Букок касаллиги даволаш буни хамма билиши шарт

Бўқоқ

Букок даволаш учун нималарга этибор бериш керак

Букок (струма) яллиғланиш ҳам, ўсимтали ҳам бўлмаган қалқонсимон безнинг бир зайлда катталашиб бориши касаллиги.

Букок Аломатлари

• Бўйин олд юзасида деформация (шакл бузилиши) содир бўлади. Гоҳо қалқонсимон без тугунлари кўзга ташланмайди ва уни фақат пайпаслагандагина пайқаш мумкин. Аксар ҳолларда тугунлар соғломлаштириш ультратовушли текширув ўтказилаётганда тасодифан аниқланади.

• Бўқоқ катта бўлса ва тўшортида ётганда бўйин аъзолари ва тўшорти кенглигида (трахея, қизилўнгач, томирлар) босилиш аломатлари зоҳир бўлади. Бу ҳолат нафас олиш бузилиши (нафас қисиш, қаттиқ йўтал), ютишнинг қийинлиги (дисфагия), тембрда ўзгариш ва товушнинг хириллаши билан пайдо бўлади.

Букок Умумий кўриниши

• Қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши кузатилади, бу фаолият пасайиши ёки кўтарилиши мумкин (қ. Гипертиреоз аломатлари).

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Агар сизда қалқонсимон безнинг катталашиши маълум бўлиб қолса (бўйин олд томони «дўппайиши» ёки «шишиши» мумкин), текширтиргани шифокорга мурожаат қилиш керак.

Бўқоқ

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Умумий шифокор кўриги, одатдаги таҳлиллар буюрилиши ва қалқонсимон безни пайпаслаб кўришдан ташқари қўшимча усуллардан ҳам фойдаланилади:

• қалқонсимон без гормонлари ва гипофиз даражасини (Т., Т., ТТГ) аниқлаш;

•қалқонсимон безга нисбатан аутоиммун антителоларни аниқлаш;

• қалқонсимон безни ультратовуш ва радиоизатоп текшириш;

• бўйин ва тўшорти кенгликни рентгенда текшириш; •ларингоскопия;

• ингичка игнали аспирацион биопсия (тугунли буқоқда) ва ҳоказо.

Букок даволашда Муолажа

Эндемик буқоқнинг қалқонсимон без фаолияти бузилиши аломатисиз кечувчи диффузли шаклида йод дорилари самаралидир. Калқонсимон без фаолияти сусайганида шуҳолат ўрнини қоплашга етгудек миқдорда тиреоид гормонлар буюрилади. Буқоқнинг тугундор шаклларидагина қатъий кўрсаткичлар бўйича жарроҳлик амали қўлланилади.

Парҳез. Йод тақчиллигини бартараф этиш учун йодланган ош тузи солинган овқат истеъмол қилиш ва йодга бой маҳсулотлар сирасини (денгиз карами, балиқ, гўшт, сут, тухум ва ҳоказо) орттириш керак. Бундан ташқари, бўқоқнинг ривожланишига имкон берувчи «струмоген» деган маҳсулотларни чеклаш зарур. Бунга бир неча тур карам, шолғом, брюква, турнепса, маккажўхори киради.

Дори воситалари. Фармакологик дориларни шифокор тавсияси ва унинг назорати остида ичмоқ керак.

• Йод препаратлар: Калий йодид (Йодомарин, Йодид). • Тиреоид гормонлар препаратлари: Йодтирокс • Натрий левотироксин (Л-тироксин, Эутирокс) • Лиотиронин (Трийодтиронин) • Новотирал • Тиреокомб • Тиреотом. Жарроҳлик амаллари. Жарроҳлик амалига кўрсаткичлар: • тугундор бўқоқда қалқонсимон без ракига гумон бўлганда; • диффузли бўқоқда бўйин аъзоларининг сиқилиши; •бўқоқнинг тўшорти жойлашуви.

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Қ. Гипертиреоз, Гипотиреоз.

Бўқоқ

Гипотиреоз

Гипотиреоз (микседема) қалқонсимон без фаолиятининг пасайиши ва қонда унинг гармонлари даражасининг пасайишидан келиб чикувчи касаллик ҳолати (синдроми).

Қалқонсимон без яллиғланиши касалликларида (аутоиммун тиреоидит ёки Хашимото бўқоғи), эндемик ва спорадик буқоқда (қ. Буқоқ); тиреотоксикез сабаби билан радиоактив йод муолажаси ёки жарроҳлик амалидан сўнг ривожланади ва ҳ.к. Гипотиреознинг туғма шакллари ҳам учрайди (кретинизм). Калқонсимон без гормонлари секрециясининг пасайиши моддалар алмашинувининг барча жараёнлари сусайишига олиб келади ва типик клиник кўринишга эга.

Белгилари

• Холсизлик, толиқиш, уйқу босиш кучаяди. • Ташқи кўриниш ўзгаради юз дўмбоқлашади, оқаради; вазн ортади.

• Тери қуруқлашади, совуқлашади, сариққа мойил тус олади. • Қовоқлар шишади, тил кўпчийди, овоз дағаллашади. • Сусткашлик, атрофдагиларга нисбатан бефарқлик пайдо бўлади.

• Совқотиш, мушаклар оғриғи, ич қотишдан азият чекади. • Артериал босим (АБ)нинг пасайиш аломатлари кўрина бошлайди. • Қон гемоглобини пасаяди (анемия).

Болаларда туғма гипотиреозни ўз вақтида аниқлаш ғоят муҳим, чунки у ақлий ва жисмоний ривожланишдан тўхтаб, кретинизмгача олиб келиши мумкин.

Шифокорга качон мурожаат килиш керак?

Гипотиреоз аломатлари сезилиши биланоқ текшириш учун шифокорга мурожаат қилмоқ керак.

Бўқоқ

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Радиоактив йодли қалқонсимон без фаолиятини текширишга ва қонда гормонлар даражасини аниқлашга қаратилади. Конда ва пешобда ички секреция (қалқонсимон, гипофиз, буйрак усти) безлари гормонларининг тўпланиши кўпроқ тадқиқ қилинади. Ушбу текширишларни тайинлаш эндокринолог шифокор ваколатига киради ва улар рўйхатини фақат унинг ўзи белгилайди, масалан:

Қалқонсимон без гормонлари даражасини аниқлаш трийодтиронин (Т.), тетрайодтиронин (Т.) ва гипофиз тиреотроп гормони (ТТГ);

• қалқонсимон безга нисбатан аутоиммун антителоларни аниқлаш; • қалқонсимон безни ультратовуш ва радиоизотопли текшириш; • ингичка игнали аспирацион биопсия (тугунли бўқоқда) ва ҳ. к.

Муолажа

Қалқонсимон без дорилари ёки синтетик тиреоид гормонлари билан даволаш гипотиреоз муолажасида асосий ҳисобланади. Бундан ташқари асосий касалликни (тиреоидит, эндемик бўқоқ) даволаш муҳим аҳамият касб этади.

Йод етишмовчилиги сабаб бўлган гипотиреозда ва унинг муолажаси учун (энг аввало болаларда, ўсмирларда, ҳомиладорликда ва эмизикли вақтда) йодли дорилар буюрилади. Касалликнинг аутоиммун тусида кўрсаткичлар бўйича глюкокортикоид гормонлар (Триамцинолон, Полькортолон) буюрилади.

Дори воситалари. Фармакологик воситалар шифокор маслаҳати билан ва унинг назоратида ичилиши лозим. • Тиреоид гормонлар препаратлари: Натрий левотриоксин (Л-тироксин, Эутирокс) • Лиотиронин (Трийодтиронин).

• Аралаштиреоид гормонлар: Йодтирокс • Новотирал • Тиреокомб • Тиреотом.

• Йод препаратлари: Калий йодиди (Йодомарин, Йодид).

Бўқоқ

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Учбарг (вахта) япроғи, қизилпойча гиёҳи, мойчечак гули, андиз илдизпояси, наъматак меваси, буквица гиёҳи, қундуз гули тенг миқдорда олинади. Тўпламнинг туйилганидан 15 гр ни 400 мл қайнатилган сувга солиб, сув ваннасида 10 дақиқа қайнатилади, иссиқ жойда 2 соат тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади. Илиқ ҳолда ярим стакандан кунда 4 маҳал овқатдан сўнг 20 дақиқа ўтгач, ичилади.

Кизилпойча гиёҳи, қончўп гиёҳи, наъматак меваси, қизилмия илдизпояси, фукус япроғи, ойболтирғон илдиз пояси, родиола илдизпояси тенг миқдорда олиниб, туйилади. 12 гр 400 мл қайнатилган сувга солиб, 5 дақиқа қайнатилади, термосда 4 соат тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади. Илиқ ҳолда ярим стакандан 4 маҳал овқатдан кейин ичилади.

Бўқоқ

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

(Visited 2 782 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!