Дудуклик даволаш учун Буни хамма билиши шарт

Дудуклик даволаш усуллари хакида нималарга этибор бериш керак

 

Дудуклик (логоневроз) нутқ касаллиги бўлиб, нутқ аппарати мушакларининг тортишиш ҳолатидан келиб чиқади. Бунда нутқ равонлиги бузилади, айрим товуш ва бўғимлар ёки улар такрорланишида талаффузнинг ғайриихтиёрий тутилиши юзага келади. Касаллик, одатда ёшлик палласидан, кўпинча ўғил болаларда бўлади.

Дудуқлик икки хил бўлади: • функционал дудуқлик логоневроз; • органик дудуқлик турли касалликлар оқибати.

Логоневрознинг энг кўп учрайдиган сабаби руҳий шикастланиш (қўрқув, яқин одами ёки яхши кўрган жониворининг ўлими, ота-оналарнинг ажрашиши, оиладаги жанжаллар ва ҳоказо).

Органик дудуқлик бош мия шикастланиши ва димоқ мушаклари иннервациясининг унинг томирлари тортишиб қолишига олиб келувчи кейинги ишдан чиқишлари билан боғлиқ. Аёлларда нерв тизими касалликлари ёки оғир кечган ҳомиладорлик ва тўлғоқлар ҳам боладаги нутқ аппаратининг ривожланишига ёмон таъсир қилиши мумкин. Логоневроз яна боланинг қизамиқ, кўк йўтал, ўпка шамоллаши сингари юқумли касалликларга чалинганидан кейин юзага келиши мумкин.

Дудуклик Белгилари

• Киши у ёки бу товушнинг изчил талаффузига аниқ риоя қилолмайди, тилини тузатишга ҳаракат қилади, тутилиб қолади, сўз ва ибораларни бошқатдан талаффуз қила бошлайди.

• Сўзларни талаффуз қилишда иштирок этувчи мушаклар томири тортиши туфайли нутқ, маром ва суръат равонлигига путур етади.

• Бемор айрим сўзлар ва бўғинлар олдидан ортиқча товушлар чиқариб юборади, дастлабки бўғимлар ё бутун-бутун сўзларни жумла бошида такрорлайди; жумла ёки сўз ўртасида тўхташга мажбур бўлиб қолади; гапни бошлашда қийналиб туради.

• Функционал дудуқланиш ҳаяжонланганда кучаяди, тинч ҳолатда сусаяди. Дудуқланувчи одамлар қўшиқни яхши айтадилар.

Дудукликда Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Беморнинг атрофидаги одамлар билан мулоқоти қийинлашганда бу ҳаётнинг барча жиҳатларида билинади. Шу боис шундай муоммоси бўлган болаларнинг ота-оналари боладаги дудуқликни даволатиш учун мутахассис шифокорларга (невролог, психотерапевт) ва логопедларга мурожаат қилишлари керак.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширув

Дудуқликнинг органик табиатини истисно этиш учун невролог текширувидан ўтмоқ керак. Бундан ташқари шифокор қуйидагиларни текшириши мумкин:

• бош мия электроэнцефалографияси, • кўз тубини текшириш, • бош чаноғи рентгенографияси ва ҳоказо.

Дудуклик Муолажа

Агар текширув натижалари яхши бўлса, дудуқлик функционал тусга эга экан деб ҳисоблаш мумкин, унинг муолажаси билан логопедлар, психотерапевтлар ва психологлар шуғулланади.

Борди-ю, текширув чоғида бош чаноғи ичидаги босимга, бош мия тузилмаларининг юқори таъсирчанлиги ва ҳоказоларга оид, ўзгаришлар юз берса, бундай касалликларни невролог-врач жиддий ва узоқ даволаши талаб этилади.

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Кайин япроғи, валериана илдизпояси, арчагул новдаси, қашқарбеда гиёҳи, пармачак япроғи, тирноқгул гули, жўка гули, мелисса гиёҳи, қизилмия илдизпояси, арпабодиён меваси -тенг миқдорда олиниб туюлади. Тўпламнинг туйилганидан 7 гр ни 300 мл қайнатилган сувга солиниб, ёпиқ идишда сув ҳаммомида 10 дақиқа иситилади (қайнатилмайди!), иссиқ жойда 1,5 соат тиндирилгач, сузилади. Илиқ ҳолда чорак стакандан кунда 4-5 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.

Бодрезак, карам, лимон, наъматак шарбатидан қилинган аралашма тинчлаштирувчи хусусиятга эга, унга 200 гр асал ҳам қўшилади. Бир ошқошиқдан эрталаб ва кечқурун ичиб, устидан бодом ё писта еб «газак» қилинади.

Асалли мўмиё дудуқликка фойда қилади. 2 гр мўмиё 50 мл сувда эритилади ва 200 гр асал қўшилади. Бир чойқошиқ аралашмани эрталаб ва кечкурун иложи борича оғизда тутиб турилади, аммо ютилмайди.

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари Логоневрозни даволаётганда хушбўй мойларни ҳам эсдан чиқариш керак эмас, аммо бошда аллерголог шифокор билан маслаҳатлашиб олмоқ зарур. Кўрқувни қайтариш учун атиргул, сандал (уд), райҳон, қарағай, олма ёки нок эфир мойлари ярайверади.

Умумий тинчланиш учун ёронгул, шувоқ. лаванда, тошчўп, шалфейдан фойдаланса бўлади. Мойлардан бирининг бир томчисини дастрўмолга суртилади ва кунда уч марта ҳидлаб турилади. Уйда арома чироқдан фойдаланилади.

Ванна учун юқорида тилга олинганлардан бир нечтасининг ёки биттасининг мойи олинади. Яхши эмульгация учун 5 томчи мойни ярим стакан кефирга солинади, яхшилаб аралаштирилади ва суви 38-39° С лик ваннага қуйилади. Амалиёт муддати 15-20 дақиқа, камида 10 марта бажарилади.

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

(Visited 548 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!