Erkaklarni o`ziga tortuvchi ayollar

Erkaklarni o`ziga tortuvchi ayollar

Erkaklarni o`ziga tortuvchi ayollar Аёл кишининг жозибадорлиги нимада екан? Ҳеч е`тибор берганмисиз, одатда унчалик чиройли бо`лмаган қизлар йигитларнинг диққат-марказида бо`лишади. Биз сизларга еркакларни ром етувчи ҳислатларни санаб о`тамиз.

О`зига ишониш
О`зига ишонган аёллар ҳеч қачон оммани олдида о`зини танқид қилмайди, айрим жозибадор аёллар каби оддий муаммодан фожиа ясамайди, балки ҳар қандай вазиятда о`зини қандай тутишни яхши билишади. Шунинг учун ҳам еркаклар о`зига қаттик ишонган аёлларни жуда ҳам ёқтиришади.

Назокат ва нозиклик
Еркаклар ко`проқ аёлларнинг назокатига ва ёқимли муомаласига е`тибор беришади. Аёл кишига қо`рсатган еҳтиромлари орқали улар о`зларини ҳақиқий кучли еркак сифатида ҳис қилишар екан.

Езгулик ва яхши ишлар
Ҳамма нарсада яхшиликни ко`ра биладиган ва ҳаётга ёруг` ко`з билан қарайдиган аёллар ҳамиша ко`пчиликнинг е`тиборини о`зларига тортадилар. Узоқ муносабатларни сақлаб қолиш учун еркаклар аёллардаги айнан ана шундай илиқ ҳислатларга е`тибор беришади.

Интилувчан ва еркин
Интилувчан, собитқадам аёллар вақтдан унумли фойдаланиб, о`з тақдирларининг бекаси ҳисобланадилар. Шунинг учун улар о`з ҳарақатлари билан пассив аёлларга нисбатан еркакларнинг назарига ко`проқ тушишади.

Ҳаётни севиш ва қувноқлик
Ҳаётни севувчи, илг`ор, бировни г`ийбат қилмайдирган, қувноқ аёллар еркакларни о`зларига оҳанрабодек тортишади. Бундай аёллар ҳар бир кундан завқ олиб яшашни билишади.

Саришта ва дидли бо`лиш
Саришта ва дид билан кийинган аёллар ҳамиша еркаклар назаридан қолмаган. Еркак киши модани билмаслиги мумкин, аммо аёллар ярашиқли кийинганми ё`қми, дарҳол сезишади.

Бекалик
Бекалик – аёллардаги енг олий ҳислат. Еркаклар аёллардаги пазандалик ва саранжомлик ҳислатларини қадрлашади. Бундай аёллар бахт тимсоли ҳисобланади.

Бахтли бо`лиш
Еркаклар инжиқ, о`з-о`зидан норози бо`либ, ҳамма нарсадан камчилик излаган аёлларни ёқтиришмайди. Бахтли ҳаёт кечирувчи, ҳамма нарсани қадрловчи аёллар олами еркакларни о`зларига жалб қилади.

Ко`злардаги ёрқин қизиқувчанлик
Самимий ва табиий муносабатлар ҳар кимнинг ҳам е`тиборини тортмай қолмайди. Е`тиборни о`зига тортувчи аёллар о`з ҳис-то`йг`уларини яширмайдилар. Аёл киши о`зининг бундай муносабатлари билан еркак кишининг ақлини ва юрагини забт етади.

Хушмуомалалик
Еркаклар о`зларини жуда ҳам билимдон санайдиган аёллардан ко`ра очиқко`нгил ва хушмуомала аёлларни ёқтиришади. Жозибадор аёл о`зини го`ё донишманддек тутмайди, балки устамонлик билан билан суҳбатдошининг ко`нглига ё`л топади.

Латофатлик
Аёл киши о`зига хос ҳаракатлари, латофатлиги ва чиройли юришлари билан еркак кишини ром етади. Еркаклар аёлларнинг ушбу ҳаракатлари орқали о`зига бо`лган муносабатини билиб олишади.

Табассум
Еркаклар г`амгин, ма`юс қарашли аёллардан ко`ра ко`проқ жилмайиб турган аёлларни ёқтиришади. Табассум — бу нафақат қувноқликни, балки ҳаётни севувчанликни англатади. Еркаклар аёлларнинг ко`зларидаги қувноқликдан сархуш бо`либ, ором олишади.

 

(Visited 4 230 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!