Эзофагит даволаш усуллари уй шароитида нима килиш керак

Эзофагит даволаш

Эзофагит даволаш ТОП 10 хил усуллари

Эзофагит даволаш қизилўнгач шиллиқ пардасининг яллиғланиши, у оғир яра, қон оқиши ва иккиламчи юқумли касаллик ривожланиши билан кучайиши мумкин.

Ошқозондаги нарсанинг қизилўнгачга қайтариб чиқариб ташлаш билан бир қаторда (рефлюкс эзофагит), овқат ҳазм қилишнинг бошқа аъзолари касалликлари ҳам (ошқозон яраси, диафрагма қизилўнгач тешиги чурраси) эзофагитга сабаб бўлиши мумкин. Яна ҳаддан ташқари иссиқ овқат ейиш, онкологик касалликларни кимё терапияси орқали даволаш чоғида бўйин, кўкрак ва орқа томонларга нур бериш йўли билан муолажа қилиш ҳам шунга сабаб бўлиши мумкин. аломатлари

• Каттиқ овқат еяётганда ютишнинг қийинлиги (дисфагия), ютаётганда ноқулайлик туғилиши ё оғриқ пайдо бўлиши.

• Жиғилдон қайнаши, тўш ортида қичиш ва оғриқ туриши.

• Айрим ҳолларда тўш ортидаги оғриқ стенокардияни эслатади (эзиб, ачитиб оғрийди).

• Кекиртириб, қайт қилдиради.

• Бемор танаси эгилганда ва ётиқ ҳолда бўлганида жиғилдон қайнайди ва кекирик кучаяди.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Касаллик аломатлари сезилиши биланоқ (жиғилдон қайнаши, ютишда қийналиш ва ҳ.к.) текширтиргани шифокорга мурожаат қилиш керак.

Эзофагит даволаш 2

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш Эзофагит

Овқат ҳазм қилиш ва юрак томир тизимининг (юрак ишемик касаллиги, стенокардия) аъзоларининг турли касалликлари эзофагит аломатларига ўхшаб кетади (ошқозон яраси, диафрагма чурраси, қизилўнгач ва ошқозон ўсимтаси). Шу боис касаллик ташхиси учун чукур текширув ўтказилиши керак. Шу мақсадда шифокор қуйидагиларни тайинлаши мумкин:

• Электрокардиография;

• эндоскопик текширув (эзофагогастроскопия);

•ошқозон шираси кислоталилигини текшириш;

• қизилўнгач ва ошқозон рентгенографияси ва ҳ.к.

Эзофагит даволаш 2

Муолажа Эзофагит

Эзофагит муолажасида парҳезга риоя қилинади ва ошқозон шираси кислотасини мўътадиллаштирувчи дорилар ичилади (антацид воситалар). Оғриқ хуруж қилганда ва овқатни ютиш қийинлашганда спазмолитик дорилар ичилади.

Ошқозон шираси кислоталилиги ошиб кетганда, қизилўнгач яраси касаллигида кўрсаткичларга кўра ярага қарши дорилар Геликол, Эпикур ва ҳ.к. буюрилади (қ. Яра касаллиги, Дори воситалари).

Парҳез. Илиқ, нимсовуқ таомлардан иборат овқатлар тезтез истеъмол қилинади (шўрвалар, буғда қилинган суфле ва гўшт пюреси, товуқ ва балиқ, тухум, бўтқа ва кисель, сут); нон ва ундан қилинган маҳсулотлар, сабзавотлар, аччиқ соус ва зираворлар, қовурилган ҳар қандай таомлар истисно этилади. Иссиқ овқат, совуқ овқат, қаҳва, алкогол ман этилади.

Дори воситалари. Дорилар асосий касаллик турига боғлиқ равишда тайинланади. Ичиладиган дорилар

Хикичок,  Тиш тушиши,  Стоматит,  ТИШ ОҒРИҒИ,  Тромбофлебит, Стенокардия, Юрак етишмовчилигини, БОД (РЕВМАТИЗМ),  Юрак:

• Антацид воситалар: Алтацид • Альмагель • Гастрацид • Маалокс • Маалукол • Рутацид • Тальцид • Фосфалюгель. • Спазмолитик воситалар: Мебеверин (Дюспаталин) • Дротаверин (Беспа, Но-шпа, Спазмол, Спазоверин, Спаковин) • Папаверин.

Жарроҳлик муолажаси. Диафрагма қизилўнгач тешиги чурраси сабаб бўлган ва консерватив муолажа таъсир этмайдиган эзофагитнинг оғир кечиши чоғида диафрагма чуррасини бартараф этишга йўналтирилган жарроҳлик амали бажарилади.

Эзофагит даволаш 1

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар) Эзофагит

Игир илдизи, учбарг (вахта) япроғи, қашқарбеда ўти, қизилпойча ўти, исланд тўси, мойчечак гули, сушеница ўти, қонгул ўти тенг миқдорда олинади ва туйилади.

Тўпламнинг туйилганидан 12 гр 400 мл совуқ сувга солиниб, 2 соат тиндирилиб, сув ваннасида 15 дақиқа илитилади, 1 соат тиндирилиб сузилади. Илиқ ҳолда чорак стакандан кунига 5-6 маҳал овқат оралиғида ичилади, оғриқ турганда, жумладан, тунги вақтда, эзофагитда ва ошқозон яраси касаллигида қўшимча равишда ичилади.

Арпабодиён меваси, тоғилон илдизи, тоғрайҳон ўти, календула гули, қизил барг япроғи, лимонўт япроғи, оқ яснотка япроғи тенг миқдорда олинади.

Тўпламнинг туйилганидан 10 гр 250 мл қайнатилган сувга солиб, сув ваннасида 10 дақиқа иситилади, иссиқ жойда 2 соат тиндирилгач, сузилади. Илиқ ҳолда 4/1 стакандан эрталаб наҳорга, шундан кейин ҳар овқатлангандан кейин 1 соат ўтгач ҳамда, тунда оғриқ кучайганда ичилади.

(Visited 1 501 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!