ФАРИНГИТ СAБAБЛAРИ, AЛОМAТЛAРИ, ТAСНИФИ, ТAШХИСЛAШ, ДAВОЛAШ

Фарингит

Фарингит ТAШХИСЛAШ, ДAВОЛAШ учун керакли маслахатлар

Фарингит ҳалқумнинг шиллиқ пардаси ва лимфа тўқимасининг ўткир ёки сурункали яллиғланишидир.

Ўткир фарингит вирусли ёки бактерияли инфекция ривожланиши натижасида юзага келади. У алоҳида касаллик сифатида ҳам кечиши мумкин, аммо аксарият ОРВИ, грипп чоғида юқори нафас йўлларпининг ўткир яллиғланиши билан қўшилиб кетади. Ангинага ҳамроҳлик қилади.

Яхши даволанмаса сурункали шаклга ўтиб қолиши мумкин, бу ҳалқум шиллиқ пардаси атрофини ёки гипертрофияси ҳодисалари билан кечади. Сурункали фарингит ривожланишига оғизда узоқ вақт нафас олиш ва совуқда гаплашиб қолиш, чекиш, корхона чангини ютиш, хусусан бурундан нафас олишнинг бузилиши, (қ.Ринит), аллергияга мойиллик каби қўзғатувчиларнинг нохуш таъсири кабилар сабаб бўлади.

Фарингит

Ўткир фарингит

• Ҳалқумнинг қуруқшаши, йўтал, қичишиш, бошқа бир нарсалар бордай ҳис этиш.

• Томоқда оғриқ, сўлакни ютишда оғриқнинг кучайиши («бекорчи ютим») уовқат ютгандагидан кучлироқ бўлади. Кўпинча ютаётганда оғриқ қулоққа ҳам ўтади.

• Беморларнинг кайфияти умуман яхши, ҳарорат баландлиги мўътадил бўлади.

• Кўрик чоғида халқум шиллиқ пардасининг қизарганини ва шишганини, унинг устида тиниқ сариқ қатлам ва шиллиқ пайдо бўлганини кўриш мумкин.

Сурункали фарингида

• Томоқда қуруқлик, қичиш, тирналиш ҳисси, йўтал, суҳбатлашаётганда товушнинг тез чарчаши (овоз «ўтириб қолади») кузатилади;

• Ютинганда томоқ бир зайлда оғрийди.

• Айниқса гипертрофик фарингитда томоқда катта миқдорда ёпишқоқ шиллиқнинг тўпланиб қолиши беморни тинмай йўталишга мажбур қилади.

• Йўтал айниқса эрталаблари кучли бўлади, гоҳо кўнгил беҳузур бўлиб, қайт қилинади.

Фарингит

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Сурункали фарингит аломатлари сезилганда шифокорга, отариноларингологга мурожаат қилган афзал.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ

Текширув K. Ангина Муолажа Муолажа уй шароитида олиб борилади. Ўткир фарингитда шифокорлар аёвси парҳезни тавсия этадилар ва асосан, аэрозоллар ва спрейлардаги антибактериал дори-дармонлар билан ташқи муолажани буюрадилар (Биопарокс, Гексорал, Грамицидин, Фарингосепт ва ҳоказо).

Антисептикларнинг илиқ эритмалари билан чайдирадилар (батафсилроқ қ. Ангина, Муолажа). Устига устак бурун оқаётган бўлса, бурундан нафас олишни тиклаш учун томир кенгайтирувчи бурун томизғилари буюрилиши шарт (батафсилроққ. Ринит). Кўп суюқлик ичиш фойдали янги тайёрланган хўл мева шарбатлари, лимонли ёки маймунжонли чой, сут, илиқ ишқорли минерал сув. Қайноқ ва муздек овқатлар, шунингдек, жуда аччиқ ва ширин таомлар истисно этилади.

Сурункали фарингитда томоқни тез-тез сода, ош тузи (енгил) эритмаси, шамоллашга қарши таъсир этувчи гиёҳларнинг настойлари билан тез-тез чайиб ва ғарғара қилиб туриш тавсия этилади. Гидрокортизон билан ингаляция қилиш, физотерапевтик амаллар бажариш (УВЧ, ультратовуш, Прополисли фонофорез ва ҳоказо)ни тайинлайдилар.

Сурункали фарингитнинг гипертрофик шаклида Коллоргол, Проторгол, Кумуш нитрати, Трихлор уксус кислотаси эритмаси билан ҳалқум шиллиқ пардаси куйдирилади криотерапия қилинади.

Фарингит

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халк табобати рецептлари (дамламалар)

Лимонўт япроғи, ялпиз япроғи тенг миқдорда олиб аралаш тирилади. 15 гр аралашма 200 мл қайнатилган сувга солиниб, 20 дақиқа тиндирилади. Мазкур настой билан ингаляция ва ғарғара қилиш томондаги оғриқни қолдиради. 1 стакан қайнатилган сувга 1 чойқошиқ мойчечак гулини дамланади (яхшиси термосда), 1 соатдан кейин дамлама билан бурунни чайиш, ОРЗда ва гриппда кунига 3-4 маҳал томоқни ғарғара қилиш мумкин.

Мойчечак гули ва маврак япроғини тенг миқдорда аралаштирилиб, 2 ошқошиғини 0,5 л қайнатилган сувга дамланади, термосда 1 соат тиндирилгач, сузилади ва гриппда кунда бир неча бор ғарғара қилинади.

Фарингит

Туятовон барги, қушторон барги, маймунжон барги тенг миқдорда аралаштирилади, шундан 2 ошқошиғи термосдаги 0,5 л қайнатилган сувга дамланади. 1-2 соатдан кейин сузилиб, ғарғара қилинади. Бу дамлама билан боланинг бурни пипетка ё бир марталик шприцда ювилади, эритма ҳалқумнинг орқа деворини тозалаб, шамоллаш асоратларини камайтиради.

Чойнак ёки қаҳвадонда буғли ингаляция шаклида асалдан фойдаланиш мумкин. 50 мл сув қуйиб, оловга қуйилади. Сув қайнагач, 1-4 чойқошиқ асални эритилади ва шу заҳоти қоғоз ё каноп салфеткадан карнайча ясаб, идиш тумшуғи (жўмраги)га кийдириб қўйилади ва буғни томоққа тортилади. Буғ камайгач, бутун амал яна қайта такрорланади. Ингаляциядан кейин 20-30 дақиқагача овқатланилмайди ва уйдан чиқилмайди.

Прополис (асалари муми) билан бемор ингаляция кўринишида унинг шифобахш хусусиятидан фойдаланиши мумкин. Ингаляция учун асал мумининг 5 % ли спирт эритмасини 1:3 нисбатда шафтоли, зайтун ёки маккажўхори мойи билан аралаштирилади. Ингаляция муддати 2-3 дақиқа. Бир вақтнинг ўзида асалари елими ичилади ҳам, 30 % ли спирт эритмаси 30-40 томчидан кунда 3 маҳал овқатдан бир соат олдин асал, сут ёки илиқ сув қўшиб ичилади.

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

 

(Visited 1 586 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!