CHAYON KIMLAR BILAN OILA QURMASLIKLARI

CHAYON KIMLAR BILAN OILA QURMASLIKLARI

CHAYON KIMLAR BILAN OILA QURMASLIKLARI Ақраб буржида Чаён белгисида туғилганлар кимлар билан оила қуришлари мумкин ёки бунга таваккал қилмасликлари лозим

АҚРАБ – ҲАМАЛ. Ўзаро мураккаб оилавий жуфтлик. Жинсий майллари ўзаро мувофиқ келади. Иккиси ҳам кучли жисмоний ва жинсий қувватга эга. Муаммо шундаки, Ҳамал буржида туғилганлар эркинликни севади. Чаён белгисидагилар эса рашк- чидирлар. Ҳар иккиси ҳам хусусий мулкчиликка мойил ва ўз билганидан қолмайди. Шундай бўлса-да, бир-бирларига кучли тортиладилар. Оила қуришлари тавсия этилади.

АҚРАБ – САВР. Мазқур бурждагиларнинг жинсий майллари маълум ёшгача бир-бирларига боғлайди. Шунингдек, ҳар иккиси ҳам жинсий имкониятларини турли ва хилма-хил вазиятларда синаб кўришга мойиддир. Иккиси ҳам мағрур, қайсар ва ҳукмронликка интилади. Ўзаро оилавий муносабатларда кўплаб зиддиятлар юзага келиши кутилади.

АҚРАБ – ЭГИЗАКЛАР. Ушбу бурждагиларнинг жинсий майллари ўзаро мос келади. Аммо эгизакларнинг ҳақпарварлиги, танқид қилишга мойилликлари Чаён белгисидаги жуфтларига у қадар хуш келмайди. Чаён белгисида туғилганлар мақсадга интилувчи, бир ишга уринсалар уни охиригача бажариш хусусиятига эга. Эгизаклар эса ундай эмас, бир вақтнинг ўзида бир неча ишни бошлаб, уларни охиригача бажара олмайдилар. Шунинг учун ҳам улар ўртасида муайян тушунмовчиликлар, номувофиқликлар юзага келиб туради.

АҚРАБ – САРАТОН. Ўзаро уйғун тушадиган жуфтлик. Жинсий майллари ҳам ўзаро мос тушади. Чаёнлардаги ҳукмронлик, етакчилик ҳисси Қучиқ белгисидагиларни қониқтиради. Рашк бобида ўза ро
келишмовчиликлар кутилиши мумкин. Аммо «эр-хотиннинг уруши – дока рўмолнинг куриши», деганларидек, ўзаро уйғунлик яна тикланади. Оила қуришлари тавсия этилади.

АҚРАВ – АСАД. Мазкур жуфтлик ўртасида кучли жисмоний ва жинсий эҳтирос ва ўзаро мойиллик бор. Иккиси ҳам ўта рашкчидирлар. Ўч олишга иштиёқмандлар. Арслонларнинг ҳукмронлик ҳисси, мақтанчоқлиги, ўзига ишонувчанлиги, бошқаларнинг унга таъзим қилишини исташи, фақат ўз манфаатинигина кўзлаши каби жиҳатлари билан Ақраб буржида туғилганларнинг мустақил бўлишни ўта севиши, қатъиятлилиги, талабчанлиги, ўта қайсарлиги, ҳукмрон бўлиш истаги ззфлиги, қасоскорлиги каби жиҳатлари ўзаро зиддиятлидир. Шундай бўлса-да, улар ўртасида қизиқарли ва давомли муносабатлар кутилади. Арслонлар алангали эҳтиросга ва жунбушга келганларида, Чаён белгисидагилар ўзларидаги гипнотик хусусиятлари ила уларни тинчлантира оладилар. Оила қуришлари тавсия этилади.

АҚРАБ – СУМБУЛА. Бу белги остида туғилганлар ўзаро ўхшашдирлар. Аммо жинсий майллари ўзаро мос эмас. Чаён белгисидагиларнинг кучли жинсий майлларига Пари белгисидагилар доимо ҳам жавоб бера олмайдилар. Ақраб буржида туғилганларнинг тзфли экспериментларига Пари белгисидаги жуфтлари қаршилик қўрсатадилар ва истамайдилар. Чаён белгисидагилар Парилар устидан ҳукмронликка интиладилар. ;

 

АҚРАБ – МБЗОН. Тарози белгисида туғилганлар ҳиссиётли ва ўзгарувчан бўлади. Чаён белгисидагилар эса хусусий мулкчиликка мойил ва кзшроқ ўзини кўзловчи бўладилар. Ҳар иккисининг жинсий майллари ўзаро мос тушади. Мезон бзфжида туғилганлар Ақраб буржидаги жуфтининг ўзгармас характерига
бўйсунишларига тўғри келади. Акс ҳолда улар ўртасида турли келишмовчиликлар, зиддиятлар юзага чиқади. Уларнинг оиласи тинч, осуда бўлади, деб бўлмайди.

АҚРАБ – АҚРАБ. Ўта «қалтис» оилавий жуфтлик. Иккисининг ҳам характери ўта мураккаб. Жўшқинлик, қайсарлик, рашқчилик, худбинлик, мустақиллик каби хусусиятлар ҳар иккисида ҳам шаклланган бўлади. Улар ўртасида ўта жўшқин жисмоний ва жинсий муносабатлар рўй беради. Аммо оилавий ҳаётнинг бошқа муносабатларида турли кўнгилсизликлар, келишмовчиликлар содир бўлиши кутилади.

 

АҚРАБ – ҚАВС. Ўзаро зиддиятли жуфтлик. Ҳар иккиси ҳам мустақил, эркинликка интилувчи бўлади. Ўқотар белгисидагилар Чаён белгисидаги жуфтини ўзига бўйсундиришга ҳаракат қилади. эса Чаёнларга мутлақо ёқмайди ва жуфтига қарши «нишиши ишга солади. Ўқотар эса ҳудди овчидек, ўз ўлжаси ов қилишга ва уни маҳв этишга иштиёқманддир. Уларнинг буржий хусусиятлари ўзаро мос эмас. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

 

АҚРАБ – ЖАДИЙ. Улар ўзаро мос тушадилар. Чаён белгисидагиларнинг ўта кучли жинсий ва ҳиссий майлларига Така белгисидагилар жавоб бера оладилар. Шу жиҳатлари билан ўзаро мос келадилар. Бу эса уларнинг бошқа муносабатлари учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Улар ўртасида қурилган оила мустаҳкам ва давомли бўлади. Ҳар иккиси ҳам бир-бирларидан қониқиб яшайдилар. Оила қуришла- ри тавсия этилади.

АҚРАБ – ДАЛВ. Ҳукмронлик ҳисси кучли бўлган Чаён белгисидагилар эрксевар Далв буржидаги жуфтини ўзига бўйсундиришга интилади. Жинсий майллари ҳам турлича: қучли жинсий қувватга эга бўлган Чаёнларга нисбатан совуққон бўлган Сув
куювчилар ўз жуфтларининг талабларига етарлича жавоб бера олмайдилар. Бунинг натижасида Чаён белгисидагилар ўз уйида қондира олмаган эҳтиёжини бошқа жойларда қондиришга ҳаракат қилади. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

АҚРАБ – ҲУТ. Майллари ўзаро уйғун тушадиган жуфтлик. Ҳар иккисинингҳам унсури сув бўлганлиги туфайли ўзаро тез қўшилиб кетадилар. Чаён белгисидагилар балиқ белгисидаги жуфтлари устидан ҳукмронликни қўлга оладилар. Бундай ҳукмронликка қаршилик кзфсатиб бўлмайди. Аслида, Ҳут буржидагилар ўзларининг доно маслаҳатлари, олдиндан пайқаш хусусиятлари билан

 

Чаён белгисидаги жуфтларига яқин дўст ва ёр бўла оладилар. Оила қуришлари тавсия этилади.
Ақраб буржида Чаён белгиси остида туғилган тарихий, таниқли ва етук шахслар: Жаваҳарлал Неру, Мартин Лютер, М.В.Аомоносов, Вольтер, Ф.М.Достоевский, Авенариус, Мария Кюри, Теодор Рузвельт, Усмон Носир, Роберт Кеннеди, Индира Ган- ди, генерал Д.М.Карбишев, Наби Раҳимов, Пиримқул Қодиров, Музаффар Ҳайруллаев, Эргаш Каримов, Ўткир Ҳошимов, Билл Гейтс.

(Visited 1 797 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH