Eringiz qaysi oyda tug’ilgan? Fe’l atvor testi

Декабр

Кези келганда, жуда қаттиққўл. Илм қилишга мойил бўлишади. Нотанишлар билан тез тил топишишади. Карера борасида ҳам ошиғи олчи, фақат шуҳратга берилиб, манманлик қилишмаса, бас. Жаҳли чиққанда, оловга ёғ сепмай, жим туришингиз шарт.

Январ

Жуфтингиз шу ойда туғилган бўлса, демак, у мулойим ва жуда таъсирчан. Дўст-биродалардан ёрдамини аяшмайди. Кўнгилсизликлардан тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қилишса, омад қуши уларни тарк етмайди. Бироз сабрсизликлари сабаб муносабатларда тушунмовчилик кузатилиши мумкин.

Феврал

Ўзига ишонган, уйим-жойим дейдиган, заковатли еркаклар айнан шу ойда туғиларкан. Айрилиқдан қўрқишади. Доим оила даврасига шошишади. Улар учун енг муҳими, оилавий бахт. Битта камчиликлари курашувчанмас. Мақсадлари йўлида кичик муаммо сабаб ҳам ҳаммасига қўл силтаб кетишади.

Март

Баҳорнинг илк ойида туғилган еркаклар соғлом фирклайдиган бўлишаркан. Шу билан бирга, жуда тежамкор ҳам. Пулларини тийин-тийинлаб йиққанлари учун ҳам катта режаларни бемалол амалга оширишади. Салбий томонлари – муаммоли вазият туғилганда қуён бўлишга уста.

Апрел

Катта бўлса-да, болалигини қўймаган еркаклар тадбиркор ва гапга тўн кийдирадиганлардан. Айнан шу хусусиятлари сабаб улар атрофдагиларни ўз сўзига ишонтира олишади ва пул борасида омадлари чопади. Масъулиятли бўлишса, ҳаётда кўп нарсага ериша олишарди.

Май

Ваҳимакашлигини ҳисобга олмасак, ақли ва топқирлиги таҳсинга лойиқ. Хотиржамлик улар учун жуда муҳим. Шунинг учун шовқин-суронга йўқлар. ҳаётлари бир маромда кечишини исташади. Ўзгаришлардан чўчишади.

Июн

Мазкур ойда таваллуд топган еркаклар барчага бирдек яхшилик исташади, қўлдан келганча атрофдагиларга ёрдам қилишади. Бу ойда туғилганлар билан тақдирингизни боғласангиз, ҳаётингиз фаровон кечади. Чунки улар ҳар қандай вазиятда ҳам олтин ўрталикни топа олишади. Салбий жиҳатлари, саломаталикларига бефарқлиги.

Июл

Фавқулодда иқтидор егалари айни шу ойда дунёга келишар екан. Бироз хаёлпарацликлари ҳам шундан. Улар машҳурликка ва бойликка интилишади. Агар мақсадлари сари тинмай ҳаракат қилишса, еришишади ҳам. Фақат уни доим олға ундаб туришингиз керак.

Август

Еркинликни хуш кўришади. Ўзига хон – кўланкаси майдон, бўлиб юришни истайди доим. Шу сабаб ўсмирлиги ота-оналар билан муаммолар кузатилади. Омадлари чопиши янада ўзига бўлган ишончни оширади.

Сентябр

Кузнинг илк ойида туғилган еркакларнинг ҳам тақиқларга хуши йўқ. Холис ва езгулик истовчи бўлишади. Манфаат кўзламайдиган дўстдир улар. Фақат бировларнинг фикри билан иш тутиши яхшимас.

Октябр

Оиласининг, яқинларининг ташвиши билан ёниб-куядиганлар. Ишонувчанликлар баъзида панд бериб қолади. Туйғуларига қулоқ тутишади. Вафодорликлари еса таҳсинга лойиқ.

Ноябр

Ушбу ой вакиллари доно, ҳажвияга уста ва ишнинг кўзини биладиган бўлишади. Карера поғоналарининг чўққисини забт етишади. Чунки улар маъсулиятли ва меҳнаткаш. Бировларнинг манфаатини деб, ўзининг имкониятларини чеклашлари зарарига ишлайди.

 

(Visited 612 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!