ЭРКАКЛАРДАГИ БЕПУШТЛИК

ЭРКАКЛАРДАГИ БЕПУШТЛИК

ЭРКАКЛАРДАГИ БЕПУШТЛИК Бепуштлик — вояга етган организмнинг насл қолдиришга ожизлиги. Кўпинча жинсий аъзолардаги турли хил ўзгаришлар натижасида юзага келади. Бепуштлик эркакларда ҳам, аёлларда ҳам учрайди.


Агар бир йил давомида контрацептив воситалардан фойдаланмасдан фаол жинсий муносабатда бўлган жуфтларда ҳомиладорлик кузатилмаса “бепуштлик” ташхиси қўйилади. Статистик маълумотларга қараганда тахминан 10- 25% жуфтликларда биринчи йил давомида ҳомиладорлик кузатилмайди. Ушбу жуфтларнинг 15 фоизигина бепуштликдан тиббий даволанади, 5 фоизи эса, афсуски, фарзанд кўра олмайди.


Бепуштлик мустақил касаллик бўлмай, организмнинг турли хил хасталиклари ёки жароҳатлари натижасида юзага келади. Қуйида фақат эркакларда учрайдиган бепуштлик ҳақида маълумотларни берамиз.

Эркаклардаги бепуштлик сабаблари

• Уруғ суюқлиғи (сперма)да жинсий ҳужайралар (сперматозоидлар) бўлмаслиги ёки улар сонининг камлиги ёхуд уларнинг кам ҳаракатчанлиги натижасида уруғлантира олиш хусусиятининг йўқлиги. Булар кўпроқ олдин ўтказилган ўткир ёки сурункали яллиғланишлар оқибатида юз беради;

• Тамаки маҳсулотларини чекиш;

• Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш;

• Наркотик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш;

• Таносил (венерик) касалликларни бошдан ўтказганлик;

• Жинсий аъзоларнинг нуқсони (масалан, Крипторхизм);

• Ирсият таъсири (масалан, Клайнфельтер синдроми);

• Яллиғланиш касалликлари ёки уларнинг шикастланиши (масалан, орхит, эпидидимит, мояк буралиши);

• Эндокрин тизими фаолиятининг ўзгариши (масалан, тестостерон ва тиреоид гармонининг камайиши);

• Тухумчаларнинг касалланиши — жароҳатлар, ўсиш ва ривожланишдаги муаммолар, инфекция сабабли жароҳатланишлар ва ҳ.к.;

• Сперма ишлаб чиқариш фаолиятининг бузилиши;

• Варикоцеле касаллиги;

• Сперма чиқишининг ёмонлиги;

• Эякуляция билан боғлиқ муаммолар;

• Буйрак ва жигар касалликлари;

• Сифатсиз ва калориясиз овқатланиш, овқатдан тўймаслик;

• Гиподинамия — кам ҳаракатлик, бир жойда ўтириб ишлаш;

• Доимий чарчоқ, уйқусизлик;

• Узоқ давом этувчи стресслар;

• Радиоактив нурланиш;

• Зарарли кимёвий моддалар (масалан, қўрғошин, мишьяк (маргимуш), лак ва бўёқ маҳсулотлари) билан ишлаш;

• Иссиқ ҳаммом ва сауналарга тез-тез тушиб туриш;

• Иммун факторлар;

• Ёшларда биринчи ҳомиладорликни орқага суришга ҳаракат қилиш;

• Спортчилар томонидан анаболик стероидларни қабул қилиш;

• Ўта ўткир ва ёғли таомларга ўчлик;

• Организмнинг умумий касалликлари, руҳий ва неврологик бузилишлар;

• Шифокор-мутахассис кўрсатмасисиз, ўзбошимчалик билан даволаниш.
50% эркакларда бепуштлик сабабини аниқлаб бўлмайди, аммо хушхабар шуки, 70% ҳолларда бепуштликни даволаб бўлади.

Айрим ҳолларда бепуштликнинг сабаби жуда оддий бўлиши ҳам мумкин: масалан, эркак ичиш ва чекишни ташлаб, сауналарга бормай қўйса, шунинг ўзи кифоя қилади.

 

ЭРКАКЛАРДАГИ БЕПУШТЛИКНИ ТАБИИЙ ДАВОЛАШ
Агар бир йил давомида ҳамиладорлик кузатилмаса ёки эркак жинсий томондан ўзида бирор камчилик сезса, аввало, вақтни ўтказмасдан тезда мутахассис шифокорга мурожаат қилишини тавсия этамиз.

 

Шу билан бирга шифокор тайинлаган асосий даво муолажаларига қўшимча (албатта, мутахассис билан бомаслаҳат) табиий даво воситаларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бу усуллар жуда узоқ вақтлардан бери халқ табобатида қўлланилиб, ўзининг яхши натижаларини кўрсатиб келмоқда.

Эркаклар бепуштлигини даволашда, аввало кишидан сабр талаб этилади. Айниқса, бепуштликнинг давоси сперматогенезни фаоллаштиришга қаратилган бўлса, унда 3-4 ойдан 7-8 ойгача тўхтовсиз даво муолажалари керак бўлади.

 

Бепуштликни даволашнинг 1-усули
Гулчанги билан даволаш
Гул чанги таркибида оқсиллар, витаминлар, мойлар, гормон сингари таъсир қилувчи фаол моддалар мавжуд бўлиб, улар организмни ёшартиради, унда модда алмашинувини меъёрга келтиради.

Гул чангининг кимёвий таркибини оладиган бўлсак, унда А, В1, В2, ВЗ, В5, В6, С, Е, Р витаминлар, биотин, пантотен ва фолий кислоталари, кальциферол ва яна 27та микроэлементлар, жумладан, калий, кальций, магний, темир, мис, темир, кремний, ваннадий, вольфрам, олтингугурт, барий, олтин, кумуш, рух, кобальт ва бошқалар бор.
Тиббиёт олимлари 40-45 ёшдан ошган барча эркакларга доимий равишда, ҳар куни 2 чой қошиқчадан гул чанги истеъмол қилишни тавсия қиладилар.

Гул данги жуда кучли даво воситаси бўлиб, ундан фойдаланишда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Агар уни
меъёрдан зиёд қабул қилинса нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.

Эслаб қолинг: гул чангини 1 суткада даво учун 30 гр.дан, профилактика (касалликларнинг олдини олиш) учун 10 гр.дан ортиқ истеъмол қилиш мумкин эмас! Унинг бир ош қошиғи — 15 граммни, бир чой қошиқчаси — 5 граммни ташкил этади. Гул чангини қора қоғозга ўралган, герметик ёпилган шиша идишда, салқин жойда (музлатгич ёки совуқда эмас!) сақлаш ксрак. Уни бир йилдан ортиқ сақлаш мумкин эмас, чунки бунда унинг шифоблхш хусусиятларининг 75%и йўқолади.

Эрталаб, оч қоринга 1 ош қошиқ гул чангига 1 қошиқча асал қўшиб аралаштирилади (асал аралаштирмасдан ўзини шимилса ҳам бўлади). Сўнг оғизга солиб, токи ўзи эриб сўрилгунча, секин-аста шимилади. 20 дақиқа давомида изидан ҳеч нарса ейилмайди ва ичилмайди. Сўнг тушлик пайти ҳам овқатдан ярим соат олдин худди шундай қабул қилинади. Аммо кечқурун гулчангини истеъмол қилиш мумкин эмас. Бир ярим ой қабул қилингач, 10 кун дам олинади, сўнг яна бир курс давом эттирилади. Шундай қилиб йил давомида 5-6 курс қабул қилиш мумкин.

Агар дорихонадан сотиб олинган гул чанги желатин капсулалар ичида бўлса, унда капсулани очиб, ичидаги гул чангини ярим қошиқча асалга қўшиб оғизда шимилади. Шунда унинг даво эффекти кўпроқ бўлади.

Гул чангини юқорида тавсия қилинган усулда йил давомида истеъмол қилиб, шу билан бирга ҳар куни ярим стакан қовоқ уруғи чақиб ейилса, бепуштликни даволашда энг самарали натижаларни беради.

 

Бепуштликни даволашнинг 2-усули
Қовоқ уруғи ёрдамида даволаш
Қовоқ уруғи инсон учун жуда фойдали бўлиб, унинг таркибида турли хил витаминлар (масалан, А, С, Д, К, Е ва В гуруҳ витаминлари ва бошқалар), минераллар (масалан, темир, марганец, мис, рух, селен, фосфор,
кальций, калий, магний ва бошқалар), ёғлар, оқсиллар, углеводлар, эфир мойлари, гликозидлар, алкалоидлар ва бошқа кўпгина моддалар мавжуддир.

 

Қовоқ уруғининг фойдалари ҳақидаги батафсил маълумотларни китобимизнинг олдинги саҳифаларидан топишингиз мумкин. Қовоқ уруғи сперма ва эркаклик гормонлари ишлаб чиқаришни кўпайтиради, жинсий ожизликни даволашда яхши самара беради. Аёлларда ҳам фарзанд бўлмаётган бўлса яхши ёрдам беради.

0,5кг (қовурилмаган!, офтобда қуритилган) қовоқ уруғини пўчоғидан тозалаб, гўшт майдалагичдан ўтказиб, унга 200гр асал қўшилади. Ундан гилосдан сал каттароқ (тахминан 2 см.ли) ҳажмдаги шарчалар тайёрланиб, совутгичда сақланади. Ҳар куни икки маҳал совутгичдан олиб, хона ҳароратига етгач, овқатдан ярим соат олдин истеъмол қиласиз. Бунда шарчани тез ютиб юбормасдан, икки-уч дақиқа давомида чайнаш ва сўриш яхши фойда беради. Қовоқ уруғининг таркибида рух моддаси кўп бўлиб, простатит ва унинг аденомасини даволашда жуда яхши самара беради. Ушбу даво курсидан бир йилда бир марта фойдаланган маъқул.

 

Бепуштликни даволашнинг 3-усули
Қовоқ уруғи ёрдамида даволаш
Қовоқ уруғи таркибида эркаклар учун жуда зарур бўлган рух моддаси кўп бўлиб, ҳар куни 30-40 донасини истеъмол қилса, тананинг бир суткалик эҳтиёжи қопланади ва бу эркаклардаги бепуштликни даволашда яхши натижа беради

Бепуштликни даволашнинг 4-усули
Зулук билан даволаш
Зулук билан даволаш ҳақидаги батафсил маълумотларни китобимизнинг олдинги саҳифаларидан топишингиз мумкин. Зулук қўйиб даволаш бепуштликда ҳам яхши самара беради. Даволанишнинг ушбу усули нафақат бепуштликдан халос бўлишда, балки организмнинг барча аъзо ва тизимлари фаолиятига ҳам ижобий таъсир қилади.

 

Бепуштликни даволашнинг 5-усули
Мўмиё ёрдамида даволаш
Эркак бепушт бўлса, мижози суст, уруғи сифатсиз бўлса, мўмиёни сабзи шираси, уруғи, янчилган зира уруғига 1:20 нисбатда қўшиб ҳар куни наҳорда ва кечқурун ухлашдан олдин ичилади. Бир курс даволаниш 25-28 кун давом этади. Агар мўмиёга тухумнинг сариғи қўшилса, ушбу малҳамнинг фойдалилик хусусияти янада ошади. Бир ҳафтадаёқ мижознинг яхшилангани сезилади. (Мўмиё ҳақида батафсил маълумотлар китобимизнинг олдинги саҳифаларида берилган).

 

Бепуштликни даволашнинг 6-усули
Мўмиё ёрдамида даволаш
Эркак бепушт бўлса, мижози суст, уруғи сифатсиз бўлса, 200мл (бир стакан) сабзи шарбати, 200мл чаканда шарбати, 200мл черника шарбати аралаштирилиб, аралашмага икки грамм мўмиё эритилади. Кунига 2 маҳал ЮОмл (ярим стакан) дан эрталаб оч қоринга ва кечқурун овқатдан 2-3 соатдан сўнг ичилади. Бир даво курси 25- 28кун давом этади. Зарур бўлса 5 кун танаффус қилиб, муолажани яна такрорлаш мумкин.

 

Бепуштликни даволашнинг 7-усули
Седана уруғи билан даволаш.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳам : “Седана — ўлимдан бошқа барча касалликларга шифодир’’, деб айтганлар! Ҳар куни эрталаб, овқатдан кейин, кунига бир маҳал бир чой қошиқ туйилган (эзилган) седана уруғини оғизга ташлаб, устидан ярим стакан илиқ сув ичилса, ёки бу йўл билан ичишга қийналса, ярим стакан илиқ сувга бир чой қошиқча туйилган седана уруғини аралаштириб туриб ичилса, нафақат бепуштликка, балки организмнинг барча аъзоларига ижобий таъсир қилади. Фақат суткалик дозасини бир чой қошиқчадан ошириш мумкин эмас. (Седана ҳақидаги батафсил маълумотлар киюбнинг олдинги саҳифаларида баён қилинган).

 

Бепуштликни даволашнинг 8-усули
Седана уруғи билан даволаш
Бир чой қошиқ седана уруғини бир стакан қайноқ сувга солиб, паст оловда ярим соат қайнатилади. Унинг сувидан ҳар куни 3-4 маҳал бир ош қошиқдан ичилади. Бу бепуштлик, простатит, жинсий ожизлик ва бронхиал астма касаллигидан халос бўлишда ёрдам беради.

 

Бепуштликни даволашнинг 9-усули
Қора седана мойи билан даволаш
Қора седана мойи антибактериал, оғриқ қолдирувчи, иммунитетни кучайтирувчи, жинсий қувватни оширувчи ва бепуштликни даволовчи восита сифатида қўлланилади. Белнинг пастки қисми ва мояклар атрофига седана мойи суртилиб, айлантирувчи ҳаракатлар билан терига тўлиқ сўрилгунча уқаланади. Муолажа 1 ой давомида ҳар куни бажарилади.

 

Бепуштликни даволашнинг 10-усули
Пиёз уруғи ва асал ёрдамида даволаш
Пиёз уруғини майдалаб, унга 1/1 миқдорда асал қўшиб, бир кеча-кундузда бир чой қошиқчадан уч марта ичилади. Бу простатитни даволашда, жинсий аъзоларнинг фаолияти бузилганда, бепуштликда, айниқса, захм, сўзак каби таносил касалликларида яхши ёрдам беради.

 

Бепуштликни даволашнинг 11-усули
Ёнғоқ ва кишмиш ёрдамида даволаш
Тўрт дона ёнғоқ мағзига 10 гр кишмиш аралаштириб эзиб, бир маҳалдан 40 кун ейилади.

 

Бепуштликни даволашнинг 12-усули
Петрушка билан даволаш
Петрушка (кашничсимон кўкат) витамин ва минералларга жуда бой бўлиб, халқ табобатида кенг қўлланилади. Унинг таркибида, айниқса витамин С кўп бўлиб, ЮОгр кўкат таркибидаги миқдори организмнинг 2 суткалик талабини қондиради. Бу лимонга нисбатан 4 баробар кўпдир. Яна петрушканинг таркибида керотин, провитамин А, витамин В1, В2, В9,калий, магний, темир, эфир мойлари ва бошқа фойдали элементлар кўп бўлиб, ундан буйрак, ошқозон, ўн икки бармокди ичак, тери, тиш, милк ва бошқа аъзоларнинг хасталикларини даволашда фойдаланилади. Қандли диабетда қондаги қанд миқдорини камайтиргани учун, айниқса фойдали ҳисобланади.

 

Петрушка организмни ҳар хил заҳар ва шлаклардан тозалайди, семизликдан қутулишга ёрдам беради.
Аммо сийдик қовуғи яллиғланган (цистит)да петрушкани истеъмол қилиш таъқиқланади. Простата бези аденомаси безовта қилаётган беморлар бунга алоҳида эътибор беришлари керак!

Петрушка уруғини эзиб, кукунга айлантириб, унинг ҳажми 4 чой қошиқ миқдорга етгач устига бир стакан (200гр) қайноқ сув қуйилади ва 15 дақиқа паст оловда қайнатилади. Ҳосил бўлган шифобахш суюқликни совутиб, ҳар куни 4-6 марта бир ош* қошиқцан ичилади. Простатитда шамоллаш жараёнини йўқотади, жинсий фаолиятни тиклайди ва бепуштликни даволашда ижобий самара беради.

 

Бепуштликни даволашнинг 13-усули
Петрушка шарбати ёрдамида даволаш
Петрушка таркибида апигенин антиоксиданти бўлиб, у қондаги эстроген (аёллик гормони) миқдорини камайтириб, тестостерон (эркаклик гормони) миқдорини
ошириш хусусиятига эга. Натижада эркакнинг жинсий қуввати (потенция) ошади.
Петрушка шарбатини ҳар куни овқатдан ярим соат олдин, 1-2 ош қошиқдан, 3 маҳал истеъмол қилиш жуда фойдали. 20 кундан сўнг 10 кун дам олиб, яна бир курс ичилади.

Аммо буйрак яллиғланган бўлса петрушка шарбати ичиш тавсия этилмайди. Петрушка таркибида кўплаб витамин ва минераллар бўлиб, овқатга қўшиб ишлатса айниқса фойдалидир.

Бепуштликни даволашнинг 14-усули . Петрушка уруғи ёрдамида даволаш
1 чой қошиқча петрушка уруғини эзиб, устидан 1стакан қайноқ сув солиб, 8 соат тиндириб қўйилади. Сўнг докадан ўтказилиб, кунига 4 маҳал, овқатдан 15 дақиқа олдин, 1/4 стакан (50мл)дан ичилади.

 

Бепуштликни даволашнинг 15-усули
Тарвуз уруғи ёрдамида даволаш
24 гр тарвуз уруғини туйиб элаб, 10 гр новвот ёки шакарга қўшиб ейилади.

 

Бепуштликни даволашнинг 16-усули
Шарбатлар ёрдамида даволаш
Лавлаги, сабзи, бодринг ва сарсабил шарбатларидан тенг миқдорда қўшиб коктейль тайёрланади ва ҳар куни бООмиллиграммдан кам бўлмаган миқдорда ичилади. Янги тайёрланган шарбатлар таркибида витаминлар ва микроэлементлар кўп бўлиб, улар иммунитетни мустаҳкамлайди.

 

Бепуштликни даволашнинг 17-усули
Кўк пиёз ва бош пиёз ёрдамида даволаш
Бир бош пиёзни шўрва, сут ва бошқа овқатларга қўшиб, ҳар куни 3 маҳал ейилади.
Кўк пиёзнинг ҳам фойдаси жуда каттадир. Пиёзнинг таркибида рух, мис ва темир моддалари кўп бўлиб, улар биргаликда бир-бирининг таъсирини кучайтиради. Пиёз жинсий майл (хоҳиш-истак)ни кучайтиради, уруғ (сперма) ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Бепуштлик, простатит ва простата бези аденомасини даволашдан ташқари, пиёз қариликнинг ҳам олдини олади. Бунинг боиси шундаки, унинг таркибида шундай моддалар борки, уларнинг кимёвий тузилиши одамнинг жинсий гормонларига яқиндир. Қаришнинг асосий сабабларидан бири эса, қонда гормонлар миқдорининг камайиши ҳисобланади.

 

Бепуштликни даволашнинг 18-усули
Сабзи ва қовоқ шарбати ёрдамида даволаш
Сабзи ва қовоқ шарбатларини тенг миқдорда қўшиб, ҳар куни 400 миллиграммдан кам бўлмаган миқдорда ичилади.

 

Бепуштликни даволашнинг 19-усули
Занжабил ёрдамида даволаш
200 грамм занжабил (имбирь) илдизини сихакдан ўтказиб, 100 грамм асалга яхшилаб аралаштириб, “занжабилли асал” тайёрланади ва уни қоронғи, салқин жойда, шишали идишда сақланади. Аралашмадан бир ош қошиқ олиб, устига сиқиб олинган петрушка сокидан бир ош қошиқ қўшилади ва кунига 2-3 маҳал, оч қоринга истеъмол қилинади. (Занжабил ҳақидаги батафсил маълумотлар китобнинг олдинги саҳифаларида берилган).

 

Бепуштликни даволашнинг 20-усули
Қовоқ шарбати, асал ва занжабил ёрдамида даволаш
Олдинги даво усулида айтилгандек “занжабилли асал” тайёрланади. ЮОмл (ярим стакан) пиширилмаган қовоқ шарбатини олиб, устига бир ош қошиқ занжабилли асалдан қўшилади ва кунига икки маҳал, шунча миқдордан, оч қоринга ичилади.

 

Бепуштликни даволашнинг 21-усули
Шарбатлар ёрдамида даволаш
Сабзи, лавлаги ва бодринг шарбатларидан тенг миқдорда олиб, ярим стаканига. бир ош қошиқ “занжабилли асал”дан қушилади ва оч қоринга, кунига уч маҳал бир ой давомида ичилади. Ўн кун дам олгач яна бир курс такрорланади.

 

Бепуштликни даволашнинг 22-усули
Седана ёғи, асал ва мойчечак ёрдамида даволаш
Бир ошқошиқ седана ёғига шунча миқдорда асал ва қуруқ мойчечак аралаштирилади. Аралашмага ярим стакан қайноқ сув қўшилади ва яхшилаб аралаштириб, сузгичдан ўтказиб кунига бир неча марта оз-оздан ичилади.

 

Бепуштликни даволашнинг 23-усули
Саримсоқ билан даволаш
(Саримсоқнинг жуда кўп фойдалари ҳақидаги маълумотларни китобнинг олдинги саҳифаларидан топишингиз мумкин).

• Ҳар куни овқатга қўшиб 1—2 бўлакча саримсоқ истеъмол қилиб юриш тавсия қилинади.

• Кечқурун 4 бўлакча саримсоқни майин қилиб майдаланади ва устидан 3 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб оч қоринга ярим стакан (100 мл) ичилади. Кечқурун ухлашдан олдин ҳам шунча истеъмол қилинади. Даво курси — бир ой.

• 200мл иссиқ сутга бир ош қошиқ майдаланган саримсоқ солиб паст оловда бир дақиқа қайнатилади. 20 дақиқа дам берилгач майин докадан ўтказилади ва кунига 3 маҳал овқатдан сўнг 2 ош қошиқдан ичилади

Бепуштликни даволашнинг 24-усули
Мармарак ёрдамида даволаш
Мармарак (маврак, шалфей) доривор ўсимлиги ёрдамида бепуштликни даволаш ва организмни ёшартириш мумкин. Мармарак қайнатмасини 30 кундан йилига 3 марта истеъмол қилиш лозим. Қайнатмани
тайёрлаш учун бир ош қошиқ марварак баргининг устига 200мл қайноқ сув солиб дам берилади. Овқатдан 30 дақиқа олдин суюқликнинг ҳаммаси кичик қултумлар билан ичилади. Мармарак қайнатмаси эркаклар ва аёлларнинг бепуштлигида яхши самара беради.

 

Бепуштликни даволашнинг 25-усули
Қизилпойча ёрдамида даволаш
Қизилпойча (зверобой) доривор ўсимлиги қайнатмасини бир ош қошиқдан кунига бир неча марта истеъмол қилиб юрса, бепуштликни даволашда ёрдам беради.

 

Бепуштликни даволашнинг 26-усули
Баргизуб ёрдамида даволаш
Баргизуб (зуптурум, подорожник) доривор ўсимлиги илдизи билан ванна қабул қилиш эркаклар бепуштлигида фойда беради. Тахминан 50 гр баргизуб илдизи (ёки барги) устига бир литр қайнаб турган сув солинади ва 30- 40 дақиқа дам берилади. Сўнг дамлама ванна ичига, 37 градусли сувга қуйилади. Ванна қабул қилиш қоидалари китобнинг олдинги саҳифаларида батафсил баён қилинган. Бир курс — 15та ваннадан иборат.

 

Бепуштликни даволашнинг 27-усули
Қуштурон ёрдамида даволаш
Қуштурон (қизилтасма, спормш, горец птичий) баргларидан 2-3 қошиқ олиб, термосда, ярим литр қайноқ сувда 3-4 соат дамланади. Овқатланишдан 30 дақиқа олдин ЮОмл дан ичилади. Эркаклар бепуштлигида яхши самара беради.

 

Бепуштликни даволашнинг 28-усули
Женьшень билан даволаш
Женьшень (одамгиёҳ) қадимдан бепуштлик ва жинсий ожизликни даволашда қўлланилади. У гормонал фонни меъёрга келтиради, сперматозоидлар ишлаб чиқаришни
кўпайтиради. Уни индивидуал қабул қилиш дозасини эса, албатта мутахассисдан сўраш керак.

 

Бепуштликни даволашнинг 29-усули
Анор билан даволаш
Халқ табобатида таъкидланишича, анор (ёки унинг шарбати) бепуштликни даволашда яхши фойда берар экан. Бунинг учун ҳар куни бир дона анор ёки ярим стакан сифатли анор шарбати ичиш тавсия қилинади.

 

Бепуштликни даволашнинг 30-усули
Пиёз ёрдамида даволаш
Эркаклар бепуштлигини даволашда пиёзнинг, айниқса оқ пиёзнинг фойдаси каттадир. Ҳар куни бир бош пиёзни хомлигича салатга ёки овқатга қўшиб истеъмол қилинг.

БЕПУШТЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ
Бепуштликнинг олдини олиш учун қуйидагиларга эътибор бериш зарур:

• Тўғри овқатланиш;

• Мунтазам спорт билан шуғулланиш;

• Кўпроқ жисмоний меҳнат қилиш;

• Тоза ҳавода кўпроқ бўлиш;

• Яхши дам олиш ва 8 соатли уйқу режими;

• Спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик;

• Чекмаслик;

• Наркогик моддалар истеъмол қилмаслик;

• Иссиқ ҳаммом, сауна ва иссиқ ванналар қабул қилмаслик;

• Ўта иссиқ ва ўта совуқ шароитларда ишламаслик;

• Ёш жуфтлар жинсий алоқа билан икки-уч кунда бир марта шуғулланишлари тавсия қилинади. Бу ҳол
сперма миқцорининг максимал концентрацияда бўлишини таъминлайди. Ҳар куни жинсий алоқа қилавериш эса шақват суюқлигининг сифатини кескин пасайтириши, ҳатто бепушт қилиб қўйиши ҳам мумкин;

• Фарзанд бўлиш эҳтимоли овуляция кунларида юқори бўлади. Масалан, ҳайз цикли 28 кунлик бўлса, овуляция 14-16 кунларга тўғри келади ва шу кунларда жинсий алоқа қилинса, фарзанд бўлиши эҳтимоллиги жуда ошади;

• Ётиш ҳолатлари ичида — эркак гепада, аёл эса пастда ётиши фарзанд бўлиши учун мақбул ҳисобланади. Бунда аёл жинсий алоқа пайтида думбаси тагига кичикроқ қаттиқ ёстиқ қўйиб, тосини кўтариброқ ётиши лозим. Жинсий алоқадан сўнг таг кўтарилган ҳолда, оёқлар юқорига чалкаштирилиб 30-40 дақиқа ётиш тавсия этилади. Шунда бачадон бўйнида шаҳват суюқлиги тўпланиб, фарзанд бўлиш эҳтимоллиги ошади.

(Visited 8 555 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!