Чакалоклар шамоллаши – уй шароитида даволаса буладими? даволаш

Чакалоклар шамоллаши

Чакалоклар шамоллаши — аниқлаш, даволаш ва ёрдам кўрсатиш усуллари

Афсуски, чакалок шамоллаши бу ноёб ҳолат емас. Чакалоклар ҳар қандай вирусга қарши деярли ҳимоясиздир. Шуни таъкидлаш керакки, она сути билан озиқланадиган чакалоклар махсус аралашмаларни истеъмол қиладиган чакалокларга қараганда ЎРВИга нисбатан камроқ сезгир бўлади.

Қандай қилиб аниқлаш мумкин?

Чакалокларда шамоллаш аломатлари катталардаги шамоллаш аломатларидан фарқ қилмайди. Вазиятнинг қийинчилиги фақатгина кичлинтой сизга нимадан ранжиётганини айтиб бера олмаслигидир. Бундай ҳолларда ота-оналар ҳушёр ва еътиборли бўлишлари керак.

Енг яққол ва аниқ белгилари — йўтал ва бурун битишидир. Бу белгилар фақат шамоллаш учун характерлидир. Ҳароратнинг кўтарилиши ҳам жуда аниқ бир аломатдир. Аммо бу жуда шубҳали, чунки иситма нафақат ЎРВИда кузатилади. Бундан ташқари, кўплаб педиатрлар 37,5 °C гача бўлган ҳарорат чакалок учун нормал деб ҳисоблашади. Лекин бу йерда ҳаммаси индивидуал хусусиятларга боғлиқ.

Чакалокнинг шамоллаши ҳақида иштаҳанинг йўқолиши, ҳолсизлик, фаоллигининг пасайиши ва умумий заифлик ҳам сўзлаши мумкин. Чакалоклар шамоллаши аломатларини тиш чиқиши белгилари билан адаштириб юбориш мумкин. Бироқ, шуни ёдда тутиш керакки, чакалоклардаги бурун битиши ва тумов аломатлари бу яна битта тиш чиқиши билан боғлиқ ҳодиса емас, балки тишларнинг чиқиши иммунитетнинг заифлашувига олиб келганлиги ва чакалокларда тумов бошланганлигини аломатидир.

Қандай даволаш ва йўл тутиш керак?

Чакалок шамоллашини қандай ва нима билан даволаш кераклиги — жуда нозик масала, чунки чакалок жуда кичик ва ҳимоясиздир. Жуда кўп ота-оналар хавотирга тушиб қолишади ва хатога йўл қўйишади. Аввал тинчланиш ва баъзи маслаҳатларга қулоқ солиш керак.

  • Болани асло ўраб ташламанг. Бу ҳолда болани қизиб кетиш жуда осон бўлади. Агар чакалокнинг тана ҳарорати 38 °C бўлса, уни ўрантириб қўйиш иситмани яна бир даражагача кўтарилишига сабаб бўлади.
  • Хавотирланманг ва чакалокқа дарҳол иситма туширувчи дориларни берманг. Тана ҳароратини туширувчи препаратларни фақатгина боланинг иситмаси 38,5 °C ва ундан юқори рақамларни кўрганингизда беринг, лекин пастроқ бўлса, бундай воситаларни бериш керак емас. 38,5 °C дан паст бўлган ҳарорат фақатгина тутқаноғи бўлган чакалоклар учун хавфли бўлиши мумкин ва невролог уларнинг келиб чиқиши ҳақида огоҳлантирган бўлиши керак.
  • Болага сулфанамидлар ва антибиотикларни берманг. Ахир, улар фақатгина бактерияларга қарши таъсир кўрсатади, шамоллаш (ЎРВИ) нинг сабаби бўлган вирусларга емас. Бундай дори-дармонлар болага фақатгина зарар йетказади — кўпинча чакалокларда уларнинг қабул қилиши натижасида аллергик реакцияларва дисбактериоз юзага келади. Аммо чакалокларда отитбронхитпневмония ва бошқа бактериал касалликлар мавжуд бўлса, бу йерда антибиотиклар қўлламай бошқа илож йўқ.

Чакалокларда шамоллашни олдини олиш

Чакалокларда шамоллашни олдини олиш жуда муҳимдир, чунки кейинчалик даволанишдан олдин касалликни олдини олиш анча осонроқ. Бунинг учун тез-тез  очиқ ҳавода болангиз билан сайр қилинг, чакалокни об-ҳавога қараб кийинтиринг — уни қизиб кетиш ва совқотишга йўл қўйманг. Шамоллаш авж олган даврда фарзандингизни одам гавжум жойларга олиб борманг ва шамоллаган оила аъзоси бўлса, чакалокқа яқинлаштирманг. Чакалоклар шамоллаши, уни даволаш ва олдини олиш унчалик мураккаб емас. Бу жараён оддийгина ғамхўрлик ва еътиборни талаб қилади. Енг мақбул йўл — шифокор кўригидан ўтишдир.

(Visited 6 555 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!