Бронхиал астма (зикнафас) уйда даволаш

Бронхиал астма

Бронхиал астма (зикнафас)

Бронхиал астма

Бронхиал астма нафас йўлларининг сурункали касаллиги бўлиб, вақти-вақти билан нафас бўғилади. Бронхларнинг аллергик шамоллаши ва спазмалари сабабли келиб чиқади. Бронхиал астма жуда кўп ҳолларда иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда ва асосан шаҳар аҳолиси орасида учрайди.

Катта шаҳарларда ҳавода ҳар доим чанг, машина газлари ва бошқа шунга ўхшаш физикавий ва кимёвий қўзғатувчилар мавжуд бўлади. Аҳолининг зичлиги ва кўплиги нафас йўлларининг ўткир юқумли касалликлари грипп, ОРВИ ва ҳоказо кенг тарқалишига сабаб бўлади. Булар барчаси айниқса наслда бўлса бронхиал астма ва бошқа ўткир юқумли касалликлар ривожланишни кучайтиради.

Бронхиал астма билан катталарга қараганда болалар икки баробар кўпроқ оғрийди. Ўсмирлик ёшида жинсий етуклик даврида кўпчилик болаларда астманинг барча кўринишлари бўлиб ўтади. Астма ҳар дақиқада қайталаши мумкин, шунинг учун муолажа қилиш лозим.

 

Касалланиш сабаблари қуйидагича бўлиши мумкин: • юқумсиз аллергиялар (дорилар аспирин ва ҳоказо, озиқовқат маҳсулотлари, ўткир ҳидларни ҳидлаш ва ҳоказо).

• юқумли ва биологик аллергенлар (бактериялар, вируслар, уйдаги чанглар ва уй чанги каналари, ҳайвонлар юнги, соч ва қасмоқ, кушларнинг пати, жисмларнинг зарралари суварак, асалари, капалак ва бошқа ҳашаротларнинг ажратмалари, ўсимликларнинг гулчанги, замбуруғ пўпанаклари ва ҳоказо);

• кимёвий моддалар (синтетик ювиш воситалари, кислоталар, ишқорлар ва ҳоказо);

• физик омиллар: ҳаво ҳарорати (айниқса совуқ ҳаво), ҳаво босими ўзгаришлари;

• қаттиқ жисмоний зўриқиш;

Бронхиал астма

• кучли ҳаяжон, асабийлашув, кулги ва ҳоказо. Бронхиал астмадан бутунлай халос бўлиш мумкин эмас, аммо ҳозирги замон муолажа воситалари ундан азият чекаётган одамларнинг жисмоний фаоллигини, ақлий фаолиятини сақлаш учун имкон ярата олади ва узоқ умр кўриш мумкин.

Белгилари

Бронхиал астма кўпинча йўтал хуружидай бошланиб, нафас қисиши, бўғилиш даражасигача етади ва шишасимон (тиниқ. рангсиз) балғам(оз миқдорда) ажралиб чиқади.

• Хуруждан олдин унинг даракчилари бурундан мўл балғам келиши, акса, йўтал ва ҳоказолар кузатилиши мумкин.

• Астмада қисқа нафас олиб, узун нафас чиқарилади (бемор нафас чиқаришда қийналади), узоқдан ҳам хириллаш эшитилиб туради. Хуруж, одатдагидек, ёпишқоқ балғам ажралиб чиқадиган йўтал билан тугайди.

• Кўпинча бронхиал астма хуружи тунда ёки тонг олдидан кучаяди. Ичга тортилган аллергенлар ёки нафас йўллари инфекциялари хуружга сабаб бўлади.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Астма аломатлари сезилиши биланоқ ташхис қўйиш ва муқобил муолажа ўтказиш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.

Одатдаги препаратлар ёрдам бермай, бронхиал астма хуружи давом этса, албатта «тез» ёрдам чақириш керак.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширув

Шифокор ташхис қўйиш учун аввало касал келиб чиқиш тарихини (анамнез) яхши ўрганиши ва одатдаги текширувларни бажаришдан ташқари, касаллик чақирувчи аллергенни аниқлашга ва нафас тизимини тадқиқ этишга қаратилган қўшимча усулларни ҳам қўллайди. Улар қуйидагилар:

•қонда эозинофиллар сонини ўрганиш. балғамни ўрганиш.

• қонда иммуноглобулинлар (IgE) тўпланишини аниқлаш.

•аллерген махсус антителолар (IgE антитело)ни аниқлаш. аллергологик тестлар.

• кўкрак қафаси рентгенографияси.

Бронхиал астма

• Ташқи нафас фаолиятини текшириш (беморнинг ё тиббий муассасалардаги аппаратларда ёки махсус пикфлуометр ёрдамида қайд этилган нафас олиш ўлчамлари текширилади).

Ташқи нафас олиш фаолиятини ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади. Хуружлар частотаси ва оғирлиги, ташқи нафас олиш фаолиятининг бузилиш даражаси ва бошқа клиник аломатларга боғлиқ равишда бронхиал астма тўрт асосий даража (босқич)га бўлинади:

•енгил интерметтик келиши;

• енгил, персистив эпизотик бронхиал астма хуруж ҳафтасига 1 марта ёки ундан кўпроқ, аммо кўпи билан кунда 1 марта содир бўлади;

• ўрта оғирликдаги персистив бронхиал астма хуруж кунда 1-2 марта бўлиши мумкин;

• оғир персистив бронхиал астма кун давомида бир неча марта хуруж бўлади ва кечаси.

Муолажа

Бронхиал астма муолажаси узоқ давом этади, шифокор уни муттасил назорат қилиб, беморни ўрганиб бориши керак. Астма муолажаси учун дорилар таъсири касалликни бартараф қилига эмас, балки хуружни тўхтатиш ва унинг олдини олишга қаратилган. Айнан шунинг учун ҳам шифокорлар хуружлар олдини олишга эътибор бериб, биринчи навбатда дорисиз муолажа йўлини тутадилар. Аммо кўп ҳолларда дорили муолажадан четлаб ўтиб бўлмайди.

Аллерген билан алоқани бартараф этиш, чекишни ташлаш, иш жойи ва уйда тозаликни сақлаш, тоза, аммо совуқ бўлмаган ҳавода мунтазам бўлиб туриш бронхиал астма муолажасига киради.

Одам «ўз» аллергенини билиши зарур.

• Агар аллерген уй ҳайвоннинг юнги эканлиги маълум бўлса, бунинг эҳтиёт чораларини кўриш зарур, ёки барибир муносабатларни тўхтатиб бўлмаса, профилактика сифатида хуружни йўқотиш учун дорилардан фойдаланиш лозим.

• Кўпинча болишга солинган пат ва тўшаклардаги юнг аҳвол ёмонлашувига сабаб бўлади. Шу боис бу тўшакларни синтетик матолар энг яхшиси пахта билан алмаштирган маъқул.

• Сиз (ёки сиз билан бирга яшовчилар)га тегишли барча пардоз-андоз ашёларни қайта кўриб чиқмоқ керак улар орасида аллергия қўзғатувчи моддалар бўлиши мумкин.

• Ўсимликлар гулчангидан аллергия кўзғалиши энг кўп учрайдиган кўринишлардан бири, шу боис хуруж маълум бир ўсимлик ёки дарахтнинг гуллаш даврида кечадиган бўлса, иложи бўлса ўша ерни тарк этиш, дори-дармон қилиб даволаниш керак • Дори-препаратлар, жумладан, ацетилсалицил кислотаси, парацетамол ва бошқа оғриқ босувчи дорилар ҳам астма хуружи ва аллергиянинг бошқа турларини келтириб чиқариши мумкин.

• Овқатлар орасида астма хуружи келтириб чиқариши мумкин бўлганларини истисно этиш зарур (асал, цитрус мевалари, ёнғоқлар, писта, шоколад, тухум, бўёвчи ва консервант маҳсулотлар ва ҳоказо).

Бу чоралар кўринишдан оддий бўлса-да, хуружлар миқдорининг анча камайишига ёрдам беради.

Бронхиал астма

Парҳез. Айрим озуқа маҳсулотларининг тўғри келмаслиги, шунингдек, махсус парҳез талаб этувчи касалликлар борлиги маълум бўлмаганида, турли-туман овқатлар эвазига (тўқ тутувчи овқатлар) тавсия этилади. Янги ҳўл мевалар, сабзавотлар ва С витаминини, бета-каротин ва биофлавоноид (Р витамин)лар, манбаи сифатида уларнинг шарбатларини кўпроқ истеъмол қилиш керак.

Фақат шўр ва тузга бой маҳсулотларни чеклаш жоиз, чунки астмада натрий тузи бронхларнинг таъсирланиши ортади, шамоллашга мойил қилади. Овқатланиш тартибига риоя қилиш муҳим (5-6 марта оз-оздан), шумуносабат билан айниқса, уйқудан олдин қоринни қаппайтириб овқатланиш хуружга сабаб бўлиши мумкин.

Овқатга қўшимча тарзда поливитаминли ва маъдан моддаларни физиологик миқдорларда (кунда 1-2 дона) истеъмол қилиш тавсия этилади. Препаратларда С ва Е витаминлари, шунингдек, астмада антиоксидант (ачишга қарши) ҳамда бета-каротин кўпроқ бўлгани яхши.

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

Маъданли моддалардан магний, руҳ, селен, марганецлар астмада ижобий таъсир этиши кўрсатилган. Ҳафтада бир омега 3 туйинмаган ёғ кислотали денгиз балиқларидан (скумбрия, тунец, палтус, лосось ва ҳоказо) мунтазам 300-400 гр дан истеъмол қилган беморларда бронхиал астма хуружлари кам бўлиши ҳақида маълумотлар мавжуд.

Ҳозирги вақтда бронхиал астма муолажасида очлик билан даволаш кам қўлланилмоқда, негаки бу барчага ҳам ёрдам бермайди.

Озиқ-овқат аллергияси билан боғлиқ бронхиал астма (овқат астмаси)да касалликни тезлаштирувчи маҳсулотларни истисно этувчи парҳез қўлланмоқда, назарий жиҳатдан аллергик таъсир «кўрсатишга» қодир барча маҳсулотлар истисно этилмайди.

Овқатга ўрта оғир ва оғир бронхиал астмада қўлланиладиган глюкокортикостероидларни қўллаш алоҳида эътиборни тақозо этади. Улар кўпинча стероид остеопороз (қ.Остеопороз), семириш ва парҳез муолажаси талаб этувчи бошқа бузилиш ва касалликларнинг ривожланишига олиб келади. Янги ингаляцион кортикостероидлардан фойдаланиш (бекламетазон, будезонид, флютиказон) махсус овқатланишни талаб этувчи асорат қолдирмайди.

Дори воситалари. Бронхиал астмани даволайдиган дориларнинг тури кўп. Барча дориларни икки гуруҳга ажратиш мумкин:

• Хуружларнинг олдини оладиган ва огоҳлантирадиган дорилар доимий қўлланмайди (улар қисқа муддатларга ёки зарурат туғилганда). Энг кулай дори ингаляция аэрозолидир: Беродул • Ипратропий бромиди (Атровент) • Орципреналин (Астмопент) • Сальбутамол (Саламол, Вентолин) • Финотерол гидробромиди (Беротек) • Формотерол (Форадил) ва ҳоказо.

• Доимий кўлланадиган дорилар улар ривожланиб бўлган хуружни тўхтатолмайди, аммо бронхларнинг спазмга айланиш тайёрлигини камайтира олади. Улар кўп қўлланади (касаллик оғир шаклда бўлса, муттасил қўлланади).

Кўпинча ингаляция аэрозоли кўринишида гормонал дорилар тайинланади: Бекламетазон (Беклазон ЭКО, Бекложет 250) • Будезонид (Бенакорт, Пульмикорт) • Флутиказон пропионати (Фликсотид) ва ҳоказо.

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Бронхиал астма

Кизилмия қайнатмасида эритилган мўмиё яхши ёрдам беради. 500 мл қизилмия қайнатмасида 0,5 гр мўмиё эритилади. Эрталаблари 200 мл дан ичилади (8 ёшгача болалар икки бара 3. Қўлларингизга иссиқ ванна қилинг. Тоғорани иссиқ сувга тўлдириб, столга қўйинг. Беморни стулга ўтқазинг, ҳар иккала қўлини билагидан юқорисигача сувга ботирсин, бутун гавда юки тирсагига тушиб, тана мушаклари салқи турсин. 15 дақиқадан кейин бронхларнинг силлиқ мушаклари бўшашиб қолади.

4. Бемор қаршисига қайнаб турган чойнак ёки ҳаво намлагични қўйиб қўйинг. Иссиқ нам ҳавони ичга тортилса, бронх спазмлари кўчиб кетади.

Астма хуружи олдини оладиган нуқтали уқалаш 1. Нуқта жойи. Таъсир этиш майдони орқада, бўйин тагида, еттинчи бўйин (энг дўнги) ва биринчи кўкрак умуртқа поғонаси оралиғида жойлашган. Асосий нуқта умуртқада, қолган иккитаси ундан ўнг ва чапда бир энлик масофада жой олган.

Таъсирқилиш усули: бошмалдоқё кўрсаткич бармоқ болишчаси билан аста-аста босиб соат мили йўналишида 2-3 дақиқа мобайнида айлантириб уқалайсиз. Аввал асосий нуқта, кейин қолган иккала нуқта уқаланади.

2. Нуқта жойи:

Бўйиннинг қоқ ўртасида жойлашган. Таъсир қилиш усули: нуқта ўрни 2-3 дақиқа қизариб кетгунча уқаланади. Нуқта устига мис чақа қўйиб, лейкопластир билан ёпиштириб қўйсангиз ҳам / бўлади.

3. Нуқта жойи:

Нуқта бошмалдоқ тагида, мушак дўнгининг чеккасида, панжанинг кафт олди ва орқаси чегарасидаги юзага жойлашган. Таъсир қилиш усули: бошмалдоқ билан 2-3 дақиқа уқаланади.

 

(Visited 212 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!