Чакалокларда корин дам бўлиши — сабаблари уй шароитида даволаса буладими?

Чакалокларда корин дам бўлиши

Чакалокларда корин дам бўлиши — сабаблари, аломатлари, даволаш усуллари

Сҳақалоқларда корин дам бўлиши бутун оила учун ҳақиқий муаммо бўлиши мумкин. Бу боланинг безовталаниши, ота-оналарнинг уйқудан қолиши ва стрессидир. Метеоризм нима сабабдан юзага келади, қандай қилиб ёрдам кўрсатиш мумкин ва келажакда бу муаммони олдини олиш учун нима қилиш керак?

Чакалокларда корин дам бўлиши сабаблари

Болаларда ичак метеоризми чиқиб кетиши қийин бўлган газлар тўпланиб қолиши натижасида юзага келади, бу ҳолга оғриқ, корин қуриллаши ҳамроҳлик қилади. Бунинг сабаби бола организми она қорнидан ташқаридаги ҳаётга мослашишининг мураккаб жараёнларидир.

Емизикли чакалокда унинг ичаги кўпиксимон масса билан тўла бўлганда корин дам бўлиши кузатилади. Ушбу субстанция ичакни ичидан кенгайтиришга ҳаракат қилади, унинг деворларини қоплаб ва бўшлиқни тўлдириб олади. Натижада озиқ-овқатнинг сўрилишига тўсқинлик қилади ва ҳазм қилиш жараёнини бузади. Буларнинг ҳаммаси коринда оғриқлар келтириб чиқаради. Бу ҳолда чакалок безовталанади, оёқлари билан кескин ҳаракатлар қилади, уни қорнига тортиб олишга интилади. Бундай ҳолат чакалок ҳаётнинг биринчи ойида пайдо бўлиши ва унга 3-4 ойгача азият йетказишда давом етиши мумкин.

Болаларда корин дамланишининг бошқа сабаблари:

  • Боланинг ёши ва ошқозон-ичак йетуклигига мос келмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари — сутли аралашмани ўзгартириш, ортиқча овқатлантириш, қўшимча овқатларни керакли вақтдан олдин киритиш, мувозанациз озиқлантириш;
  • Кўпинча янги туғилган чакалокларда корин дам бўлиши улар истеъмол қиладиган озиқ-овқатларда емас, балки йиғлаши, нотўғри овқатлантириш натижасида ҳаво аралашмасини ютиши натижасида юзага келади;
  • Метеоризмнинг яна бир муҳим сабаби — боланинг ҳаддан ташқари қўзғалиши, безовталаниши, ҳар қандай сабабга кўра беқарор ҳиссий ҳолатга тушиши;
  • 1 ёшгача бўлган емизикли чакалокларда онаси истеъмол қилаётган овқат ҳам уларнинг қорни дамланишига сабаб бўлиши мумкин. Янги мевалар, шарбатлар, дуккаклилар (нўхат, ловия), оқ карам, ёнғоқ, қуюлтирилган сут, қора нон, квас, хамиртурушли пишириқлар каби маҳсулотлар шулар жумласидан;
  • Чакалокларнинг ошқозони катталарникига қараганда юқорироқ ва горизонтал жойлашган, ошқозон ва ичак мушаклари камроқ ривожланган бўлади. Бу еса озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳаракатланишини қийинлаштиради;
  • Болаларда метеоризм лактаза йетишмовчилиги, дисбактериозва сигир сутидаги оқсилларига аллергия бўлиши туфайли ҳам юз беради.

Аломатлари

Бир ойлик кичкинтойда корин дамланиши кекириш, газ чиқиши, оғриқ туфайли бақириб йиғлаш кўринишида намоён бўлади. Қоида тариқасида, бола озиқлантиришдан бир неча дақиқа ўтиб оёқларини қорнига тортган ҳолда йиғлай бошлайди. Кўпинча, бу хуружлар кечга яқин, баъзан еса ҳар куни бир вақтнинг ўзида содир бўлади. Боланинг қорни дамланиб қолади, ташқи томондан юмалоқроқ кўринади, тегиб кўрилганда қаттиқлиги сезилади.

Болаларда корин дам бўлишини даволаш

Чакалокларда корин дам бўлишини йенгиллаштириш учун даволаш турли усуллар билан амалга оширилади.

Газларни турли хил усуллардан тозалашга ёрдам берадиган ўсимлик (зира, оддий фенхел, шивит, кашнич) асосли бир қатор тиббий воситалар, шунингдек йел ҳайдовчи воситалар, ичак спазмини олдини олиш учун спазмолитиклар, ичак моторикасини фаоллаштирувчи препаратлар, дисбактериозга қарши лакто- ва бифидобактериялар мавжуд. Медикамнетоз даволаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Чакалокнинг ҳолатини йенгиллаштириш учун машҳур халқона усуллардан фойдаланиш мумкин:

  • Боланинг қорнини қиздириш: коринга иссиқ қўл қўйиш, она чакалокни ўз қорнига қўйиши ёки боланинг қорнини иссиқ чойшаб билан ёпиш;
  • Киндик атрофини айлана ҳаракатлар билан бироз босган ҳолда массаж қилиш;
  • Гимнастика машғулотини бажариш — боланинг оёқлари тиззасидан букилиб, қорнига томон итариш ва яна тўғрилаш;
  • Корин қисмини маҳкамроқ қилиб йўргаклаш.

 

Чакалокларда газлар чиқиб кетишини осонлаштирадиган умумий тавсиялар ҳам мавжуд:

  • Ҳар бир овқатлантиришдан олдин болани 5 дақиқага қорни билан ётқизиш тавсия етилади. Буни куннинг исталган вақтида амалга ошириш мумкин — корин массажланади, мушаклари еса чиниқади;
  • Коринни соат йўналиши бўйича уқалаш ҳам мунтазам муоалажага айланиши керак;
  • Ҳар бир озиқлантиришдан сўнг чакалокни тик қилиб 10-15 дақиқа ушлаш керак. Шунда ортиқча ҳаво чиқиб кетади, овқат еса ошқозонга йетиб боради;
  • Кундалик ҳаётда бола оёқларини еркин ҳаракатлантиришига имкон бериш учун қаттиқ қилиб йўргаклашдан сақланиш лозим;
  • Сут билан бирга ҳаво ҳам кетмаслиги учун чакалокни кўкракка тўғри қўйишни ўрганиш. Емизиш даврида таомномани кузатиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади;
  • Сунъий озиқлантиришда аралашмаларнинг тез-тез ўзгариши туфайли боланинг ошқозон-ичак трактини шикастламаслик учун пребиотик сақловчи турини олишга ҳаракат қилиш зарур.

 

(Visited 13 304 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment