Бош айланиши буни хамма билиши шарт

Бош айланиши

Бош айланиши даволаш йоллари келиб чикиш сабаблари

Бош айланиши ички қулоқ касаллиги натижасида вестибуляр (мувозанатли) тизими бузилишининг ўзига хос аломати ҳисобланади (Меньер касаллиги, отит, шиш ўсимта ва ҳ.к.). Бундан ташқари, ички уйқу ва умуртқа артериялари стенози ва патологик букилишлари, умуртқа бўйин бўлими остеохондрози, бир қанча неврологик касалликлар, гипогликемия аломатлари бўлиши, юрак мароми бузилиши, гипертоник касаллик ва бошқа юздан ортиқ касалликларда учраши мумкин. Белгилари

Бош айланиши

Ички қулоқ касалликлари Бош айланиши

• Ички қулоқ яллиғланишида (отит) аввалига эшитиш пасаяди, кейин юрганда чайқалиб, бош айланиши пайдо бўлади, қулоқда шовқин бўлиши мумкин.

• Эшитиш нерви ўсмасида (невринома) бош айланиши хуружи, эшитишнинг пасайиши, қулоқнинг шанғиллаши туфайли юзага келади ва аста-секин тезлашиб ва кучайиб боради.

• Меньер касаллигида бош айланиши хуружи жуда аниқ кўриниб туради, соатлаб давом этиши ва шунчалик кучли бўлиши мумкинки, киши каравотга михланиб қолади, узлуксиз кўнгил айниши ва қайт қилавериш уни беҳол қилиб ташлайди. Ўткир хуруж вақтида бемор кўз олмалари галма-галдан ҳаракат қилишини кўриш мумкин (бу ҳолат «нистагм» дейилади). Касаллик кучайиб бориши баробарида вақтида муолажа қилинмаса, эшитув қобилияти ишдан чиқиб, бутунлай карликка сабаб бўлиши мумкин.

Умуртқанинг бўйин бўлими остеохондрози Гавданинг муайян ҳолатида бош айланиши содир бўлади:

• бошни бир томонга бурганда; •эрталаб тўшакдан турганда; бошни орқага ирғаганда;

• бошни узоқ вақт бир томонга ёки олдинга эгиб турганда. Бундай аломатларга умуртқа артериясини бўйин бўғимлари қисиши (артерия «эгилиши») ёки спазм сабаб бўлади, умуртқа артерияси мувозанатга масъул бош миянинг бўлимларини қон билан таъминлаб туради.

Бош айланиши

Бош айланишида Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Агар сизни бош айланиши безовта қилса:

• меҳнатга қобилият йўқолади;

• муттасил такрорланиб туради ёки бир неча кун давом этади;

• сиз қулоқдаги ўзгаришлар ва кўзнинг ғалати ҳаракатларини кўриб қолсангиз (нистагм) дарҳол шифокорга, яхшиси вестибуляр касалликлари муаммоси билан махсус шуғулланиб келаётган мутахассис (невропатолог ёки отоневролог)га мурожаат қилинг.

Бош айланиши кучли хуруж қилганда, айниқса, кўнгли айниб, қуссангиз, дарҳол «тез ёрдам» чақиринг.

Бош айланиши

Бош айланиши ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Вестибуляр аппарати касаллигига гумон қилинганда замонавий аппаратлар мажмуаси билан жиҳозланган, ихтисослаштирилган отоневрологик марказлардаги текширувлар ҳаммасидан самаралироқ бўлади. Шифокор қуйидагиларни тайинлаши мумкин:

• фаол вестибуляр тестлар;

• қулоқ эшитишини текшириш (аудиометрия);

•умуртқанинг бўйин бўлими рентгенографияси; бош мия компьютер ёки оҳанрабо-резонанс томографияси,

• бош ва бўйин томирларини ультратовуш текширув ва ҳ.к.

Бош айланиши

Бош айланишида Муолажа

Боши айланадиган беморларни даволаш бош айланишига сабаб бўлган касаллик хусусиятига боғлиқ. Муолажада турли дорилардан фойдаланилади. Ички қулоқ касалликларида мутахассислар одатда ички қулоқ микроайланиши ва қон билан таъминланишини яхшиловчи, кўнгил айниш маркази таъсирчанлигини пасайтирувчи дорилар ва тинчлантирувчи воситаларни тайинлайдилар. Айрим касалликларда муолажанинг жарроҳлик усуллари кўрсатилган.

Дори воситалари. Фармокологик воситаларни шифокор маслаҳати ва унинг назорати остида қўллаш лозим.

• Меньеркасаллигида: Бетогистин (Бетасерк)• Вазабрал• Вин потропил • Демигидринат (Драмина) • Сульпирид (Бетамакс). • Вестибуляр фаолиятнинг бошқа бузилишлари: Винпоцецтин (Кавинтон) • Гинкго-билоба (Билобил, Мемоплант, Танакан) • Мемория • Пентоксифиллин (Агапурин, Трентал) • Тиэтилперазин (Торекан) • Триметазидин (Предуктал) • Циннаризин. Жарроҳлик муолажаси. Жарроҳлик амалига қуйидаги кўрсаткичлар сабаб бўлади:

• эшитиш нерви ўсмаси (невринома); • меньер касаллигини дори билан даволашнинг барқарор самараси йўқлиги.

Сўнгги вақтда Меньер касаллигини даволаш учун жарроҳлик амали билан бирга кимёвий лабиринэктомиядан фойдалана бошладилар. Беморнинг қулоқ бўшлиғига махсус дори киритилади, улар бош айланишининг йўқолиб, соғайиб кетишига олиб келади.

Бош айланиши

Бош айланиши Биринчи ёрдам.

Беморни қаттиқ бош айланиши хуружи тутғанида шундай ётқизиш керакки, боши, бўйни ва елкаси ёстиқда бўлсин, чунки бу ҳолатда умуртқа артериялари букилмайди.

Бош бир томонга бурилиб қолмасин, деразани очиб, хонани шамоллатиш, пешонасига совуқ латта босиш керак, уни сирка билан озроқ ҳўлласа ҳам бўлади.

Босим ва ҳароратини ўлчаб, уни ўзига келтириш чораларини кўриш керак, юрак уриши частотаси дақиқасига 100 марта урса ёки юрак нотекис урса, шунингдек, бош айланишига кўнгил айниши ва қайт қилиш қўшилса, албатта «тез ёрдам» чақириш зарур.

Бош айланиши

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Бош айланганда гипотония туфайли кунда 1 стакан анор суви ичиш керак. Агар бу бош мия томирлари склерози оқибати бўлса ва бундан ташқари бошда шовқин бўлса, қуйидаги восита тавсия этилади: 2 ошқошиқ четан пўстлоғини 2 соат паст оловда 500 мл сувда қайнатилади. Кунда 3-4 маҳал 1 ошқошиқдан ичилади.

Ташки муолажа учун халк табобати рецептлари Вестибуляр аппаратини мустаҳкамлаш усули: бир неча метр тўғри чизиқ тортиб, ундан юрилади, айни вақтда бошни ўнгга, чапга буриб, чизиқдан чиқиб кетмасликка ҳаракат қилинади. Кунда 5-10 дақиқадан машқ қилинади. Бу бош оғриғини қолдириб, асабни тинчлантиради.

Боши айланадиган одамлар учун тик тепаликка кўтарилганда ва чидаб бўлмас узоқ саёҳатларда бажариладиган машқ: гавдани ғоз тутиб турилади, оёқлар бир жойда бўлади, бош гоҳ у, гоҳ бу томонга бурилади, суръат тобора тезлашиб боради. Аввалига машқни 5-10 сониядан бажарилади, кейин бу машқни бир неча кун давом эттирилади ва суръат оширилади. Ёш ва ўрта ёшдаги, деярли соғлом, томир касалликлари ва бўйин-кўкрак бўлимидаги умуртқа паталогиясидан азият чекмайдиган одамлар учун тавсия этилади.

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

(Visited 674 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!