Farzand ko`rish
Farzand ko`rish Фарзанд ко`ришни истаётган ер-хотин, қуйидаги ко`пчилик қиладиган хатолардан хабардор бо`лиши яхши бо`лар еди.
1. Жинсий алоқани мунтазам равишда қилмаслик.
Жинсий алоқани фақат овулясия кунлари қилиш ҳомиладор бо`лиш имкониятини оширади ёки узоқ вақт жинсий алоқада бо`лмай туриб алоқа қилганда сперматозоидлар кучи ошади деган хато фикрлар ба`зи жуфтликлкарни ё`лдан уради. Аслида жинсий алоқа мунтазам равишда жуфтликларни хоҳиш ва еҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириши лозим.
2. Тез-тез жинсий алоқада бо`лиш.
Албатта мунтазам равишда бо`ладиган жинсий алоқа ҳомиладорлик юз бериши учун яхши ё`л. Лекин мунтазамлик билан ко`плик ҳар хил нарса. Жуда ко`п, масалан, кунига бир неча марта алоқада бо`лиш сперматозоидларнинг уруг`лантириш кучини ё`ққа чиқариши мумкин.
3. Алоқани бир ҳолатдагина амалга ошириш.
Аёл ва еркакларнинг жинсий а`золари шакли ва размери ҳар хил бо`лгани туфайли, бирон аёлга ҳомиладор бо`лиш учун бир ҳолат то`г`ри келса, иккинчи аёлга бу ҳолат ҳомиладор бо`лишга ҳатто то`сқинлик қилиши ҳам мумкин. Шунинг учун алоқани ҳар хил ҳолатларда амалга оширган ма`қул.
4. Бепуштликни сабабини аёлдан излаш.
Ко`пинча оилаларда узоқ вақт фарзанд бо`лмаган даврда аёллар даволанишни бошлайдиар. Лекин статистикага қараганда бепуштликни сабабчиларидан 40% еркак касалликларига то`г`ри келар екан. Шунинг учун даволанишни ко`зда тутган жуфтликлар уни биргаликда бошлашлари мақсадга мувофиқ бо`лади.
5. Овулясия ҳақида бехабар бо`лиш.
Овулясия даври — ҳомиладор бо`лиш учун енг керакли давр ҳисобланади. Айнан о`ша даврда бо`лган жинсий алоқа натижаси ҳомиладорликка олиб келади. Ба`зида аёллар овулясия даврини ҳайз ко`рган кунидан 14 кунни санаб белгилайдилар. Лекин бу ҳато. Ҳайз сикли турлича бо`лгани каби овулясия даври ҳам ҳаммада ҳар хил келади. Шунинг учун уни аниқ билиш талаб етилади (Овулясияни билиш ё`ли).
6. Жинсий алоқани айнан овулясия куни қилиш.
Овулясия кунини аниқ билган тақдирда ҳам, алоқани ундан олдин ва бир-икки кун о`тгач қайта қилиш тавсия етилади. Чунки уруг`ланишга тайёр бо`лган аёл тухум хужайраси 24 соат давомида уруг`ланишга мойил бо`лади.
7. Кимёвий контрацепсия воситалардан фойдаланиш.
Ба`зи любрикантлар узоқ вақт мобайнида сперматозоидларни нобуд қилиш хусусиятига ега бо`лади.
8. Шифокорга шошилиш.
Аёл турмушга чиқиб 3-4 ой о`тгач шифокор қабулига шошилади. Тезроқ даволаниб тезроқ фарзандли бо`лишни истайди. Лекин нормада камида 1 йил бирга яшаб мунтазам равишда жинсий алоқада бо`лган ер-хотинда ҳам ҳомиладорлик юз бермаслиги мумкин. Шошиб шифокорга бориб керакмас, ба`зида зарарли муолажаларни қабул қилиш ното`г`ри ҳисобланади. Яхшиси, 1 йил кутиб кейин бирон чора ко`риш керак.
9. Умумий саломатликка аҳамият бермаслик.
Фарзанд ко`ра олмаётган жуфтликлар асосан о`з репродуктив саломатлликларига аҳамият берадилар. Лекин еркак ва аёлнинг умумий саломатлиги ҳам фарзанд ко`ришда муҳим аҳамиятга ега. Масалан, о`гир вазн, стресс, чекиш, ба`зи дори-воситаларни қабул қилиш каби ҳолатлар ҳам ҳомиладорлик юз беришига то`сқинлик қилиши мумкин.
10. Фақат ҳомиладорлик ҳақида о`йлаш.
Шундай жуфтликлар борки, улар учун жинсий алоқа ҳомиладор бо`лиш учун навбатдаги имкониятдек қабул қилинади. Алоқалар сони, ҳолатлар, овуляция даври, ҳайз сикли каби мавзулар ер-хотин учун асосий суҳбат мавзусига айланади. Лекин шуни унутмаслик керакки, аёлнинг психологик ҳолати ҳам ҳомиладор бо`лиш учун жуда муҳим жиҳатдир. Ер-хотин о`зини бирон ёқимли фаолият билан банд қилиб, ҳомиладорлик ҳақида о`йламай, ҳайз кунларини санамай яшашни о`рганишлари керак.