Болани иситмаси чиқса нима қилиш керак — муолажалар, дорилар, тавсиялар

Bolani isitmasi chiqsa

Болани иситмаси чиқса нима қилиш керак — муолажалар, дорилар, тавсиялар

Болаларда иситма чиқса нима қилиш керак, у қачон хавфли бўлади, дорихонадан қандай дори-дармонлар сотиб олиш ва қачон шифокорга мурожаат қилиш керак, саҳифада батафсил.

 

Тана ҳароратини ўлчаш

Дастлаб тана ҳарорати ҳар доим ҳам 36.6 °C бўлиши шарт емаслигини тушуниб олиш керак. Бу ўртача қилиб олинган қиймат саналади, соғлом инсонда еса нормал температура 36.1 дан 37.2 °C гача оралиқда бўлади ва ҳатто кун давомида ўзгариб туради ҳам. Масалан, овқатланиш ёки оғир жисмоний фаолликдан кейин.

 

«Болани температураси чиқибди» деганда кўпинча иситма — тана ҳарорати 37,2 °C дан юқори бўлган ҳолат тушунилади.

 

Агар ҳарорат термометрни ректал (тўғри ичак орқали) ёки қулоқ ичига киритиш орқали ўлчанса, нормал бўлмаган деб таснифланадиган кўрсаткич юқорироқ бўлади — 38 °C ва ундан зиёд. Оғзаки ўлчовда еса 37,8 °C ва ундан юқори.

Нима учун ҳарорат кўтарилади

Иситма — организмнинг турли хил инфекцияларга қарши ҳимоя реакциясидир. Юқори ҳароратда бактериялар ва вируслар омон қолиши қийинроқ бўлади, шунинг учун организм хавфли микроорганизмларни йўқотиш жараёнини бошлайди ва айни пайтда иммунитет тизимини фаоллаштиради.

Кўпинча болаларда ҳарорат респиратор инфекциялар ёхуд халқ орасида шамоллаш деб аталадиган ҳолат туфайли кўтарилади. Аммо бу ягона сабабчи емас: иситма кўплаб бошқа касалликларда ҳам ўзини намоён қилади. Инфекциялардан ташқари жароҳатлар, қизиб кетиш, саратон, гормонал ва аутоиммун касалликлар, шунингдек, ножўя таъсирга ега бўлган баъзи дорилар ҳароратнинг кўтарилишига сабабчи бўлиши мумкин.

Боланинг иссиғи борлигини қандай билиш мумкин

Катталар ўзларида иситмани маълум бир аломатлар орқали аниқлаб олишлари мумкин, жумладан:

  1. Заифлик
  2. Бош оғриғи
  3. Ваража ва титроқ.
  4. Иштаҳа йўқолиши.
  5. Мушакларда оғриқ.
  6. Терлаш

Тили чиққан болалар ҳам юқоридаги каби аломатлардан шикоят қилишлари мумкин. Бироқ чақалоқларнинг иссиғи чиққанда улар ўз ҳолатини ифодалаб бера олишмайди. Шу туфайли ҳароратни ўлчаш учун кўрсатма бўлиб қуйидаги белгилар хизмат қилади:

  1. Овқатланиш ёки емишдан бош тортиш.
  2. Йиғлаш, безовталаниш.
  3. Уйқучанлик, чарчоқ, пассивлик.

Пешонани ушлаб кўриш асосида иситма ҳақида гапириб бўлмайди. Фақатгина соз бўлган термометр кўрсаткичига ишониш мумкин.

Иситмани қачон тушириш керак

Иситма — инфекцияларга нисбатан тегишли иммунитет жавоби мавжудлиги белгиси ҳисобланади. Шу сабабли, тикланишни кечиктирмаслик учун уни туширишга шошилмаслик керак.

Одатда иситма туширувчи воситаларни тана ҳарорати ректал ўлчовда 39 °C гача, қўлтиқ остида ўлчанганда еса 38,5 °C га йетганда қўллаш тавсия етилади.

 

Кўпчилик юқори ҳарорат мия ҳужайраларига зарар йетказиши мумкин деб ўйлаб қўрқишади. Бироқ, ЖССТ маълумотларига кўра, ҳарорат 42 °C га йетмагунча у болалар учун хавфсиздир.

 

Иситма мустақил касаллик емас, балки фақатгина унинг аломатидир. Тана ҳарорати дорилар билан туширилганда касалликнинг ташқи кўриниши яширилади, лекин унинг ўзи даволанмайди.

 

Камдан-кам ҳолларда болалардаги жуда юқори температура фебрил тортишишлар — мушакларнинг беихтиёр қисқаришини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳолатнинг ташқи кўриниши жуда қўрқинчли ва ота-онанинг ваҳима қилишига сабаб бўлади, лекин кўпинча хуружлар ўз-ўзидан тўхтайди ва ҳеч қандай оқибатларга олиб келмайди.

 

Ҳар қандай ҳолатда тиббий ходимларни чақириш ва бола ўзига зарар йетмаслигига ишонч ҳосил қилиш керак: уни ёнбошига ётқизиш, ушлаб туриш, қалин кийимларини йечиш. Боланинг оғзига бирон нарса солишга ҳаракат қилмаслик керак, бу жароҳатлар хавфини оширади.

 

Иситмани ҳар бир инсон турлича бошдан ўтказади: баъзи болалар 39 °C да ҳам бемалол ўйнаб юраверишса, баъзилари 37,5 °C да ҳам ётоқдан тура олмай қолишади. Шунинг учун ҳароратни қулайлик ва боланинг аҳволини яхшилаш мақадида тушириш зарур.

Болани иссиғини қандай тушириш керак

Енг осон, тезкор ва самарали усул — болага ибупрофен ёки парацетамол асосли иситма туширувчи дори беришдир. Улар болалар учун қулай бўлган шаклларда ишлаб чиқарилади: ширин сироплар ёки шамчалар. Болага сироп берганда еҳтиёт бўлиш талаб етилади: таъм ва ранг берувчи моддалар аллергияга олиб келиши мумкин.

 

Ҳеч бир ҳолатда дори дозаси ошиб кетмаслиги зарур. Одатда доза боланинг вазнидан келиб чиқиб ҳисобланади. Болалар, айниқса мактабгача ёшдагилар, ҳатто бир хил ёшда бўлганда ҳам вазнда фарқ қилиши мумкин, шу сабабли асосий еътибор ёш гуруҳига қаратилмаслиги керак.

 

Дори воситалари таъсир қилиши учун 0,5 дан 1,5 соатгача вақт талаб етади. Шу сабабли иситма туширувчи қабул қилинганидан сўнг 10 дақиқа ўтибоқ ҳароратни ўлчашга шошилмаслик керак.

 

Дори воситасини ўлчашда ўрам билан бирга бериладиган ўлчов учун чашка, қошиқ ва шприцлардан фойдаланинг. Воситани қоронғу шароитда ёки кўз билан чамалаб бериб бўлмайди. Болага қанча миқдорда восита берилганини аниқ билиш талаб етилади.

 

Дозани ошириб юбормаслик учун, болаларга шамоллаш аломатларига қарши таъсир қиладиган комбинатив дори-дармонларни бермаслик тавсия етилади. Уларнинг таркибида парасетамол ёки бошқа иситма туширувчи восита сақланади, шу туфайли болага бир вақтнинг ўзида бир нечта дори-дармон бериб қўйиш мумкин, дозанинг ошириб юборилгани еса сезилмай қолади.

 

Парацетамол ва ибупрофен бир кунда қўлланилиши мумкин, лекин меъёрни унутиб, барчасини бир вақтнинг ўзида бермаслик даркор. Агар парацетамол берилган бўлса ва у сезиларли ёрдам бермаса, унда препаратнинг янги дозасини бериш вақти келганда ибупрофенга мурожаат қилиш мумкин (ёки аксинча).

 

Болаларга аспирин ва аналгин бермаслик керак: улар жиддий ножўя таъсирлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Иситмани туширишга қаратилган жисмоний усуллар ҳам мавжуд, аммо ўта самарали емас: боланинг кафт ва оёқларини нам сочиқ билан артиш, пешонасига салқин компресс қўйиш.

Қачон шифокор чақириш керак

Тажрибали ота-оналар ЎРВИ`нинг йенгил шаклларини уй шароитида йенгиш мумкинлигини билишади. Бундай ҳолатларда шифокор фақатгина ота-оналарга касаллик таътили олиш ёки боланинг таълим муассасасига тақдим етиш учун маълумотнома бериш учун керак бўлади. Шунга қарамай, қуйидаги ҳолатларда педиатрга кўриниш зарур:

  1. Ҳолат тиббий ёрдам талаб етади деб ўйланса.
  2. Чақалоқ уч ойликдан кичик бўлса.
  3. Бола олти ойликдан кичик, ҳарорат еса 38 °C дан юқори 1 кундан ортиқ давом еца.
  4. Бола бир ёшдан кичик, ҳарорат 39 °C дан юқори ва 1 кундан ортиқ давом еца.
  5. Болада тошма кузатилса.
  6. Иситма билан бирга оғир белгилар: назорациз йўтал, қусиш, кучли оғриқлар, фотофобия кузатилса.

Қуйидаги ҳолларда еса тез тиббий ёрдам чақириш лозим:

  1. Ҳарорат юқори қийматларга кўтарилса (39 °C дан юқори) ва иситма туширувчи қабулидан сўнг кўтарилишда давом еца.
  2. Боланинг ўнги чалкашаса: у уйқучан, уни тетик ҳолатга келтириш қийин, атроф-муҳит таъсирларига реакцияси заиф.
  3. Нафас олиш ёки ютиниши қийинлашса.
  4. Иситмага қайт қилиш ҳамроҳлик қилса.
  5. Терининг устига босганда йўқолмайдиган кичик кўкаришлар шаклида тошма тошса.
  6. Тутқаноқ бошланса.
  7. Сувсизланиш белгилари кузатилса: бола ҳожатга кам чиқади, тилнинг қизариши билан оғиз қуруқлиги, кўз ёши чиқмаслиги. Чақалоқларда лиқилдоқ ботиб қолиши мумкин.

Ёрдам кўрсатиш усуллари

Иситмага қарши курашда ёрдам бериши мумкин бўлган асосий нарса — унинг сабабини бартараф етишдир. Агар у бактериал инфекция бўлса, антибиотиклар талаб етилади (фақат шифокор томонидан тайинланади). Агар бошқа касалликлар айбдор бўлса, улар даволаниши керак. Фақат вирус сабаб бўлган шамоллашлар ўз-ўзидан ўтиб кетади, бу даврда асосан организмни қўллаб-қувватловчи чоралар кўрилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

  • Илиқ ичимликлар бериш. Тана ҳарорати кўтарилганда организмдаги сув тезроқ буғланиб кета бошлайди. Шу сабабли, сувсизланишни олдини олиш учун болага кўпроқ шарбатлар, компот, чой, сув бериш керак. Емизикли болаларни тез-тез емизиб туриш зарур, агар у емишдан бош тортадиган бўлса, кўкракка қайтишини кутишдан кўра сув ичирган афзал.
  • Хона ҳавосини намлаш. Нафас орқали намлик йўқотилишини камайтириш учун, хона ҳавосининг нисбий намлигини оптимал даражада сақлаб туриш керак (40-60%). Бунинг учун махсус қурилмалардан фойдаланиш ёки бошқа чора-тадбирларни қўллаш мумкин.
  • Хонани тозалаш. Ҳар куни хонани чанглардан тозалаб туриш керак. Ойнани очишдан қўрқмаса ҳам бўлади: тоза ҳаво касаллик билан курашувчи организм учун айниқса зарурдир.
  • Парҳез. Бола касал бўлиб қолганлиги сабабли унга бир дунё ширинликлар олиб бермаслик керак. Агар унинг иштаҳаси бўлмаса, мажбурлаб овқат қабул қилдириш тавсия етилмайди. Енг яхши йўл товуқли булён тайёрлаб бериш: у ҳам суюқлик, ҳам овқат ўрнига ўтади, ҳам касалликка курашишда ёрдам беради.

Иситма чиққанда нима қилиш мумкин емас

Касалликнинг нохуш даврини ҳеч қандай муаммосиз йенгиб ўтиш учун енг яхши усул — болани яхши парваришлаш. Баъзи сабабларга кўра (анъана, ёши катталарнинг ёки форумларда берилган маслаҳатларга кўра), ҳароратни туширишда кўплаб зарарли ҳаракатлар амалга оширилади. Шу туфайли қуйидаги хатоларга йўл қўймаслик жоиз:

  1. Болани ўраб ташламанг. Ҳарорат юқори бўлса, иссиқ кийим ва иккита чойшаб ҳарорат кўтарилишини янада кучайтиради. Яхшиси болани яна бир пиёла компот ичишга кўндиринг.
  2. Бола ёнига иситгични қўйманг. Умуман, хонадаги температура 22 °C атрофида бўлса, уни пасайтириш керак. Енг оптимал ҳарорат 18-20 °C, бундай ҳароратдаги ҳаводан нафас олиш шиллиқ қаватларни қуритмайди.
  3. Оёқларни «ванна» қилманг, иссиқ буғ билан ингаляция қилдирманг, горчичник қўйманг: бу усулларнинг самарадорлиги исботланмаган, ҳароратни янада ошириб юбориш хавфи еса ҳар қандай фойдадан юқоридир.
  4. Болани сирка ва ароқ билан артманг. Бу усуллар бироз ёрдам беради, лекин улар болалар учун жуда заҳарлидир.
  5. Болани мажбурлаб ётқизиб қўйманг. Бемор ўзи ётиш-ётмаслик кераклигини яхши ҳис қилади. Агар у уйда ўйнашга қодир бўлса, унда ўйнагани яхши.

 

(Visited 7 568 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!