Гастрит даволаш ТОП 20 усули уй шароитида

Гастрит даволаш 1

Гастрит даволашда нималарга этибор бериш керак

Гастрит даволаш меъданинг шиллиқ қавати яллиғланиши; овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари ичида содир бўлиши бўйича биринчи ўринни эгаллайди. У ўткир гастрит ва сурункали гастритга бўлинади.

Ўткир гастритнинг юзага келиш сабаблари кўпроқ овқатда сифатсиз (овқат заҳарланиши), айрим дориларнинг (салицилатлар, бромидлар, дигиталис дорилари, антибиотиклар, сульфаниламидлар) ёки кимёвий моддаларнинг меъда шиллиқ пардасига салбий таъсир кўрсатишидир. Овқат аллергияси (ертут, замбуруғ ва ҳоказо), айрим юкумли касалликлар ўткир гастритни келтириб чиқаради.

Сурункали гастрит кучайиб борувчи касаллик бўлиб, ошқозон хлорид кислотаси, пепсин ва шиллиқ ишлаб чиқарувчи безларнинг зарарланиши, шунингдек, шиллиқ парда тўқималари регенерацияси (қайта тикланиши) жараёнининг ёмонлашуви билан изоҳланади. Буошқозон фаолияти бузилишига олиб келиб, икки хил бўлиши мумкин:

Гастрит даволаш 1

• хлорид кислотаси даражасининг кўпайиши (кўтарилган меъда шираси, кўпайган сурункали гастрит);

• хлорид кислотаси даражасининг пасайиши (меъда шираси пасайган сурункали гастрит).

Бу муҳим! Сурункали гастритнинг асосий сабаби (90 % да) ошқозоннинг жуда нордон муҳити шароитида яшашга қодир алоҳида нордонбардош бактериялар (Helicobacter pylori геликобактер пилори)дир. Текширув чоғида ушбу микроорганизмларни аниқлаш муваффақиятли муолажа учун муҳим аҳамият касб этади.

Юқори секрецияли сурункали гастрит яра олди ҳолат деб ҳисобланади ва уни ҳам яра касаллиги каби даволанади (қ. Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги). Бундан ташқари, яллиғланиш жараёни ошқозоности бези, ўн икки бармоқ ичак ва зардоб ишлаб чиқарувчи йўлларга тарқалиши мумкин. Кўп йиллик давр мобайнида гастритнинг бу тури ошқозон безларининг аста-секин қуриши ва улар секрецияси пасайиши муо сабати билан, кўпинча пасайган секреция билан гастритга айланиб кетади.

Паст секрецияли сурункали гастрит муолажа қилинмаса, ошқозон саратонига айланиши мумкин. Гастритнинг ушбу хили кўпинча анемияга олиб келади.

Гастрит даволаш

Белгилари Гастрит даволаш нимадан эхтиёт булиш керак

Ўткир гастрит одатда шиддат билан бошланади ва: • кўнгил айниши, кўкракости атрофида оғриқ пайдо қилади; бош оғриғи, бадан ҳароратининг сал-пал кўтарилиши, умумий ҳолсизликни келтириб чиқаради;

Кўпинча гастрит 2-3 кун давом этади ва соғайиб кетиш билан ниҳоясига етади, аҳён-аҳёнда нотўғри муолажа туфайли сурункали гастритга ўтиб кетиши мумкин.

Юқори секрецияли сурункали ғастритда (унга кўпроқ Helicobacter pylori сабабчи бўлади) беморни безовта қилувчи ҳоллар:

• қориннинг юқори қисмларида оч қолганда, гоҳо тунларида юзага келувчи, овқат егандан кейин дарров ўтиб кетувчи оғриқлар («оч оғриқлар»);

• жиғилдон қайнаши, нордон кекириш, ич қотишга мойиллик;

Паст секрецияли гастритда қуйидагилар кўзга ташланади. • ошқозоннинг тўлиб кетгандек бўлиши, овқатдан кейин кўкрак ости атроофида оғирлик;

• кўнгил айниш, кекириш, гоҳо қорин дамланиши ва қулдираши, ич кетиши;

• овқат еб бўлган заҳоти кўкрак ости атрофида лўқиллаган, сирқираган, тик турганда, айниқса, юрганда кучаядиган оғриқ. Оғриқ анчадан кейин (1-2 соат) овқат егач, ўз-ўзидан ғойиб бўлади;

Гастрит даволаш 5

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?  Гастрит

Коринда вақти-вақти билан оғриқ пайдо бўлганда текшириш учун шифокорга мурожаат қилиш керак. Қорин қаттиқ оғриганда жарроҳлик касаллигини истисно этиш учун «тез ёрдам» чақириш зарур (аппендецит, холецистит ва ҳоказолардан).

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш Ошқозонни обдон текшириш Гастрит даволаш:

• ошқозонни эндоскопик текшириш;

•ошқозон ширасининг кислоталилигини текшириш;

• Helicobacter pylori ни аниқлаш;

Шунга ўхшаш аломатлар билан пайдо бўлувчи энг кўп учрайдиган касалликлар истисноси учун шифокор кўшимча усулларни ҳам тайинлаши мумкин:

• ичакни эндоскопик текшириш;

• қорин бўшлиғи аъзоларининг ультратовуш текшируви;

• қоннинг клиник таҳлили; без алмашинувини текшириш (анемия аниқланганида) ва ҳоказо;

Гастрит даволаш 4

Муолажа Гастритда кандай тавсиялар берилади

Ўткир гастритнинг енгил шакллари муолажаси одатда, махсус шифобахш дорилар қўллашни талаб этмайди. 12-24 соат давомида туз тотмаслик етарли ва айрим ҳолларда спазмолитиклар (Ношпа, Папаверин) ва фаоллаштирилган кўмир ичиб турилади Гастрит даволаш.

Ўткир гастрит оғир кечганда касалхонага ётиш зарур. Сурункали гастрит қатнаб ёки уй шароитида даволанади. Одатда ошқозон секрециясини яхшилаш ва Helicobacter pyloriни бартараф этиш учун махсус парҳез ва шифобахш дорилар тайинланади.

Парҳез. Ўткир гастритда кун давомида туз тотмаслик, кейин эса касаллик аломатлари кўринишига боғлиқ ҳолда 37 кун давомида енгил парҳезга (қуйида қ.) риоя қилиш фойдали. Ошқозоннинг меъёрдаги ёки юқори секрецияли чоғида сурункали гастрит хуруж қилганида механик ва кимёвий нарсалардан эҳтиёт бўлиб парҳез қилинади.

Ошқозон секрециясини сал-пал қўзғатувчи ва нисбатан меъдани тез тарк этувчи маҳсулот ва таомлар ейишга рухсат этилади (сут маҳсулотлари, қирилган сабзавотлар ва гўштли таомлар, қайнатилган тухум, ним ёпишқоқ бўтқалар, кечаги ёки қотган буғдой нони) Овқат пюре ёки бўтқасимон кўринишда кунига 5-6 марта берилади. Таомлар сувда ё буғда пиширилган бўлади.

Қовурилган, димланган ва тоблаб пиширилган таомлар, гўштли, балиқли ва замбуруғли шўрва ва сомсалар, ўткир сабзавот қайнатмаси, аччиқ ва шўр газаклар, тўғралган ва ёпилган сабзавот ва мевалар, дудланган, овқат толалари ва бириктирувчи тўқималарга бой маҳсулотлар, ўткир ҳидли ва хуштаъм сабзавотлар, нордон мевалар, газланган ичимликлар, қаҳва, музқаймоқ ман этилади.

Парҳезда ўткир ҳолатлар тинчигандан кейин аста-секин механик ва кимёвий чекловлар камайтирилади, тузалиб кетгандан кейингина одатдагидай овқатланишга ўтилади.

Меъёрдаги ва юқори секрецияли ошқозоннинг сурункали гастритида газсиз, ним маъданли шифобахш илиқ сувлар («Боржоми», «Смирновская», «Славянская» ва ҳоказо) қўшимча самара беради; муолажа бошида кунига 3 маҳал 100 мл дан астасекин миқдорни 200-250 мл гача олиб борилади. Сувни овқатдан 1-1,5 соат олдин катта-катта ҳўплаб (1-2 дақиқа давомида) ичилади. Жиғилдон қайнаса, кекирилса, овқатдан кейин 50 мл сув қўшимча ичилади.

Гастрит даволаш 3

I. Ошқозон паст секрецияли гастритда ошқозонни механик авайловчи ва ошқозон безларини қўзғатувчи овқатар билан астааста кимёвий куч берувчи парҳездан фойдаланилади.

I. Турли даражадаги туйилган ва буғлаб пиширилган таомлар рухсат этилади; қайнатмалар, димламалар, тобламалар, усти қаттиқлашиб кетмаган қовурмалар, қириб тайёрланган таомлар бирлаштирувчи тўқима ва ҳужайраларга бой овқатлар.

Овқат хилларига ёғсиз, аччиқ бўлмаган гўшт ва балиқ шўрвалари, сабзавот ва замбуруғ қайнатмалари, карам шўрва, майда тўғралган сабзавотли лавлаги шўрва, сувда тиндирилган сельд газаги, шундан тайёрланган фаршмак (картошка қўшиб эзғиланган таом), янги помидор салати, дириллама (холодец), чучук пишлоқ, ёғсиз мол гўшти, бакра ва ершь балиқларининг увулдириғи, хуштаъм сабзавотлар ва оз-оздан хушбўй ҳидли сабзавотлар ва ҳоказолар киради.

Овқат хилларидан янги узилган нон, оширилган ва қатланган хамирдан пиширилган турли нонлар, сут маҳсулотлари, нўхат ва ловия шўрвалар, чалоп, серёғ гўшт, ўрдак, ғоз гўштлари, ёғли, шўр, дудланган заранг балиқ, шолғом, туруп, замбуруғ ва бошқа қаттиқ мева ва сабзавотлар, ёғли ва аччиқ соус,

зираворлар, узум суви, газланган ичимликлар, мол, кўй ва ошхона ёғлари ман этилади.

Шира етишмовчилиги бўлган гастритнинг аломатсиз давомида ва ўткирлашгандан кейин соғайиб кетганида меҳаник ва кимёвий истеъмол қилиниши исботланган. Фақат мол ва паррандаларнинг серёғ гўштлари ва ошхона ёғи, қовурма таомлар, дудламалар, замбуруғлар, дағал тўқима манбалари ва бошқа ҳазми оғир, ошқозонда узоқ туриб қоладиган маҳсулотлар ва таомлар чекланади холос. Риоя қилиш вақти бўйича кунига 4-5 марта овқатланиш тартиби қатъий бўлиши шарт. Овқатни кўп ейиш таъқиқланади.

Гастрит даволаш2

Қуйидаги дориларни шифокор маслаҳати ва назорати остида ичилади:

• Ошқозон шираси (кислоталиги) баланд бўлғанида: Альмагель • Викалин • Гастал • Гастрофарм • Гелусил • Маалокс • Омепразол • Ранитидин • РПутацид • Тальцид • Фамотидин. • Ошқозон шираси (кислоталилиги) паст бўлғанда: Левокарнитин (Карнитен Элькара эритмаси) • Ромазулан • Метоклопрамид (Реглан, Церукал, Церулан).

• Helicobacter pylori аниқланганда: Викмут трикалий дицитрати (Де-нол) • Кларитромицин (Фромилид, Клеримед) • Пилобакт • Сукральфат (Вентер) ва ҳоказо.

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Ўткир гастрит Арпабодиён меваси 5 гр термосга 1 стакан қайнатилган сув қуйилади, 2 соат тиндирилиб ва 1/4 стакандан кунига 3-4 маҳал касалликнинг биринчи ҳафтасида ошқозон ғижимлаб оғриганда ичилади.

Тоғрайҳон гиёҳи 15 гр термосга 1 стакан қайнатилган сув қуйилиб, 1-2 соат тиндирилади ва кунига 3 маҳал 1 ошқошиқдан овқат олдидан ичилади. Овқат ҳазми яхшиланиши учун 1 ҳафта етади.

Тиконли стальник илдизи 30 гр ёпиқ идишли 0,5 л сувда 10 дақиқа қайнатилади, 2 соат тиндирилиб, 1/4 стакандан кунда 3 маҳал ичилади. 2 ҳафта давомида ошқозон-ичак йўлидаги хилтларни йўқотиб, ҳазмни яхшилайди.

Сурункали гастрит Баргизуб япроқлари гўшт майдалагичдан чиқарилиб, 1:1 миқдорда табиий асал билан қорилади, 1/10 литр миқдорида 1/4 стакан илиқ сувга солиб, кунига 2-3 маҳал овқатдан олдин ичилади. Муолажа муддати 2 ой, зарурат туғилганда 10 кун танаффусдан сўнг муолажа такрорланади. Бу дорини тайёрлаб, ғамлаб қўйса ҳам бўлади. Сақланиш муддати 1 йил.

Бешяпроқли арслонқуйруқ 1 ошқошиқ. Термосга 1 стакан қайнатилган сув қуйиб 1 соат тиндирилади, кунига 3-4 маҳал 1 ошқошиқ овқат олдидан ичилади, башарти яллиғланиш жараёнида зардоб оқиб туша бошласа муолажа муддати 45 кун давом эттирилади.

Дастарбош гулларини ярим литрли шиша идишга ярмигача тиқиб солинади ва ароқ қуйилади, 5 кун офтобда тиндирилади, ошқозон оғриганда кунига 3 маҳал овқат олдидан 2 ошқошиқдан ичилади Гастрит даволаш.

Муолажа муддати 4-6 ҳафта, бир ой танаффусдан сўнг муолажани давом эттириш мумкин. Секретор фаолияти паст бўлган сурункали гастрит. Кислоталилиги паст сурункали гастритда брусник мевасини қайнатилган ва ивитилган ҳолда 30 кун истеъмол қилинади. Кунига 3-4 маҳал овқатдан олдин 1-2 ошқошиқдан ичилади

Хикичок,  Тиш тушиши,  Стоматит,  ТИШ ОҒРИҒИ,  Тромбофлебит, Стенокардия, Юрак етишмовчилигини, БОД (РЕВМАТИЗМ),  Юрак

(Visited 1 147 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!