БУРЖЛАР НИМА
БУРЖЛАР НИМА Юлдузларни кузатаётганда, улар таниш ҳарф лар, учбурчаклар, квадратлар ҳосил қилишига эътибор берган булсангиз керак. Одамлар қадим замонлардан бери дунёнинг турли бурчакларида шундай юлдузлар туркумини турли номлар билан атаб келишган. «Бурж» араб тилидан таржима қилганда «юлдузлар турку ми» деган маънони англатади.
Буржларнинг номлари бизга қадимги римликлардан етиб келган, улар эса бу номларни юнонлдрдан олишган. Юнонларга эса юлдузлар тўғрисидаги маълумотларнинг бир қисми бобилликлардан ўтган.
Бобилликлар юлдузлар туркумини ҳайвонлар, қироллар, қироличалар ва ривоятлар қаҳрамонлари оти билан аташган. Кейинчалик қадимги юнонлар Бобилда қарор топган номларни Геркулес, Орион, Персей каби ўз қаҳрамонлари номи билан ўзгартиришган. Бунга қадимги римликлар ҳам ўз ҳиссасини қўшишган. Айни пайтда биз ҳам ўша кўҳна номларни ишлатамиз, лекин бу номлар англатган тимсолларни ҳар доим ҳам осонликча тасаввур қила олмаймиз. Масалан, Бургут, Кичик ва Катта Айиқ ҳамда Мезон буржлари ўз номларига унчалик мос келмайди.
Машҳур мунажжим Птолемей, тахминан, мелодий 150 йили ўзига маълум бўлган 48 та буржнинг рўйхатини тузган. Бу рўйхатга юлдузли осмондаги буржларнинг барчаси ҳам кирмаган, кўпчилик буржлар тушиб қолган. Шунинг учун ҳам олимлар кейинчалик Птолемей тузган рўйхатга қўшимчалар киритиб, уни кен- гайтиришган. Кейинчалик кашф этилган буржларга илмий асбоблар номи берилган: Секстант, Компас, Микроскоп сингари. Бугунги кунда фанга 88 та бурж маълум.
Бурж осмоннинг маълум бир қисмини эгаллайди. Бунинг маъноси шуки, ҳар бир юлдуз, Америка Қўшма Штатларидаги маълум бир штатда жойлашган шаҳар каби; муайян буржда қўним топган. Бир вақтлар буржлар чегараси доимий бўлмаган ва синиқ ҳолда бўЗфган. Мунажжимлар 1928 йили буржлар чегараей тўғри чизиқдан иборат бўлиши учун уларни тўғ^илаш- га қарор қилишди.
БУРЖЛАРНИНГ НОМИ ҚАЙДАН ПАЙДО БОЛГАН
Турли халқларнинг астрономияга оид билим- ларини ўрганиб ва ўзаро таққослаб кўраётганда биз осмонга гўё уларнинг кўзи билан қараётгандай бўламиз. Ва аста-секин улар қандай ўйлагани, дунёни қандай тасаввур қилгани, қандай кун кечиргани, нимага эътиқод қилгани ва нимани қадрлаганини тушуна бошлаймиз. Қадимги Миср астрономия ватани ҳисобланади. Қадимги мисрликлар Нилнинг суви тошишини тонг отар пайтидаги энг ёрқин юлдуз — Сириуснинг чиқиши билан боглашган. Осмон жисмлари ҳаракатини кузатиш астрономия соҳасйдаги билимларга асос бўлди ва календарь тузишга ёрдам берди. Олимларнинг тахминича, илк календарь Қадимги Мисрда бундан 6000 йил мукаддам яратилган. Унда ҳисоб-китоблар ҳозиргидай ҳафталар билан эмас, ўн кунликлар билан юритилган ва йилнинг охирида яна беш кун қўшилган. Мисрликлар календарь тузаётиб, буржларни худолар, ҳайвонлар, нарсалар билан тасвирлашган, юлдузлар эса, бор-йўғи, «астрономии фон (орқа план)» бўлиб хизмат қилган.