Дисбактериоз (дисбиоз) даволаш келиб чикиш сабаблари

Дисбактериоз даволаш

Дисбактериоз (дисбиоз) кандай касалик даволаш учун нима килиш керак

 

Дисбактериоз организмнинг бўш аъзолари ва тўқимада меъёри билан жойлашувчи, атроф-муҳит: юқори нафас йўллари, ичак, тери, шиллиқ парда билан бирлашиб кетувчи микрофлоранинг рисоладаги таркиби ва миқдорий нисбатларининг бузилиши.

Организмнинг рисоладаги микрофлораси касаллик туғдирувчи микроорганизмларнинг ёриб кириши ва тез урчишидан ҳимоя қилишни (иммунитет яратган ҳолда) таъминлайди, бошқа қатор вазифаларни бажаради (ичакда витаминлар ишлаб чиқаради ва ҳоказо). Энг кўп даражада ичак дисбактериози учрайди.

Ичак дисбактериози ичак микрофлораси таркибида сифат ва миқдор ўзгаришлари билан тавсифланувчи ҳолат. Рисоладаги бактериал флора лактобактериялар, анаэроб стрептококклар, ичак таёқчаси, эктерококклар ўрнига ичакда чиринди ёки ачитқи флора, замбуруғ ва аслида ичак учун хос бўлмаган бошқа микроорганизмлар, шу жумладан, шартли патоген (шартли касаллик келтириб чиқарувчи) микроорганизмлар мўл-кўл учрайди.

Дисбактериоз бу алоҳида бир касаллик эмас, балки организмнинг турли касалликларда юзага келувчи (шира етишмовчилиги бўлган сурункали гастрит, сурункали панкреатитлар, энтеритлар, колитлар лактаза етишмовчилиги, целиакия ва ҳоказо) алоҳида ҳолат(синдром)дир. Дисбактериоз антибиотикларни узоқ вақт назоратсиз ичиш, ошқозон ва йўғон ичак ёмон ўсимликлари ва бошқа касалликлар туфайли келиб чиқади.

Дисбактериоз даволаш 1

Дисбактериоз Белгилари нималарга этиборли булиш керак

• Беқарор нажас келиши (ич кетиши ва қотиши алмашиб туради). • Қориннинг қаппайиши ва ел кўп келиши (метеоризм). • Нажасдан ўткир чиринди ёки аччиқ ҳид келиши. • Қориннинг вақти-вақти билан оғриши. • Иштаҳа қочиши, оғизда бемаза таъм ҳис қилиш • Ҳолсизлик, ланжлик, ақлий ва жисмоний иш қобилиятининг пасайиши.

• Касалликнинг оғир кечишида ҳарорат кўтарилиши, суюқ ич кетиши, мумкин.

Дисбактериоз даволаш

Дисбактериоз даШифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Ичак дискомфорти аломатлари чоғида (беқарор ич келиши, метеоризм ва ҳоказо) шифокор кўригидан ўтиш керак.

Дисбактериоз даволаш

Шифокор кўрсатмалари Текшириш

Дисбактериоз одатда бошқа касалликлар оқибати ҳисобланади, шунинг учун унинг сабабини албатта аниқланиши лозим бўлади. Дисбактериоздан келиб чикувчи энг кўп учрайдиган касалликларни аниқлаш учун умумий шифокор кўриги ва одатдаги таҳлиллар тайинланишдан ташқари шифокор меъда, ичакни эндоскопик текширишни; жигар, буйрак ва ҳоказаоларни ультратовуш текширишни тайинлаши мумкин. Ичак микрофлорасини текшириш учун кўшимча усуллар ҳам мавжуд:

• нажасни микроскопик таҳлил қилиш (копрограмма);

• патоген бактериялар ичак юқумли касалликларини қўзғатувчи мавжудлигини аниқлаш учун нажасни бактериологик таҳлил қилиш;

• фақат ичак юқумли касалликларини қўзғотувчи бактериялар истисно қилинганда дисбактериозни аниқлаш учун текшириш мақсадга мувофиқ.

Нажас текширувининг дисбактериозни кўрсатувчи лаборатория маълумотлари:

• 1 гр да 10° ҳужайрадан камроқ бифидобактериялар миқдори; • 10 % дан ортикроқ атипик эшерихийлар улуши;

• гемолитик микрофлора пайдо бўлиши;

• 1 гр да 10+ дан ортиқ шартли-патоген грам манфий таёқчалар ва ёки тилларанг стафилакокклар (S. aureus) миқдори;

• 1 гр да 103 дан ортиқ Кандида туридаги замбуруғларнинг сони;

• ичак таёқчалари миқдорининг (E. coli) 2:105 дан кўпроқ ортиши ва 106 гача пасайиши.

Муолажа Енгил ҳолларда муолажани қатнаб ўтказиш мумкин, оғир ҳолларда эса касалхонага ётқизилади. Дори воситаларини танлаш асосий касалликка, дисбактериоз ҳолатига ва энг асосийси, бактериологик тадқиқотлар маълумотларига боғлиқ.

Дори воситалари. Дисбактериознинг енгил кечишида шифокорлар ичак микрофлорасини меъёрлаштирувчи дориларни буюрадилар, бу дорилар ичакда табиий яшовчи микроорганизмлар сонини оширишга имкон беради. Бифидо ва лактобактериялар билан бойитилган қатиқли ичимликлар тавсия этилади. Ичак дисбактериози чоғида овқат ҳазми жараёни жиддий бузилиши сабабли баъзан ичакда овқат ҳазм бўлишини яхшиловчи воситалар (панкреатик ферментлар препаратлари ва ҳоказо)ни буюрадилар.

• Ичак микрофлорасини яхшиловчи воситалар: Аттапульгит (Неоинтестопан) • Бактисуптил • Бифиформ • Гастрофарм • Смекта • Хилак форте • Энтерол.

• Ичакда овқат ҳазм бўлишини яхшиловчи воситалар. Ипентал • Креон • Мезим-форте • Панзинорм форте • Панкреатин • Пензитал • Фестал • Энзистал.

Дисбактериоз даволаш

Дисбактериоз ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Нонуштадан бир соат олдин ва кечки овқатдан бир соат кейин бир бўлак саримсоқпиёзни нон емай, чой ичмай чайнаб-чайнаб ютиб юборилади. Ошқозонда жизиллаш сезилиши мумкин.

Бунинг сабаби: микробларни ўлдириб, саримсоқпиёз меъда шиллиқ пардаасидаги очилган яраларга келиб тушган, уларни дезинффекциялаб, битишига ёрдам қилаётган бўлади. Икки ҳафтадан кейин жизиллаш тўхтайди ва қорин овқатдан кейин дамланмай қолади.

Муолажанинг бу усулини зарурат туғилганда такрорлаш мумкин йилда ё ҳар уч ойда бир марта. Ичак микрофлорасини яхшилаш учун халқ табобатида чой замбуруғи ичимлигини тавсия қилинади. 4-5 кун сақланганда настой шифобахш хусусият касб этади. Тайёр настойни идишга қуйиб олиниб, шифобахш ичимлик сифатида ичилади.

Настойкани тайёрлаш: чойнинг 1 чойқошиғини 1 л сувда дамланади, шунча сувга 100-120 гр шакар солиниб, совутиб қўйилади ва чой замбуруғини тайёр ширин чойга солинади.

Замбуруғ чидамлилиги учун фойдали ҳарорат 25°С дир. 4-5 кундан кейин (иссиқ вақтларда 2-3 кундан кейин) настойка сузғичдан ўтказилиб, музлатгичда сақланади. Вақти-вақти билан замбуруғ «дам олгани» қайнатилган сувга ёки нимтатир чойга жойланади, у ерда бир неча ой давомида туриши мумкин.

Овқатда янги сиқиб олинган мева сувларидан кенг фойдаланилади: сабзи суви, лавлаги суви (тиндирилгандан кейин), (ернок) (топинамбур) суви. Тўғралган карам ва бошқа тўғралган мева ва сабзавотлар ичак ҳолатига яхши таъсир кўрсатади.

Хикичок,  Тиш тушиши,  Стоматит,  ТИШ ОҒРИҒИ,  Тромбофлебит, Стенокардия, Юрак етишмовчилигини, БОД (РЕВМАТИЗМ),  Юрак

(Visited 771 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!