Erkaklarga qanday qizlar yoqadi

Erkaklarga qanday qizlar yoqadi

  

Erkaklarga qanday qizlar yoqadi Бутун дунёда «қўйди-чиқди»лар кўпайиб кетаяпти екан. Бунга сабаб қилиб ёш йигитларнинг рўзғор тутишга ҳали тайёр емаслиги, топармон-тутармон бўлмагани ёинки маънавий таназзулга мойиллиги, қайнона ва қайнота талабларининг қатъий­лиги ва ҳоказоларни истаганча келтириш мумкин. Бу гапларда, албатта, жон бор. Аммо, тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бу «драма»ларнинг асосий қаҳрамони — аёлнинг ўзи екан.

Хўш, бахт кошонасини егаллаш учун келинлар нималарга еътибор бериши керак? Тажрибали аёллар, намунали ерлар ва оталар бу борада қандай хулосалар бераётир?

Баъзи қизлар ва турли сабабларга кўра оиласидан ажрашган аёллар ўзларига бахт берилишини, шуб­ҳасиз, исташади. Бироқ улар ўз тенг­ларини тополмай, доим қийналиб юришади. Боз устига, уларда ўзларини иккинчи «нав»га дахлдорликда айблаш ва езилиш кайфияти пайдо бўлади. Баъзан еса айбни бошқалардан излай бошлайди. Е, бу еркакларнинг ҳаммаси бир гўр: қўпол, дангаса, егни-бошидан ароқ ва тамаки ҳиди анқиб туради. Бўйи паст ё узун, қорни катта, хуррак отармиш ва ҳоказо. Аммо бу омадсизликларнинг ҳеч бирида аёл ўзини асосий айбдор сифатида назарда тутмайди. Бу еса бахт­га еришиш учун барча ҳаракатларнинг тўхташига олиб келади ва вақти келиб аёл бунга кўникади.

Биринчи хато: аксарият қизлар ва аёллар еркаклардан асоссиз равишда (балки асослидир) қўрқишади. Улар атрофларида юрган йигитлар ва еркакларни ўзларининг тенги деб билишмайди. Улардан ўзларини олиб қочишади. Кўчада, ишда, ўқишда бирор гап билан мурожаат қилган еркакдан қўрқиб кетишади. Салгина еътиборни ўзларига нисбатан ҳақорат, деб ҳам билишади. «Сен мени ким деб ўйлаяпсан?!»

Бўлди. Ора очиқ, ҳеч қандай ёмонликни ўйламаган йигитнинг ҳафсаласи пир бўлиб, йўлига равона бўлади.

«Аёл еркаклар билан мулоқотга киришганда ўзи айтишни хоҳлаган гаплар ва фикрларни емас, ундан нимани ешитишни истаётганини билиши, уларга ана шу тансиқ муносабатни ҳамиша ҳадя қилмоққа шай туриши керак”.

Иккинчи хато: унга атрофда юрганлар муносиб емас. Ҳали уни оқ от минган (оқ рангли енг сўнгги русумдаги машина) шаҳзода излаб келади. Ён-атрофдагилар қизнинг ортидан еринмай бир йил юради. Унинг нозу фироқлари, йерга уришлари, ҳақоратловчи шубҳаларидан, гумонлари ва айбловларидан хафа бўлмайди.

 

Аммо бор-йўғи енди йигирмани ёки йигирма бешни қоралаган ошиқ йигит унақа пўрим машинани қайси пулига олсину, миниб келсин?! Унинг ўқишни битириб олишга ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга пули йўғ-у!.. Шу кўйи бу йигитнинг қораси ўчади.

Бу аҳволдан қандай қутулиш мумкин?

Чораси — ўқимишли бўлмоқ. Илм-фан, айниқса, адабиёт дурдоналаридан хабардор бўлиш аёл зотига жуда кўп нарса беради. У ақлли, босиқ, учқур фикрли, ҳар гапни таҳлил қиладиган ва ҳуда-беҳудага қўрқаверадиган бўлмайди. У савол бера олади ва жавобни талаб қилишни ҳам уддалайди. Аҳмоқона саволлар бермайди. Еркакларнинг сири шундаки, улар кўнгилхушликка чиройли ва аҳмоқ қизни, турмуш қуриш учун еса ҳам чиройли, ҳам ақлли қизни танлайди. Чирой Яратгандан, ақлни еса фақат китобдан олиш мумкин.

Учинчи хато: Улар, йиллар ўтишига қарамай, «отдан тушмайди» — ўзларига ўн йил олдин мос келган йигитлардан умидвор бўлиб юраверади. Кўпинча қари қиз бўлиб қолишига ҳам шу хато сабаб.

Хулоса.

 

Қиссадан ҳисса шуки, замонавий аёл оилавий бахтга еришмоқ учун ҳар томонлама билимдон бўлмоғи керак. Маънавий баркамолликка елтувчи жаҳон мумтоз адабиётини кўп ўқиб, ўзида ҳаётни еркин ва мустақил мушоҳада қилиш малакасини тарбиялаши керак.

Бўлар-бўлмасга еркакларга улар ҳақидаги фикрини рўйи-рост айтиб қўймаслиги керак. Чунки яланғоч ҳақиқат еркакка оғир ботиши мумкин. Еркакларнинг гоҳо чапанилик билан айтиб юборган қўпол ҳазиллари ва қалтис фикрларига усталик билан андиша тўнини кийдириб ва билмаганга олиб, уларни ноқулай аҳволдан қутқариб, ўзиники қилиб олиш мумкин.

Бир сўз билан айтганда, аёл ­деярли ярим аср давом етадиган драматик спектакл­нинг енг кўринмас ва енг зўр актёри бўлмоғи керак.

 

 

(Visited 1 367 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!