CHAYON BURJI

CHAYON BURJI

CHAYON BURJI 24 октябрь – 22 ноябрь оралигида тугилганлар. Плутон сайёраси бошқаради. Мизожини белгиловчи унсур – сув. Тимсоли – Чаён. Буржига хос ранглар – тўкцизил, алвон ранг, олов ранглари. 4,5,8,9,10,11,21,100,666 – бахтли рақамлар саналади.


Ақраб буржи остида туғилганларни кўпчилик орасидан энг аввало, уларнинг кўзларидан билиб олиш мумкин. Уларнинг кўзларидан гипнотик нур таралиб Т}фади. Бу белги остида туғилганларнинг нигоҳи ўткир бўлиб, сизни бор вужуди билан кўриб тургандай тутолади. Улар ҳеч қачон ўзларини танқид ҳам қилмайдилар, бошқаларнинг танқиди ва мақто- видан уларда ҳеч қандай ўзгариш ҳам бўлмайди, чунки ўз ютуқ ва камчиликларини яхши биладилар.

Ақраб буржида туғилганларнинг феъл-атворидагн ижобий жиҳатлар шуки, улар аниқ бир мақсадни кўзлаб ҳаракат қилади, собитқадам, жўшқин, вазмин, оғир-босиқ, мустақил, зийрак, сезгир, ички туйғуси кучли, ҳар қандай ҳодисанинг моҳиятини оча олади, қатъий, чидамли, дадил, жасур, журъатли, иккиланмайди, мистикага мойил, масъулиятли, тўғри, қонун-қоидани бузмайди.

Феъл-атворидаги салбий жиҳатлар: қайсар, ҳокимиятпараст, бойликка ўч, рашкчи, ўзбошимча, бошқаларнинг гапига кирмайдиган, шафқатсиз, бераҳм, қасоскор, сирли характерга эга бўлади.

Плутон сайёраси бошқарадиган, Чаён белгиси остида туғилган кишиларда магнетизм – бошқаларни ўзига оҳанрабодек тортиш хислати қучлидир. Ўзлари ҳам оилага, дўстларига, яқин кишиларига бор вужуди билан тортиладилар. Шунинг учун узоқ сафарга
чиққанда, гўё оиласида қандайдир бахтсиз ҳодиса, кўнгилсизлик содир бўлгандай туюлади.

Улар хушбичим, тўкис ва соғлом бўлишади. Шунга монанд равишда қўрқмас ва жасур ҳамдирлар. Зўр бериб ишлашлари, ортиқча ҳаракат туфайли ўзларини касалга чалинтиришлари мумкин. Аммо иродаси ғоят зўр бўлганлигидан тез соғайиб кетадилар ва қувватга кирадилар. Кўпинча уларнинг бурун-томоқлари, бели ва спорт билан шуғулланганларида оёқлари оғрийди. Бу белги остидагилар геморрой, чипқон, тери-таносил, юрак ва томоқ касалликлари билан касалланишлари мумкин.

Улар олов, портлашлар ва радиациядан узоқда бўлганлари маъқул, чунки бундай ҳодисалар уларнинг организмига, руҳиятига салбий таъсир кўрсатади.

Ушбу буржда туғилганлар молиявий жиҳатдан ниҳоятда омадли бўлиб, ўзларининг тиришқоқлиги, интеллектуал салоҳияти, сабр-тоқатлилиги, ҳаётий энергияси кўплиги билан бошқа буржларда туғилганлардан фарқ қиладилар. Уларда интуитив олдиндан билиш, ҳис этиш ҳам кучли ривожланган бўлади.

Ҳаётий қуввати ҳаддан зиёд эканлиги учун уларнинг бу ҳаракатини интеллектуал жиҳатдан йўналтириш мақсадга мувофиқ. Бошқача қилиб айтганда, ушбу буржда таваллуд топган болаларни ёшлик давриданоқ ўқишига, фанлар бўйича ўзлаштиришига эътибор қаратиш лозим.

Олий маълумотга эга бўлган «Чаёнлар» жамиятга ҳам, ўзига, оиласи ва яқинларига ҳам кўп фойда келтирадиган шахс бўлиб етишадилар. Акс ҳолда, улардаги кучли кувват ва ҳарорат бошқа йўналишлар: уларнинг қаттиққўллиги, талабчанлиги, бераҳмлиги каби жиҳатлари орқали намоён бўлиши мумкин.

Ўқимишли Чаёнлардаги бу хусусиятлар интеллект орқали бошқарилади ва ижобий томонга яъни саховатли, сахий, олижаноблик, ватанпарварлик, ожиз ва кучсизларни ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, раҳм-шафқатли бўлишга йўналтирилади.
Ақраб буржида Чаён белгисида туғилганлар билими, маълумоти қанчалик юқори бўлса, уларнинг жамиятдаги ўрни ҳам шу қадар нуфузли бўлади ва кексайганда ҳаёти шу қадар тўкис ҳамда фаровон кечади.

Чаён белгиси остида туғилган эркаклар
Бу белги остидагилар бошқалар эътиборига тез тушади ва ўз дўстларига доимо содиқ бўладилар. Уларнинг қобилияти, хотираси ўта зўр бўлиб, атрофдагилар кўрсатган ғамхўрлик ёки ёмонликни ҳеч қачон унутишмайди. Бир неча мартагина суҳбатда, мулоқотда бўлган танишларини ҳам узоқ вақт хоти- расида сақлаб қолади ва тез-тез эслаб туради.

Умуман, Ақраб буржида туғилганлар жасур бўлиб, жисмоний оғриқдан ҳам, йўқчиликдан ҳам, бошқа ҳаётий қийинчиликлардан ҳам қўрқмайдилар, бундай муаммоларни шак-шубҳасиз енгиб ўтишларини яхши биладилар.

Кутилмаган зарбадан дастлаб оз-моз эсканкирасалар-да, тезда ўзларини қўлга ола биладилар, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзларини бошқара оладилар. Уларни психик-руҳий ҳодисалар, сар1узаштли воқеалар, қизғин ҳаёт кўпроқ қизиқтиради. Шунинг зшун Ақраб буржида туғилганларнинг қўпчилиги милиция ходими, психиатр, файласуф, фантаст-ёзувчи, журналист бўлади.

Ушбу белги остида туғилган жарроҳлар ўз табиатларига кўра «тошбағир», «аёвсиз» бўлсалар-да, тиббиётда энг яхши, кучли шифокорлар.

Чаён белгиси остида туғилган раҳбар одатда қаттиқкўл, ўз режаларини сир тутадиган, жамоасида намунали интизом ўрнатишга интиладиган бўлади. Агар бирор хизматчи унинг қаттиққўллигига бўйсунмаса, интизомни бузса, дарҳол унинг «баҳридан ўтади». Бундай раҳбар ишчанликни юксак қадрлаб, қўнглига ёққан кишисини ўта ҳурмат қилади. Плутон бошқарадиган раҳбар ҳеч қандай қийинчиликдан қўрқмайди ва ўзининг кучли иродаси билан ҳар қандай тўсиқдан ўта олади.

Чаён белгиси остида туғилган кишиларни ўз фазилатларини бошқаларга ошириб мақташига, купроқ ўзига ишонишига, нигоҳи ўткирлиги ва ўзини батоят тута билишига, шахсий ишларини бошқаларга айтишдан ўзини тийишига, ўз келажагига оид аниқ режа тузганлигига қараб бошқалардан ажратиб олиш мумкин.

Чаён белгиси остида туғилган хизматчи ўзини ҳам, бошқаларни ҳам алдамайди, ўз хатосини бошқаларга оширмайди ҳам. Хизмат вазифасини бажариш жараёнида лавозим пиллапояларидан муваффақият билан кўтарилиб боради. У нима қилаётганини онгли равишда билади. Қисқаси, бундай кишилар ўзларининг номукаммаллигидан нолимайдилар.

Чаён белгиси остидаги ходим раҳбарига ўта содиқ бўлади, жуда ишчандир. Агар ишини ҳам, раҳбари-ни ҳам ёқтириб қолган бўлса, ҳатто ишдан ташқари вақтда ҳам ишлайверади. Бундай ходимни раҳбар жуда қадрлайди ва унинг фикрига қулоқ солади.
Чаён белгиси остидаги эркак билан қизиққан аёл ёки қизларга айтадиган гапимиз шуки, бундай эркаклар билан ҳаёт кечириш у қадар енгил бўлмайди.

Ақраб буржида туғилганлар ташқи қўринишидан хотиржам бўлсалар-да, ботинан жўшқиндирлар. Улар билан озгина эҳтиётсиз муомалада бўлиш оқибатида қаттиқ озор чекиб қолиш мумкин. Бардошингиз етарли бўлсагина бу белги остидаги эркак билан оила қуришингиз мумкин ва умрингизнинг охиригача у билан бахтли ҳаёт кечирасиз!

Шуни яхши билингизки, Чаён белгиси остида туғилган эркакда ақл ва эҳтирос ирода кучи билан тенг бошқарилади. Улар, одатда, юқори ақл-заковатга эга бўлиб, фалсафа, назарий масалалар билан қўпроқ шуғулланадилар. Мазқур белгидаги эркаклар ўзи ёқтирган қизни бағрига босгунга қадар уни узоқ «қийнаши» мумкин.

Бундай оиладау (эркак) ҳукмрон бўлади. У баъзан қаҳрли, бағритош бўлиб ҳам қолади. Яхшиси, у билан жанжаллашмаслик керак. Агар бундай вазият рўй берса, ундан яхшилик кутманг! Ўз жонингизга қасд қилиб, кўпқаватли уй деразасидан пастга ташламоқчи бўлсангиз ҳам у сизни бу йўлдан қайтармайди. Бундай мураккаб ҳолатда у жуда шарттаки бўлиб, камчиликларингизни юзингизга айтишдан ҳам тоймайди.

Аслида бундай умр йўлдоши билац фахрлансангиз арзийди. Чунки у билан киши ўзини хотиржам, ташқаридан бўладиган ҳар қандай хавфдан ҳоли ҳис этади. Айни маҳалда, у қаттиқ рашк қилишини ҳам унутмаслик керак.

Ақраб буржи остида туғилган эркакларнинг жинсий майли ўта кучли бўлса-да, аёлларга нисбатан шилқимлик, хира пашшалик қилишмайди. Улар Мезон буржида туғилган эркаклардан фарқ қилиб, ўз эҳтиросини, талабини қондириш учун катта имкониятга эгадирлар.

Чаён белгисидаги эркаклар Арслон белгисидаги эркаклардан фарқли равишда аёллардан устунлигини исботлашга ортиқчауринмайдилар. Шуни ҳам қайд этиш керакки, у жинсий ожизликдан эмас,

балки аёлларнинг унга нисбатан устун бўлиб қолишидан кўпроқ чўчийди.
Бундай эркаклар жинсий ҳаёти давомида қўпроқ аёлларнинг ҳирсий жиҳатларини эмас, заиф, нозик, тез таъсирланадиган томонларини, руҳий жиҳатларини ўрганади. Бу жараёнда у аёлга мухолиф сифатида қарайди: ғолиблик ҳисси билан ҳирсий тажриба ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, бу соҳада қўлга киритган муваффақиятларидандир.

У жуда совуққон, ўта одобли, зарур бўлиб қолганда ҳар қандай ролни ижро этаверади. У ожиз-нотавон, жоҳил, рашкчи, ҳасадгўй, бадгумон киши ҳолатларига туша олади. Бу ҳам унинг туғма нозик ва кучли ақл-заковатга эга эканлигидан далолат беради.

Жинсий муносабатлардан бошқа барча ҳолатда у кишиларга меҳрибон, ғамҳўр, марҳаматли, раҳмдил ва мунисдир. Унинг фикрича, аёлларга бўйсуниб қолишдан эмас, балки уларни бўйсундиришга ин- тилишдан кўпроқ қўрқиш керак.

Ақраб буржида туғилган аёл(қиз)лар

Ақраб буржида туғилган аёл одатда гўзал, мағрур ва ўзига ишонган бўлади. Агар эркак бу аёл ёки қизда ўзига нисбатан бирон қизиқиш сезмаса, яхшиси, вақтни бекорга ўтказмагани маъқул. Чунки киши ички дунёсини у рентген нуридек кўра олади.
Тақдир сизга бу белги остида туғилган қизни севишни ато этган бўлса, унда сиздан бу бобда ҳар жиҳатдан устун бўлиш талаб қилинади. Чунки у сиз билан фахрлана олиши керак. Бу аёл (қиз)лар кучли шахсларга содиқ бўлиб, иродасиз эркакларни у қадар хуш кўрмайдилар.

Чаён белгиси остида туғилган аёл (қиз)лар рашк бобида чегарасиз, кек сақлайдиган бўладилар. Улар
зоҳиран анча совуққон кўринсалар-да, ҳар жиҳатдан, шу жумладан, севги бобида ҳам жўшқиндирлар. Уй-рўзғор ташвишлари, оилавий мушкулотлар туғилган пайтда ўз эрига таянч бўлади.

Чаён ота фарзандларига ўта қаттиққўл бўлса, чаён она болаларини доимо эмоционал ҳимояда тутади. Бундай оналар фарзандларининг истеъдодини, қизиқишини қўллаб-кувватлайдилар, тақдирлайдилар. Фарзандлари вояга етганда эса онаси уларга яқин маслаҳатчи бўлиб қолади, чунки бундай аёллар инсон табиатини, ҳаёт моҳиятини яхши тушунадилар.

Ақраб буржида туғилган аёлнинг жинсий майли, эҳтироси бошқа аёлларга нисбатан кучлидир. У жинсий муносабатни ёқтиради ва бундай муносабат тўғрисида таклиф тушганда, чанқоқлик билан бажонидил рози бўлади. Ўз жинсий эҳтиёжини ҳеч қандай ахлоқий ва ижтимоий қонун-қоидалар билан боғламаган ҳолда қондиради.

Жинсий ҳаёт уни мақсад ва фаолият сифатида қизиқтиради. Унинг ҳаётида бундай алоқа жуда катта аҳамиятга эга бўлади. Ундан ўзини тийганда эса ҳам руҳий, ҳам жисмоний-тиббий жиҳатдан азият чекади.

Бу белги остида туғилган аёллар ёқимтой, кўзга тез ташланувчан бўладилар. Уларга табиат шундай бир ҳаётий қувват, ҳарорат инъом этганки, бу имкониятларини ҳар қандай соҳага йўналтира оладилар.

Бу белги остида туғилган аёл ёки қиз номи Чаён бўлса ҳам ўзининг хушбичимлиги билан мағрур бўлади ва ўз ҳурматини шундай сақлаб қолиш тўғрисида қайғуради. Унинг жўшқинлиги ва серзавқлиги, ҳароратлиги ёши ўтгунга қадар сақланади.

Тўшакда тўла эркинлик, лаззат, ҳузур, гашт истаган эркак буларнинг барчасини Чаён белгиси остида туғилган аёлдан топади.

Оилада жинсий муносабатлар
борасидаги эскича қарашлардан ҳоли бўлиб, эр учун яхши жуфти ҳалолдир.
Ақраб буржида туғилган аёлнинг бой жинсий ҳаёти ўз жуфтининг жинсий қувватдаги камчилиги билан эмас, балки янги таассуротларга чанқоқлиги билан изоҳланади.

Агар жуфти ҳалоли ўзига қизиқтира олса, эҳтиросини қондира олса, унинг учун бошқа эркак керак бўлмайди. Бундай шароитда аёлнинг ишқий-жинсий саргузаштлари истисно тариқасида фақат гедонистик мақсадда, яъни турли хил жисмо- ний қониқиш ҳосил қилишга интилиш билан боғлиқ бўлади. У жинсий ҳаётни севгидан бошқа аёлларга нисбатан тузукроқ ажрата олади.

Ақраб буржн остида туғилган болалар
Ақраб буржи остида туғилган болалар кучли, хотиржам ва ёқимтой бўладилар. Улар ота-онасини «гипноз» ёрдамида ўз иродасига бўйсундира оладилар. Бундай болаларни қаттиққўллик билан тарбиялаш лозим. Айни маҳалда унга нисбатан меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўлиш, қўнглини 5чсситмасдан, хатосини тушунтириб тарбиялаш зарур.

Чаён-бола қўрқмас, уришқоқ бўлади. Кимда-ким уни хафа қилса, буни бир умр эсида сақлаб қолиши мумкин. Улар қасоскор бўладилар.

Чаён белгиси остида туғилган бола ҳар қандай жисмоний оғриққа ёки касалликка ўта бардошли бўлади. Агар бирор жойини кесиб олса ва уни жарроҳлик йўли билан тикиш лозим бўлса, наркоз бермай тикса ҳам оғриққа дош бера олади.

Ақраб буржида туғилган болалар ва қизлар ўқиш ҳамда ёзишни жуда эрта ўрганиб оладилар. Мактабда эса ўқув материалини осон ва тез ўзлашти- радилар.

Бу болалар кўрқинчли фильмларни, илмий-фантастик асарларни ва ғайритабиий ҳодисаларга бой турли саргузашт асарларни севадилар.

Улар ишқ домига тенгқурларига нисбатан эрта илинадилар. Бу белги остида туғилган болалар қўплаб хислатларга, хусусиятларга эга бўлиб, ўз мақсадларига эришиш учун чидам ва бардош билан ҳаракат қиладилар. Шунинг учун яқинлари зарур ёрдамни ундан аямасликлари керак.

Чаён белгисида туғилган болалар зарур-нозарурни интуитив тарзда ҳис этадилар. Ўғил болалар бошқа белгилардагиларга нисбатан тажовузкорроқ бўлиб, бошқаларга зиён етказишлари мумкин. Боланинг ота-онаси ва тарбиячиси унинг тажовузкорлигини бошқара олишга ўргатмоғи зарур. У сизга тажовуз қилса ҳам унга нисбатан ҳеч қачон бундай муносабатда бўлманг!

Акс ҳолда бола жоҳил, қаҳрли, шафқатсиз, раҳмсиз ва золим бўлиб улғаяди. Яхши- си, унинг тажовузкорлигини интеллектуал жиҳатдан йўлга солишга ҳаракат қилинг! Чунки бу болани ҳа- ётнинг «сир-асрор»лари кўпроқ қизиқтиради.

Чаён белгиси остида туғилган болалар дўстларми саралаб, кўнглига хуш келадиганларини танлаб олади. Уларда кимнидир хуш кўриш ёки кимнидир ёмон кўриш хусусиятлари кучли. Ўз дўстларига, яқинларига ўта талабчан бўлган фарзандингизга,’ ўқувчингизга ҳар қандай инсонда нуқсон ва камчиликлар бўлишини юмшоқлик билан тушунтириб боришингиз керак. Унга ўзининг камчиликларини ҳам кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Аммо буни жуда эҳтиёткорлик билан амалга ошириш керак.

Чунки улар ўз заиф жиҳатлари кўрсатилишини ёқтирмайдилар.
Чаён-болани тарбиялаш осон бўлмайди. Кўп ҳолда уни жазолашга тўғри келади. Шу маънода унинг
оиладаги баъзи имтиёзларини чеклаш мумкин. Аммо ҳеч қачон урманг ва асло руҳий тазйиқ ўтказманг! У буни бир умр эсдан чиқармайди.

Бола ота-онасига, тарбиячиси ва яқинларига нисбатан ҳурматини йўқотмаслиги учун доимо ҳаққонийлик йўлида туринг. Шуни эсингизда яхши тутингки, у ҳеч қачон ноҳақлик билан келиша олмайди.

Чаёнлар баъзан ҳаддан ташқари таваккал қиладилар, қуюшқондан чиқадилар. Бироқ нимани хоҳласалар, нимагадир интилсалар, унга эришмагунча ҳаракат қилаверадилар ва, албатта, ўша нарсага эришадилар.

Чаён-фарзанд ўта ҳароратлидир. Бу эса ортиқча зўриқишга сабаб бўлиши мумкин. Айни маҳалда у жуда яшовчандир.

Ақраб белгиси остида туғилган болаларга нисбатан зўрлик қилиш, ноҳақлик қилиш уларга салбий таъсир кўрсатади.

Айни маҳалда уларни ишонтириш орқали ҳақиқатпарварлик йўлида тарбиялаш лозим. Бола ёмон ўқиса, унда фанга нисбатан қизиқиш уйғотинг, унинг мақтанчоқлигини қувватламаслик, камтарин бўлишга чақириш, бошқаларнинг хатти-ҳаракатига босиқ, хотиржам муносабатда бўлишга ўргатиш зарур.

Шуни ҳеч қачон унутмангки, мазкур буржда туғилган фарзандингизни, айниқса, у ўғил бола бўлса, ўқимишли, олий маълумотли ёки бирон фойдали касб эгаси қилиб вояга етказсангиз, келажакда у етук инсон бўлиб, оилангизга ҳам, жамиятга ҳам кўп фойда келтиради. Акс ҳолда эса бундай фарзанд, жоҳил ва ёвуз, бераҳм ва тажовузкор бўлиб шаклланиши турган гап.

(Visited 4 540 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!