Буйрак ва сийдик йўллар касалликлари гломерулонефрит

Буйрак

Буйрак ва сийдик йўллар касалликлари даволаш учун

Гломерулонефрит инфекцион аллергик касаллик бўлиб, бунда буйрак икки ёқлама шамоллаган бўлади. Айниқса калавалар

касалланади (гломерул), у кўпинча бактерия кириши, асосан стрептококкдан ривожланади.

Стептококк юқиши (ангина, скарлатина, фарингит, сурункали тонзиллит ва ҳоказо) ўткир гломерулонефрит келтириб чиқариши мумкин, бу буйракнинг бир карралик шамоллаши билан изоҳланади.

Иммун тизимининг наслий нуқсони мавжуд бўлса, сурункали гломерулонефрит ривожланиши мумкин, бунда буйрак калава аппаратининг узлуксиз ўзгариб бориши кузатилади, касалланган гломеруллалар жойида бириктирувчи тўқималар ўсиб кетади ва буйрак етишмовчилиги ривожланади. Аломатлари

Ўткир гломерулонефрит

• Стрептококк юққандан (ангина, фарингит ва ҳоказо) кейин 1-4 ҳафта ўтгач аломатлар пайдо бўлади.

• Бемор ўзини беҳол сезади, кўнгил айнийди, бел оғриғи, ўқтин-ўқтин иситма тутади, иштаҳаси пасаяди, юзи оқариб қовоқлари шиша бошланайди.

• Пешоб текширилганда унда эритрацитлар (гематурия) ва оқсил (протеинурия) борлиги аниқланади.

• Юз, оёқ, баданда шишлар пайдо бўлади, пешоб ажраб чиқиши миқдори камаяди.

• Артериал гипертензия сабабли бош оғриғи безовта қилади. Ҳозирги замон муолажасида беморларнинг 90 %и соғайиб кетмоқда. Колганида касалликнинг сурункали тус олиши мумкин экан.

Буйрак

Буйрак 

Сурункали гломерулонефрит

• Анча узоқ вақтгача аломатсиз кечади, пешобдаги ўзгаришларга қараб ташхис қўйилади.

• Ремиссия даврида эрталаблари хиёл шишлар бўлиши кузатилади, вақти-вақти билан пешоб ранги ўзгаради (лойқа, қизғиш), пешоб оз-оздан келади (олигурия).

• Касаллик кучайиб ёки ўткирлашиб боргудек бўлса, аломатлар ортиб бораверади, жумладан, пешобда оқсил, эритроцитлар кўплаб ажралиб чиқади, қонда азот чиқиндилари тўпланади, артериал босим ошади, оқсил-ёғ ва сув маъдан алмашинуви бузилади, пешоб ажралиб чиқиши камайиб боради. Гломерулонефритнинг энг хавфли асоратлари қуйидагилар:

•артериал гипертензия; • бош мияга (инсульт) ёки кўз пардасига қон қуйилиши; • юрак нуқсонлари; • буйрак нуқсонлари, бунда гемодиализ ёки буйракни алмаштириш амали талаб қилинади.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Касаллик аломатлари ривожланганда (сийдикда оқсил борлиги аниқланганда, унинг ранги ўзгариши ва ҳоказо ҳоларда) текшириш ва муқобил муолажа тайинлаш учун албатта шифокорга мурожаат қилиш керак.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Умумий шифокор кўриги ва ташхис қўйиш учун одатдаги таҳлилларни тайинлашдан ташқари буйракнинг фаолияти ва тузилиш ҳолатини чуқурроқ ўрганиб чиқиш зарур. Шу мақсадда шифокор текшириш учун куйидаги кўшимча усулларни тайинлади:

• Конда креатинин, сийдикнинг, калий, оқсиллар таркибини аниқлаш;

• Конда антистрептококк антителолар, иммуноглобулинларни аниқлаш;

• амалий буйрак тестлари (кунлик диурез, калаваларнинг фильтрлаш тезлиги);

• буйракни ультратовушли текширув;

• радиоизотопли текширув (реография, сцитиграфия);

• буйракнинг ингичка игнали биопсияси ва ундан кейин қилинадиган гистологик текшириш ва ҳоказолар.

Буйрак

Муолажа.

Ўткир глометрулонефрит ривожланганда ва сурункалиси кескинлашганда, бемор тезлик билан касалхонага ётқизилиши, тўшакка михланиши, парҳезга риоя қилиши керак. Касалхона шароитларида шифокорлар глюкокортикоид гормонлар (Преднизолон) ва иммун таъсирни ўлдирувчи бошқа воситалар иммунодепрессантларни (Сандиммун, Циклоспорин, Экорал); антикоагулянтлар (Гепарин) гипотензин, пешоб ҳайдовчи воситаталарни қўллайдилар.

Сурункали гломерулонефрит ремиссиясида муолажа уй шароитида (амбулатория) ўтказилади. Шифокорлар кўрсаткичлар бўйича қонда пешоб таркибини камайтирувчи гормонал, гипотензив, пешоб ҳайдовчи дорилар ва воситалар билар дорили муолажани қўллаб-қувватловчи махсус парҳезларни тайинлайдилар.

Мазкур дориларни танлаш қатьиян индивидуал ва назорат таҳлиллари (қон ва пешобнинг умумий таҳлили, қонда креатинин ва пешоб даражаси ва ҳоказо) натижаларига боғлиқ. Сурункали буйрак нуқсонлари ҳодисаси ортиб бораверса, сурункали гемодиализ («сунъий буйрак» аппарати)ни қўллайдилар.

Парҳез. Ўткир гломерулонефрит бошланишининг дастлабки икки кунида ош тузисиз енгиллаштирувчи углеводли парҳез тавсия этилади: • қандли (кунда бир стакандан беш маҳал чой, қанд 30 гр);

• олмали (1,5 кг хом ёки тоблаб пиширилган олма ва 5080 гр қанд);

• тарвузли (1,5-2 кг);

• картошкали (1,5 кг арчилмай қайнатилгани ёки ўтда тоблаб пиширилгани);

• қатиқли (1,2-1,5 л) ва ҳоказо.

Кейин тўшакда ётган барча вақтда қуввати аста-секин пасайтириб борилган хилма-хил овқатлар (2000 ккал атрофида) дан фойдаланилади, ўсимлик сут маҳсулотлари кўпайтирилиб, гўштли маҳсулотлар камайтирилади.

Тўла соғайиб кетиш учун овқатда қуйидагиларга амал қилиниши зарур:

• Натрийни чеклаш (ош тузи): овқат тузсиз пиширилади, барча тузли нарсалар истисно этилади, артериал босим ва шиш лар бўлмаса, овқатга таъм киритиш учун 2-3 гр ош тузи солса бўлади. А Б баланд ва шиш бўлса, ош тузи касаллик бошланишидан ўртача 1-2 ҳафтагача тўла истисно этилади;

• суюқлик ичиш тартибиға риоя қилинганда суюқлик истеъмол қилиш олдинги кунларда ажралиб чиққан пешоб миқдоридан 400-500 мл га ортади.

Сурункали гломерулонефритда овқатланиш касаллик шакли ва босқичларига боғлиқ бўлади. Агар касаллик белгисиз кечса, ўткирлашмаса одатдаги соғломлаштирувчи овқатлардан истеъмол қилинади, фақат туз озроқ солинади (кунига кўпи билан 7-8 гр), оқсил ҳам чекланади, рисоладаги тана вазнининг 1 кг га 0,8 0,85 гр суюқликларни бемалол истеъмол қилавериши мумкин.

Сурункали гломерулонефрит ўткирлашғанда юқорида айтиб ўтилган ўткир гломерулонефрит учун кўрсатилган овқатларга ўтилади.

Буйрак етишмовчилиги ривожланиши пархезда оқсил миқдори ва сифати ўзгаришларини талаб этади. Буйрак етишмовчири лиги даражасига боғлиқ равишда овқатдаги оқсил таркибини тана вазнининг 1 кг ига 0,6 гр гача, кейин 0,4 гр гача ва ундан озга камайтириб борилади.

Энг паст оқсилли парҳезда қолиш узоқлиги (кунига 20 гр оқсил) бемор ҳолатининг яхшиланишига боғлиқ. Муолажа фойдали бўлаётган бўлса, кунига 40 гр оқсилли парҳезга ўтиш мумкин, бунинг орқасида вақти-вақти билан (ҳафтасига 1-3 мартадан) «илонизи» кўринишида оқсили 20 гр бўлган парҳез қўлланади. У ҳам оқсилли парҳез туфайли оқсил етишмовчили ривожланишидан огоҳлантириш учун овқатлар сирасига ўзгартириб бўлмас аминокислота препаратларини қўшиш мумкин.

Буйрак

Ичиладиган дорилар

• Қонда пешоб таркибини камайтирувчи дорилар: Артишок экстракти • Канефрон • Леспенефрил • Хофитол.

• Пешоб ҳайдовчи дорилар: Гидрохлоротиазид • Диакарб

• Спиронолактон • Триампур • Фуросемид.

• Алмаштириб бўлмайдиган аминокислот препаратлари: «Аминес-Н • Кетостерил.

Жарроҳлик муолажаси. Ҳозирги вақтда буйракни алмаштириш қатьий кўрсаткичлар бўйича буйрак етишмовчилигининг терминал босқичларида ўтказилмоқда. Жарроҳлик амалидан

кейин кўчириб қўйилган зонинг битиб кетмаслиги олдини олиш учун барча беморларга иммун таъсирни босувчи препаратлар берилади (Азатиоприн, Имуран, Преднизолон, Циклоспорин, Экорал ва ҳоказо).

Буйрак

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

2 та ўртача катталикдаги нўш пиёз майда қилиб тўғралади, шакар сепилади ва эрталабгача қўйиб қўйилади. Ажралиб чиққан пиёз сувини 1 ошқошиқдан кунда 2 маҳал 1 ой давомида ичилади.

Ертут япроғи 10 гр, қичитқиўт гиёҳи 10 гр, қайин япроғи 20 гр, луб уруғи 50 гр аралаштирилади. Тўплам кукунидан 2 ошқошиғини термосдаги 0,5 л қайнатилган сувга солиб, 1 соат тиндирилади ва илиқ ҳолда бир стакандан овқатдан 20 дақиқа олдин ичилади. Муолажа муддати 3-4 ой, ҳар ой оралиғида 5-7 кундан танаффус қилинади.

Пиелонефрит

Пиелонефрит буйракнинг ўткир ёки сурункали инфекцион шамоллаш касаллиги бўлиб, буйрак тўқимасининг ўзи ва буйрак жоми тизимининг касалланишидир.

Кўзғатувчилар энтерококелар, протей, энтофилококклар, стафилакокклар, ичак таёқчаси ва бошқа патоген микроорганизмлар бўлиб, улар буйракка қон, лимфа, қуйи пешоб йўлларидан келиб қолади. Касалликнинг ривожланиши биринчи навбатда организмнинг умумий ҳолати ва юқумли касалликларга қаршилик кўрсатабилиши (иммунитет)га боғлиқ. Пиелонефрит ривожланишига энг кўп ва тез-тез мойиллик кўрсатадиган омиллар қуйидагилардир.

• қовуқ ва пешоб чиқариш йўлининг шамолланиш касаллиги;

• буйрак тоши касаллиги;

• жинсий йўл билан ўтадиган юқумли касаллик; умумий совуқ қотиш ва ҳоказо.

белгилари Ўткир пиелонефрит

• Белда оғриқ ва (ёки белга туртганда оғриқ хуруши;

• Баланд харорат;

• Тез-тез, қийналиб пешоб чиқариш;

• Пешоб таҳлили чоғида катта миқдордаги лейкоцитлар, бактериялар, оқсиллар борлиги аниқланади. Муқобил муолажа бўлмаганида йирингли септик асоратларининг ривожланиши хавфи бор:

•буйрак йиринглаши (абсцесс); буйрак чипқони; буйрак атрофи (паранефрал) абсцесси. Сурункали пиелонефрит

• Ўткирлашмасдан олдин эрталаблари юз шишади, артерия босими ортади, анемия ҳодисаси юз беради.

• Сурункали пиелонефритнинг ўткирлашуви ўткир пиелонефритга ўхшаш аломатлар билан кечади.

• Сурункали пиелонефрит узоқ вақт давомида ривожланади, вақти-вақти билан хуружлар ва қайтишлар бўлиб туради. Гемодиализ ёки бошқа буйрак кўчиришни талаб этувчи буйрак етишмовчилигининг ривожланиши сурункали пилеонефритнинг энг ёмон асорати ҳисобаланди.

Буйрак

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Касаллик аломатлари ривожланганда текшириш ва муқобил муолажа ўтказиш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширув

Умумий шифокор кўриги ва ташхис қўйиш учун одатдаги таҳлиллар тайинлашдан ташқари буйраклар ҳолатини чуқур тадқиқ қилиш зарур бўлади. Шу мақасадда шифокор текширувнинг қўшимча усулларини тайинлаши мумкин.

•пешобни бактериологик текшириш;

• антибиотикларга таъсирчанликни аниқлаштирувчи тестлар (касаллик сабаби аниқлангандан сўнг);

•рентгенологик тадқиқот (вена ичи урографияси);

•буйракни ультратовушли текшириш;

• амалий буйрак тестлари (кунлик диурез, тугун фильтрацияси тезлиги) ва ҳоказолар.

Муолажа

Ўткир ва сурункали пиелонефритнинг енгил хиллари муолажаси амбулатория тартибида ўтказилиши мумкин. Шифокорлар тўшакдан турмасликни, парҳезга риоя қилишни, суюқликни кўп ичишни тавсия қиладилар, бактерияларга қарши воситалар, спазмолитиклар, фитопрепаратлар тайинлайдилар Пиелонефрит оғир кечса, ёки асоратлари ривожланиб кетса, беморни касалхонага ётқизиш зарур.

Пархез. Ўткир ва сурункали пиелонефрит хуруж қилганда касалликнинг дастлабки икки кунида пишган мевалар, полиз экинлари (тарвуз, қовун, қовоқ), димланган олма, сабзи, лавлаги, карам пюреси истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Эътибор қилинг! Касалликнинг биринчи куниданоқ суюқликни иложи борича кўпроқ (2 ва ундан кўпроқ литр) истеъмол қилиш энг муҳим тадбир ҳисобланади. Суюқликлар қуйи дагилардир: клюква ва брусника шарбати, кўк ва қора чой (суюқроқ қилинг), лимонли ё сутли чой, мева шарбатлари қўшилган чой, томат соки, наъматак ва туршак қайнатмалари, суюқ кисель, ишқорли маъдан суви.

Агар артерия босими жойида бўлса, ош тузини чекламаслик керак!

Касаллик ўткир даврида енгил ҳазм бўладиган маҳсулот ва таомлар тавсия этилади, ичак фаолиятини яхшилаш учун эса сабзавотлар, ҳўл мевалар, қуруқ мевалар ва қатиқли ичимликлар, С, А витаминлари, В гуруҳи витаминларига бой маҳсулотлар ва сервитамин препаратлар истеъмол қилиши бериш мумкин.

Дуккаклилар, бош карам, янги нон, ёғи ажратилмаган сут чекланади. Овқатнинг асосий қисмини ҳарорат тушганда истеъмол қилинади.

Сурункали пиелонефритда касаллик ўткирлашмаса ва мураккаблашмаса, ҳеч қанақа махсус парҳез талаб этилмайди. Шишлар юзага келгудек бўлса, суюқликлар миқдори, ош тузи истеъмоли бироз камайтирилади (агар беморда артериал босим қайд этилган бўлса).

Буйрак

Ичиладиган дорилар

• Антибактериал воситалар (уроантисептиклар): Амоксициллин (Амосин) • Ко-тримоксазол (Бисептол) • Налидикс кислотаси (Неграм) • Нитроксолин (5-НOК) • Нифуртел (Макмирор) • Пефлоксацин (Абактал) • Пипемид кислотаси (Палин, Пимидель) • Фосфомицин (Монурал) • Цефтибутен (Цедекс).

• Спазмолитиклар: Дротаверин (Беспа, Но-шпа, Спазоверин, Спаковин) • Красавка препаратлари (Бускопан, Красавка экстракти) • Папаверин • Спазмоцистенал • Цистенал. • Фитопрепаратлар: Дала артишоки (Хофитол) • Канефрон Н

• Қичитқиўт япроқлари • Кирқбўғим дала ўти • Цистон. Жарроҳлик муолажаси. Ўткир пиелонефрит йирингли-септик асоратлари(обсцесс, буйрак чипқони) ривожланганда мажбурий жарроҳлик амаллари қўлланади. Одатда, жарроҳлик амалида пешоб оқиб чиқиш йўлидаги тўсиқлар олиб ташланади (масалан, пешоб чиқиш йўлидаги тошни олиб ташлаш), буйрак жоми тизимини йирингдан тозалаш (пиело нефростомия) ва ҳоказо.

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Ўткир пиелонефритда ва сурункали пиелонефрит хуруж қилганда Брусника барглари, бўтакўз гули, қичитқиўт гиёҳи, луб дони, туятовон япроғи, ертут япроғи, итбинафша гиёҳи тенг миқдорда олинади. Туйилган гиёҳлардан 10 гр ни 0,5 л қайнатилган сувга солиб, термосда 8 соат дамланади, сузилади. Илиқ ҳолда ярим, чорак стакандан кунда 4 маҳал овқатдан кейин ичилади. Муолажа муддати бир ой, 4 муолажадан кейин 1 ой танаффус қилиб, яна такрорланади.

Кушторон гиёҳи, арча ғуддаси қизилмия илдизпояси, арчагул япроғи, дасторбош гиёҳи, маврак япроғи, оқ ламиум бутаси, сули похоли тенг миқдорда олинади. Тўпламнинг туйилганидан 8 гр ни 250 мл сувда 4 соат дамланади, қайнатилади, қайнаган заҳоти олиб, сувли идишда 10 дақиқа буғлантирилади, иссиқ жойда 1 соат тиндирилади, сузилади. Илиқ ҳолда бир стакандан кунда 4 маҳал овқатдан кейин 20 дақиқа ўтгач ичилади.

Қайин япроғи, қушторон гиёҳи, лабазник гиёҳи, очанбити гиёҳи -тенг миқдорда 10 гр кукуни 400 мл қайнатилган сувга солинади 5 дақиқа қайнатилади, 1 соат тиндирилиб, докада сузилади. Илиқ ҳолда бир стакандан кунда 4 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади. Муддати 11,5 ой. Брусника япроғи, нашвати япроғи, ғозпанжа гиёҳи, петрушка илдизи тенг миқдорда олиниб, 10 гр кукуни 0,5 л қайнатилган сувга солинади, термосда 8 соат тиндирилади, сузилади. Фақат илиқ ҳолда ярим стакандан кунда 4 маҳал овқатдан кейин 1,5 ой мобайнида Қайин япроғи 2 чойқошиғи 1 л қайнатилган сувга солинади, сув ҳамомида 10 дақиқа қайнатилади, сузилади.

Илиқ ҳолда кунда 3 маҳал 1 стакандан овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади. Брусника япроғидан ҳам худди шундай қайнатма қилиб ичса бўлади. Пиелонефрит хуруж қилганда фито муолажани касаллик бутунлай йўқолиб кетмагунча бажариб бориш лозим. Шамоллаш белгилари бутунлай ғойиб бўлганда гиёҳлар билан даволаш муддатлари 1 1,5 ойдан бўлиб, худди шундай муддат танаффус қилинади.

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

(Visited 1 795 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!