Erkak

Еркак вояга йетган киши, еркак жинсига мансуб. Қарши жинс аёл ҳисобланади. „Еркак“ тушунчаси илмий тилда, жамиятда ҳамда психологияда оʻз оʻрни боʻлиб, турли тушунчаларига егадир. Ундан ташқари ҳиссиёт, емоция тушунилиши ҳам мумкин, мисол — еркаклик.

 

 

Еркак жинсий аʼзоси

 

Мояклар — ёргʻоқ ичида жойлашган кабутар тухумидан йирикроқ, овал шаклли жуфт аʼзо. Ҳар бир мояк етти қават билан оʻралган боʻлиб, уругʻ тизимчасига осилган тарзда туради. Уругʻ тизимчалари орқали еса уругʻ чиқарув ёʻлаги, қон, лимфа томирлари, асаб ва мушак толалари оʻтади. Мояклар ичида узун, ингичка оʻрам тарзидаги уругʻ каналчалари мавжуд. Улар ҳажман моякнинг ярмидан коʻпрогʻини ташкил етади. Мояклар қаттиқ қобиқ билан оʻралган боʻлиб, у оʻз навбатида нурсимон тусда аʼзо ичига киради ва тилимсимон боʻлмачаларнинг пайдо боʻлишига олиб келади. Ушбу боʻлмачалар ичини уругʻ каналчалари тоʻлдириб, 250-300 нафарга етадиган митти тилимларни ҳосил қилади. Уругʻ каналчаларининг деворларида маний ҳамда Сертоли таянч ҳужайраларини илгʻаш мумкин. Уругʻ каналчаларининг ичида еса етук сперматозон ҳужайралар жойлашади. Уругʻ каналчаларининг ташқи қисмида, яʼни оралиқларида интерстициал ендокриноцнтлар — тухумлар гландулоцитларн боʻлган Лейдига ҳужайралари жойлашади.

 

Умуман, бажарадиган вазифалари нуқтаи назаридан жинсий аʼзоларнинг оʻзаро узвий богʻлиқ тоʻрт гуруҳини тафовут етиш мумкин:

 

  1. Жинсий безлар — мояклар (уругʻдонлар).

 

  1. Қоʻшимча жинсий аʼзолар, яʼни мояк ортиқларидаги безчалар.

 

  1. Жинсий, яʼни шаҳват чиқувчи ёʻллар.

 

  1. Қовушиш аʼзолари (закар ва ҳ.к.).

 

    Юқорида таʼкидлаб оʻтганимиздек мояклар икки хил вазифани бажаради:

 

  1. Генератив фаолият — сперматогенез жараёнида еркаклар жинсий хужайраларини (спермийларни) хосил етиб, насл давомийлигини таʼминлаш.

 

  1. Инкретор, яʼни секретор фаолият — гормонлар ишлаб чиқиш. Одатда, мояклар да еркакларга хос гормон — андрогенлар асосан тестостерон шаклида ишлаб чиқилади. Шунингдек, моякларда озроқ миқдорда аёлларга хос гормон — естрогенлар ҳам асосан естрадиол шаклида ишлаб чиқилади. Тестостерон фаол андроген гормон ҳисобланиб, мояклар интерстициал тоʻқимасида якка ёхуд гʻуж боʻлиб жойлашган гландулодитларда, яʼни Лейдига ҳужайраларида ишлаб чиқилади. Бу гормон ҳисобига расидалик аломатлари ва жинсий майл вужудга келади. Одатда, 25-40 ёшдаги еркаклар организмида, сутка давомида 4-7 мг тестостерон ишлаб чиқилади.

 

Тестостерон уругʻ пуфакчаларида фруктозанинг, простата безида фосфатаза ва лимон кислотасининг, мояк ортиқларида корнитин моддасининг пайдо боʻлиш жараёнини кучайтиради. Юқорида таʼкидланган моддалар миқдорининг шаҳват таркибида пасайиб кетиши моякларнинг секретор фаолияти сусайганлигидан далолатдир.

 

Уругʻ каналчаларида сперматогенез жараёни еркакларнинг хос гормонлари — андрогенлар таʼсирида 74 кун давом етади.

 

Мояк ортиқлари ембрионал босқичда алоҳида аʼзо сифатида ривожлансада, гоʻдак тугʻилган пайтдаёқ моякнинг орқа томонига юқоридан туташади. Бу ортиқлар андрогенлар ишлаб чиқилишидаги фаол секретор аʼзолар ҳисобланади. Моякларнинг оʻрам шаклидаги уругʻ каналчалари тухум турларидан оʻтгач, ортиқлар ичида қайтадан оʻрамлар ташкил етади.

Узунроқ, тоʻгʻри бу каналчалар коник шаклли тилимчаларни хосил қилади. 5-18 нафар мояк ортигʻи оʻрамаларин1шг енг каттаси, баланддагисидан бошлаб барча тилимчалар оʻрами очиладиган ортиқ ёʻлчаси оʻтади. 6-7 см узунликдаги бироз егрироқ бу уругʻ ёʻлчаси дистал боʻлимга келгач уругʻ олиб чиқувчи ёʻлга туташади. Шаҳват ҳужайралари мояк ортигʻининг бош қисмидан думига қадар 14 кун ёʻл босиб оʻтади. Бу пайтда ҳужайралар янада етуклашади, уругʻлантириш хусусияти ошади.

Ҳаракат давомида шаҳват хужайралари мояк ортигʻининг дум қисмида йигʻилиб, қоʻним топади. Шу боис, ортиқнинг дум қисмидаги спермий ҳужайралар сони меʼёрий еякулятдагига нисбатан оʻн баробар коʻп боʻлиши мумкин. Албатта, мояк ортиқларидаги бу жараёнларга андроген гормонлар ижобий таʼсир етади. Одатда мояклар ичида вояга етган сперматозоидларга нисбатан ортиқларда етилган ҳужайралар анча чидамли, ҳаракатчан ва уругʻлантириш қобилияти юқори боʻлади.

 

Олимлар мояк ортиқларида сперматофагия жараёни, яʼни спермогенез биологик санацияси роʻй беришини аниқлашган. Бу аʼзодаги спермиофаг махсус ҳужайралари нуқсонли сперматозоидларни ютиб, ҳазм қилиб, дунёга ногирон болалар келиш хавфини салмоқли даражада камайтирар екан.

 

Агар мояк ортиқлари тоʻлиқ шикастланса, уругʻ каналчаларининг тоʻлиб қолиши ва халокати роʻй беради. Бу еса сперматогенез жараёнининг бузилишига ва бепуштликка олиб келади.

 

Шахват ҳужайраларининг моякдан ортиққа оʻтиши чиқарув ёʻлчаси епителийининг туксимон киприкчалари ёрдамида ҳамда тухум секрети чиқишидаги доимий босим натижасида роʻй беради.

 

Ҳаётда мояк ортиқларининг тухумлардан айрича тарздалиги, ортиқларнинг бош қисми номавжудлиги, кескин кичрайганлиги гоҳо еса бировининг тугʻма боʻлмаслиги каби аномалиялари учраб туради.

 

Уругʻ чиқарув (оʻтказув) ёʻли мояк ортиқларининг бевосита давоми тарзидаги аʼзо хисобланиб, оʻртача 45-59 см узунликда боʻлади. Бу аʼзо узунлиги боʻйлаб ортиқ, тизим, қов, еркин ва тос қисмларга боʻлинади. Бу беш қисмнинг ниҳояси — қов боʻлими, у ампуласимон кенгайиш билан тугайди.

Уругʻ чиқарув ёʻлининг бу ампулалари оʻткир бурчак остида уругʻ пуфакчаларининг чиқарув каналларига туташади. Одатда, бу ампулали қисмлар уругʻ пуфакчасининг чиқазувчи ёʻллари билан бирлашиб, уругʻ сочувчи мажмуани ташкил етади.

Бу мажмуа еса простата бези орқали оʻтиб, пешоб чиқарув каналининг орқа қисмидаги уругʻ доʻмбоқчасига нуқтадек тор тирқиш боʻлиб очилади. Уругʻ чиқарув ёʻлининг асосий вазифаси деворларидаги мушакли қаватнинг ритмик қисқариши ҳисобига мояк ортигʻидаги шаҳват ҳужайраларини уругʻ сочувчи қисмгача етказиб беришдир.

 

Уругʻ чиқарув ёʻлининг бутунлай боʻлмаслиги, ёпилиб қолиши ёки кичрайиб кетиши каби аномал, нуқсонли турлари ҳам гоҳида учраб туради.

 

Уругʻ пуфакчалари простата бези тагига яқин жойлашган жуфт аʼзо боʻлиб, олд томондан пешоб қопининг туб қисмига, орт томондан еса тоʻгʻри ичакнинг олд қисмига ёндош туради. Йетук еркакда бу аʼзонинг оʻртача узунлиги 4-5 см.ни, ени 1,5-2 см.ни, югʻонлиги еса 1-1,5 см.ни ташкил етади. Уругʻ пуфакчалари без аʼзо боʻлганлиги боис андроген гормонларга богʻлиқ тарзда фаолият коʻрсатади.

Шу сабабли айрим сабабларга коʻра мояклари олиб ташланган кимсаларда простата бези билан бир қаторда уругʻ пуфакчаларининг ҳам атрофик кичрайиши ва кейинчалик фаолиятининг аста-секинлик билан соʻниши кузатилади. Уругʻ пуфакчаларида желатинсимон консистенсияли, ҳидсиз, шаффоф ёхуд оқишсимон-кулранг рангли суюқлик ишлаб чиқилади.

Ишқорий муҳитли бу секрет шаҳват суюқлигининг қуюшқоқлигини таʼминлайди. Бу суюқликнинг таркибий қисми боʻлган фруктоза еса андроген гормонларга узвий богʻлиқ ҳолда сперматозоидлар учун қувват заҳираси вазифасини оʻтаб, уларнинг ҳаётчанлигини оширади. Физиологик нуқтаи назардан қаралганда, уругʻ пуфакчасининг суюқлиги шаҳват қуюшқоқлиги ва мослашувчанлигини таʼминлаш ёʻли билан сперматозоидларни жинсий ёʻллардан оʻтиш жараёнидаги шикастланишлардан ҳимоялайди.

Шунингдек, енергетик таʼминловчи фруктоза диффузиясидан ташқари, оʻз ишқорий муҳити билан қиннинг кислотали муҳитини нейтраллаштириб, уругʻ ҳужайраларини ҳалокатдан асрайди. Одатда уругʻ пуфакчасининг тоʻлиши, жинсий майл ва қоʻзгʻалишни кескин кучайтиради.

 

Еркак организмида тестостерон, яʼни ерлик гормони камайса, шу заҳотиёқ фруктоза миқдори пасайиб кетади. Гормонлар коʻпайиши фруктозанинг ҳам ошишига олиб келади. Уругʻ пуфакчаларининг деворлари қанчалик секрет билан тоʻлиб таранглашса, шаҳвоний иштиёқ шунчалик кучаяди.

 

Уругʻ сочув мажмуи уругʻ пуфакчаси чиқарув ёʻли ва уругʻ чиқарувчи ёʻлларнинг мажмуидан иборат. Узунлиги 2 см келадиган бу жуфт аʼзонинг ич қисми уругʻ чиқарув ёʻлининг ичидан икки баравар кичик. Юқорида таʼкидлаганимиздек, уругʻ сочув мажмуи нуқтадек тирқиш тарзида уругʻ доʻмбоқчаси шиллиқ каватига очилади. Уругʻ сочув ёʻлининг чиқарувчи ёʻллардан анча торлиги боис, бу ердан уругʻ чиқишида катта босим имконияти яратилади.

Натижада бу аʼзодаги асаб толаларининг ресепторлари кучли таʼсирланиб, инзол, яни лаззатланиш жараёни роʻй беради. Уругʻ доʻмбоқчаси — пешоб чиқарув каналининг простатик қисми орқа деворида тепачадек туртиб чиқиб турадиган аʼзо. Унинг узунлиги 9 мм, баландлиги 3-4 мм, ени 3 мм.ни ташкил етади. Бу аʼзо гоʻёки уругʻ сочув ёʻлининг клапани хисобланади. Уругʻ доʻмбоқчасида айлана мушак толалари йигʻилган боʻлиб, ёпилувчи сфинктер, яʼни сперматик жомни ҳосил қилади.

Бу жойда жуда ҳам коʻп асаб толалари мавжуд. Уругʻ доʻмбоқчаси орқа миядаги шаҳвоний марказларнинг бирламчи рефлектор қоʻзгʻалишида хам сезувчи ресептив ҳудуд сифатида муҳим оʻрин тутади. Маʼлум бир босқичларга келиб, сперматик жом мушак толалари боʻшашиши натижаси оʻлароқ еякуляция (шаҳват чиқиши) ва оргазм (лаззатланиш) роʻй беради.

Демак, уругʻ доʻмбоқчаси жинсий қоʻзгʻалиш, шаҳват чиқиши ва лаззатланиш жараёнларида муҳим рол оʻйнайди. Ҳаётда уругʻ доʻмбоқчасининг катталашган аномал коʻриниши ҳам учраб туради. Бундай аномал ҳолат пешоб чиқишини қийинлаштиради.

 

Пешоб чиқарув канали (уретра) 18-22 см узунликдаги найсимон аʼзо боʻлиб, олат бошидаги ташқи тешикдан то пешоб қопининг ички сфинктеригача давом етади. Анатомик жиҳатдан бу аʼзода ички — простатик, оʻрта мембраноз ва ташқи каверноз қисмлар тафовут қилинади. Клиник жиҳатдан еса олд уретра (ташқи тешикдан то пешоб қопи ташқи сфинктеригача) ва орқа уретра (пешоб қопи ташқи сфинктеридан сийдик чиқарув канали ички тешигигача) тафовут қилинади.

 

Пешоб чиқарув каналининг оʻз безлари мавжуд. Жумладан, уретранинг простатик ва мембраноз қисмлари чегарасида булбоуретрал, яʼни Купер безлари қарор топган. Шунингдек, канал шиллиқ қаватида Литтре най — алвеоляр безлари ҳам мавжуд боʻлиб, ишқорий муҳитли, шаффоф суюқлик ишлаб чиқади. Бу секретларнинг ташқарига чиқиши қоʻзгʻалганда коʻпаяди.

Шу билан бир қаторда уретрада бетартиб тарзда жойлашган Моргани безлари ҳам мавжуд. Пешоб чиқарув канали ташқи тешиги яқинида олат кертмагинииг Тинзони безлари жойлашган. Бу безлар оʻзига хос ҳидли, оқиш, ёгʻсимон секрет, яʼни смегма ишлаб чиқади. Пешоб чиқарув каналининг безлари қуйидаги икки вазифани бажаради.

 

    Ишқорий суюқлик ишлаб чиқиб, пешобнинг кислотали муҳитини нейтраллаштириб туради.

    Каналнииг шиллиқ қаватини намлаб, сперматозон ҳужайралар оʻтишига қулай шароит яратади.

 

Уругʻ тизимчаси мояклар ва қов каналини богʻлаб туради. Бу аʼзони ёргʻоқ илдиз қисмида 1 см ёʻгʻонликдаги юмшоқ арқон тарзидалигини пайпаслаганда илгʻаш мумкин.

(Visited 517 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!