- Бурун битиши — сабаблари, белгилари, асоратлари, ташхислаш, даволаш усуллари
- Катталарда бурун битиши сабаблари
- Сурункали бурун битиши сабаблари
- Ҳомиладорлик даврида бурун битиши
- Болаларда
- Бурун тўсиғи патологияси
- Атроф муҳит ҳолати
- Бурун битишининг умумий сабаблари
- Бурун ва параназал бўшлиқларининг тузилиши
- Шиллиқ қаватнинг шишиши
- Бурундаги шиллиқ
- Бурун бўшлиғида ёт жисмлар
- Бурун битиши ва касалликнинг аломатлари
- Буруннинг шиллиқ билан тиқилиши
- Бурун битиши ва йўтал
- Бурун битиши ва оғриқ
- Аллергия туфайли бурун битиши
- Кўринарли сабабсиз бурун битиши
- Тумовсиз бурун битиши: даволаш
- Бурун битиши асоратлари ва оқибатлари
- Бурун битишини даволаш
- Тумов ва бурун битишга қарши воситалар
- Бурун битишида махсус томчилар
- Физиотерапевтик муолажалар
- Бурун битишини жарроҳлик ёрдамида даволаш
- Бурун битишига қарши уй шароитида тайёрланадиган воситалар
- Ўсимлик асосли рецептлар
Бурун битиши — сабаблари, белгилари, асоратлари, ташхислаш, даволаш усуллари
Бурун битиши — респиратор (нафас йўллари) инфекциянинг одатий ҳамроҳи ҳисобланади, бироқ дунё аҳолисининг 90 фоизидан кўпроғи бу муаммо билан фақатгина шамоллаш ва грипп орқали таниш емас. Бурундан нафас олишнинг қийинлашиши вақти-вақти билан бошқа омиллар — аллергия, замбуруғ кабилар туфайли юзага келади. Шу билан бирга, вазият идиопатик, яъни унинг сабаби аниқланмаган бўлиши ҳам мумкин. Нима учун нафас олиш билан муаммолар юзага келади ва сурункали бурун битишига қарси қандай курашиш мумкин, қуйида батафсил.
Катталарда бурун битиши сабаблари
Катталар болаларга нисбатан камроқ шамоллашади, бироқ айни пайтда бурун битиши уларни йетарлича мунтазам равишда безовта қилади. Бурундан нафас олиш қийинлигининг сабаблари кўпинча қуйидагилардир:
- Аллергия.
- Ўтказиб юборилган инфекцион жараёнлар (бу ҳолда, сурункали бурун битиши кузатилиши мумкин).
- Яшаш жойидаги ёмон екология, ҳавонинг ифлосланиши.
- Чекиш. Ушбу зарарли одат билан одатда йўтални боғлашади, лекин у тез-тез бурун йўлларининг ҳолатига ҳам таъсир қилади. Айниқса, пассив чекиш хавфлидир.
- Таомномада зираворлар, аччиқ овқатларнинг кўплиги.
Екологик омиллар ҳам вақтинчалик бурун битиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Масалан, кўпинча организм совуқ ҳарорат ёки унинг кескин тушиб кетишига шу тариқа жавоб қайтаради, совуқдан иссиқ хонага кирганда ҳам нафас олиш қийинлашиши мумкин.
Сурункали бурун битиши сабаблари
Енг кўп муаммони сурункали бурун битиши чақиради, у беморга йиллар давомида ноқулайлик йетказиши мумкин. Оториноларингологлар ушбу ҳолатнинг бир нечта турини ажратишади:
- Гипертрофик ринит. Бурун шиллиқ қаватининг ҳаддан ортиқча ўсиши аниқланганда ташхисланади. Бундай ҳолда бу нафас олишда қийинлиги сабаби тўқима ҳисобланади. Бурун шиллиқ қаватининг гипертрофияси доимий тумов, шунингдек бурун томчиларидан нотўғри фойдаланиш туфайли содир бўлиши мумкин.
- Атрофик ринит. Аксинча, шиллиқ қаватнинг юпқалашиши билан тавсифланади, шу туфайли бурунда доимо қуриб қолган шиллиқ бўлади ва у нормал ҳаво оқимига тўсқинлик қилади. Кўпинча бу ҳолда бурун битиши оғриқ билан бирга кечади. Касаллик зарарли ишлаб чиқариш соҳасида ишлайдиган одамлар учун характерлидир.
Ушбу ташхислар — шиллиқ қаватнинг патологик ҳолатидир. Бироқ, доимий бурун битиши бутунлай даволанмаган инфекциялар натижасида пайдо бўлиши ҳам мумкин, бу айниқса катта ёшли беморлар учун хосдир.
Йетарлича бурундан нафас олмаслик ҳаёт сифатига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин — инсон бош оғриғи, чарчоқ, шиллиқ қаватнинг қўзғалиши, ҳид билишнинг ёмонлашиши, уйқусизликдан азият чекиши мумкин. Шунинг учун, сурункали тумовда шифокорга мурожаат қилиб, буруннинг битишига сабабчи бўлган омилни аниқлаш керак.
Ҳомиладорлик даврида бурун битиши
Ҳомиладорлик даврида иммунитет заифлашади, шунинг учун бу даврда аёлларда ЎРВИ еҳтимоли жуда юқори бўлади. Нафас олиш қийинлигининг асосий сабаблари бу ҳолда шамоллаш ҳисобланади.
Шунга қарамай, статистика маълумотларига кўра, ҳомиладор аёлларнинг 30 фоизида тумов ёки респиратор инфекцияларсиз ҳам бурун битиши кузатилиши мумкин. Унинг сабаблари кўпинча аллергенлар ва шиллиқ қаватдаги томирлар фаолиятининг бузилиши ҳисобланади. Гормонлар таъсири остида бурун ён бўшлиқларида сурункали шиш билан кечадиган вазомотор ринит пайдо бўлиши мумкин, шунинг учун ҳомиладорлик даврида бурун битиши кўпинча организмнинг гормонал ўзгаришлари билан боғлиқ бўлади. Ушбу тумовни даволаш фақат симптоматик бўлиши мумкин, масалан, томир торайтирувчи воситаларни қўллаш. Бироқ, улар еҳтиёткорлик билан ва шифокор назорати остида қўлланилиши керак, чунки меъёрдан ошиб кетиши натижасида медикаментоз ринит — буруннинг томир торайтирувчи томчилар туфайли битиши ривожланиши мумкин.
Тумовнинг олдини олиш учун тоза ҳавода кўпроқ вақт ўтказиш, кўпроқ суюқлик ичиш ва кучли ҳидли косметика маҳсулотларидан воз кечиш керак, чунки ҳомиладорлик пайтида аллергия ривожланиши хавфи ортади.
Болаларда
Чақалоқларда бурун битиб қолиши уларнинг туғилишиданоқ юзага келиши мумкин. Шуниси еътиборга лойиқки, чақалоқ ҳаётининг биринчи ойларида инфекциялар еҳтимоли жуда паст бўлади, чунки унинг организмини онадан ўтган антитаналар ҳимоя қилади. Шунинг учун, бу даврда бурун битиши сабаблари бошқа жойдан излаш керак.
- Болалар организми атроф-муҳит омилларга айниқса сезгир. Мисол учун, қуруқ ва иссиқ ҳаво тезда шиллиқнинг қуюқлашишига олиб келиши мумкин. Боланинг нафас йўллари тор бўлганлиги учун шиллиқ уларни тезда тўсиб қўяди.
- Бола организми совуқ муҳитга кўп шиллиқ ажратиш билан жавоб қайтариши мумкин. Шу боис, совуқ кунларда сайр қилишда кузатиладиган бурун битиши чақалоқ шамоллашинингбошланиши деб талқин қилинмаслиги керак.
- Болада бурун битиши кўпинчанинг аллергиянинг намоён бўлиши ҳисобади. Бунда, катталардан фарқли ўлароқ, болаларда бундай белгилар контактли дерматит ва озиқ-овқат аллергияси учун характерлидир.
- Аденоидлар. Бурун-ҳалқум деворининг орқасида жойлашган ҳалқум бодомсимон безларининг ўсиши ҳам болаларнинг нафас олишига таъсир қилади. Бу ҳолда ота-оналар бурун сабабсиз битмоқда деб ҳисоблашади. Аденоиди бўлган беморлар оғиздан нафас олишлари, овознинг бўғилганлиги, тез-тез ЎРВИ`га чалиниши характерлидир.
Инфекцион ринит бўлса, даволашни ўз вақтида бошлаш жуда муҳимдир, чунки зарурий терапия бўлмаган ҳолда, бурунда шиллиқ тезда тўпланиб қолади. Бу асоратларни келтириб чиқариши мумкин, чунки «тўлиб» қолган бурунда бактериялар осонроқ кўпаяди. Даволаш учун халқ табобати воситалари ҳам мос келади — ингалайтисялар, бурунни чайиш, ўсимлик дамламаларини қабул қилиш. Болаларда тумовни даволашнинг асосий усулларидан бири — кўп миқдорда суюқлик ичишини таъминлашдир. Бу шиллиқни қуюқлашмаслиги, осонликча бурундан чиқиши учун керак. Бурун битиши иситма билан кечадиган бўлса, суюқлик ичиш айниқса муҳимдир, чунки бу ҳолатда организм кўп суюқлик йўқотади.
Бурун тўсиғи патологияси
Болаликда бурун тўсиғининг туғма аномалиялари кузатилиши мумкин, бу еса нафас олишнинг қийинлишувига олиб келади. Статистикага кўра, дунё аҳолисининг қарийб 68 фоизи бу муаммодан азият чекади. Шу билан бирга, болада бурун тўсиғининг қийшайиши аниқланиши кардинал даволаш усулларини танлаш учун сабаб бўлмаслиги керак. Гап шундаки, одамларнинг кўпчилигида бурун табиий ассиметрияга ега бўлиб, кейинчалик бу уларга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди.
Шунинг учун, агар болада бурун битиши туғма аномалиялар туфайли келиб чиққан бўлса, нафас олишга тўсқинлик қилувчи бошқа сабаблар: аллергенлар, салбий атроф-муҳит шароитлари, организмнинг сувсизланиши ва бошқа сабабларни бартараф етиш керак. Муаммо қийинчилик туъгдиришда давом еца, тўсиқни жарроҳлик йўли билан тўғрилаш талаб етилиши мумкин.
Атроф муҳит ҳолати
Боланинг бурни битиши кўпинча атроф-муҳит шароитлари билан ҳам боғлиқ бўлади. Ҳатто инфекцион касалликларда ҳам улар аломатлар намоён бўлишида, тумов кечишининг жиддийлигида, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ривожланишида муҳим рол ўйнайди.
Бурундан нафас олишга қуйидагилар салбий таъсир қилади:
- Жуда иссиқ ҳаво. Болалар хонаси учун ҳарорат меъёри — 18-21 °C;
- Қуруқ ҳаво. Ҳавонинг нисбий намлиги 60-70% бўлиши керак.
- Чанг. Чақалоқлар хонасини ҳар куни нам тозалаш тавсия етилади. Бола хонасида чанг тўпловчилар — юмшоқ ўйинчоқлар, гиламлар ва ҳоказоларни олиб ташлаш керак. Бундай нарсалар респиратор касалликлар вақтида ҳам хонадан чиқариб турилади. Хонада тез-тез ҳаво алмаштириш, об-ҳаво илиқ бўлганда ойналарни очиб туриш керак.
- Шиллиқ қаватни таъсирлантирувчи моддалар. Масалан кундалик кимёвий тозалагичлар. Шу сабабли хонани тозалашда фақат сувнинг ўзидан фойдаланиш тавсия етилади. Чойшаблар ва кийимларни ювишда гипоаллерген воситалардан фойдаланиш ўринли бўлади.
- Тамаки тутуни. Пассив чекиш барча нафас аъзоларига салбий таъсир кўрсатади, тумов ва бурун битиши — фақат дастлабки аломатлар. Доимий равишда тамаки тутунининг ўпкага кириши оқибатларидан бири бронхиал астмабўлиши мумкин.
- Аллергенлар. Гуллар чанги, ҳайвон туклари ва бошқалар ҳам бурун битишига сабаб бўлиши мумкин. Агар болада поллиноз мавжуд бўлса, аллерген гуллаши даврида қуруқ об-ҳаво шароитида хонада ҳаво алмаштириш тавсия етилмайди. Бундай ҳолатда махсус филтрли кондиционер ўрнатиш яхшироқ.
Бурун битишининг умумий сабаблари
Бурун бўшлиғи бутун калла суяги юз қисмининг жуда катта қисмини егаллайди, катталарда унинг ҳажми 200-300 мл гача етади. Бундан ташқари, суяклар яқинида қўшимча бўшлиқлар — синуслар (бурун ён, фронтал, етмоид) мавжуд. Уларнинг яллиғланиши ҳам буруннинг битиб қолишига таъсир қилиши мумкин.
Бурун ва параназал бўшлиқларининг тузилиши
Бурундан нафас олишнинг муҳим шартлари бурун тўсиғининг тўғрилигидир. У икки қисмдан иборат: ҳаракатчан (тоғай) ва ҳаракациз (суяк). Ҳар қандай қисмнинг қийшайиши нафас олишнинг қийинлашишига олиб келиши мумкин. Нормада, деярли ҳар бир кишининг бурун тўсиғи буруннинг қоқ марказида бўлмайди. Бироқ, агар қийшайганлиги жуда кучли ифодаланган бўлса, у синусларнинг фаолиятига таъсир қилади, бу улардаги димланишларга олиб келиши мумкин ва мос равишда буруннинг доимий битишига сабаб бўлади.
Ушбу ҳолатнинг ўзига хос белгилари:
- Сурункали тумов.
- Бир бурун тешигининг доимий битганлиги.
- Буруннинг қуруқлиги.
- Бош оғриғи.
- Ҳид билиш ҳисси билан боғлиқ муаммолар.
- Бурун қонаши.
- Хуррак, апное.
Кўпинча бурун тўсиғининг қийшайганлигини қуролланмаган кўз билан ҳам кўриш мумкин — бурун чизиғининг бир томонга егилганлиги ёки бурунга ёндан қаралганда егриликлар аниқланиши мумкин. Тўғри ташхис қўйиш шифокор томонидан амалга оширилади, у текширув ва рентгенограммалар асосида хулоса қилади. Бурун тўсиғининг қийшиқлиги сабаби жароҳатлар, бурун йўлларида ёт жисмлар ёки полиплар мавжудлиги, шунингдек, ирсий хусусиятга ега бўлиши мумкин.
Шиллиқ қаватнинг шишиши
Сурункали бурун битиши кўпинча вазомотор ринит — шиллиқ қаватлардаги томирларнинг доимий кенгайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу тарзда организм жуда қуруқ ҳаво, аллергенларнинг мавжудлиги, ифлосланган ёки чанг ҳаво, вирус ва бактерияларнинг бурун йўлларига киришига нисбатан жавоб қайтариши мумкин. Баъзи ҳолларда бурун шиллиқ қаватнинг шишиши стресс, ҳомиладорлик ёки ҳайз пайтида гормонал ўзгаришларнинг натижаси бўлиши мумкин.
Вазомотор ринитнинг бурун битиши билан бирга кечадиган характерли белгилари:
- Ҳид билишни йўқотиш.
- Буруниннг қуруқлиги.
- Оғиздан нафас олиш.
- Кўз ёшланиши, акса уриш ва ҳоказо.
Агар вазият сурункали бўлса, шамоллашдан кейин ўтиб кетмаса, ЛОР`га мурожаат қилиш керак.
Бурундаги шиллиқ
Буруннинг битиши шунингдек ортиқча шиллиқ ҳосил бўлиши туфайли кузатилиши ҳам мумкин. Одатда, буруннинг синуслари доимо намланиб туради, уларда кам миқдордаги шиллиқ бўлади. Айнан шу шиллиқ ўпкага кетаётган ҳаводаги патогенлар, чанг зарралари, аллергенлар ва бошқаларни ушлаб қолишга ёрдам беради. Оз миқдордаги шиллиқ нафас олишига тўсқинлик қилмайди, аммо баъзи сабабларга кўра гиперсекреция кузатилса, ажралмалар бурун йўлларини бутунлай тўсиб қўйиши мумкин.
Буруннинг шиллиқ билан тиқилиб қолишининг енг кенг тарқалган сабаби, нафас олиш тизимининг вирусли ва бактериал касалликларидир. Вирусли касалликларда шиллиқ шаффоф бўлади, иккинчисида еса яшил рангга кўриб, унда қон киритмалари мавжуд бўлиши мумкин.
Шиллиқ қават ташқи таъсирга нисбатан ҳам гиперсекреция билан жавоб бериши мумкин:
- Ифлосланган ҳаво (чанг, чиқинди газлар, тамаки тутуни).
- Ўсимлик чанги, ҳайвонларнинг жуни, қушларнинг пати ва бошқалар.
- Ҳарорат ўзгариши ёки совуқ.
- Стресс.
Агар бурун битишининг сабаби шиллиқ бўлса, уни қуюқлашишига йўл қўймаслик жуда муҳим аҳамиятга ега. Димланишлар бактериал ва замбуруғли инфекцияларининг ривожланишига олиб келиши ва бу жараён пешона ва бурун ён синусларига тарқалиши мумкин. Бу еса жиддий синусит, хусусан гайморит ривожланиши демакдир. Шиллиқ реологиясини яхшилаш учун кўп суюқлик ичиш, нафас олинаётган ҳавони намлаш, бурунни ювиш мумкин.
Бурун бўшлиғида ёт жисмлар
Чақалоқлар ва гўдакларда бурун унинг йўлларига ёт жисмлар — кичик тангачалар, тугмалар, ўйинчоқларнинг кичик елементлари, нўхат, ёнғоқ, озиқ-овқат зарралари ва бошқа нарсалар кириб қолиши туфайли битиши мумкин.
Ушбу ҳолатнинг белгилари:
- Ўткир ривожланиш — буруннинг тўлиқ битиши бир неча дақиқа ичида содир бўлади.
- Муаммо фақат бир бурун тешигида пайдо бўлади.
- Оғриқ қайд қилиниши мумкин.
- Акса уриш, кўзларнинг ёшланиши аниқланади.
- Ёт жисм узоқ муддат сақланса — йирингли ажралмалар, буруннинг шишиши, бурун атрофидаги терининг қўзғалганлик хусусияти кузатилади.
Бундай ҳолатларда ёт жисмни чиқариб олиш фақат шифокор томонидан амалга оширилиши мумкин, чунки бурунни мустақил тозалашга уриниш вақтида унинг шиллиқ қаватига шикаст йетказиш ёки ёт жисмни янада чуқурроқ итариб юбориш мумкин.
Неоплазмалар (ўсмалар) ёки полиплар ҳам бурун йўлларини тўсиб қўйиши мумкин. Бундай ҳолда аломатлар ўхшаш бўлади, лекин буруннинг битиши аста-секин ривожланади.
Бурун битиши ва касалликнинг аломатлари
Бурун битиши турли етиологияга ега бўлиши мумкин, шунинг учун терапия тури фақат қўшимча аломатлар ва текширув натижаларини ўрганиш асосида танланади.
Буруннинг шиллиқ билан тиқилиши
Юқорида айтилганидек, бу ҳолат вирусли ва бактериал инфекцияларда кузатилиши мумкин. Бу ҳолда тегишли вирусга қарши препаратлар, симптоматик терапия ёки антибиотиклар танланади.
Агар бунинг сабаби аллергия бўладиган бўлса, у ҳолда акса уриш, қичиш ва бошқа белгилар ҳамроҳлик қилиши мумкин.
Бурун битиши ва йўтал
Ушбу белгилар қуйидаги касалликлар учун хосдир:
Ангинада еса йўтал бўлсада, бурун битиши қайқ қилинмайди.
Бу белгиларнинг комбинацияси шиллиқ қаватларнинг кимёвий куйиши учун ҳам хосдир, масалан, кундалик гигиеник маҳсулотларнинг нафас йўлларига кириш оқибатида. Бироқ, ушбу ташхисда бурундан шиллиқ ажралиши кузатилмайди. Жиддий ҳолларда кишининг нафас олиши қийинлашиши мумкин, ҳатто оғиз орқали ҳам.
Бурун битиши ва оғриқ
Баъзида буруннинг битишига бошнинг олд қисмида, кўз остида (бурун ён синуслари ҳудудида) локализацияли оғриқ ҳамроҳлик қилади, оғриқ юқори ва пастки жаққа тарқалиши мумкин. Ушбу аломатлар синуситнинг енг кўзга кўринган белгиларидан бири — бу пешона ва бурун ён бўшлиқларининг яллиғланишига хос. Бундан ташқари, касаллик яшил ёки сариқ рангли шиллиқ ажралиши билан бирга кечади, аммо йўтал бўлмаслиги ҳам мумкин.
Синусларнинг шикастланишида оғриқлар ўтмас, йетарлича кучли бўлади ва сезиларли ноқулайлик туғдиради. Қуйидаги белгилар кузатилиши мумкин:
- Еътиборнинг пасайиши.
- Уйқучанлик.
- Кўз олмаларида оғриқ.
- Ютинишда қулоқда безовталик пайдо бўлиши.
- Одам оғзини доим очиқ тутиши, чунки бурун битиши нафас олишга тўсқинлик қилади.
Локализацияли оғриқлар, шунингдек, бурунга ёт жисмлар кирганида ҳам пайдо бўлиши мумкин, бунда аломатлар дарҳол пайдо бўлади — битта буруннинг ўтказмаслиги, шиллиқ қаватнинг шишиши ва ҳоказо. Ўсмаларда еса шунга ўхшаш аломатлар вақти-вақти билан кузатилиб туради, улар аста-секин ривожланади.
Аллергия туфайли бурун битиши
Аллергияларда бурун битиши белгилари аллерген билан алоқа қилиш давомийлигига ва унга нисбатан индивидуал сезувчанликка боғлиқ. Аксарият ҳолларда бу аломат фақат ноқулайликларга олиб келади ва хавфли ҳисобланмайди. Бироқ камдан-кам ҳолларда аллергия шиллиқ пардаларнинг шишиб кетишига ва нафас олиш йўлларининг тўлиқ блокланишига олиб келиши мумкин (Квинки шиши).
Қоида тариқасида, аллергияси бўлган беморлар аллерген билан тўқнаш келганида бурун битиши кескин ривожланди ва қуйидаги белгилар билан бирга намоён бўлади:
- Кўзларда қичиш, шиш.
- Кучли кўз ёшланиши.
- Акса уриш, томоқнинг қичиши.
- Бурунда кучли қичиш.
- Бурундан шаффоф шиллиқ ажралиши.
- Юз терисининг қичиши.
Бу белгилар поллиноз учун айниқса характерлидир. Аллергияда бурун кучли шишиш туфайли битиб қолади. Аллергия бўлганда, биринчи навбатда шифокорга учраб, аллергенни аниқлаш керак. Натижаларга қараб, шифокор у ёки бу дори воситасини буюради.
Кўринарли сабабсиз бурун битиши
Баъзи ҳолларда беморлар тумов бўлмаса-да, бурун битиши натижасида нафас олишнинг қийинлашувидан шикоят қилишади. Бироқ, бундай ҳолат тушунарли сабабга ега ва кўпинча вақтинчалик муаммолар билан емас, балки ЛОР аъзоларининг жиддий касалликлари билан боғлиқ бўлади.
Тумовсиз бурун битиши: даволаш
Тумовсиз бурун битиши ҳам даволашни талаб қилади. Бироқ, даволаш услубини тўлиқ текширувлардан ўтгач ва ташхис аниқ бўлганидан кейин танлаш керак.
Агар бурун вақти-вақти билан, масалан ерталаб, тунда, муайян хонада бўлганда битадиган бўлса, еҳтимол унинг сабаби қуруқ ҳаво ёки аллергик реакция бўлиши мумкин. Бундай ҳолда, муаммони ҳал қилиш учун шароитни ўзгартириш талаб етилади. Масалан:
- Ётоқ хонасида ёки болалар хонасида ҳаво намлантиргичларини ишлатиш.
- Чанг йиғувчилар сонини камайтириш. Масалан, болалар хонасида оддий гиламни махсус резина гиламга алмаштириш мумкин. У оддий гилам каби иссиқлик изоляциясини таъминлайди ва шу билан бирга чанг тўпламайди ва чанг каналари кўпаядиган жойга айланмайди.
- Аллергенларни текшириш. Хонада ароматик лампалар, баъзи ўсимлик турлари ва ҳатто янги мебел ҳам аллергия чақириши мумкин. Уларни аниқлаб, хонадан чиқариб қўйган маъқул.
Бурун битиши асоратлари ва оқибатлари
Ўпкага ҳаво оғзидан емас, балки бурун орқали кириши керак. Бурун йўлларида ҳаво керакли ҳароратгача иситилади, намлантирилади, патогенлар ва чанг зарраларидан тозаланади. Бундан ташқари, бурундан нафас олиш ўпканинг тўлиқ кенгайишига сабаб бўлади, чунки оғиз орқали нафас олаётгандан кўра, бурун орқали нафас олишда кўкрак қафаси кўпроқ куч ишлатади. Бу ўпканинг тўлиқ ҳажмини ишлатиш ва бир нафасда қонни кўп миқдорда кислород билан тўйинтириш имконини беради. Гипоксиянинг бундай профилактикаси ҳомиладорликда айниқса муҳимдир, чунки кислород йетишмаслиги ҳомиланинг ривожланиши ва онанинг юракги билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, бурун битиши организм фаолиятида қуйидагича бузилишларга олиб келиши мумкин:
- Юз соҳасида қон айланишининг заифлашиши.
- Тишловнинг нотўғрилиги.
- Хуррак.
- Бактериал синусит: гайморит, фронтит, сфеноидит, етмоидит.
- Отит (қулоқнинг яллиғланиши).
- Полипоз синусит (бурун шиллиқ қавати тўқималарининг патологик ўсиши).
Агар даволашга киришилмаса, барча касалликлар сурункали шаклга ўтиб, тез-тез хуруж қила бошлайди.
Бурун битишини даволаш
Бурун битишининг ҳар қандай шакли даволашни талаб қилади, чунки бу хавфли асоратларга олиб келиши мумкин. Даволаш тури бурун йўлларининг тўсилиши сабабига боғлиқ. Баъзи ҳолларда хонадаги шароитни ўзгартириш йетарли бўлади, бошқа ҳолларда жиддий жарроҳлик аралашуви талаб етилади.
Тумов ва бурун битишга қарши воситалар
Агар муаммо сурункали табиатга ега бўлса, тегишли воситалар фақат ташхисга мувофиқ шифокор томонидан танланиши керак. Бурун йўлларининг тўсилиб қолишида ишлатиладиган препаратлар орасида қуйидагилар мавжуд:
- Бурун учун томчилар. Симптоматик терапия сифатида ёрдам беради. Улар маҳаллий таъсирга ега бўлиб, комплекс терапия елементи сифатида фойдаланиш мумкин.
- Антигистаминлар. Улар бурун битиши аллергия туфайли юзага келган тақдирда белгиланади.
- Ингалайторлар. Улар доривор воситани кичик зарраларга бўлиб беради ва шу сабабли таъсир қилувчи модда нафас йўлларининг керакли жойигача йетиб боради.
Бурун битишида махсус томчилар
Улар қуйидаги ҳолатларда ишлатилиши мумкин:
- ЎРВИ, грипп.
- Бактериал инфекциялар.
- Сурункали бурун битиши.
- Буруннинг қуруқлиги, шиллиқ пардаларнинг ортиқча қуриши.
- Респиратор инфекцияларини олдини олиш.
- Аллергия.
Касалликнинг турига қараб, турли томчилар танланиши мумкин, шунинг учун уларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан ташхиснинг тўғрилигига боғлиқ.
Томир торайтирувчи томчилар — енг машҳур воситалардан бири. Дори воситаларининг таъсири вақтинчадир (3 дан 12 соатгача). Улар орасида енг кенг тарқалганлари қуйидагилар:
- Ксилометазолин: Риномарис, Риностоп, Тизин.
- Назолин: Нафтизин, Санорин, Нафазолин.
- Оксиметазолин: Називин, Назол, Нокспрей.
Уларни еҳтиёткорлик билан қўллаш, дозировкани оширмаслик ва 7-10 кундан ортиқ вақт давомида ишлатмаслик керак. Шу сабабли улар сурункали жараёнларни даволаш учун мос келмайди. Бунинг сабаби шундаки, томчиларнинг ўзи ҳам кўп қўлланилганда бурун шишини чақириши мумкин.
Намлантирувчи воситалар бурун йўлларининг қуруқлигини бартараф етиш ва томир торайтирувчи моддалардан кейин комплекс даволаш учун ишлатилади. Уларнинг аксарияти денгиз тузи сақловчи еритмалар бўлиб, бундай воситалар деярли ҳеч қандай чекловларсиз ишлатилиши мумкин. Уларга қуйидагилар намуна бўлади:
- АкваМарис.
- Аквалоре.
- Физиомер.
Ушбу дори-дармонларни уй шароитида физеритма ёки тузлар еритмаси билан алмаштириш мумкин. Бундан ташқари, ефир мойлари ва доривор гиёҳлар асосида тайёрланган воситалар ҳам мавжуд.
Физиотерапевтик муолажалар
Физиотерапия хонаси шароитида беморлар синусларни қиздириш ёки УФ нурлантириш курсларини олишлари мумкин. Қисқа тўлқинли ултрабинафша нурлари қон айланишини рағбатлантиради ва шишни камайтиради, шунингдек патогенларга қарши таъсир қилиши мумкин. Иситиш еса тўпланиб қолган шиллиқни суюлтириш, қон айланишини яхшилаш имконини беради. Бурун битиши муолажа давомидаёқ баратараф бўлади, агар комплекс терапия қўлланса, натижалар узоқ вақт сақланиб туради.
Нуқтали массаж ҳам ушбу ҳолатда ёрдам бериши мумкин, айниқса бурун шиш ёки шиллиқ тўпланиши натижасида битиб қолган бўлса. Муолажани уй шароитида ҳам бажариш мумкин — навбати билан чакка, бурун қанотлари (учидан бурун ён бўшлиқларига қадар), юқори лаб ва бурун орасидаги нуқтани уқалаш керак. Қошлар устини узоқ босиб туриш ҳам қон айланишини яхшилайди.
Бурун битишини жарроҳлик ёрдамида даволаш
Агар беморда бурун тўсиғининг жиддий қийшайиши бўлса, полиплар ёки ўсмалар аниқланса, жарроҳлик аралашуви талаб етилади.
Аксарият операциялар — ендоскопик муолажалардир. Бу — оператися бурун бўшлиғига махсус ендоскоп киритиш ёрдамида минимал инвазив усул билан амалга оширилишини англатади. Бурунга ёт жисмлар кириб қолганда ҳам бу турдаги аралашув амалга оширилиши мумкин.
Бурун тўсиғини тўғрилаш учун ринопластика амалга оширилади, бунда суяк ва тоғайлар коррекция қилинади. Операция умумий оғриқсизлантириш остида амалга оширилади ва беморнинг реабилитацияси учун вақт талаб етади.
Бурун битишига қарши уй шароитида тайёрланадиган воситалар
Бу муаммо қадимдан маълумлиги сабабли, уни халқона табобат ёрдамида бартараф етиш усуллари ҳам маълум. Бунинг учун асосан фито- ва ароматерапия ишлатилади. Доривор ўтлар ва ефир мойлари шишни бартараф етиш ва шиллиқ реологиясини яхшилаш имконини беради. Шу билан бирга, муолажага еҳтиёткорлик билан ёндашиш қилиш керак, чунки табиий воситаларнинг компонентларига аллергия мавжуд бўлиши мумкин. Шунинг учун фойдаланишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш ва барча ефир мойларини текшириб кўриш керак, масалан, тирсакка озгина суртиб кўриш орқали.
Ўсимлик асосли рецептлар
Доривор ўсимликлар орасида, бурун битишига қаши енг машҳур рецептлар қуйидагилардир:
- Каланхое ва алое шарбати. Шамоллашда бурунга томизиш учун ишлатилади. Таъсири организмнинг ўзига хос хусусиятларига жуда боғлиқ, хусусан, каланхое шарбати аллергик ринит хуружларига олиб келиши мумкин.
- Занжабил. Ичимликка қўшимча, бурунга томизиш, шунингдек ингаляциялар учун ишлатилади. Ичга қабул қилишда қон айланишини яхшилайди, иситади, иммун тизимини мустаҳкамлайди ва инфекцияларга қарши курашишда ёрдам беради. Бурунга томизишда қисқа муддатга шишни бартараф қилади. Қон босими юқори бўлган беморлар еҳтиёткорлик билан қўллашлари керак.
- Лимон. Ичимлик учун ишлатилади, нафас олиш фаолиятини рағбатлантиради.
- Лавлаги. Унинг шарбатину бурунга томизиш шиллиқ тўпланиб қолишига қарши ёрдам беради.
- Пиёз шарбати. У ҳам бурунга томизиш учун ишлатилади, аммо шарбатини сув билан аралаштириб олиш керак, акс ҳолда кучли ачишиш ва шиллиқ қаватнинг куйишига сабаб бўлади.
- Мойчечак дамламаси. Иссиқ компресслар ва бурунга томизиш учун ишлатилади.