Бронхит даволаш усуллари

Бронхит хақида хамма малумот

Бронхит (бронхларнинг яллиғланиши). Ўткир ва сурункали бронхитга бўлинади.

Ўткир бронхит бу бронхларнинг диффузли ўткир яллиғланиши. Касалликка кўпинча вирус ва бактериялар, шунингдек, физикавий ва кимёвий омиллар ҳам сабаб бўлади. (қуруқсовуқ, иссиқ ҳаво, азот ачитқиси, олтингугуртли газ ва ҳоказо). Совуқ қотиш, чекиш, алкоголь, димоқ атрофида сурункали инфекция, бурундан нафас олишнинг бузилиши, кўкрак қафасининг деформацияси касаллик пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Сурункали бронхит бу бронхлар яллиғланишининг зўрайиши бўлиб, беморни йўталтиради.

Касаллик бронхларнинг турли зарарли омиллар (тамаки чекиш, чангли, тутунли, углеродли, карбонат ангидридли, азотли ва бошқа кимёвий бирикмалар бўлган ҳаводан нафас олиш) ёки тез-тез такрорланувчи респиратор инфекцияси (биринчи ўринда вируслар, Пфейффер таёқчалари, пневмококклар туради) билан узоқ вақт зарарланиб келиши билан боғлиқдир. Белгилари

 

Ўткир бронхит

• Одатда ўткир ринит, ларингит (халқум яллиғланиши) билан бошланади. Кейинчалик бунга тўш ортида сиқилиш, қуруқ. оз-моз ҳўл йўтал, эзилганлик, заифлик ҳисси келиб қўшилади. Бадан ҳарорати сал кўтарилади.

• Ўрта оғир кечишда умумий сирқовланиш, ҳолсизлик, кучли қуруқ йўтал, нафас олиш оғирлиги ва айрим ҳолларда бўғилиш, кўкрак қафаси пастида ва қорин деворида оғриқ кузатилади, бу оғриқ йўталда мушаклар таранглашишидан келиб чиқади. Йўтал аста-секин ҳўл бўлиб бораверади, балғам шилимшиқ-йирингли тус олади.

• Касалликнинг ўткир аломатлари учинчи, тўртинчи кунга келиб касаллик белгилари енгиллашади ва хафта охирларига келиб бемор ўзини яхши ҳис қилади.

Сурункали бронхит • Биринчи белгиси эрталаблари қуруқ йўтал ва шилимшиқ балғам билан, даволанмаса, аста-секин йўтал тунда ҳам, кундузи ҳам кела бошлайди, совуқ об-ҳавода кучаяди, йил сайин барқарор тус олади. • Балғам миқдори ортади, у шилимшиқ-йирингли ёки йиринг аралаш кела бошлайди. Буғилиш пайдо бўлади ва авж олади. Айниқса, совуқ ва намчил ҳавода тез-тез хуруж қилади: йўтал ва бўғилиш, балғам кўпаяди, сирқовланиш пайдо бўлади, тунлари тер қуйилади, бемор тез толиқади. Бадан ҳарорати мўътадил ёки сал кўтарилган бўлади.

Энг хавфли асоратлари:

•ўткир бронхитда пневмония (зотилжам), сурункали шаклга ўтиши мумкин;

• сурункали бронхитда ўпка эмфиземаси, бронхиал астма бошланиши қўшилиши мумкин.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Юқорида санаб ўтилган белгиларни сезганданоқ шифокорга мурожаат қилиш зарур, чунки бу касалликларнинг энг енгили ҳам оғир асорат қолдириши мумкин.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширув

Ўткир бронхитда ташхис ўзига хос шикоятлар, клиник манзарага қўйилади. Сурункали бронхитда қуйидагича қўшимча текширувлар тайинланади:

• кўкрак қафаси аъзолари рентгенографияси; •қон ва балғамни текшириш; бронхоскопия; • ташқи нафас олиш фаолиятини ўрганиш (спирография).

Муолажа

Ўткир бронхит ва сурункали бронхит хуруж қилганда ётиб даволаниш, кўп суюқлик ичиш, ҳарорат тушганда кўкрак қафасига хантал қоғози ёки пластир қўйиш лозим бўлади.

Парҳез. Юқори ҳароратда кечадиган ўткир бронхитда нафас йўлларининг ҳар қандай ўткир юқумли касаллигидаги овқатлар буюрилади. Куруқ мева морслари, маймунжонли чой, асалли сутни кўп ичиш тавсия этилади.

Антибиотиклардан фойдаланиш ичакнинг микроб флорасини бузиши ва дисбактериознинг ривожланишига олиб келиши мумкин. Унинг олдини олиш ва ичак микрофлорасини ўзига келтириш учун тўқималар, пектин, инулин ва лактоза, шунингдек, бифидумбактериум ҳамда пробиотиклар ва пребиотикларга (қ. Дисбактериоз) бой озиқ-овқат маҳсулотлари тавсия этилади.

Сурункали бронхит билан оғриган беморлар учун одатдаги (соғломлаштирувчи) овқатлар зарур. Овқат С, А витаминларига, В гуруҳ витаминларига, каротинларга бой бўлмоғи лозим: хом сабзавотлар, хўл ва қуруқ мевалар, уларнинг шарбатлари, сут ва сут маҳсулотлари, ҳайвон ва парранда гўштларидан қайнатма шўрва истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Кунда 1-2 драже поливитамин ичиб туриш шарт.

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

Маълумот учун. Энг ишончли тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сурункали бронхитнинг илк паллаларида ҳар куни янги ҳўл мевалар, донли маҳсулот ейиш ва 1-2 стакан узум соки ёки наъматак қайнатмаси ичиш ўпка фаолиятини яхшилар экан, шуниси борки, бу маҳсулотларни алоҳида-алоҳида эмас, биргаликда истеъмол қилиниши кўпроқ самара беради. Дорилар. Кўп ҳолларда йўталга қарши ва балғамни юмшатувчи дорилар яхши натижалар беради.

• Балғам кўчирадиган ва балғамни юмшатувчи воситалар: Алтей илдизи (настой, сироп, экстрат) • Ацетилцистеин (АЦЦ, Флуимуцил) • Амброксол (Амбросан, Амброгексал, Амбробене, Лазолван, Медовент, Халиксол) • Бромгексин (Бронхосан, Солвин) • Корбоцистенин (Флюдитек, Флуифорт) ва ҳоказолар.

• Йўталға қарши воситалар: Бутамират (Синекод) • Гвайфензин (Колдрекс бронхо, Туссин) • Преноксдиазин (Либексин) • Глауцин.

Сурункали бронхитда иммун холатни яхшилаш учун бронхомунал 7 марта капсулада 1 махал 10 кун давомида Оғир бронхитда шифокор антибиотиклар тайинлаши мумкин.

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Қирилган олма ва асални 1:1 миқдорда аралаштириб, кунда 3-4 маҳал 1 ошқошиқдан ейилади.

Анжирни сутга солиб, паст оловда қайнатилади, иложи борича ичимликни иссиғида ичиш керак.

Турпнинг ўзаги (ўртаси) ўйиб олиниб, ўрнига шакар ёки асал бир кеча салқин жойга қўйиб қўйилади, ажраб чиққан сувини кунда 3 маҳал 1 ошқошиқдан ичилади.

Ўртача нўш пиёзни арчимасдан ювиб, совуқ сувга солинади ва 50-70 гр шакар қўшилгач, паст оловда 30 дақиқа қайнатилади. Сув совугандан кейин ичса бўлаверади. Бу бир кунлик меъёр ҳисобланади.

Гулхайри илдизи кукунидан 1чойқошиғи 1 стакан қайнатилган сувга солинади ва 10-15 дақиқа дамлаб қўйилади. Қайнатмани катта ёшдагилар кунда 3-4 маҳал овқат олдидан 1 ошқошиқдан, болалар кунда 5 маҳал 1 чойқошиқдан ичади. Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари Кўкрак қафасига скипидар ва кастор ёғи билан (1:70 нисбатда) суртилади, шундан кейин иссиқ ўраниб ётиш керак. Кўкракка чўчқа чарвиси ёки ғоз ёғи суртилса, йўтал қолади. Eғ суртгандан кейин бемор жун свитер кийиб олиши керак, унга асалли ё маймунжонли қайноқ сут беринг.

1:1 нисбатда ғоз ёғи ва қирилган нўш пиёзни тунда кўкракка суртилади. Баданни ўраб, ухлашга ётинг. Эрталаб наҳорга шу аралашмадан 1 ош қошиқ ичилади.

(Visited 1 282 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!