BURJLAR HAQIDA

BURJLAR HAQIDA

BURJLAR HAQIDA  Буржлар ҳаракати 21 мартдан бошланади. 21 март – баҳорги тенг кунлик ҳисобланади. 23 сентябрь эса кузги тенгкунлик саналади. Йилнинг ушбу кунларида кун ва тун вақти тенгдир. 22 июнь эса йилнинг энг узун куни ва туннинг энг қисқа даври бўлиб, Қуёшнинг курраи заминимизга нисбатан Тутиши юқори бўлади. Йилнинг 22 декабрида эса аксинча, куннинг энг қисқа ва туннинг энг уз}ш даври бўлади.

 

Эътибор берилса, 21 март, 22 июнь, 23 сентябрь, 22 декабрь йилнинг тўрт фаслида жойлашган. Буржларнинг ҳаракати ҳам ана шу фасллар бўйлаб тақсимланган. Ҳамал, Савр, Жавзо буржлари баҳор фаслига; Саратон, Асад, Сумбула – ёз фаслига; Ме- зон, Ақраб, Қавс – куз фаслига; Така, Далв ва Ҳут буржлари эса қиш фаслига тўғри келади.

 

Ҳар бир бурж 30 қундан иборат. Шу аснода буржлар сайёрамизнинг бир йиллик ҳаракати давомидаги 12 самовий қисмдан иборатдир. Булар: Қўй, Бузоқ, Эгизаклар, Қисқичбақа, Арслон, Пари, Тарози, Чаён, Ўқотар, Така, Сув қуювчи ва Балиқ белгилари билан белгиланади.

Буржларнинг 12 қисмдан иборат тақсимланиши эрамиздан аввалги 430-йилларда афиналик астроном Евктемон томонидан асос солинган. Тарихий манбаларга кўра, бунданда илгарироқ, эрамиздан аввалги УН-У1 асрларда қадимги Хоразм, Эронда (Зардуштийликнинг муқаддас китоби «Авесто»да ёзиб қолдирилган), Бобил давлатида, қадимги Мисрда ҳам буржларнинг йил тақвимида 12 бурждан иборат тақсимланишига асос солинган. Тарихий маълумотларга кўра, қадимги Бобилда оссурий- лар ҳукмдори Навуходоноср II (эрамиздан аввалги 605-562 йиллар) мунажжимлар учун Мардуқа номи билан машҳур бўлган қадимги дунёнинг энг улкан расадхонасини қурдирган.

 

Марказий Осиёда яшаб ўтган қадимги халқлар, аждодларимиз ҳам нужум илмидан яхши хабардор бўлганлар ва ҳаётий фаолиятига татбиқ қилиб келганлар. Нужум илми тўғрисидаги энг қадимги ёзма манбалар, «Авесто», Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар», «Мунажжимлик санъатидан бошланғич тушунчалар», Мирзо Улуғбекнинг «Зижи жадиди Кўрагоний» каби асарлардир.

Беруний, том маънода, ўз даврининг етук мунажжими эди. Ўрта аср Шарқ оламида Абу Райҳон Беруний мунажжим сифатида ҳам машҳур бўлган. Фикримизга далил сифатида Марказий Осиёнинг машҳур олимларидан Абдулкарим ас-Самъонийнинг (1165 йилда вафот этган) «Китоб ал-ансоб» («Насаблар китоби») номли асарида баён қилган қуйидаги фикрини келтиришимиз мумкин: «Беруний деган нисба Хоразмнинг ташқари қисмига оид дир. Кимки шаҳардан ташқарида туғилган бўлса, бундай одамни «фалончи беруний» дейдилар. Мзшажжим Абу Райҳон шундай нисба билан машҳурдир».

Абу Райҳон Берунийнинг бизгача етиб келган муҳим асарларидан яна бири «Мунажжимлик санъатидан бошланғич тушунчалар»дир. Мазкур асар 1029
йили Ғазнада ёзилган бўлиб, унинг бизгача форс ва араб тилларидаги нусхалари етиб келган.

Абу Райҳон Беруний ўзининг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» («Осор ал-боқия») асарида, нужум илми хусусида кўнлаб фикр-мулоҳазаларини баён этган. Жумладан: «[Мунажжимлар] қадим замонлардан бери шундай хабар берардилар. [Масалан] Аҳмад ибн ат-Таййиб ас-Сарахсийнинг11 Саратон буржида икки нахс ёритқичлар тўқнашуви ҳақидаги китобида шундай дейилади. Бу тўғрида ҳеч ким Хорун ар-Рашид мунажжими, ҳиндистонлик Канака баён этгандек очиқ гапирмаган. У «Аббосийлар подшоҳлиги Исфаҳондан хуруж этувчи бир кишй (қўлига) ўтади» деб, Имод ад-Давла лақабли Али ибн Бувайҳнинг

Исфаҳондан хуруж қилган вақтини аниқ кўрсатиб берган»,12 деб баён қилади.
Ривоят қилишларича, кунлардан бир кун Ғазна ҳукмдори Маҳмуд Ғазнавий Берунийнинг мунажжимлик илмини синаш мақсадида анжуман ўтказилаётган, тўртала тарафида эшиги бўлган саройнинг қайси биридан ташқарига чиқишини сўрайди. Беруний намудорни олиб, Қуёшнинг тик туриш ҳолатини ўлчаб, ҳукмдорнинг гороскопини аниқлайди ва жавобини қоғозга ёзиб қўяди.

Султон усталарни чақиртириб, саройнинг Шарқ томонидан бешинчи эшик учун туйнук очтиради ва 5тна жойдан ташқарига чиқади. Қайтиб кириб, Берунийнинг жавобини ўқишни буюради. Жавоб шундай битилган экан: «Олампаноҳ ҳазратлари тўртала эшикнинг бирортасидан ҳам чиқмай, балки саройнинг шарқий томонидан бешинчи эшик учун туйнук очтирурлар
ва ўша жойдан ташқарига чиқурлар».

Ушбу жавобдан султон ва сарой мажлисига йиғилганлар ҳангу манг бўладилар. Шундан сўнг султон Берунийни деразадан пастга улоқтиришларини буюради. Юқори қаватдан пастга тушаётган Беруний олдиндан тайёрлаб қўйилган бир ғарам хашаклар устига ҳеч қаери лат емасдан тушади.

Султон ҳузурига келтирилган Берунийга яна мурожаат қилади: «Энди бу саёҳатингни олдиндан билмагандурсен?» Беруний жавоб беради: «Буни ҳам билган эдим», деб ўзининг шахсий гороскопини аниқлаганини ва }шда «мени шу куни юқоридан пастга улоқтирадилар, аммо ҳеч бир жароҳат олмай, омон қолурмен», деб ёзилган қоғозни кўрсатади. Султон Маҳмуд Ғазнавий Берунийнинг илмидан қойил қолади ва унга зар чопон ҳамда совғалар инъом этади. Ушбу воқеа тез орада бутун Шарқ халқларр ўртасида тарқалади ва ҳанузгача эшитганларни ҳайратга солиб келади.

Шарқ оламида машҳур бўлган ва 1082-1083 милодий йилларда, Кайковуснинг ўғли Гилоншоҳга бағишлаб ёзиб қолдирилган «Қобуснома» асарининг 34 боби Нужум илми зикрида бўлиб,13 унда қуйида- гилар баён қилинган: «Эй фарзанд, агар мунажжим (юлдузшунос) бўлмоқ истасанг, ҳаракат қилиб риёзиёт (математика) илми устида кўпроқ машаққат чекғил, чунки илми аҳком (ҳукмлар, қонунлар, фалсафа) яхши илмдур, уни батамом билиб бўлмайдур ва уни тўғри билғон, хато қилмағон одам йўқтур.

Аммо ҳар ҳолда, аҳком илмининг самараси бордур. Ҳаракат қил, токи унинг усулини яхши билғил, нужумларнинг тақвим муқаддимасини тўғри тузғил. Нужумларнинг толеини дуруст билғил. Агар нужум толеини яхши билсанг, башоратнинг асли ҳам тўғри келғусидир, тахминий толега эътимод қилмағил. Намудорот (мунажжимларнинг юлдуз қарайдиган асбоблари, гороскоп) ҳисоби тўғри чиқғондан сўнг нужумлар ҳолатидан чиқортон ҳукминг ҳам тўғри бўлғусидур…

Ўн икки белги ва даражалар, учбурчаклар, чегара, шакл, баландлик ғуруб (куннинг ботиши), ғамхона, шодлик, офат, авж ва энг паст (қуйи) кабиларни билғонингдан кейин бахт ва толедан хабар берувчи хилма-хил нужумларга, булутли осмонга қарағил, ой ва нужумларнинг ҳолига назар ташлйғил, масалан, бахтли ва бахтсиз, эзгулик ва ёмонлик, интилиш, яқинлашиш ва тармоқланиш, нурдан узоқлашиш, яқинлашув ва итариб ташлаш, нур бериш, фикр бериш, қуч бериш, табиий хоссани бериш, келишувнинг бузилиши, қаршилик, яратиш, қўшилиш, уларни зиёда қилиш, сайёралар ҳаракатининг беш тури каби буларнинг ҳаммасидан огоҳ бўлтондан сўнг ҳукмлар тўғрисида сўзлағил, шунда сенинг хукминг тўғри бўлғай».

Соҳибқирон Амир Темур бобомиз қуёш ва ўн икки бурж аро алоқалар моҳиятига эътибор берган. Давлатни бошқаришда 12 рақамига алоҳида эътибор қаратган. «Темур тузуклари»да Соҳибқирон Амир Темурнинг қуйидаги фикрлари баён қилинган: «Салтанатимни 5пн икки тоифага бўлиб, уларга таянган ҳолда иш юргиздим. Салтанатим қонун-қоидаларини ҳам шу ўн икки тоифага боғлаб туздим. Бу ўн икки тоифани салтанатим фалакининг ўн икки буржи ва давлатим корхонасининг ўн икки ойи деб ҳисобладим»,15 деб, шуларнинг саккизинчиси ҳақида қуйидагиларни баён қилган: «Саккизинчи тоифа – ҳакимлар, табиблар, мунажжимлар ва муҳандисларки, улар салтанат корхонасига ривож берувчилардир. Уларни ўз атрофимга тўпладим…. Мунажжимлардан сайёралар (кавокиб)нинг қутлуғ ва қутсиз кунлари, уларнинг ҳаракати ва осмонда айланишини аниқлаб олардим».

Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг суюкли набираси Мирзо Улуғбек ҳазратлари ўзининг «Зижи жадиди Кўрагоний» асарининг тўртинчи жилдини нужум илмига бағишлаган. Мирзо Улуғбек ҳазратлари мазкур асарида шундай ёзади: «Қачонки [кишининг] туғилган вақти аниқ бўлмаса, ёки тахминан маълум бўлса, зшинг толеъини намудорсиз аниқлаб бўлмайди. Бу санъат аҳлида(мунажжимлик санъати, астрология назарда тутиляпти – К.Ю.) намудорлар қўпдир. Аммо уларнинг энг машхурлари учтадир.

 

Буларнинг машҳурроғи Птоломей намудоридир. Қиёс қилишга яқинроғи Ҳермес ҳакимнинг намудоридир. Яна мунажжимларнинг айтишича, мажуслар миллатининг соҳиби Зардушт ҳакимнинг намудори ҳам ҳақиқатга яқин».17 Мирзо Улуғбек мазқур асарида нужум илми, инсоннинг туғилиши, унинг толеи, ҳаёти ва қандай умр кечиришига осмон жисмларининг таъсири тзгғрисида қимматли маълумотларни келтирган.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзо ҳам нужум илмига беэътибор эмас эди. Аммо ўз даврининг турли ижтимоий-сиёсий мураккабликлари, сиёсий беқарорликлар, мунажжимларнинг нотугғри маълумотлари, Бобурмирзо ҳаётига, таъбир жоиз бўлса, тақдирига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур, ўзининг «Бобурнома» асарида мунажжимлар башоратларидан фойдаланганлиги хусусида ҳам ёзиб қолдирган. 1500-1501
йил воқеалари баёнида, Самарқанд яқинидаги Сарипулда, Шайбонийхон билан бўлиб ўтган жанг тафсилотларини баён қилиб, шундай мулоҳазалар юритади: «Менинг эҳтимомимнинг жиҳати бу эдиким, уруш қуни секкиз юлдуз оралиқта эди, агар ул кундин ўтса ўн уч-ўн тўрт кунгача секкиз юлдуз ғаним орқаси сари бўлур эди. Ул мулоҳазалар ҳеч экандур. Бетақриб таъжил қилибтурбиз».18

 

Юқорида баён қилинган фикрлардан кўриниб турибдики, аждодларимиз нужум илми ҳикматларидан яхши хабардор бўлганлар ва ҳаёти давомида унумли фойдаланганлар.

Ҳар бир бурж белгиси ўзига хос қувватга, бошқача қилиб айтганда, унсурга эга бўлади. Булар: икки фаол (фаолият қўрсатувчи – мусбат) – олов ва ҳаво, икки сокин (қабул қилувчи – манфий) – тупроқ ва сувдан иборатунсурлардир. Ҳамал (Қўй белгиси), Қавс (Ўқотар белгиси) ва Асад (Арслон белгиси) буржлари- да туғилганлар олов унсурига, Саратон (Қисқичбақа белгиси), Ақраб (Чаён белгиси) ва Ҳут (Балиқ белгиси) буржларида туғилганлар сув унсурига, Мезон (Тарози белгиси), Далв (Сув қуювчи белгиси) ва

 

Жавзо (Эгизак- лар белгиси) буржларида туғилганлар ҳаво унсурига, Жадий (Така белгиси), Савр (Бузоқ белгиси) ва Сумбула (Пари белгиси) бзфжларитупроқунсзфигахосдир. Улар ичида энг қуйи ҳолатдаги унсзф – тупроқ ҳисобланади. Унсзфлар ичида мураккаброғи – сув, янада мураккаб- роғи – ҳаво ва энг мураккаб тузилишга эга бўлган згасур – олов ҳисобланади.
Тупроқ – ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, зши ўлчаш, тортиб кўриш бирор идишга жойлаш мзтлкин бўлган зшсурдир. Тупроқ инсон тана тузилишини ҳам ташкил қилади.

Сув – ҳаёт ва кувват манбаи, ҳаракатга келтирувчи куч. Сув – барча мавжудотга, жумладан, инсонга ҳам ҳаёт бахш этади. Сув, ўзига барча нарса ва ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни сингдиради ва ҳар қандай мустаҳкамликка эга бўлган нарсаларни емира олади.

Ҳаво – дунёдаги барча мавжудотлар учун ҳаётий манба бўлиб хизмат ҳилади. Ҳаво тупроқ ва сувга таъсир кўрсатади, уларни ўзгартириш ҳусусиятига эга. Унинг бу таъсири ижобий ёки салбий аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Олов – битмас-туганмас қувват манбаи ва ҳар қандай нарса ҳамда ҳодисаларга ўзининг таъсирини ўтказа олади. Инсон ва бошқа барча мавжудотларни ҳаракатга келтирувчи қувват бўлиб, уларни жунбушга солади.

Юқорида таъриф берилган тўрт унсур мавжудотлар, шу жумладан, инсонда ҳам бирлашиб, ягона танада ўзаро фаол муносабатда бўлади.

Тупроқ – уни ўлчаш, тортиш, жойлаштириш мумкин бўлиб, инсоннингтанатузилишини ифодалайди. Олов унсури ҳар бир индивидда ўзини намоён этади. Уларни фаоллаштиради ва руҳий жиҳатдан йўналтиради. Ҳаво унсури индивидларнинг ақлий фаоллигини таъминлайди, уларнинг ўзаро муносабатлари эҳтиёжини қондиради. Сув – хоҳиш, эҳтиёжни ифодалайди. Инсонларда ташқи оламга нисбатан руҳий ва ҳиссий муносабатларини ифода этади. Шундай қилиб, мазкур унсурлар бутун сайёрамиздан тортиб, энг майда жониворларнинг мавжудлиги, уларнинг таркибий тузилишида ўзига хос «иштирок этувчи» сифатида амал қилади. Инсон ҳам бундан мустасно эмас.

Ҳар бир бурж остида туғилганлар ўзига хос хусуси- ятларга эга бўладилар. Ҳамал буржида Қўй белгисида
туғилганларда – тиришқоқлик, Савр буржида Бузоқ белгисида туғилганларда – бирлаштирувчилик, Эгизакларда-яшовчанлик, Қисқичбақа белгисидагилар- да – муфассаллик, Арслонларда – қатьийлик, Пари белгисидагиларда – ўзлаштйриш, Мезон буржида туғилганларда – мувозанат, Чаён белгисидагиларда

– ижодкорлик, Ўқотарларда – рақбарлик, Така белгисидагиларда – зийраклик, Далв буржидагиларда
– садоқат, Ҳут буржида туғилганларда – бақо бериш каби хусусиятлар юқори даражада бўлади.

Ҳар бир бурж остида туғилганларни муайян сайёралар бошқаради. Муайян буржда жойлашган Қуёш инсоннинг ҳаётий ва ижодий куч-қувватига таъсир қўрсатади. Ой эса инсонларнинг эҳтиросига, интзшциясига, атроф-муҳитга нисбатан кайфиятига, аёлларнинг эса аёллик латофатига қучли таъсир кўрсатади.

(Visited 3 063 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!