ЭРКАКЛИК ГОРМОНИ ҲАҚИДА

ЭРКАКЛИК ГОРМОНИ ҲАҚИДА

ЭРКАКЛИК ГОРМОНИ ҲАҚИДА Умумий ном остида эркаклик гормонларини андрогенлар, аёллик гормонларини эса эстрогенлар деб аталади. Эркаклардаги тестостерон асосий эркаклик гормони қисобланади.

У мояк (тухумча)лардаги Лейдиг ҳужайралари томонидан ишлаб чиқарилади. Яна озроқ қисми буйрак усти бези пўстлоғи ҳужайралари томонидан, бош мия назорати остида ишлаб чиқарилади. Шу сабабдан унинг қондаги миқдори бевосита марказий нерв системасининг фаолиятига боғлиқдир.

ТЕСТОСТЕРОННИНГ ОРГАНИЗМГА ТАЪСИРИ
Эркак организми учун тестостероннинг аҳамияти жуда каттадир.

Чунки, айнан шу гормон эркаклик аломатларининг намоён бўлишини ҳам физиологик, ҳам руҳий жиҳатдан таъминлайди, организмнинг жуда кўп функцияларини амалга оширишда асосий ролни ўйнайди. Ўзига ишонч билан ҳаракатланиш, ҳар қандай вазиятда ҳам қагьийат билан бир қарорга келиш, бақувват мушаклар эркаклардаги тестостеронга боғлиқдир.

 

Шу сабабдан ушбу гормонни — “гормонлар қироли” деб ҳам атайдилар.
Тестостероннинг андроген ва анаболик таъсири:

• Жинсий аъзоларнинг ўсиши ва ривожланишини таъминлайди. Унинг таъсирида ўтиш ёшида закарнинг ўлчамлари катталашади, мояклар ва простата бези ривожланади;

• Юзда, танада, оёқ-қўлларда, қов супачаси соҳасида эркакларга хос кўп тук ўсиши, бошнинг икки чаккасидан ва тепасидан (тепакаллик) соч тўкилиши (дигидротестостероннинг таъсири);

• Овознинг йўғонлашиши. Тестостерон таъсирида овоз бойламлари қалинлашади ва натижада ўсмирнинг овози эркакларникига хос паст тембрли бўлиб қолади;

• Мушакларнинг ривожланиши ва ўсиши. Тестостерон оқсиллар синтезини кучайтириб, мушакларнинг яққол ўсишига олиб келади. Тестостероннинг камайиши эса мушакларнинг гипотрофиясига сабаб бўлади.

• Суяк тўқимасининг зичлиги ва мустаҳкамлигини таъминлайди. Қариларда суякларнинг мўрт ва тез синувчан бўлишининг сабаби — тестостерон миқдорининг камайишидир.
Тестостероннинг марказий асаб тизимига ва эркакнинг ўзини тутишига гаъсири:

• Либидо (майл, хоҳиш)нинг шаклланиши;

• Стресс ва депрессияларни йўқотади, яхши кайфиятни таъминлайди. Бунга сабаб — тестостерон стрессларга сабаб бўлувчи кортизол гормонига антогонист (қарамақарши) таъсир кўрсатади;

• Эркакларга хос диққатни бир жойга жамлаш, мантиқий ва тез фикрлаш, яхши хотирани таъминлайди.
Агар тестостерон кам бўлса ушбу хусусиятлар ҳам пасайиб кетади;

• Макон ва замонда мўлжални аниқ олиб билиш қобилияти. Одатда, эркаклар аёлларга нисбатан ушбу қобилиятда анча устун бўладилар. Азалдан эркаклар овчилик билан шуғулланиб, яшаш жойларидан узокдарга кетишга мажбур бўлганлар ва бунда тестостерон гормони уларга ёрдам берган;

• Ишчанлик қобилияти ва яшаш тонусининг баландлиги. Ушбу сифатлар ҳам тестостерон гормони таъсири осгида эркакларда анча баланд бўлади;

• Жинсий ўзини тутиш (юриш-туриш) стереотипининг шаклланиши:

• тажовузкорлик (агрессивлик);

• ўзини жанговар тутиш;

• қаҳрамонлик;

• ўзига ишонч;

• ташаббускорлик, серғайратлилик.
Тестостероннинг репродуктив (кўпайиш) ва жинсий фаолиятга таъсири:

• Сперматогенез (сперма ишлаб чиқариш)ни қўллаб туради;

• Эректил фаолиятни кучайтиради.
Тестостероннинг бошқа таъсирлари:

• Ёғ тўқимасини тананинг юқори қисмида тақсимлаш. Эркаклардан фарқли равишда, эстроген гормонлари таъсири остида аёлларда ёғ тўқимаси кўпроқ тананинг пастки қисмлари (думба, сон)да тўпланади;

• Моддалар алмашинувининг тезлашуви. Тестостерон гормони таъсири остида эркак организмида моддалар алмашмнуви жараёни тез кечиб, танада ортиқча ёғлар тўпланиб қолишига йўл қўймайди. Шу сабабдан эркаклар аёлларга нисбатан кўп овқатланадилар;

• Эркакларда тер безларининг юқори даражада фаол бўлиши тестостерон сабабидан бўлиб, у эркакларнинг кўпроқ оғир жисмоний иш қилишлари билан боғлиқ;

• Яраларнинг тез битиши. Тестостерон гормони таъсиридан эркакларда яралар тез битади;

• Иммунитетнинг юқорилиги. Тестостерон қизил қон таначалари (эритроцитлар) ишлаб чиқаришни кучайтириб, иммунигетни оширади.

(Visited 2 726 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!