳазм қилиниши — организмнинг нозик созланган биокимёвий жараёни ҳисобланади. Бу ошқозон ширасининг нормада нордон пҲ муҳити (унинг асосий компоненти хлорид кислотаси) билан тасдиқланади, шунингдек, унинг турли қисмларида кислоталилик кўрсаткичларининг фарқ қилиши билан ҳам. Юқори кислоталилик (пҲ 1,0-1.2) ошқозоннинг бошланғич қисмида кузатилади, паст кислоталилик (пҲ 5.0-6.0) еса ошқозоннинг ингичка ичак билан уланган жойида. Ўн икки бармоқли ичакда еса пҲ муҳит ишқорийдир.

Гастритда ёқимсиз ҳис — жиғилдон қайнаши — биринчи навбатда, ошқозон-ичак тракти бўлимининг бирон қисмида кислота-ишқор мувозанати бузилиши натижасидир. Бундан ташқари, ошқозоннинг алоҳида қисмларида кислота мувозанатининг меъёридан четлашиши — паст ёки юқори кислоталили гастрит патогенезининг асосида ётади.

Ҳазм жараёнида қўпол таъсир: озиқ-овқат ва кимёвий заҳарланиш, меъдага сафро чиқарилиши, ичак инфекциялари, айрим дорилари мунтазам қабул қилиш, газланган ичимликлар, спиртли ичимликлар ва бошқа омиллар ошқозон шиллиқ қавати ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Микроб омили гастрит ривожланишига жиддий таъсир қилиши исботланган.

Ҳазм қилиш жараёнига қисқа муддатли салбий таъсирлар қуйидаги табиатили ўткир яллиғланиш шаклидаги клиник белгилар билан чекланади:

  • Катарал;
  • Фибриноз;
  • Некротик;
  • Флегмоноз.

Катарал гастрит нотўғри озиқланиш ва озиқ-овқатдан йенгил заҳарланиш билан боғлиқ. Фибриноз ва некротик гастрит одатда оғир металлар, тўйинган кислоталар ва гидроксид тузлари билан заҳарланиш натижасида юзага келади. Флегмоноз гастрит ошқозон деворининг механик жароҳатланиши билан боғлиқ.

Заифлашган организмга узоқ муддатли таъсирлар сурункали патогенезнинг ривожланишига олиб келади, бу ошқозон деворидаги ярали жараёнлар билан оғирлашади. Гастритлар ошқозон-ичак тизимда онкологик жараёнларнинг сабабчиси бўлиши мумкин.

Одамларда ошқозон гастрити хилма-хил намоён бўлиши унинг мураккаб таснифи билан боғлиқ. Гастритнинг клиник белгиларини батафсил ўрганиш гастроентерологлар учун даво усулларини қўллашда жуда зарурдир. Бизнинг ҳолатда еса бу касалликнинг турли шаклларини тасвирлаш бўлиб, у ўқувчиларда гастритнинг умумий кўринишини тушунишга бироз бўлса ҳам ёрдам беради.

Гастрит

Гастритнинг қўзғатувчилари

Гастритнинг қўзъгатувчиси Ҳелиcобаcтер пйлори микроблари ва бошқалар бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда, муайян микроорганизмлар гастритнинг тахминан 80%ини келтириб чиқаради. Ҳелиcобаcтер бу касалликнинг ягона қўзғатувчиси емас.

Бошқа гастрит гуруҳи микроблар билан боғлиқ емас, лекин маълум босқичларда бу бгўлиқлик аниқланиши мумкин.

Микробиал бўлмаган гастрит бир неча гуруҳга бўлинади:

  • Спиртли ичимликлар. Касаллик доимий алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш натижасида ривожланади, етил спирти ишқорий пҲ муҳитига ега ва умуман оганизмга салбий таъсир кўрсатади.
  • НЙҚП туфайли ривожланган гастрит. НЙҚП — ностероид яллиғланишга қарши препаратлар бўлиб, улар кўплаб касалликларда иситма тушурувчи, оғриқ қолдирувчи ва антитромботик препаратлар сифатида қўлланилади. Бу фармакологик гуруҳга кирувчи енг таниқли дорилар — ацетилсалицил кислота (аспирин), аналгин, диклофенак, индометазинин, кетопрофен, ибупрофен, пироксикам. НЙҚП ларнинг назорациз қабул қилиниши гастрит ривожланишига, сўнгра ошқозон ярасига айланишига олиб келади.
  • Пострезекцион. Бундай гастрит ошқозоннинг бир қисми жарроҳлик билан олиб ташлангандан кейин ривожланади.
  • Кимёвий гастрит. Ошқозон шиллиққавати оқсилига қарши агрессив хусусиятларга ега бўлган кимёвий моддаларни тасодифий ёки атайин ютиш натижасида ривожланади.
  • Номаълум келиб чиқишли гастритлар.

Профессионал тиббиётда гастритнинг бошқа таснифлари, шу жумладан патогенез турига боғлиқ турлари фарқланади:

  • Аутоиммун гастрит (А тури);
  • Ҳелиcобаcтер пйлори томонидан қўзғатилган екзоген гастрит (Б тури);
  • Аралаш гастрит (А + Б тури);
  • НЙҚП, кимёвий моддалар ва сафро томонидан қўзғатилган гастит (C тури);
  • Гастритнинг махсус шакллари;
  • Хлорид кислота секрециясининг камайиши ва ортиши фонида юз берган гастрит;
  • Гастритнинг морфологик ва функционал кўринишларининг бошқа шакллари.

Уларнинг фарқланиши касаллик ташхисланиши босқичида мураккаб тиббий лаборатория ёки инструментал усуллардан фойдаланишни ўз ичига олади. Шунинг учун тахминан бир хил клиник белгиларга ега бўлган, аммо патогенезнинг чуқур механизмлари билан фарқ қилувчи гастритнинг таърифи ўқувчиларга қизиқ емас.

Гастритнинг асосий белгилари ва аломатларига батафсил тўхталиб ўтамиз. Бу инсонлар учун тиббий муассасага мурожаат қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Гастрит аломатлари ва белгилари

Гастрит ҳар хил аломатлар билан тавсифланади, бироқ аниқ намоён бўлмасдан ҳам кечиши мумкин. Енг ўзига хос белгиси — қорин чигали соҳасидаги оғриқ бўиб, айрим озиқ-овқатлар, суюқликлар ва ошқозонга салбий таъсир қилувчи дорилар қабулидан кейин кучаяди. Баъзан оғриқ овқатланишлар оралиғида кучаяди. Гастритда аччиқ озиқ-овқат, спиртли ичимликлар, газланган ичимликлар ва шу каби бошқа маҳсулотлар қарши кўрсатилган, уларни истеъмол қилиш гастритнинг кучайишига олиб келади.

Муҳим, бироқ, доимий бўлмаган гастрит белгиларига жиғилдон қайнаши, қайт қилиш ва кекириш киради. Касаллик баъзида ошқозон дамланиши ва тез-тез газ ажралиши билан намоён бўлади. Юқорида келтирилган белгиларнинг иккитаси ёки ундан кўпи қорин оғриғи билан бирга кузатилса, гастритдан шубҳаланишга сабаб бўлади.

Аччиқ маҳсулотлар, дори ва агрессив суюқликларнинг қабулидан кейин қорин оғриғи бошланиши ҳам гастрит мавжудлигини кўрсатади.

Сурункали гастрит белгиларини аниқлаш анча қийинроқ. Узоқ вақт давомида касаллик аломатлари ич кетиши ёки қабзият, ҳожат чиқаришнинг даврий тартибсизлиги, тилида караш пайдо бўлиши, тез чарчаш, қорин қуриллаши ва метеоризм билан чекланган бўлади.

Сурункали шаклда гастрит, одатда, ҳаёт сифатини пасайтиришидан ташқари беморнинг клиник ҳолатига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Йенгил шаклда сурункали гастрит ич қотиши ва ич кетиши билан характерланади. Сурункали шаклда юқоридагилардан ташқари тез-тез газ чиқариш, камқонлик, уйқучанлик, совуқ терлаш, кучайган перисталтика, оғиздан нохуш ҳид келиши кузатилади.

Кислоталик ошганда кузатиладиган аломатлар

Юқори кислотали гастритда умумий белгиларидан ташқари (қусиш, кўнгил айниш) қўшимча равишда кузатилади:

  • Қорин чигали соҳасидаги узоқ давом етадиган оғриқ, овқатдан сўнг йўқолади;
  • Тез-тез ич кетишлар.
  • Нордон овқат истеъмолидан сўнг жиғилдон қайнаши;
  • Тез-тез кекириш.

Кислоталик пасайганда кузатиладиган аломатлар

Кам ёки нол кислотали гастритнинг енг кенг тарқалган белгилари:

  • Оғизда доимий нохуш таъм мавжудлиги;
  • Овқатдан кейин қоринда оғирлик;
  • »Ачиган тухумли» кекириш;
  • Қорин қуриллаши;
  • Ерталабки вақтларда кўнгил айниши;
  • Дефекация мунтазамлиги билан боғлиқ муаммолар;
  • Оғиздан нохуш ҳид келиши.

Гастритнинг хуружи аломатлари

Сурункали гастритнинг қайталаниши турли аломатлар билан тавсифланади, енг кўп учрайдиган аломатлар:

  • Қорин чигалида доимий ёки вақти-вақти билан пайдо бўладиган оғриқ, овқатдан кейин ёки аксинча, узоқ давом етган очлик билан кучаяди;
  • Ҳаво кекириш, қорин бўшлиғида ёниш ҳисси, овқатдан кейин жиғилдон қайнаши, оғизда металлнинг таъми;
  • Кўнгил айниши, ерталаблари ярим ҳазм бўлган овқат билан қайт қилиш (ўзига хос нордон тамли), баъзида сафро қусиш;
  • Фаол сўлак ажралиши, ташналик, кучсизлик;
  • Диспепсиянинг намоён бўлиши (ич қотиши, диарея);
  • Бош айланиши, бош оғриғи.

Гастритнинг ерозив (оғир) шаклларининг кучайиши аломатлари қон қуйқалари қусиш, баъзида қусуқнинг қора рангда бўлиши билан тўлдирилади. Ошқозонда қон кетиши ахлатнинг қора рангли бўлиши билан намоён бўлади. Баъзида ошқозондан қон кетишини фақат лаборатория усуллари билан аниқлаш мумкин. Массив ички қон кетиш терининг ва шиллиқ пардаларнинг оқариши билан намоён бўлади ва кўзлардаги склеранинг ранги, бош айланиши, қулоқларда шовқин билан осонгина аниқланади.

Гастритда ошқозон оғриқлари

Гастралгия — қорин деворидаги (бўшлиғидаги) оғриқлар — гастритнинг муҳим белгиси. Бироқ қорин оғриғи қорин бўшлиғининг бошқа касалликлари билан бирга келиши мумкин ва бу «ўткир қорин» деб аталади. Ёқимсиз ҳис-туйғулар кесиш шаклида, шунингдек езувчи, босувчи отувчи, ёниш ва бошқа оғриқлар каби кўринади.

Ўткир қорин синдроми — аппендицитхолесиститпанкреатит, ошқозон саратони, рефлюкс, ичак тиқилиши ва бошқа патологиялар бўлиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган оғриқларнинг барчаси у ёки бу даражада қайт қилиш, кўнгил айниши, ич қотиши, диарея, тана ҳароратининг ортиши билан бирга кузатилади.

Гастралгияга ўхшаш оғриқлар миокард инфаркти, юрак ва ўпка мембранларининг яллиғланиши, қовурғалар синишининг аломати бўлиши мумкин. Ошқозон оғриғи ичакдаги вирусли, бактериал ва паразитар патологияларда, аёлларнинг ўзига хос муаммолари, неврозларқандли диабет касалликларида кузатилиши мумкин.

Уйда шароитида оғриқ айнан гастритга тегишли еканлигини билиб олиш мумкин. Гастрит учун енг хос бўлган ва «ўткир қорин» ни бошқа касалликларда ажратиб турувчи аломат бу оғриқнинг қуйидаги ҳолатлардан кейин кучайишидир:

  • Овқатланишдан кейин, айниқса аччиқ ва дудланган бўлса;
  • Спиртли ичимликлар ёки маълум дори-дармонларни, айниқса ностероид яллиғланишга қарши дори-дармонларни ичишдан кейин;
  • Узоқ вақт овқатланмасликда.

Клиник маҳорациз ва лаборатория ва инструментал тадқиқот усулларидан фойдаланмасдан ошқозонда оғриқ пайдо бўлишининг бошқа вариантлари бошқа касалликлар аломатлари билан осонлик билан адаштирилиб юборилиши мумкин.

Гастрит ривожланиши сабаблари

Сурункали гастрит шаклини келтириб чиқарадиган сабаблар айниқса катта қизиқиш уйғотади. Касалликнинг ривожланишига олиб келадиган ташқи ва ички омиллар фарқланади. Қизиқарли томони шундаки, айрим одамларда гастрит жуда секин ривожланади ва организмга сезиларли таъсир кўрсатмайди. Яъни, гастритнинг сабаблари кўплаб омиллар ва уларнинг комбинацияси ортида яширинган.

Гастритнинг енг муҳим ташқи сабаблари:

  • Ҳелиcобаcтер пйлорибактерияларининг ошқозон деворига таъсири, камроқ ҳолларда бошқа бактериялар ва замбуруғларнинг. Гастрит ташхиси қўйилган тахминан 80% беморларда кислотага чидамли бактериялар аниқланади, улар ошқозон деворига кириб, унинг шиллиқ қаватини таъсирлантирувчи моддалар ажрата бошлайди, шунингдек пҲ муҳитини ўзгартиради. Нима учун бу бактериялар баъзи одамларга катта зарар келтиради, бошқаларига еса йўқлиги ҳали ҳам номаълум;
  • Озиқланишнинг бузилиши. Кўпинча гастритнинг сабаби нотўғри овқатланиш еканлиги аниқланган. Ушбу хавф ҳам кам овқатланиш, ҳам меъёридан ортиқ йеб юбориш ҳоллари учун ўринлидир. Рационни сабзавотли озуқалар билан бойитиб, витамин ва ўсимлик толасига бойитиб, перисталтикни меъёрлаштириш зарур. Шу билан бирга, гастритнинг дастлабки босқичлари ривожланиши билан қўпол ўсимлик толаси, шунингдек, ёғли, дудланган, консерваланган ва маринадланган озиқ-овқат маҳсулотларидан тийилиш керак;
  • Спиртли ичимликларни суистеъмол қилиш— бу ошқозонда гастрит ривожланишининг алоҳида сабабидир. Кичик миқдорда етанол организмдаги биокимёвий жараёнларнинг муҳим таркибий қисмидир, аммо кўп миқдордаги спиртли ичимлик организмда ишқор-кислота мувозанати бузилишини келтириб чиқаради. Бундан ташқари мунтазам равишда катта миқдорда спиртли ичимликлар бошқа овқат ҳазм қилиш органларига — жигар, меъда ости безига сезиларли даражада зарар йетказади, шунингдек организмдаги модда алмашинуви жараёнларига зарарли таъсир кўрсатади;
  • Тиббиётда кенг қўлланиладиган баъзи қон ивишини олдини олиш учун ишлатиладиган препаратлар (антиагрегантлар), аналгетиклар ва яллиғланишга қарши дорилар жиддий ножўя таъсири — ошқозон шиллиқ қаватини қўзғаши қайд қилинган. Кўпинча гастритга НЙҚП (аспирин, аналгин) ва глюкокортикоид гормонлар (преднизолон) сабаб бўлади. Ушбу дори-дармонлардан тиббий мақсадлар учун, ажратилган дозаларда, овқатдан кейин фойдаланиш тавсия етилади;
  • Баъзи тадқиқотлар гастрит ривожланишида гижжалар, сурункали стресс, тасодифан ёки қасддан ўювчи кимёвий моддаларни ичиш ҳам таъсир қилишини кўрсатди.

Гастритнинг асосий ички сабаблари (гомеостазнинг бузилиши билан боғлиқ):

  • Кишининг ошқозон-ичак касалликларига бўлган туғма мойиллиги;
  • Дуоденал рефлюкс — сафронинг ўн икки бармоқли ичакдан ошқозонга ўтиш патологияси. Сафро ошқозон бўшлиғига ўтиб, меъда шираси пҲ ини ўзгартиради ва шиллиқ қаватини қўзғайди. Дастлаб ошқозон антрал қисмининг яллиғланиши ривожланади ва кейин унинг бошқа қисмлари ҳам зарарланади;
  • Аутоиммун жараёнлари, ошқозон шиллиқ қавати ҳужайраларининг организмнинг ўз иммунитети томонидан шикастланиши. Натижада, ҳужайралар анъанавий фаолиятини тўхтатиб, асл хусусиятларини йўқотади. Бу ҳодиса занжирли реакцияга турки бўлиб, ошқозон пҲ муҳитининг ўзгариши, доимий таъсриланишига сабаб бўлади. Меъда ширасининг агрессив муҳитдан ҳимояси пасайди ва ендоген заҳарланиш юз беради;
  • Гормонал ва витамин алмашинувининг бузилиши, ошқозон атрофидаги органларнинг рефлектор патогенетик таъсири.

Гастритнинг турлари

Инструментал ва функционал усуллар ёрдамида гастритнинг кўплаб шакллари ташхисланади. Аммо, барчаси икки турга бўлинади:

  • Меъёрий ёки юқори кислотали;
  • Нолли ёки пасайган кислотали.

Умуман олганда, паст ва юқори кислотали гастрит аломатларини бир-биридан фарқласа бўлади, бироқ, якуний ташхис махсус датчиклар ёки зонд кириртиш орқали меъда ширасини таҳлил қилиш натижасида қўйилади. Баъзи ҳолларда ошқозоннинг пҲ қиймати сийдикнинг пҲ қийматини текшириш йўли билан билвосита аниқланади.

Юқори кислотали гастрит

Қорин чигали ёки кўкракда кучли оғриқлар билан тавсифланади, одатда пароксисмал хусусиятга ега. Овқатланишдан кейин оғриқ камаяди, овқатланишлар орасидаги танаффусларда фаоллашади. Ўнг қовурға остидаги оғриқ меъда ширасининг ўн икки бармоқли ичакка тушганидан далолат беради. Патология жиғилдон қайнаши, ерталаб кўнгил айниши, ёқимсиз кекирик, қорин қуриллаши, ич кетиши (ич қотиши къпинча паст кислотали гастрит учун хос), оғизда металл таъми сезилиши билан характерланади.

Баъзи ҳолларда касаллик вақти-вақти билан алкогол, НЙҚП, юрак гликозидлари, калий препаратлари, гормонлар қабулидан кейин ўткирлашадиган субклиник шаклда кечади. Хуруж шунингдек «оғир» озиқ-овқат маҳсулотлар истеъмолидан кейин пайдо бўлиши мумкин. Гастритнинг тури тиббий тадқиқотлар ёрдамида аниқланади.

Паст кислотали гастрит

Ошқозон кислотаси озиқ-овқат толасининг бирламчи парчаланишида иштирок етади.

пҲ 6.5-7.0 — бу меъда шираси кислоталилиги пастлигини кўрсатади. Кислоталик даражасини пасайиши натижасида оқсилни денатурациялаш ва парчалаш секинлашади, ўз навбатида ичак перисталтикаси ҳам. Шунинг учун, ошқозондаги оғриқ билан бирга, анацид (паст кислотали) гастритнинг муҳим аломатларига қабзият, оғиздан келадиган ёмон ҳид ва ошқозонда чириш ва ачиш жараёнлари киради.

Паст кислотали гастрит кўпинча ошқозондаги оғирлик, тез тўйиб қолиш, ичак газларининг пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Баъзи ҳолларда касаллик аломатлари овқат ҳазм қилиш ферментлари (фестал, гастал) қабул қилиш билан тузалиши мумкин. Анацид гастритни уй шароитида даволаш мумкин, бу жуда оддий. Ошқозон шираси хусусиятлари камайганлиги сабабли, овқатни узоқ вақт ва яхшилаб чайнаш керак. Овқатни яхшилаб чайнаш ва сўлак билан қайта ишлаш нотиббий усуллардан бири ҳисобланади.

Ўткир гастрит

Катарал гастрит агрессив дори препаратлари (аспирин ва бошқа НЙҚПлар), зарарли ичимликлар (спиртли ичимликлар, тез-тез газли ичимликлар ичиш) ва оғир овқат (ёғли, тузланган, маринадланганм дудланган) таъсири натижасида ривожланади. Шунингдек ўткир гастрит токсикоинфекциялар фонида (салмонеллёз ва бошқалар), шунингдек буйрак ва жигар йетишмовчилиги бўлган беморларда ҳам ривожланиши кузатилган. Гастритнинг ўткир шакллари ошқозон-ичак тракти билан бевосита боғлиқ бўлмаган патологиялар (пневмония, музлаш) билан қўзғатилиши мумкин. Бу ошқозон деворларининг яллиғланишига олиб келадиган ўпканинг оғир яллиғланишларида қонда оксидланмай қолган маҳсулотларнинг тўпланиши билан изоҳланади. Стресс фонида ривожланган гастрит ҳам қайд қилинган.

Фибриноз ва некротик гастрит кучли кислоталарни (сирка, хлорид кислотаси, сулфат кислота) ёки ишқорларни атайин ёки тасодифий истеъмол қилиш билан ривожланади. Касаллик кучли оғриқлар билан бирга кечади.

Флегмоноз гастрит — ошқозон деворларининг атайлаб ёки тасодифан жароҳатланиши оқибатида (ютиб юборилган игна, шиша, мих) пайдо бўлади. Касаллик ошқозон деворларининг йирингли йемирилиши билан намоён бўлади.

Катаррал (оддий) ўткир гастритнинг белгилари криз омилининг таъсиридан 5-8 соат ўтгач пайдо бўлади. Патогенез епигастрик (қорин чигали) соҳадаги ёниш ҳисси билан бошланади . Бу соҳада оғриқ пайдо бўлади, кўнгил айниши, қусиш, оғизда металл таъми кузатилади. Токсикинфекцияли гастрит аломатлари тана ҳароратининг кўтарилиши, доимий қусиш ва ич кетиши билан тўлдирилади. Оғир ҳолат қонли қусиш билан ифодаланади — бу коррозив (некротик) гастритдир. Флегманоз гастрит перитонитнинг аломатлари билан намоён бўлади: қориндаги таранглик, шок ҳолати.

Сурункали гастрит

Касаллик дастлабки босқичларида аниқ аломатларсиз кечади. Мунтазам равишда муайян маҳсулотларга сезувчанлик кузатилади, яъни жиғилдон қайнаши ва қорин дамланиши. Кўпинча ошқозонда тўлиб қолганлик ҳисси мавжуд, тилда караш ва ўзига хос нақш пайдо бўлади.

Гастритнинг сурункали шакли ҳар қандай ёшда ривожланиши мумкин: 20 ёшдан бошлаб қариликкача. Касаллик хуруж ва сўниш даврлари билан тавсифланади. Ўткирлашиш даврида сурункали гастрит белгилари касалликнинг ўткир шаклининг аломатларидан фарқ қилмайди — оғриқ, кўнгил айниши, баъзида қайт қилиш. Муайян турдаги озиқ-овқатлар истеъмолидан сўнг ёқимсиз ҳис-туйғулар кучаяди. Одатда, бу еслаб қолиниши керак бўлган маҳсулотларнинг маълум бир гуруҳидир ва овқатланиш рационида уларни чеклаш ёки чиқариб ташлашга қилишга ҳаракат қилиш керак.

Сурункали гастритнинг енг хавфли оқибати гастрик (ошқозондан) қон кетиши ҳисобланади. Бу қора ахлат, беморнинг шиллиқ пардалари ва терисининг оқариши билан намоён бўлади.

Шиллиқ парданинг оқимтирлиги бошқа касаллик — атрофик гастрит белгиси бўлиши мумкин. Бу касаллик организмда Б12 витамини танқислиги фонида юз беради. Бу витамин гемотопез (қон ҳосил қилиш) учун жуда муҳимдир. Атрофик гастритда оқимтирликдан бошқа яққол белгилар бўлмаслиги мумкин. Касаллик хавфи, бу ошқозон епителийсида саратон ҳужайралари ривожланишининг еҳтимоллигидир. Гастрит белгилари фонида камқонликнинг аниқланиши соғлик ҳолатини янада аниқроқ ўрганиш учун муҳим сабабдир.

Инсон танаси катта ҳимоя ресурсларига ега, шунинг учун ҳаёт тарзини ўзгартириш, парҳезга риоя қилиш ва тўғри белгиланган даволаниш гастритнинг ҳар қандай шаклидан тикланиш еҳтимолини сезиларли даражада оширади.

Уй шароитида қандай ёрдам кўрсатилиши мумин?

Гастрит ривожланишининг тез-тез учрайдиган сабаби қуйидаги иккита моддани ортиқча истеъмол қилишдир:

  • Аспирин (асетилсалицил кислотаси);
  • Спирт (етил спирт, етанол).

Аспирин ва унинг аналоглари кардиологлар томонидан миокард инфаркти ва инсултни олдини олиш мақсадида узоқ муддатли ва мажбурий фойдаланиш учун буюрилади. Ўн минглаб одамлар ҳар куни аспиринни қонда қон тромблари шаклланишига тўсқинлик қиладиган восита сифатида қабул қилишади, бу еса НЙҚП дан хавфсиз фойдаланиш муаммосини жуда муҳим қилади.

Алкогол (спиртли ичимликлар) алоҳида фуқаролар тоифалари томонидан кенг истеъмол қилинади. Ошқозон-ичак тракти касалликларига мойил бўлган одамларда, ҳатто етанолнинг оз истеъмоли ҳам гастритнинг кучайишига сабаб бўлиши мумкин. Алкоголнинг ишқорий хусусиятлари бор.
Ошқозоннинг етанол билан кислотали муҳитини мунтазам равишда нейтраллаштириш ошқозон деворларнинг таъсирланишини келтириб чиқаради.

Шу билан бирга аспирин ва бошқа муҳим дориларни (темир, калий, гормонлар, бошқалар) дорилар рўйхатидан чиаришга еҳтиёж йўқ. Дори-дармонлар таърифини диққат билан ўқиб чиқинг ва уларни шифокор томонидан тавсия етилган схемага мувофиқ қабул қилиб боринг.

Хусусан, аспиринни қуйидаги усуллар ёрамида ножўя таъсирини камайтириш мумкин:

  • Бир марталик дозани камайтириш (шифокорингизга мурожаат қилинг);
  • Препаратни овқатланиш арафасида қабул қилиш;
  • Дорини кўп миқдорда сув билан ичидҳ;
  • Аспиринни замонавий қобиқли аналогларига ўтиш.

Аспирин ва бошқа НСАИДлар буюрилганда, беморда қуйидаги ҳолатлар бўлса, еҳтиёткорликни сақлаш керак:

Аспириндан фойдаланиш учун чеклашлар бўлса, доимо шифокорингизга айтинг. Бу шифокорга тўғри дори дозасини аниқлашга, уни янада қулайроқ аналоглар билан алмаштиришга ёки бошқа дори гуруҳини буюришга, фойдаланиш усулларини мослаштиришга, аспириндан фойдаланиш тезлигини камайтиришга ёрдам беради.

Баъзи ҳолларда аспирин ва бошқа НЙҚПларнинг ножўя таъсирини камайтириш учун антасидлар — меъда ширасининг кислоталилигини нейтраллаштирадиган дорилар қўлланилади.

Ҳар қандай дори воситасидан нотўғри фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келиши ва бошқа дори-дармонларнинг сўрилишини қийинлаштириши мумкин. Кўп миқдорда алюминийни ўз ичига олган антацидлар ич қотишига сабаб бўлади, калций таркибли дори-дармонлар ошқозоннинг кислоталилик даражасининг пасайишига (баъзи ҳолларда бу фойдали хусусиятдир) олиб келади. Калий климакс давридаги аёллар учун ҳам фойдалидир.

Дори моддаларни муайян гуруҳларини кўтара олмаслик бўлса, улар бошқалар билан алмаштирилади. Мисол учун, гистамин-Ҳ2 блокаторлари алмаштирилиши мумкин. Ушбу гуруҳ дорилари (симетидин, ранитидин) рецепциз дорилардир. Ушбу таблеткалар ошқозондаги кислоталиликни тартибга солувчи восита сифатида қўлланилади ва натижада, гиперацид гастритларда юз берадиган оғриқларни камайтиради.

Спиртли ичимликларга келсак, гастритнинг кучайиши ва ошқозон-ичак трактига агрессив таъсир кўрсатадиган фармакологик воситалардан фойдаланиш даврида уларни ичмаслик керак. Спиртли ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш — ошқозонда гастрит ривожланишининг ҳақиқий хавфидир.

Гастритга қарши дорилар

Гастритни даволаш ва олдини олиш учун гастроентерологлар арсеналида дори воситаларининг бир неча фармакологик гуруҳлари мавжуд, жумладан:

  • Детоксидловчи препаратлар (антидотлар) — фаоллаштирилган кўмир, смекта, ўзига хос антидотлар;
  • Антацидлар (адсорбентлар) — фаоллаштирилган кўмир, квасцлар (алмазилат, алюминий фосфат, висмут субнитрат, висмут трикалий диситрат), гидроталцит, диосмектит, сукралфат;
  • Антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар (висмут субнитрат);
  • Антидиарреал (ич кетишига қарши) дорилар (диосмектит);
  • Тетрасиклин антибиотиклари (доксисиклин);
  • Антигистаминлар (Ҳ2 субтип) — фамотидин, симетидин.

 

(Visited 212 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment