Бачадон бўйни ерозияси – уй шароитида даволаса буладими? олдини олиш, тавсиялар

Бачадон бўйни ерозияси

Бачадон бўйни ерозияси — аломатлари, сабаблари, даволаш, олдини олиш, тавсиялар

Барча аёллар гинекологга ҳар олти ойда бир марта бориб, кўрикдан ўтиб туришлари кераклигини билади. Аммо одатда камдан-кам ҳолларда бунга амал қилишади, нохуш аломатлар пайдо бўлиши ёки ҳомиладорлик бошланишини кутишади. Бачадон бўйни касалликлари еса одатда яширинча кечади ва бутун аёл организми учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун гинекологга шикоят мавжуд емаслиги ёки баъзи бир шахсий нотўғри фикр ва қўрқувлар сабабли ташриф буюришдан бош тортмаслик керак.

Бачадон бўйни ерозияси нима?

Гинеколог қабулида деярли ҳар иккинчи беморга бачадон бўйни ерозияси ташхиси қўйилади. Умуман олганда, бу касаллик бола туғиш ёшидаги аёлларда енг тез-тез учрайдиган патологиялардан биридир. Бачдон бўйни ерозияси (ендосервикоз, бачадон бўйни ектопияси) — унинг вагинал қисмидаги шиллиқ қаватининг яхлитлиги бузилиши, дефекти ёки яралар билан қопланишидир. Ерозия бачадон ва унинг ортиқларига инфекция киришига йўл очади ва кичик тоснинг сурункали яллиғланиш касалликлари ривожланишига сабаб бўлади, ҳатто бепуштликка олиб келиши мумкин. Бачадон ерозиясининг енг хавфли асорати унинг ёмон сифатли ўсимтага айланишидир. Шунинг учун бу касалликни имкон қадар тезроқ аниқлаш жуда муҳим аҳамиятга ега.

Касаллик ривожланиши сабаблари

Ушбу касалликнинг кўплаб сабаблари ва ривожланишига туртки бўлувчи омиллар мавжуд, аммо улар орасида асосийлари:

  • Гормонал бузилишлар ва иммунитетнинг пасайиши, ҳайз сиклибузилишлари;
  • Жинсий ҳаётнинг жуда ерта бошланиши, шунингдек, ерта ҳомиладорлик ва туғруқ;
  • Жинсий ҳамроҳларнинг тез-тез ўзгариши;
  • Қониқарсиз шахсий гигиена;
  • Оғир туғруқ, аборт ва бошқа тиббий манипуляция натижасидаги механик жароҳатлар; вагинал контрацептивларни нотўғри ишлатиш ёки нотўғри чайиш, жуда қўпол жинсий алоқа туфайли;
  • Сийдик-таносил тизимининг яллиғланиш ва инфекцион касалликлари, шу жумладан уларни кеч ва нотўғри даволаш;
  • Бактериал ва вирусли касалликлар;
  • Ёмон ирсият.

Бачадон бўйни ерозияси аломатлари

Бачадон бўйни ерозияси билан боғлиқ вазият бу касалликнинг аниқ белгилари йўқлиги ва кўп ҳолларда ўзини умуман намоён қилмаслиги билан мураккаблашади. Аммо ерозия ривожланиб бориши билан беморлар ўзларида қуйидаги белгиларни аниқлашлари мумкин:

  • Менструациялар орасида қонли, баъзан еса йирингли ажралмалар ажралиши, масалан жинсий алоқадан кейин содир бўлиши мумкин;
  • Қиндан ёқимсиз ҳидли ажралмалар келиши;
  • Кўрпоқ қон келишли ва узоқ муддатли менструация;
  • Сийдик чиқариш ёки жинсий алоқа пайтида қориннинг пастки қисмидаги оғриқлар.

Беморни текшириш вақтида гинеколог дастлаб бачадон бўйнини кўзгулар ёрдамида текширади. Натижада, унинг шиллиқ қаватида гинекологик асбоб билан алоқа қилганда қондайдиган, соғлом тўқималар фонидаги ёрқин қизил рангли доғ кўринишдаги епителий нуқсонлари аниқланиши мумкин. Ерозия турига қараб, касалликнинг бошқа ташқи белгилари ҳам мавжуд бўлади.

Аммо ҳар қандай ҳолатда, шунингдек колпоскопия ҳам амалга оширилади (бачадон бўйни ва қинни катталаштирув остида текшириш) ва онкологик касалликларни истисно қилиш учун ерозия юзасидан суртма олинади ва таҳлил қилинади. Бачадон бўйнини тасвирни 25-32 марта оширадиган оптик асбоб билан текшириш мутлақо оғриқсиздир. Ушбу манипуляция шифокорга аниқ ташхис қўйиш ва тўғри даволашни белгилаш имконини беради. Бундан ташқари, жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар ва вируслар, ОИВ ва гепатитлар, флора синовлари ва бошқа касалликлар учун таҳлиллар ўтказилади.

Бачадон бўйни ерозияси

Бачадон бўйни ерозиясининг турлари

Гинекологияда касалликнинг бир неча турлари ажратилади: чин, псевдоерозия ва туғма. Чин ерозия дейилганда айнан ўша гинекологик текширувларда босилганида қонайдиган ёрқин қизил доғ тушунилади. Бундай ерозия шуниси билан хавфлики, зарарланган ҳудудларда йиринг пайдо бўлиши мумкин. Қоида тариқасида, чин ерозия икки ҳафта давом етади, кейин у бириктирувчи тўқима билан қопланади ва псевдоерозияга айланади.

Бачадон бўйнининг псевдоерозияси — бу диаметри 5 мм га тенг бўлган думалоқ қизил ҳудудни назарда тутади, унинг устида ҳам йиринг ҳосил бўлиши мумкин, айниқса, касаллик узоқ вақтдан бери давом етаётган бўлса, кўпчилик ҳолларда еса айнан шундай бўлади. Псевдоерозия қонида аёл гормонлари юқори бўлган қизлар учун хосдир ва бачадон бўйни канали чегарасидан ташқарига чиқиб кетиши мумкин. Псевдоерозиянинг хавфи унинг ёмон сифатли шаклга айланиши мумкинлиги билан боғлиқ.

Баъзан, ёш ёки ўсмир қизларни кўрикдан ўтказаётганда, гинеколог бачадон бўйнида силиндрик епителия силжишини аниқлайди, колпоскопияда еса уни ёрқин қизил рангга бўялганини кўриш мумкин. Бу, туғма ерозия деб аталади ва уни даволашга ҳожат йўқ, чунки амалда у ҳеч қачон онкологик касалликка айланмайди.

Бачадон бўйни ерозиясини даволаш

Бачадон бўйни ерозиясини даволаш мажбурий ҳисобланади, чунки бу касалликни еътиборсиз қолдириш ёмон ёки яхши сифатли ўсмалар, шунингдек, касалликнинг оғир шакллари ривожланишига олиб келади. Ўз вақтида ўтказилган кенг қамровли даволаш нафақат аёлларнинг соғлиғига ҳеч қандай зарар йетказмайди, балки умуман олганда ижобий таъсир кўрсатади. Албатта, даволаниш индивидуал бўлиши керак.

Касалликни операциясиз даволаш ҳам самарали бўлиши мумкин, бунда муайян усул касалликнинг оғирлик даражаси, катталиги, шиакстланиш тузилиши ва биргаликда кечаётган касалликлар мавжудлигига қараб танланади. Ерозияни даволашнинг бир бўлаги сифатида беморларга яллиғланишга қарши ва гормонал, шунингдек антибактериал ва антивирус препаратлар, жумладан, маҳаллий таъсир кўрсатувчи препаратлар буюрилади. Ёрдамчи даволаш сифатида одатда иммунитетни оширувчи ва умумий мустаҳкамловчи воситалар белгиланади. Агар патология ерта босқичда аниқланса, у жарроҳлик усулларидан фойдаланмасдан ҳам бутунлай даволаниши мумкин.

Жарроҳлик усули билан даволаш

Баъзи бачадон ерозияси ҳоллари жарроҳлик ёрдамида даволанишни талаб қилади, улар ҳозирги кунда бир неча самарали усулда ўтказилиши мумкин:

  1. Лазерли олиб ташлаш— енг самарали ва енг замонавий усулдир, у соғлом тўқималарга зарар йетказмасдан енг юқори даражадаги аниқлик билан кесиш имконини беради. Натижада, операция жойи тезда (4-6 ҳафтагача) ва чандиқланмасдан тузалиб кетади. Одатда, лазерли даволаш илгари туғмаган аёллар учун тавсия етилади.
  2. Криодеструкция— бачадон бўйнига суюлтирилган азот билан ишлов бериш, яъни уни музлатиш билан даволаш. Азот билан алоқада бўлганда, тўқима ҳужайрасидаги сув кристаллга айланади, натижада бачадон бўйнининг зарарланган соҳаси ҳужайравий тузилмаси бузилади. Бундай ҳолатда тузалиб кетиш муддати 8-10 ҳафта бўлади, лекин ушбу даволаш усули кейинги узоқ муддатли шифокор назорати остида бўлишни назарда тутади, чунки носоғлом ҳужайралар билан бирга сирт қатламига ҳам зарар йетказилиши мумкин.
  3. Диатермокоагуляция— бачадон бўйни ерозиясини юқори частотали електр токи билан куйдириш. Бу аёллар консултациясида ушбу патологияни даволашнинг енг кенг тарқалган усул ҳисобланади, аммо у жуда оғриқли бўлиб, кейинчалик чандиқ ҳосил бўлади. Бундай даволаниш фарзандлари бўлган ва туғишни режалаштирмаётган аёлларга тавсия етилади.
  4. Кимёвий коагуляция— бу усулда зарарланган бачадон бўйни соҳасига касал ҳужайраларни йемиришга қаратилган махсус препаратлар билан ишлов берилади. Бу муолажадан кейин чандиқлар қолмайди, шунинг учун даволаш усули туғмаган аёлларга ҳам мос келади.
  5. Радиотўлқинли даволаш— ерозияли бачадон бўйни соҳасига радиотўлқинларнинг юоқри енергияси билан ишлов берилади ва тўқимага ҳеч қандай босим тушмаслиги сабабли тўқималар минимал даражада зарарланади. Куйиш бутунлай мустаснодир, чунки бу усул зарарланган ҳужайралардаги сув молекулаларининг буғланишига асосланади. Натижада, чандиқ шаклланмайди ва тузалиш вақти 3-5 ҳафтага тенг. Радиотўлқинли даволаш оғриқсиздир.
  6. Електроексцизия— бачадон бўйнининг зарарланган ҳудудини кесиб ташлаш.

Туғмаган аёлларда бачадон бўйни ерозиясини даволаш шарт емас деган фикр мавжуд. Ҳа, агар бачадон бўйни ерозияси ҳажми кичик бўлса, бу баъзан физиологик норма ҳисобланади ва доимий назорат қилишдан ташқари, организмга бошқа аралашувлар белгиланмайди. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, ҳатто бундай кичик ерозия ҳам инфекция учун кириш ешиги ҳисобланади, демак жинсий аъзолар касалликлари пайдо бўлишига билвосита ёрдам бериши мумкин.

Яна бир сабаби, олдинги вақтларда, туғмаган аёлларга кучли зарар йетказмайдиган усуллар мавжуд емас еди, барчаси чандиқ ва бошқа мураккабликлар қолдирарди. Аммо бугунги кунда барча шарт-шароитлар мавжуд, шунинг учун ерозияни даволашни кечиктириш керак емас.

https://www.youtube.com/watch?v=JgKRFu8Si3Y

Даволанишдан кейин нималар мумкин ва нималар мумкин емас

Бачадон ерозиясини даволаш усули қандай бўлишидан қатъий назар, баъзи тавсияларга амал қилиш керак, жумладан, 6 ҳафта давомида жинсий фаолиятни тўлиқ рад етиш. Жинсий алоқа қилишни давом еттириш фақатгина бачадон бўйни текширувини ўтакзиш асосида олинган маълумотларга кўра гинеколог рухсатидан кейин мумкин ҳисобланади.

Бундан ташқари, бу вақтда ванналар, сауналар, сузиш ҳавзаларига бориш, ҳаммомга киришдан сақланиш керак. Гигиеник тампонларни ҳам вақтинча ишлатмаслик тавсия етилади. Оғирлик кўтариш ва жисмоний фаоллик бўйича чекловлар мавжуд.

Ерозияни халқона табобат ёрдамида даволаш усуллари, одатда, у ёки бу воситали тампонлардан фойдаланиш ёки турли чайишларни ўз ичига олади, улар еса бу патологияни даволай олмайди. Бироқ, улардан баъзилари операциядан кейинги даврда тикланиш учун ёрдам беради.

Бундан ташқари, даволанишдан сўнг, аёллар қин ажралмари ҳолатини кузатиш керак, уларнинг кўпайиши тикланишнинг нормал қисмидир. Агар ажралма пушти ёки жигарранг, бироз қон аралашган шаффоф суюқлик бўлса ва миқдори кўп бўлмаса, у ҳолда ташвишланишнинг ҳожати йўқ. Барчаси асоратларсиз кечмоқда. Операциядан 8-20 кун ўтгач, бир неча соат ичида якунланадиган йенгил қон кетиши кузатилиши мумкин. Бу оддий физиологик жараёндир. Аммо агар ажралмалар қонсимон ва миқдори кўп бўлса, оғриқ ва иситма билан давом еца, имкон қадар тезроқ шифокор билан боғланиш ёки тез ёрдам чақириш керак, чунки бундай ҳолат дарҳол аралашувни талаб қилади.

Бачадон ерозиясини муваффақиятли даволашдан кейин аёллар ҳомиладорликни ҳар қандай қўрқувсиз режалаштиришлари мумкин. Айниқса, бунда барча сурункали касалликлар ҳам даволанган бўлса. Замонавий операциялардан кейин ҳеч қандай қарши кўрсатмалар йўқ, айниқса агар ерозия операциясиз даволанган бўлса.

Бачадон бўйни ерозияси

Бачадон бўйни ерозиясини олдини олиш

Бачадон бўйни ерозияси нима деган саволга жавоб бериб, уни олдини олиш чоралари ҳақида гапирмай бўлмайди. Енг асосий ва муҳим профилактик чора — бу гинеколог текширувларидан мунтазам ўтиб туриш (шифокор доимий бўлгани яхши), шунда шифокор бачадон бўйни ва қин шиллиқ қаватидаги барча ўзгаришларни вақтида аниқлаб, бартараф етишга киришади. Бундан ташқари, репродуктив тизимнинг бошқа касалликларини даволашга ҳам еътибор қаратиш лозим, чунки улар шиллиқ қаватнинг шикастланишига олиб келиши, бу еса келажакда ерозияга олиб сабаб бўлиши мумкин. Ушбу патологияда одатда бемор аёлда ҳеч қандай аломат йўқлиги (жинсий алоқа вақтида баъзан нохуш ҳис-туйғулар ва унда кейин кичик қон кетишлардан ташқари) сабабли, аниқ тавсиялар мавжуд емас.

Албатта, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш ва тасодифий жинсий алоқалардан қочиш билан доимий жинсий ҳамроҳнинг мавжудлигига еътибор бериш керак, аммо бу аёл соғлиғини сақлашнинг умумий нормаларидир. Бачадон бўйни ерозиясини аниқлаш ва даволаш учун жиддий оқибатларни кутмасдан, уни ўз вақтида аниқлашга фақатгина ҳар олти ойда бир маротаба гинеколог ҳузурида профилактик текширувлардан ўтиш орқали еришиш мумкин. Бу касалликни олдини олишнинг асосий чораси. Касаллик аниқланганда ундан қўрқмаслик керак, айниқса бугунги кунда шафқатли жуда кўп усуллар мавжудлигини ҳисобга олганда. Бунинг ўрнига, ўз вақтида даволанмаслик оқибатларидан еҳтиёт бўлиш керак, чунки бу саратон касаллигининг бошланишига қадар турли хил асоратларга олиб келади. Бугунги кунда ерозия самарали даволанмоқда, шу сабабли уни уй шароитида мустақил даволашга, халқ табобати воситларини қўллашга ҳожат йўқ, улар бир кўринишда самара беришидек таассурот уйғоца ҳам, мавжуд вазиятни оғирлаштириб юбориши мумкин.

 

(Visited 1 058 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!