ЭРКАКЛАР КЛИМАКСИ ҲАКИДА
ЭРКАКЛАР КЛИМАКСИ ҲАКИДА Маълумки,45 ёшдан эътиборан аёлларда кли- макс олди даври бошланади ва бу охир-оқибат ҳайзнинг ва аёллар жинсий гормони – эстроген ишлаб чиқарилишининг тўхташи билан тугайди. Климакс фақатгина аёлларга хос деб ўйласангиз, адашасиз. Бундай ҳолат эркакларда ҳам бўлади ва у андропауза деб аталади. Аёллар ва эркаклар климаксининг фарқи шундаки, ан-дропаузадан кейин ҳам эркакларда репродуктив фаолият сақланиб қолади.
Андропаузанинг асосий белгиси эркаклик жинсий гормони бўлмиш тестостерон ишлаб чиқарилишининг камайишидир. Одатда 30 ёшдан бошлаб тестостерон ишлаб чиқарилиши йилига 1-2 фоиздан камайиб боради. Андропаузага чалинган эркаклар ўртача 45 ёшда бўлади.
Хўш, эркак саломатлиги учун тестостерон қанчалик муҳим? Тестостерон эркаклардаги асосий жинсий гормон бўлиб, жинсий аъзолар ва суяк-мушак тизимининг рисоладагидек ривожланиши, тукларнинг чиқиши, иккиламчи жинсий белгиларнинг пайдо бўлиши, жинсий майлнинг уйғониши учун масъул ҳисобланади. Қисқача айтганда, тестостерон эркакни эркак қилиб турадиган гормондир.
Эркак организмида тестостерон гормонининг камайиб кетиши туфайли моддалар алмашинуви бузилади, жинсий майл сусаяди, эректиль дисфункция (жинсий ожизлик) белгилари пайдо бўлади.
Гормонал бузилишлар тестостерон ишлаб чиқарилиши камайишига олиб келувчи сабаблардан биридир. Гормонал бузилишлар натижасида сперматогенез (сперма ҳосйл бўлиши) ҳам бузилади, мушак массаси ва жинсий майл камаяди, жинсий ожизлик келиб чиқади. Баъзида бу жараён эркакларда сут безларининг катталашиши, мояк ва простата бези ҳажмининг кичрайишига ҳам олиб келади.
Баъзан айрим дори препаратлари – преднизолон, анаболикларни қабул қилиш; инфекциялар, жароҳат ёки жарроҳлик операциялари туфайли моякнинг зарарланиши туфайли ҳам тестостерон ишлаб чиқарилиши камайиши мумкин. Бундан ташқари, узоқ давом этган руҳий тушкунлик, стресс ҳам шундай ҳолатга олиб келади. Шу ўринда барқарор жинсий ҳаёт кечириш ҳам муҳим аҳамиятга эгалигини унутмаслик лозим.
Ҳеч қандай таҳлилларсиз ҳам андропау- за яқинлашаётганини сезса бўлади. Эректиль функциянинг бузилиши, жинсий майлнинг ва спермада репродуктив хусусиятнинг камайиши ушбу ҳолатнинг асосий белгилари ҳисобланади.
«Қизиғи, баъзи эркаклар климакс даврида таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб кетишади. Жаҳлдор, серзарда эркаклар бирданига ювош тортиб қолиши, мусичадек беозор эркаклар эса дуч келганга заҳрини сочадиган, ғазабнок одамга айланиб қолишлари мумкин, киши арзимаган руҳий таъсиротларга ҳам бе- рилувчан бўлиб қолади», дейди уролог-андролог Зарифжон Муродов.
Қайси босқичда бўлмасин, андропаузани даволаш даркор. Бу энг аввало эркакнинг ўзи учун керак. Оз бўлса-да, тестостерон даражасининг номаллашуви ва бу гормон ишлаб чиқарилишининг изга тушиши эркакда ўзига бўлган ишончнинг ортишига хизмат қилади. Ахир эркак учун энг муҳими шу эмасми?!
Андропаузани аниқлаш
Саволларга «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб беринг.
1. Сизда умумий аҳволнинг ёмонлашиши кузатиляптими?
2. Бўғимлар ва мушакларда оғриқ борми?
3. Тер ажралиши кўпайганми?
4. Уйқу бузилишлари кузатиляптими?
5. Ҳадеб уйқу босяптими, тез чарчаб қоляпсизми?
6. Охирги пайтда жиззаки бўлиб қолдингизми?
7. Асабийлик (ички зўриқиш, беҳаловатлик) кузатиляптими?
8. Хавотир ҳолатлари (саросимага тушиш) кузатиляпти?
9. Жисмонан заифлашиб қолдингизми?
10. Мушакларингизда қувват камайдими?
11. Сизда депрессив ҳолатлар кузатиляптими?
12. Фаол даврим ўтиб кетди, деб ўйлаяпсизми?
13. Ўзингизга ишонч камайдими?
14. Юзингизда туклар камайдими?
15. Жинсий қобилиятингиз сусайдими?
16. Эрталабки эрекциялар камайганми?
17. Жинсий майл камайганми?
кучли. Вақтни ўтказмасдан шифокорга муро- жаат қилинг!
ТЕКШИРУВГА ТАЙЁРМИСИЗ?
Тўғриси, саломатлигига жиддий эътибор қаратадиган эркаклар бармоқ билан санарли бўлса керак. Эркаклар худди ғурурларига путур етиб қоладигандек, дўхтирга боришдан қатъий бош тортишади. Ахир тиббий текширувлардан ўтиб туришнинг ҳечам ёмон томони йўқ, касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган яхши, деб бекорга айтилмаган-ку. Қуйида эркаклар учун муҳим бўлган уч текширув усули билан танишасиз.
Ҳар бир эркак 30-40 ёшдан бошлаб уч асосий текширувдан ўтиб туриши керак. Булар:
– қондаги тестостерон миқдорини аниқлаш;
– ёрғоқ аъзоларинингультратовуш текшируви;
– ПСА тести. ‘
Охирги текширув усулида простата бези саратонини эрта босқичларда аниқлаш имконияти мавжуд. Умуман олганда, мазкур текширувлар эркаклар учун муҳим аъзолар ҳолати ҳақида тўлиқ тасаввур беради.
Тестостеронни текширтириш
Содда қилиб айтганда, тестостерон эркак- ни эркак қилиб турадиган гормон ҳисобланади. У эркакларда жинсий аъзолар ва иккиламчи жинсий белгилар ривожланишида иштирок этади, жинсий майлни бошқаради. Сперматозоидларнинг ҳосил бўлиши, соқол-мўйловнинг ўсиши, овозимизнинг ўзига стерон туфайлидир. Маълум бир ёшдан кейин танада тестостерон ишлаб чиқарилиши камая боради. Бу жараён бир неча ойдан бир неча йилгача давом этиши мумкин. Шунинг баробарида эркакнингўзини ҳис қилиши ҳам, феъл-атвори ўзгаради. Афсуски, замонамизга келиб эндигина 30 ёшдан ўтган эркакларда ҳам тестостерон камайиши кузатиляпти. Стресслар, кам ҳаракат қилиш ва семизлик бунинг асосий сабабларидир. Шифокорларнинг таъкидлашича, семиз эркак хафсаласиз бўлиб қолади, унда либидо – жинсий майл сусайиб кетади.
Тестостерон танқислигини андролог шифокор даволайди. Йилига икки марта қон топшириб, тестостерон миқдорини текшириб турсангиз, кўпгина нохушликларнинг олдини олган бўласиз.
Ёрғоқни текширтириш
Ёргоқни ультратовуш текширувидан ўтказиш моякларнинг ривожланиш даражасини, мояк ортиқлари ва моякларда қон айланиш ҳолатини аниқлашга ёрдам беради. Шунингдек, ёрғоқда ўсма пайдо бўлган-бўлмагани ҳам УТТда аён бўлади. Ҳозирга келиб кўпгина касалликлар қатори мояклар ва простата бези ўсмаси ҳам «ёшаргани»ни таъкидлаш лозим. Авваллари бундай текширув одатда 40 ёшдан кейин тавсия этилса, эндиликда 30 ёшдан ошганларга ҳам буюрилмоқда. Қуйидаги ҳолатлар пайдо бўлса, тезроқ шифокорга учраш ва ёрғоқни ультратовуш текширувидан ўтказиш лозим:
— ёрғоқ соҳасида оғриқ бўлса;
— мояклар ва уларнинг ортиғи катталашса;
— мояклар ва уларнинг ортиғи қаттиқлашса;
— эрекция билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлса.
Энг маъқули, кутиб ўтирмасдан ҳар 1-2 йилда профилактик текширувдан ўтиб туринг.