Эркаклардаги дардлар

Эркаклардаги дардлар

 

Эркаклардаги дардлар «Крипторхизм» атамаси юнончадан олинган бўлиб, «яширин мояк» деган маънони билдиради. Бу касалликда мояк одатдагидек ёрғоқда эмас, балки ташқарида жойлашган бўлади. Битта моякнинг ёрғоқдан ташқарида жойлашиши монорхизм, ҳар иккисининг ҳам ташқарида бўлиши эса анорхизм деб аталади.


Ҳомила хромосомалари патологияси, она ва ҳомиладаги гормонал етишмовчилик, чов канали нуқсонлари ва бошқа омиллар моякнинг қорин пардаси орқасидаги бўшлиқдан тушмай қолишига сабаб бўлади. Маълумки, мояклар дастлаб ҳомила қорин бўшлиғининг юқори қисмида шакллана бошлайди ва ҳомиладорликнинг тўққизинчи ойи иккинчи ярмида ёрғоққа тушиб жойлашади. Ўғил бола туғилганида моякларнинг ёрғоқда бўлиши унинг тўла соғломли- гидан дарак берувчи белгилардан биридир.

Бу ўринда ота-оналар жуда ҳушёр бўлишла- рига тўғри келади. Агар олти ойгача ҳам моя- клар ёрғоққа тушмадими, дарҳол шифокорга мурожаат этиш лозим. Одатда, 2-3 ёшгача бўлган болалар дорилар ёрдамида даволанади, ун дан катталари эса операция қилинади. Муолажа қанчалик кечикса, оқибатлар шунчалик но- хуш бўлиши мумкин.

 

Крипторхизмнинг чин ва сохта турлари бор. Сохта крипторхизмда мояклар ҳар-ҳарда ёрғоққа тушиб туради, буни операциясиз ҳам даволаш мумкин. Агар болада чин криптор- хизм аниқланса, юқорида таъкидланганидек,
ўз вақтида даволаш ёки операция қилиш керак бўлади.

Крипторхизмда бола ҳеч нарсадан безовта бўлмагани учун ота-онасига шикоят қилмай-ди. Крипторхизмни аниқлаш учун чов соҳаси- ни текшириш, ёрғоқни пайпаслаб кўриш, тўла ишонч ҳосил қилиш мақсадида ультратовуш текшируви ўтказиш керак.
Шу ўринда мояклар ҳақида ҳам қисқача маълумот бериб ўтсак. Мояклар – ёрғоқ ичида жойлашган мусича тухумидан йирикроқ, овал шаклли жуфт аъзо. Ҳар бир мояк еттита қават билан ўралган бўлиб, уруғ тизимчасига осилган тарзда туради

 

. Уруғ тизимчалари орқали эса уруғ чиқарув йўлаги, қон ва лимфа томирла- ри, асаб ҳамда мушак толалари ўтади. Мояклар ичидаги узун, ингичка, ўрама шаклидаги уруғ каналчалари ҳажм жиҳатдан ушбу аъзонинг ярмидан кўпроғини ташкил этади.

 

Мояклар ўз навбатида икки хил вазифани бажаради: генератив фаолият – сперматогенез жараёнида эркаклар жинсий ҳужайраларини (спермаларни) ҳосил этиб, насл давомийлигини таъминлайди; секретор фаолият – эркакларга хос гормонлар, яъни андрогенлар ишлаб чиқаради.

Орхит ва эпидидимит
Орхит моякларнинг яллиғланиши бўлиб, па- ротит, грипп, сўзак, тиф каби юқумли касалли- кларнинг асорати сифати ёки ёрғоқнинг шикастланиши оқибатида келиб чиқади. Моякка ин- фекция қон орқали ўтади.

Ўткир орхит моякда тўсатдан кучли оғриқ пайдо бўлиши, касалланган томон териси қизариб, таранглашиши, ҳарорат ошиши билан бо- шланади. Тана ҳарорати 39-40 даражагача кўтарилиши, беморни қалтироқ тутиши мумкин. Касаллик натижасида мояк катталашади. Бундай пайтда бемор қанчалик кўп ҳаракат қилса, оғриқ шунчалик кучайиб бораверади. Чунки кўп юрганда мояклар сонларга ишқаланиб, қаттиқроқ оғрийди.

 

Кейин уруғ тизимчаси йўғонлашади, бироқ мояк ортиқлари ўзгармасдан қолавера- ди. Орхитда йиринглаш жараёни бошланиши билан ёрғоқ териси қизаради, нгунда моякнинг баъзи бир жойларида юмшаган жойлар ҳам пай- до бўлади. Бу эса ўз навбатида ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Касаллик ўз вақтида даво- ланмаса, сурункали турга ўтади. Сурункали орхит бепуштлик, эпидидимит, мояк атрофияси каби асоратларга сабаб бўлиши мумкин.

Эпидидимит – мояк ортиғи (эпидидимис) нинг яллиғланиши. Касаллик инфекциялар ёки ёрғоққа шикаст етиши туфайли келиб чиқади, кўпинча 15-30 ёшлиларда ва 60 ёшдан ош- ганларда кузатилади. Эпидидимитда мояк ортиқларида оғриқ бошланиб, чов канали соҳа- сига тарқалади. Ортиқлар тезда катталашиб, безиллаб оғрий бошлайди.

 

Беморнинг тана ҳарорати кўтарилиб, қалтироқ тутади. Яллиғла- ниш жараёни тезда мояк қобиқларига, ёрғоқ терисига ўтиб, мояк катталашади. Ёрғоқ териси қизариб, тортилиб, катталашади. Ушлаб кўрил- ганда иссиқ бўлади. Агар нафақат мояк ортиғи, мояклар ҳам яллиғланган бўлса, уларни пай- паслаб кўрганда бир-бирига ёпишгани, катталашгани ва оғриқлилиги аниқланади, бундай

Везикулит
Везикулит уруғ пуфакчаларининг яллиғла- ниши бўлиб, асосан сийдик-таносил тизими- нинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари (простатит, уретрит, эпидидимит) асорати сифатида ривожланади. Шунингдек, грипп, кари- ес, сурункали йирингли тонзиллит ҳам везику- литга сабаб бўлиши мумкин. Везикулитда ҳарорат кўтарилади, кўпроқ кечга яқин ёки тунда беморни қалтироқ тутади, сперма (маний)да қон пайдо бўлади. Чов, қуймич, орқа чиқарув тешиги атрофидаги қаттиқ оғриқлар безовта қила бошлайди. Сийганда, эякуляция пайтида оғриқ сезилади.

Агар даволанилмаса, касаллик белгилари зўрайиб боради: тана ҳарорати 38-39 даража- гача кўтарилади, оғриқ кучаяди, уруғ пуфакчалари йиринглаши мумкин. Бундай ҳолларда беморни фақат операция қутқаради. Везику- лит ўз вақтида даволанилмаса, касаллик уруғдон ортиқларига тарқалади ва икки томонлама сурункали эдидидимит келиб чиқади. Бу эса ўз навбатида бепуштликка олиб келади.

Везикулитни дастлабки босқичларда консер- ватив йўл, яъни дори-дармон билан даволаш мумкин. Антибактериал терапиядан ташқари физиотерапия ва бошқа муолажалар буюрила- ди. Касаллик белгилари пайдо бўлиши билан шифокорга мурожаат қилинг!

Везикулитга чалинмаслик учун совқотишдан сақланинг, кўпроқ ҳаракатда бўлинг. Мунтазам жинсий ҳаёт олиб боринг. Энг асосийси, сурун- кали касалликларни даволанг.

(Visited 848 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!