Гайморит — аломатлари уй шароитида даволаса буладими? даволаш

Гайморит

Гайморит — аломатлари, даволаш, халқ табобати усуллари, олдини олиш

Гайморит — бурун ён (юқори жағ бўшлиғи) синус шиллиқ қаватининг яллиғланиши билан ифодаланадиган касаллик, синуситнинг бир тури саналади ва енг кенг тарқалган ЛОР касаллик ҳисобланади. Касаллик кечиш оғирлигига қараб, ўткир ёки сурункали бўлиши мумкин. Касаллик ерта ташхисланса ва жиддий шаклларга ўтмаган бўлса, кўп ҳолларда гайморитни уйда даволаш усули ҳам самарали ҳисобланади.

Гайморит қандай касаллик?

Юқори жағ ёхуд бурун ён синуслари — ҳаволи бўшлиқлар бўлиб, уларнинг вазифаси атмосфера ва калла ичи босимини тенглаштириш, резонатор функцияларни бажариш ва ҳавони тозалаш, намлаш саналади. Бурун ён бўшлиқларининг йўллари бурун бўшлиғига чиқади, ичида еса суякка бирикиб турган шиллиқ қават билан қопланган бўлади. Ўша шиллиқ қаватнинг яллиғланиши гайморит касаллиги саналади.

Гайморит ривожланиши сабаблари

Кўпинча гайморит касаллигининг асосий сабаби юқори нафас йўллари инфекцияси ёки аллергия бўлади, шу сабабли куз-қиш мавсумида бу касаллик ривожланиши авж олади.

Бундан ташқари, баъзи бир касалликларни даволамаслик, зарарли ташқи омиллар ҳам гайморитни келтириб чиқариши мумкин, жумладан:

  • Юқори жағ тишлари кариеси;
  • Иммун тизимининг заифлашуви;
  • Бурун ён синусларини ўраб турувчи шиллиқ қават жароҳлатлари;
  • Ҳавоси ҳаддан ташқари қуруқ ёки йелвизак бўлган хонада узоқ вақт бўлиш;
  • Ўғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилмаслик;
  • Шиллиқ қаватнинг замбуруғли касалликлари;
  • Бектериялар (стафиллококклар);
  • Сил касаллиги;
  • Зарарли ишлаб чиқаришда ишлаш;
  • Бурун-ҳалқум ривожланиши аномалиялари ва унинг шикастланишлари;
  • Ўсмалар мавжудлиги;
  • Бурун битишигақарши томчиларни тез-тез ишлатиш;
  • Ринит билан кечувчи аллергик реаксиялар;
  • Бурун тўсиғининг деформацияси (қийшайиши) ва натижада синусда ҳаво айланишинг бузилиши;
  • Сурункали инфекциялар — фарингит, тонзиллитва ҳ.к.

Гайморит

Гайморит аломатлари ва белгилари

Гайморитнинг дастлабки белгилари тана ҳароратининг кўтарилиши, иситма, кучсизлик, тумов ва бурун битиши, юз соҳасида оғриқлар билан намоён бўлади. Оғриқ пешона, тишлар ва чаккага тарқалиши мумкин. Бундан ташқари, қовоқларнинг қизариши ва шиши қайд қилиниши мумкин. Болаларда гайморит болганда уларнинг инжиқлик қилиши ва чарчаганлиги ҳам сезилади. Шу билан бирга, гайморит қандай ривожланишига қараб, касаллик аломатлари ҳам фарқланиши мумкин.

Ўткир гайморит ЎРВИ белгилари фонида ривожланади ва қуйидаги аломатлар билан ифодаланади:

  • Иситма;
  • Бўғимлардаги оғриқлар;
  • Юқори жағ ва бурун соҳасидаги оғриқ;
  • Кучли тумов;
  • Бош оғриғи, кўз соҳасидаги оғриқлар.

Сурункали гайморит еса аста-секин ривожланади, унинг белгилари:

  • Сурункасига кечаётган ринит;
  • Кўз соҳасидаги оғриқлар;
  • Конюктивит;
  • Кўпинча бош оғриғи.

Таснифи

Гайморит — тури кўп бўлган касаллик. Бугунги кунда шифокорлар касалликнинг қуйидаги турларини ажратишади.

  • Катарал гайморит. Касаллик шиллиқ қаватнинг яллиғланиши, бурун бўшлиғининг шишиши ва қизариши билан тавсифланади. Катарал гайморит болалар орасида кўпроқ тарқалган. Сабаблари вирусли инфекция, аллергик тумов ва бурун шиллиқ қаватининг жароҳатлари ҳисобланади. Характерли аломатлари иштаҳа йўқолиши, иситма ва умумий интоксикация белгилари саналади.
  • Икки томонлама гайморит. Юқори жағ синусларининг яллиғланиши асоратланишида кўпроқ учрайди. Унинг ёрқин белгиларидан шиш, бурундан кўп ажралма келиши, бурун битиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, умумий интоксикация, шунингдек кўзларнинг ёшланиши ва апатик ҳолатларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Касалликнинг ушбу тури ривожланишига инфекцион ва яллиғланиш жараёнлари сабаб бўлиши мумкин. Икки томонлама гайморитга шубҳа қилганда отоларинголог комплекс даволаш — дори воситалари ва физиотерапия муолажаларини буюради.
  • Полипоз гайморит. Касалликнинг бу тури дорилар билан даволанмайди. Қоида тариқасида, полипоз гайморит ривожланиши аллергиялар, бурун компонентларининг анатомик тузилиши бузилишлари ва яллиғланишлари билан боғлиқ. Асосий аломатлари оғиздан нафас олиш ва бурундан шиллиқ кўринишида тез-тез ажралмалар келиши ҳисобланади. Бундан ташқари, таъм билиш қобилиятининг бузилиши ва иштаҳанинг пасайиши кузатилади. Даволаш жарроҳ томонидан амалга оширилади. Агар полиплар ўлчами кичик бўлса, медикаментоз даво усуллари қўлланилиши ҳам мумкин, аммо бунда доимо ҳам натижа сезилмайди.
  • Аллергик гайморит. Бунинг сабаби бурун синусларининг таъсирланиши ҳисобланади. Унинг аломатлари кўз ёшланиши, шишганлик, тана ҳарорати кўтарилиши, бош оғриқлари ва умумий ҳолсизликдир. Касаллик асосан куз ва баҳор ойларида кузатилади. Аллергик гайморитни даволаш учун даставвал аллергенни аниқлаш ва у билан беморнинг алоқа қилишини чеклаш керак. Даволовчи шифокор тўлиқ текширув ўтказиш натижасида антиаллерген терапия, сўнг умумий қўллаб-қувватловчи препаратлар буюради.
  • Йирингли гайморит. Кўпинча юқори нафас йўлларининг даволанмаган ёки ўтказиб юборилган инфекцион касалликлари оқибати ҳисобланади. Ушбу турдаги гайморит сабабчилари патоген микроорганизмлар ва уларнинг ҳаётий фаолияти маҳсулотлари саналади. Агар касалликнинг йирингли турига йетарли еътибор қаратилмаса ва уни даволаш ортга сурилса, у суяклар ва яқин атрофдаги тўқима ва аъзоларга тарқалиши мумкин.
  • Одонтоген гайморит. Қўзғатувчининг касалланган юқори жағ тишлари ва оғиз бўшлиғидан бурун ён бўшлиқларига ўтиши оқибатида ривожланади. Қўзғатувчилари ичак таёқчаси, стафилококклар, стрептококклар ва уларнинг комбинацияси саналади. Одонтоген гайморитнинг перфоратив ва ноперфоратив шакллари ҳам фарқланади. Биринчиси юқори жағ тишини суғуриш натижасида оғиз бўшлиғи ва юқори жағ синуслари орасида фиссура ҳосил бўлишида кузатилади. Айнан шу фиссура орқали патогенлар синусларга йетиб боради.

Бундан ташқари, гайморит инфекционвазомоторекссудативпродуктивнекротик ва атрофик болиши мумкин. Инфекцион гайморит вирусли, бактериал ёки замбуруғли табиатга ега бўлади. Бурун ён бўшлиғининг вазомотор яллиғланиши қон томирлари фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ. Екссудатив тури синусларда йиринг мавжудлигига ишора қилади. Продуктив гайморитда синуснинг ўзида турли хил ўсмалар шаклланади, масалан полипоз ўсмалар. Синусларда некроз  қайд қилинса, бу ҳолда касалликнинг некротик тури ҳақида гапирилади. Ва ниҳоят, синус ва бурун бўшлиғи тўқималарининг озиқланиши бузилганда, атрофик гайморит ташхисланади.

Гайморит

Асоратлари

Агар гайморитни даволашда кечикишлар бўлса, бу касаллик менингит ва енсефалит каби жиддий касалликларга олиб келиши, кўз ва қулоқнинг яллиғланишли касалликларини чақириши мумкин.

Касаллик ривожланишда давом еца, бемор буйрак, юрак, кўз, бўғимлар ва ҳатто бош мия билан боғлиқ муоаммоларга дуч келиши мумкин.

Ўткир синуситни рентгенография ёрдамида ташхислаш жуда осон. Сурункали шаклини аниқлашда шифокор малакаси, компютер томографияси ёрдам беради. Аниқ ташхис қўйилса, бошқа касалликларни истисно қилиш мумкин.

Гайморитни даволаш

Айни пайтда гайморитни даволашнинг кўп усуллари мавжуд, лекин қай даражада самаралилиги савол туғдиради. Ва яна кўп кишини қизиқтирган савол, гайморитни тешмасдан (пункисясиз) даволаш мумкинми?

Амалдаги тиббиёт усуллари

Синусит ЎРВИ асорати сифатида ўткир шаклда намоён бўлса, шифокор томонидан бурун томчилари қўллаш, муколитик препаратлар қабул қилиш ва синусларни шўр сув билан чайиш тавсия етилиши мумкин. Кўпинча антибиотиклар ва антигистаминлар буюрилади. Аммо бурун томчиларини ҳаддан зиёд қўллаш фойда ўрнига зиён келтириши мумкин, чунки улар бурун шиллиқ қаватини қуритиб юборади ва касалликни янада авж олишига замин яратиб беради.

Антибиотиклар синусларни чайиш йўли билан маҳаллий қўлланилиши, бундан ташқари таблеткалар ёки инъйекциялар шаклида белгиланиши мумкин. Қай турдаги антибиотик қўлланилиши фақат шифокор томонидан танланади.

Пункцион усул

Бундай ҳолда синусга босим оситда антисептик еритма юборилади ва йирингли екссудат ювиб чиқарилади. Бу усул шифокор назорати остида олиб борилади. Лекин жараён оғриқли ва ёқимсиз бўлганлиги сабабли, ҳозирги вақтда фақат оғир ҳолларда қўлланилади.

Бундан ташқари, тешмасдан даволаш усуллари ҳам мавжуд. Уларга мисол «кукушка» усули. Унинг бошқа номи — Проец бўйича синусларни ювиш. Ушбу усулнинг моҳияти суюқликнинг айланишида. Жараён деярли оғриқсиз ва анестезия талаб қилмайди. «Кукушка» йенгил гайморит шаклларида қўлланилади. Муолажа бошида бемор чалқанча қилиб ётқизилади, бурун йўлларига еса биттадан катетер киритилади: биринчиси бурун бўшлиғига махсус еритма кирица, иккинчиси уни тортиб олади. Даволаш курси тахминан 7 та муолажадан иборат бўлади.

Гайморит

Жарроҳлик амалиёти

Гайморотомия — оғир ҳолларда гаймор бўшлиғини санация қилиш ва йирингли массадан, полиплардан, замбуруғ ва бошқа инфексиялардан тозалаш учун қўлланилади. Бу амалиёт ўта самарали, мураккаб емас ва ортиқча асоратлар қолдирмайди.

Гайморитни халқ табобати ёрдамида даволаш

Статистика гайморитни халқ табобати ёрдамида даволашда самаралилик фоизи юқори еканлигини кўрсатади. Кўп томчилар, дамламалар ва малҳамлар рецептлари мавжуд ва улар гайморит давоси ҳисобланади. Шу билан бирга, улар асосий терапия усули емас ва фақатгина комплекс терапия сифатида қўлланилиши мумкин. Беморда аллергия чақириши мумкин бўлган маҳсулотлардан фойдаланиш тавсия етилмайди.

Ёдда тутинг!: Агар касаллик авж олиб бораётган ва аломатлари кучайиб бораётган бўлса, шифокорга ташриф буюришни кечга қолдирманг,  халқ табобати фақат ўрта ва йенгил ҳолларда самара бериши мумкин.

Ингаляциялар

  • Прополис билан. Идишда 2 литр сувни қайнатинг. Қайнаган сувга прополисни спиртли еритмасидан икки чой қошиқ қўшинг (дорихоналарда шифокор рецептисиз берилади). Идиш устига егилиб, бошингизни сочиқ билан идишни қўшган ҳолда ёпинг ва буғдан нафас олинг. Агар асаларичилик маҳсулотларига аллергик реакциянгиз бўлса, у ҳолда бу усулдан фойдаланиш тавсия етилмайди.
  • Картошка билан. Бу усулда янги қайнатилган картошканинг буғлари билан нафас олинади. Давомийлиги 15 дақиқани ташкил етади.

Асал асосида томчи

Миқдори тенг бўлган асал ва алое шарбатини аралаштиринг. Бироз сув қўшинг ва кунига 2-3 марта 1-2 томчидан бурунга томизинг (икки томонлама). Қарши кўрсатмалар юқоридаги каби.

Чаканда (облепиха) мойи

Бу ўсимлик мойи шифобахш ҳусусиятларга бой бўлиб, ҳам ўткир, ҳам сурункали шаклдаги гайморитни даволашда қўлланилади. Бурунга кунига 3 маҳал 3-4 томчидан томзилиб, сўг бошни пастга қаратган ҳолда нафас олиб турилади, мой оқиб кетмаслиги ва томоққа ўтиб кетмаслиги керак. 2 ёшгача бўлган болаларга тавсия етилмайди.

Лавр япроқлари ёрдамида компресс

Лавр япроқларига қайноқ сув солиб, бироз кутинг. Совигач, сочиқ ёки бирон матони тайёр бўлган дамламага ботириб намланг ва ёноқ соҳасига қўйинг, компрессни совиганча ушлаб туринг, муолажани бир неча бор такрорланг.

Иссиқ қўйиш

Касаллик даволанаётган вақт, синуслар ичида екссудат (йирингли ёки йирингсиз) йўқлигига амин бўлсангиз, бу усулни қўллашингиз мумкин. Яноқ соҳасига вазелин суртинг, кейин ўша жойга кўк лампа, агар бўлмаса сочиққа ўралган қиздирилган туз қўйинг, муолажани кунига 2-3 марта қўлланг. Агар синусда екссудат бўлса, иссиқ қўлалш тавсия етилмайди, чунки екссудат кенгайиши ва бошқа соҳаларга ўтиб кетиши мумкин.

Бу усул фақатгина тузалиш босқичида қўлланилиши ўринлидир. Бошлашдан олдин шифокор тавсиясини олиш шарт.

Гайморитни олдини олиш

Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра олдини олиш афзалроқ. Касалликни олдини олиш учун ўз вақитда стоматолог кўригидан ўтиб туриш, совуқ ҳавода кўп юрмаслик, совуқда бош кийимисиз кўчага чиқмаслик, шамоллаш ва гриппни ўз вақтида даволаш тавсия етилади. Спорт билан ҳеч бўлмаганда кунига 10-20 дақиқа шуғулланиш иммунтитетни мустаҳкамлаш учун фойдалидир.

 

(Visited 739 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment