Бачадон бўйни кистаси — белгилари уй шароитида даволаса буладими?

Бачадон бўйни кистаси

Бачадон бўйни кистаси — белгилари, оқибатлари, жарроҳли ёрдамида олиб ташлаш, халқ табобати билан даволаш

Бачадон бўйни кистаси — репродуктив ёшдаги аёлларда юзага келадиган жуда кенг тарқалган касаллик ҳисобланади. Одатда, ушбу ёшдаги аёлларнинг 10-15 фоизи бу касалликдан азият чекишади. Киста бачадон бўйни безларининг зичланиб тиқилиб қолиши ёки кенгайиши жараёнидир. Бачадон каналида ва қин қисмида яллиғланиш юзага келади ва безларнинг шиллиқ ажралалиб чиқадиган ариқчалари тиқилиб қолади. Натижада без шиллиқ тўпланиши туфайли катталашади, буни УТТ ёки колпоскопия ёрдамида кузатиш мумкин. Ушбу касаллик жуда тез-тез қайд етилишига қарамай, аёллар ўзларида бу касалликни кеч аниқлашади, одатда шунчаки гинекологга ташриф буюрганларида.

Бачадон бўйни кистаси белгилари ва аломатлари

Қоида тариқасида, бачадон бўйни кистаси аниқ аломатларга ега емас. Ҳайз сиклида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмайди, оғриқ ва ноқулайлик йўқ. Беморларнинг аксарияти киста мавжудлиги ҳақида фақат гинекологга навбатдаги профилактик ташрифи вақтида билишади. Фақатгина шифокор текшируви бу ташхисни тасдиқлаши ёки инкор етиши мумкин. Ташқи томондан, касаллик қуйидагича кўринади: бачадон бўйнининг трансфомацияланиш зонасида кичик оқ шиллиқ зич шаклланмалар жойлашган бўлади. Улар бир неча миллиметрдан 3 см гача бўлган ўлчамларга ега бўлиши мумкин. Агар аёл ендометриоид кистадан азият чекаётган бўлса, бу касаллик менструал сикл бошланишидан бир неча кун олдин оз миқдорда қон ажралиши кўринишидаги аломатга ега бўлиши мумкин.

Бачадон кистаси бўлган аёл узоқ вақт давомида гинекологга ташриф буюрмаган бўлса ва касаллик ривожланса, у қуйидаги белгилар билан аниқланиши мумкин:

  • Ҳайз пайтидан ташқари вақтда ҳам қон кетиши;
  • Қориннинг пастки қисмида сабабсиз оғриқлар;
  • Доимий шерик билан жинсий алоқа пайтида оғриқли ҳислар;
  • Еҳтироссиз ҳам қиндан ажралмалар ажралиши.

Бачадон бўйни кистаси сабаблари

У ёки бу омил муқаррар равишда киста ривожланишига олиб келади деб 100% ишонч билан айтиб бўлмайди, аммо касалликнинг бошланиши учун баъзи хавф омилларини келтириб ўтиш мумкин:

  1. Туғруқлар. Агар чақалоқ туғилиши пайтида бачадон бўйни жароҳатланган бўлса, унда соғайиш жуда тез бошланади. Бу жараён безнинг нотўғри ишлашига ва унинг ариқчалари ёпилишига сабаб бўлиши мумкин, бу еса киста шаклланишига олиб келади.
  2. Аборт. Касаллик шунингдек аборт пайтида юзага келадиган муаммолар ва ушбу жараёнга шифокорнинг касбий ёндашуви йўқлиги туфайли ривожланиши мумкин.
  3. Менопауза. Агар аёл репродуктив ёшдан аста-секин чиқиб кета бошласа, унинг бачадон қобиғи вақт ўтиши билан нозиклашади, безлар еса кўпроқ ҳимоясиз бўлади. Улар ҳар қандай қўзғатувчи омилга кучлироқ жавоб қайтаради ва шиллиқ ажратишни кўпайтиради, бу еса ўз навбатида ариқчалар тиқилиб қолишига ва киста ҳосил бўлишига олиб келади.
  4. Юқумли касалликлар. Репродуктив тизимнинг ҳар қандай инфекцияси бу касалликнинг бошланишига олиб келиши мумкин. Яллиғланиш бошланганда бачадон тўқималари ва безлари ариқчаларни тиқилиб қолишига ва киста ривожланишига ёрдам беради.

Ушбу гинекологик касалликнинг юзага келишининг камроқ еҳтимолли бир неча сабаблари мавжуд:

  • Бачадон ичига спирал киритиш;
  • Модда алмашинуви ва гормонал муаммолар;
  • Ортиқлардаги яллиғланиш жараёни.

Бачадон бўйни кистаси

Бачадон бўйни наботов кисталари

Наботов кистаси ёки бачадон бўйни фолликуллари — бачадоннинг вагинал қисмида кичик оқ-сариқ рангли шаклланмадир. Ушбу касаллик туфайли ноқулайликлар сезмайдиган кўплаб аёллар, бу ҳолат хавфли емаслигига ишонишади ва «ўз-ўзидан ўтиб кетади» деб ҳисоблашади. Бироқ, бу нотўғри тушунча. Киста ўз-ўзидан ўтиб кетмайди ва даволанишга ваколатли муносабатни талаб қилади.

Бачадон бўйни ва қиннинг без ҳужайралари нормада маълум миқдордаги секретор суюқлик ҳосил қилади. Қин қисмининг безларини биринчи бўлиб Наботов ифодалаб берган, шунинг учун касаллик унинг номи билан қўшиб номланади.

Наботов кисталарнинг ривожланиши сабаблари номаълум. Шифокорлар фақатгина касалликнинг мавжудлигини аниқлай олишади. Бироқ, кўпчилик киста баъзида қуйидагилар туфайли пайдо бўлиши мумкинлигини таъкидлашади:

  • Таносил аъзоларида сурункали яллиғланиш жараёнлари;
  • Гормонал фон билан боғлиқ муаммолар;
  • Бачадон ерозияси.

Кўпинча касаллик аёлларда 25-45 ёш оралиғида аниқланади. Безлардаги ариқчалар тангачали епителий билан ёпилиб қолади ва улар ичида катта миқдорда секрет тўпланиб қолади. Шундай қилиб ариқчалар ҳажми ошади ва киста ҳосил бўлади. Киста битта ёки кўплаб бўлиши мумкин. Агар ўсма кичик бўлса, жарроҳлик аралашуви тайинланмайди, фақат мунтазам текширувдан ўтиб туриш буюрилади. Агар гинеколог кистанинг ҳажми ошириб бораётганини қайд қилса, кўпинча уни олиб ташлаш учун жарроҳлик ўтказилади.

Наботов кистаси аломатлари деярли йўқ ва касаллик ўзини намоён қилмайди. Одатда аёлдаги муаммони гинеколог текширув вақтида аниқлайди. Агар наботов кистаси ташхиси қўйилган бўлса, унда биринчи қадам тариқасида чуқур текширувлардан ўтиш керак. Қоидага кўра, аниқлаш усуллари рўйхатига урогенитал инфекцияларни аниқлаш, кичик тос аъзолари ултратовуш текшируви, колпоскопия, преканцероз (саратон олди) ўзгаришлар мавжудлигини ўрганиш учун суртмалар олиш киради.

Кўпгина шифокорлар бу касаллик ҳеч қандай аралашувни талаб қилмаслигини айтишади. Бироқ, киста ўзидан-ўзи йўқолмайди ва вақти-вақти билан такрорланиши мумкин. Наботов кисталарини баъзан уларни олиб ташлаш билан даволашади. Агар шифокор шундай ёндашувни талаб қилса, ушбу касалликнинг тарқалишини олдини олиш учун унинг кўрсатмаларига қулоқ солиш тавсия етилади. Бундан ташқари, кистани радиотўлқин ёки лазер терапияси билан даволаш мумкин. Баъзан даволаш дори-дармон ва физиотерапия билан тўлдирилади.

Касалликнинг олдини олиш ҳақида ҳам унутмаслик керак. Бунинг учун гинекологга йилига камида 2 марта ташриф буюришингиз керак, шунда касаллик пайдо бўлганида шифокор уни ўз вақтида ташхислаши ва даволаши мумкин.

Бачадон бўйни кистаси

Бачадон бўйнининг ретенцион кисталари

Бачадон бўйни кисталари турли хил бўлиб, келиб чиқиши ва шаклланишига кўра бир неча турга бўлинади:

  • Травматик — тўқима ўзгариши ва жароҳатланиши натижасида;
  • Неоплазмали — ўсмалар ривожланиши жараёнининг бузилиши;
  • Паразитар — паразитар организмларнинг ҳаётий фаолияти туфайли шаклланади;
  • Дисонтогенетик — кўпинча туғма индивидуал касалликлар натижасида;
  • Ретенцион — секреция аъзолари каналида секрет суюқликнинг ортиқча бўлиши сабабли пайдо бўлади.

Ретенцион кисталар баъзан туғма табиатли бўлиши мумкин, бу жараён она қорнидалигидаёқ бошланган бўлади. Ушбу неоплазма ендокрин ёки екзокрин тизим шикастланганда аёл ҳаётининг ҳар қандай даврида ўзи ҳақида хабар бериши мумкин. Киста қуйидагича шаклланади: секрет қуйқаси ёки бошқа ёт тана билан без ариқчалари тиқилиб қолиши ёки чандиқ, ўсма туфайли ариқчанинг езилиб қолиши натижасида секрет еркин оқиб чиқа олмайди. Ариқчаларда суюқлик тўпланиб, уни кенгайтиради. Натижада киста ҳосил бўлади.

Ушбу касалликнинг сабаблари яллиғланиш жараёнлари, инфекциялар, туғруқ ёки аборт натижасида олинган жароҳатлар бўлиши мумкин. Ретенцион кистани аниқлаш қийин. Асосан, у ўзини ҳеч қандай намоён қилмаслиги сабабли. Кўпчилик аёлларда гинекологик касалликларга хос бўлган қиндан ажралма оқиши, ҳайз бузилиши, қорин пастида ёки жинсий алоқа вақтидаги оғриқ каби аломатлар кузатилмайди. Асимптоматик касаллик ҳақида гинекологга ташриф буюргандан кейин хабар топилади.

Ушбу касаллик аниқланганда, шифокор уни нима келтириб чиқарганини, қандай даволаш чораларини қўллаш ва касаллик қайталанишини олдини олиш кераклигини тушуниш учун янада чуқур текширувлар ўтказади. Бунинг учун:

  • Колпоскопия;
  • Қин ва бачадон бўйни микрофлораси ўрганиш учун суртмалар;
  • Бактерияларни аниқлаш: трихомонадлар, хламидия, микоплазмалар ва бошқалар.

Тажрибали шифокор, агар гап бачадон бўйни ретенцион кистаси ҳақида борганда, бемор организмининг шахсий ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда касалликни даволашга индивидуал ёндашади. Тўғри даволаш усули қўлланилса, бачадон бўйни кистаси из қолдирмасдан ўтиб кетади, бу аъзо вазифаси тикланади ва беморда жинсий ҳаёт билан боғлиқ, шунингдек ҳомиладорлик, ҳомила кўтариш ва туғруқ билан боғлиқ муаммолар юзага келмайди.

Шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунда шифокорлар даволаш нуқтаи назаридан иккита фикрнинг бирига амал қилишади. Бирлари кейинчалик ноҳуш оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган кистанинг йирингли жараёнга ўтиб кетишини олдини олиш учун жарроҳлик йўли билан уни олиб ташлашни афзал билишади. Бошқалари, бу касаллик бачадоннинг мумкин бўлган ҳолати ва унга муқобил даволаш керак деб ҳисоблашади. Ҳар қандай алоҳида ҳолатлар учун гинеколог қайси усулни танлашга қарор қилиши керак.

Бачадон кистасини ташхислаш

УТТ ёки ултратовуш текшируви — бачадон бўйни кистасини ташхислаш вақтида енг муҳим воситалардан биридир. У 100% ҳолларда буюрилади ва бошқа усуллар билан биргаликда қўлланилади: кичик тос органлари ва ортиқларини визуал текширув, колпоскопия, қин суртмасини олиш. Ушбу ташхислаш усули бачадон бўйни таркибидаги ўзгаришлар, унинг қон таъминоти, катталиги ва ўсмадаги ўзгаришларни кўришга ёрдам беради. Шу сабабли, УТТ ёрдамида фақатгина бачадон бўйни кистасини емас, балки бошқа патологияларни ҳам аниқлаш мумкин.

Бачадон бўйни УТ текшируви кўплаб аёлларга таниш бўлган бачадонни УТ текширувдан фарқ қилмайди. Бачадон бўйни қорин орқали текширилганда, қориннинг пастки қисмига махсус гел суртилади ва УТТ сенсори қорин бўйлаб ҳаракатлантирилади. Агар УТТни ичидан қилиш керак бўлса, трансвагинал сенсор ишлатилади. Сенсорга гигиена қоидаларига кўра презерватив кийдирилиб, гел билан қопланади ва кераклича фойдаланилади. Трансвагинал усул қорин орқали текширув тўлиқ тасвирни бермаганда қўлланилади. Ҳар икки усул ҳам оғриқли ҳиссиётларни келтириб чиқармайди ва бачадон бўйни кистаси касаллигини аниқлашда яхши натижалар беради.

Аёллар шифокор киста мавжудлигига шубҳа қилганида УТТ дан қўрқмасликлари ёки ушбу амалиётни еътиборсиз қолдирмасликлари керак. УТТ натижалари гинекологга бу касалликни қандай қилиб бутунлай даволаш ва уни қайталанишини олдини олиш учун қандай муолажалар ўтказиш кераклигини тушунишга ёрдам беради.

Бачадон бўйни кистаси

Бачадон бўйни кистаси оқибатлари ва асоратлари

Бачадон бўйни кистаси ташхиси қўйилган кўплаб аёллар ушбу касаллик туфайли хавотирга тушишади ва биринчи навбатда унинг оқибатлари ҳақида ўйлашади. Бу ҳақида кейингиларни айца бўлади. Кистани ўсма деб деб аташса ҳам, у ҳеч қачон ўзидан-ўзи онкологик касалликка айланмайди ва ёмон сифатли емас. Бироқ, баъзида бачадон бўйни шиллиқ қаватдаги оқ ўсмаларда бактериялар тўпланади ва бу кистадан ташқари бошқа касалликларга ҳам олиб келиши мумкин — бачадон бўйни, бачадон танаси ички қобиғининг яллиғланиши ва бошқалар. Бу касалликлар ўта хавфли ва кўпинча рецидивларни келтириб чиқариши мумкин.

Баъзида бачадон бўйни кистаси жуда катта ҳажмларга йетиши ва бу жинсий алоқа пайтида ноқулайлик туғдириши мумкин. Ҳаддан ташқари ўтиб кетган ва бепарволик қилинган ҳолатларда бу касаллик аёллардаги бепуштликка олиб келади. Бу касалликнинг оқибатлари ҳақида барча гап шу.

Агар киста ҳомиладорлик пайтида аниқланса, у ҳолда ташвишланмаслик керак. У ҳомилани кўтариш жараёнига, унинг келажакдаги соғлиғига ва онанинг аҳволига таъсир қилмайди. Одатда, шифокорлар даволашни аёл туғганидан кейин бошлашади.

Бачадон бўйни кистасини олиб ташлаш (жарроҳлик)

Шифокор бачадон бўйни кистасини ташхис қилгандан сўнг, еҳтимол, уни жарроҳлик усули билан олиб ташлашни таклиф қилади, чунки дори воситалари керакли натижани бермайди. Буни ешитган аёл одатда қўрқиб кетади ва бу касаллик жарроҳлик заруриятини келтириб чиқарадиган даражада хавфли екан деб қўрқиб кетади. Лекин бундан қўрқишингизга ҳожат йўқ. Киста ўзи соғлиқ учун зарарли емас, лекин йирингли инфилтратга айланиши еҳтимоли мавжуд, бу еса оғриқли яллиғланиш жараёнларига олиб келади. Ушбу жараёнлар бепуштлик ёки келажакдаги ҳомиладорлик билан боғлиқ муаммоларга сабабчи бўлиши мумкин.

Тўлиқ ишонч билан киста ташхисини қўйишдан олдин, колоскопия ва бошқа кўриклардан отиш керак. Барча таҳлиллар керакли кўрсаткичларга ега бўлганидагина, шифокор бачадон бўйни кистасини жарроҳлик усулини билан олиб ташлашни белгилайди. Бундай операция амбулатория шароитида амалга оширилади ва бемор шифохонага ётқизилмайди. Одатда, жарроҳлик ўтказиш ҳайз даврининг охирида, менструал сиклнинг биринчи ярмида белгиланади.

Операция қуйидаги тарзда давом етади. Аввало гинеколог аёлни жарроҳлик ўтказиш учун тайёрлайди. Кейин ҳар бир кистада тешик ҳосил қилади. Ушбу ўсма ичида шиллиқ тўпланган бўлиб, ҳосил қилинган тешик орқали у чиқиб кетади. Кейин кистага қайта ҳосил бўлишига йўл қўймаслик учун махсус еритма билан ишлов берилади. Бемор операциядан бир неча соат ўтгач уйга кетиши мумкин. Операция асоратлар келтириб чиқармаслиги керак. Мумкин бўлган ягона нарса — қориннинг пастки қисмида 1-2 кундан кейин ўтиб кетадиган оғриқ, шунингдек, кўп миқдорда бўлмаган қон кетишлар. Бир неча кун ичида бу ажралмалар сарғиш шиллиқ билан алмашиши мумкин, бу еса 7 кун ичида ўтиб кетиши керак. Тикланиш жараёни тезроқ кечиши учун, киста олиб ташлангандан 10 кун ўтгач, беморга одатда вагинал шамчалар буюрилади. Бу муддат ичида жинсий алоқа қилишдан сақланиш керак. Бир ойдан сўнг, аёл режали кўрикка келиши керак.

Бачадон бўйни кистасини бошқа усуллар ёрдамида ҳам олиб ташлаш мумкин:

  • Куйдириш — бу касалликни даволаш учун ишлатиладиган енг машҳур усуллардан биридир. Кистани турли хил дори воситлари ёрдамида кимёвий ва термал куйдириш мумкин.
  • Радиотўлқин усули — кўпинча тез орада ҳомиладор бўлишни режалаштираётган ёш аёллар учун тавсия етиладиган жуда янги услуб. Киста махсус аппарат томонидан ишлаб чиқариладиган юқори частотали радиотўлқинлар ёрдамида йўқ қилинади.
  • Лазер усули — лазер нурини ишлаб чиқарувчи қурилма ёрдамида амалга оширилади. Қурилманинг ўзи бачадон шиллиқ пардаси билан бевосита алоқа қилмайди. Бу усул кенг қўлланилмайди.
  • Криотерапия — суюқ азот ва паст ҳарорат таъсири ёрдамида бачадон бўйни кистасини даволаш усулидир. Бу жараён оғриқли ҳис-туйғуларга олиб келмайди ва замонавий клиникаларда тез-тез қўлланилади.

Кўриниб турибдики, бугунги кунда бачадон бўйни кистасидан қутулишнинг бир қанча усуллари мавжуд. Бемор учун енг мосини шифокор танланиши керак.

Бачадон бўйни кистасини халқона воситалар ёрдамида даволаш

Шифокор томонидан тавсия етилган даволашнинг асосий усулларидан ташқари, сиз анъанавий тиббиётдан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Бироқ бу фақат қўшимча равишда! Шифокорга ташриф буюриш ва унинг кўрсатмаларига амал қилиш мажбурийдир.

1-рецепт. Бунинг учун бир бош ўртача катталикдаги саримсоқ керак бўлади, уни маҳкам қилиб докага ўраб, тампон тайёрлаш керак. Уни бир кечага қинга киритиш керак. Ушбу муолажа бир ой давомида амалга оширилиши мумкин.

2-рецепт. Яхшилаб қайнатилган йеттита тухум олиб, улардан сарғини ажратиб олинг ва майдаланг, сўнг кукун ҳолатигача майдаланган бир стакан қовоқ уруғлари билан аралаштиринг. Аралашмага ярим литр писта мойи қўшинг ва сув ҳаммомига қўйиб, аралаштириб қиздиринг. Тайёр воситани 5 кун давомида ерталаб 1 чой қошиқдан истеъмол қилинг, сўнг 5 кунлик танаффус олинг ва шу тариқа токи восита тугамагунича.

3-рецепт. Шунча ёнғоқ тўсиғи (мағзини бир-биридан ажратиб турувчи қисми) олингки, уларни майдалаганда 4 ош қошиқ чиқиши керак. Майдаланган ёнғоқ тўсиғига 3 стакан қайноқ сув солинг, оловга қўйинг ва яна 20 дақиқа қайнатиб олинг. Сўнгра қайнатмани совитиб, сувини сузиб олиш керак. Уни ярим стакандан кунига 2-3 марта ичиш керак.

4-рецепт. Бунинг учун икки боғлам қариқиз барглари керак бўлади. Уларни гўшт қиймалагичдан ўтказиб, бўтқа ҳолатига олиб келиш керак. Сўнг ундан шарбатини яхшилаб сиқиб олинг. Ушбу препарат билан даволаш қуйидаги тарзда амалга оширилади:

  • Биринчи икки кун — 1 чой қошиқдан кунига 2 марта ичиш;
  • Кейинги икки кун — 1 чой қошиқдан кунига 3 марта ичиш;
  • Шундан сўнг — 1 ош қошиқдан кунига 3 марта ичиш.

Қариқиз билан даволаниш курси бир ой давом етади.

Агар касаллик қайталанса, қариқиз шарбати билан даволашни ҳам такрорлаш мумкин. Шарбатни қоронғи, салқин жойда, қопқоқли тоза идишда сақланг. Енг яхши натижага еришиш учун қариқиз билан даволаниш қуйидаги усул билан бирлаштирилиши мумкин.

5-рецепт. Бунинг учун 2 ош қошиқ янги акас (акация) гуллари, 1 стакан 40% ли спирт керак. Ўсимлик гуллари тоза идишларга жойлаштирилади ва спирт билан тўлдирилади. Шундан сўнг аралашмани четда қолдиринг. Кейин майин дока ёки ингичка елак ёрдамида сузиб олинг. Акация билан даволаш курси бир ой давом етади. Еритма қуйидагича қабул қилинади — еритманинг 1 қисмини 2 қисм қайнатилган сув билан нисбатда аралаштириш керак. Кунига 3 марта 1 ош қошиқдан ичилади.

6-рецепт. Ҳар хил ўсимлик тўпламлари ҳам бачадон бўйни кистаси билан курашишда ёрдам бериши мумкин. Касалликни даволаш учун сиз қуйидагилардан ташкил топган тўпламдан фойдаланишингиз мумкин:

  • Сув — 1 стакан;
  • Дорихона мойчечаги — 3 чой қошиқ;
  • Чаканда барглари — 3 чой қошиқ;
  • Қичитқи барглари — 5 чой қошиқ;
  • Қончўп (чистотел) — 3 чой қошиқ;
  • Наъматак мевалари — 3 чой қошиқ;
  • Зубтурум барглари — 5 чой қошиқ.

Барча доривор ўсимликлар езилиши ва қуритилиши керак. Кейин идиш қайноқ сув билан иситиб олиниб, барча ўтлар идишга солинади. Тўплам бир стакан қайноқ сув билан тўлдирилади. Идишни қопқоқ (ёки сочиқ) билан ёпиб қўйиб, камида 6 соат давомида шундай қолдириш керак. Кейин суюқлик кунига 2 марта 1 чой қошиқдан ичилади.

7-рецепт. Аёллар томонидан ижобий баҳоланган яна бир фойдали халқ табобати воситаси бир ёнли отилия (боровая матка) ёки зюзник ўтидан иборат. Бу дамламани тайёрлаш қийин емас. Бунинг учун 1 ош қошиқ ўсимликни бир стакан қайноқ сувга қўшиб, яхшилаб аралаштиришингиз керак. Кейин бу суюқлик термос ёки ўралган идиш ичида камида 3 соат давомида дамланади. Дамлама учдан бир стакандан овқатдан олдин кунига 3 марта қабул қилинади. Ўсимликлардан алмаштирилиб фойдаланиш мумкин. Биринчи ҳафта отилия дамламасини ичиш, иккинчи ҳафта еса зюзник дамламасини. Ўтлар билан даволаш курси 4-5 ҳафтадан ошмаслиги керак.

Яна бир бор таъкидлаш жоизки, халқ табобтати ёрдамида даволаш усулини шифокор маслаҳатисиз танлаб бўлмайди. Аввало, ташхис қўйиш керак, кейин еса анъанавий даволаниш керак. Халқ тиббиёт рецептлари қўшимча сифатида ишлатилиши мумкин.

 

(Visited 151 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment