Er-xotin munosabatlar necha yil
Er-xotin munosabatlar necha yil Биргаликда о`тадиган дастлабки мафтункор тунлар шу қадар қисқадек туюладики, ёш келин-куёв қандай қилиб тонг отганини ҳам билмай қолади. Қорни оч, кийими дазмолланмаган ёки ҳовлиси чала супурилган бо`лса ҳам еркак ва аёлнинг ко`злари порлаб туради. Севган ёри бир зумга бо`лса-да ҳаёлидан кетмайди, исми еса тилидан тушмайди… Ер-хотиннинг бир-бирига бо`лган телбаларча интилиши вақт о`тгач оила олдидаги ма`сулият ҳиссига жой бо`шатади. Жуфтлик муносабатлари у қадар лаззатли туюлмай қо`яди. Оилавий ҳаётнинг турли даврларида кечувчи бундай жараён жуфтлик муносабатларига хавф солиши тайин. Қандай қилиб бундай “совиш” дан ҳимояланиш мумкин? Бу саволларга олий тоифали шифокор, андролог-сексопатолог Рамазон НАЗАРОВ жавоб беради.
Биринчи йил. “Сенсиз о`ламан!”
Куёв имкон топилди дегунча ишидан ертароқ уйга қайтишга ҳаракат қилади. Келин еса сепидаги енг чиройли ко`йлакларини кийиб, пардоз учун ҳафсала ва атир-упани аямайди. Бир-бирига меҳр то`ла нигоҳлар билан соатлаб тикилиб о`тиришади. Севимли футбол команданинг о`йини ҳам, битта қисми қолдирилмай ко`риладиган сериал ҳам унутилади. Еҳтиросларга бо`йсунган жинсий ҳаётнинг жо`шқинлиги ертами-кечми, ёшларни чарчатади. Романтикага бо`лган иштиёқнинг пасайиши натижасида ёш ер-хотиннинг ётог`и енди икир-чикирлар борасидаги тортишув майдонига айланади. Турмушдаги тушунмовчилик ва дилхираликлар жинсий ҳаётга раҳна сола бошлайди. Ишдан кеч келингани ёки таомнинг шо`р чиққанлиги каби ҳолатларда бир-бирларига ётоқдан бош тортиш билан жазо қо`ллашлари ҳам мумкин. Бу даврнинг талофатларсиз кечишини истаганларга бир-бирларига е`тиборли бо`лишлари ҳамда “ётоқхона инқирози” сабаб кескин хулосаларга келмаслик тавсия етилади.
Учинчи йил. Одатий ҳолат
Бу вақтга келиб ко`пгина жуфтликлар жинсий ҳаётларига “Бир ойда икки марта, фақат шанба куни!” иборасини киритишади, я`ни белгиланган жадвалга амал қилишади. Ва бу улар учун нормал ҳолат деб баҳоланади. Албатта янги келин-куёвлик даврларида бу нарсани ешитганларида “менда ҳеч қачон бундай бо`лмайди” дейишлари аниқ еди. Жинсий ҳаётга совуқчилик тушишига асосан бир нарса хавф солади, у ҳам бо`лса тирикчилик ташвишидир. Ёш бола йиг`лаб турганида, уйда картошка қолмаганида ёки чироқ ҳақини то`лаш керак бо`лганида “еҳтирос” со`зи енсани қотиради холос…
Аммо илиқ муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилиш фақат о`зингиз учун фойда: ойда бир-икки маротаба бо`лса-да, ҳамма ташвишларни ортга ташлаб, фақат бир-бирингизга вақт ажратишга ҳаракат қилинг! Чунки жинсий ҳаётнинг завқли кечиши оилавий муносабатларнинг “ёқилг`и”си саналади. О`чоқнинг со`наётган оловига о`тин қалаб туриш кераклигини яхши биласиз.
Еттинчи йил. Шу шартми?
Бу даврга келиб иккита хавфли вазият вужудга келади. Кетма-кет фарзандли бо`либ, уйда о`тириб қолган аёл о`зининг ташқи ко`ринишидан қониқмайди, “семириб кетдим, ҳаётдан ортда қолдим” деб тушкунликка тушади. Ер еса ро`зг`орнинг г`оридан, уйда ертадан кечгача нолийдиган хотинидан, бири олиб-иккинчиси қо`йиб то`полон қиладиган болалар хархашасидан безиб, оилавий ҳаёт унга зерикарли туюла бошлайди.
Унутманг: ер-хотин о`ртасидаги еҳтироснинг маш`аласи аёл қо`лида! Модомики аёл о`зини го`зал ва ёқимли ва ёки аксинча ҳисоблар екан, ер фақатгина аёлининг фикрига қо`шилади холос. Латофатли, назокатли, о`зига жалб қилишни биладиган аёлнинг ёнида бо`лиш учун еркак доимо уйига ошиқади. Аёлнинг меҳри ва маҳорати ернинг атрофдаги бегона “етак”ларга о`ралашмаслиги учун яхши сабаб бо`ла олади. Еркакнинг севимли аёли билан ёнма-ён нафас олиш истаги ҳам шундандир.
Ташвишга берилманг!
Жинсий ҳаётни яхшилаш борасида сексопатолог ҳамда руҳшуносларга мурожаат қилаётганларнинг аксарияти 5-7 йил давомида бирга яшаган ер-хотинлардир. Тажрибали мутахассислар маслаҳати “Бир кунда ерни қайтариқ қиламан” деган е`лонлардан ко`ра ишончли ва фойдалироқ бо`лади.
Демак, бир-бирига қизиқиши қолмаганидан ер-хотинлар атрофга аланглай бошлаши мумкин. О`зингизга маҳкам бо`линг, “учинчи шахс” қо`шилиши оилани барбод қилади!