Аёллар касаликлари Вульвовагинит қин яллиғланиши касаллиги

Аёллар касаликлари

Аёллар касаликлари Вульвовагинит қин яллиғланиши касаллиги

Вульвовагинит қин ва ташқи жинсий аъзолар (катта ва кичик жинсий болишчалари, фарж, қин бўсағаси) яллиғланиши касаллиги.

Касалликнинг ривожланишига шахсий гигиенага риоя қилмаслик, тухумдонларнинг қониқарсиз фалолияти, умумий сурункали касалликлар сабаб бўлади. Хилма-хил микроорганизмлар (стафило ва стрептококклар, трихомоналар, хламидийлар, замбуруғлар, вируслар ва ҳоказо) шамоллаш жараёнини қўзғатувчилар саналади. Сабабларига кўра касаллик куйидагиларга бўлинади:

• специфик вульвовагинитларга инфекциянинг муайян кўзғотувчилари сабаб бўлади (гарднереллез, генитал герпес, сўзак, кандидоз, миклоплазмоз, трихомониаз, хламидиоз);

• носпецифик вульвовагинитларга «одатдаги» микроорганизмлар (бактериал вагинитлар) ёки умумий касалликлар сабаб бўлади. белгилари

• Ажратмалар (оқ модда). Ажратманинг ташқи кўринишига қараб инфекция қўзғатувчи турини тахминан аниқласа бўлади. Масалан, замбуруғ келтириб чиқарган оғиз елимида (кандидоз) творогга ўхшаган оқ рангли лахтак-лахтак ажратмалар кузатилади («творогли ажратмалар»). Гарднереллезда ажратмалар тиниқ бўлиб, ёқимсиз ҳидга эга (балиқ ҳидига ўхшаш). Қуюқ оқ-сарғиш ёки сарғишяшил (йиринг рангли ажратмалар коккли микрофлора учун хос (бавосилда ҳам шундай бўлиши мумкин).

• Ташқи жинсий аъзолар терисининг қичиши, қизариши ва шишиши.

• Пешоб қилганда жизиллаш.

• Жинсий алоқа вақтида оғриқ. Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Турли ноқулайликлар сабаб бўлмаганида ҳам, ҳар қандай вульвовагинитда албатта даволаниш шарт, чунки инфекция нинг ичкарига (бачадон, бачадон найи) ёйилиши сурункали яллиғланишларни келтириб чиқариши мумкин, уни даволаш анча қийин кечади, кўпинча бу пуштсизликка олиб келади.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширув

Оқ модда, тери қичиши, ташқи жинсий аъзолар терисининг қизариши ва шишиши фақат вульвовагинитда эмас, балки аёл жинсий аъзоларининг бошқа кўплаб шамоллаш касалликлари (цервлцит, эндометрит ва ҳоказо)да учрайди. Шу боис умумий шифокорлик ва гинекологик кўрик, ташхис қўйиш учун одатдаги таҳлиллардан ташқари кўшимча усуллар ҳам кўлланади:

• кичик тос аъзоларини ультратовушли текширув;

• вульва, қин, хретро (пешоб йўли) ва бачадон бўйинчаси шиллиғини бактериологик ва цитологик текширув;

• касаллик қўзғатувчини аниқлаганда антибиотикларга чидамлилик тестлари ўтказиш ва ҳоказо.

Аёллар касаликлари

Аёллар касаликлари Муолажа

Муолажа одатда амбулатория (уй шароити) усулида ўтказилади. Оғир босқичда ётиб даволаниш, ташқи жинсий аъзоларни антисептиклар (калий перманганат, мойчечак дамламаси ва ҳоказо)нинг илиқ эритмаси билан кунда 2-3 марта ювиш, касал жойга ва умумий кўллашга мўлжалланган дори-дармонлар буюрилади.

Специфик вульвовагинитни аниқлаш чоғида қайталашнинг олдини олиш учун айни вақтда эрини ҳам даволаш шарт. Касаллик қўзғатувчининг турли антибактериал дориларга таъсирчанлигини бактериологик текширувлар маълумотларини ҳисобга олиб дорилар буюрилади.

Дорилар шифокор кўрсатмаси ва унинг назорати остида кўлланади. Уларни танлаш (номи, дорининг шакли ва ҳоказо) вульвовагинит сабаби ва оғирлигига боғлиқ. Кремлар, суртмалар, вагинал шамлар, пуркаш эритмалари кўринишдаги ташқи муолажа антибактериал дори воситалари энг кўп ҳолларда буюрилади. Ташқи муолажа учун антибактериал дори воситалари: Аминитразол (Нитразол) • Кетоконазол (Ливарол) • Клиндамицин (Далацин, Клиндацин) • Метронидазол (Трихопол) • Мирамистин • Нифуртел (Макмирор)• Повидонйод (Бетадин, Йодок сид) • Полижинакс • Полликрезулен (Ваготил) • Мойчечак доридармонлари (Ролмазулан Циклопирокс (Батрофен) • Цитеал. ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Қизилпойча гиёҳи 5 гр, тошчўп гиёҳи 10 гр, туятовон япроғи 10 гр, қичитқиўт япроғи 5 гр, итшумурт қобиғи 5 гр, игир илдизпояси 10 гр олиб аралаштирилади. Аралашманинг 2 ошқошиғини 2 стакан қайнатилган сувга солиб термосда бир кеча кундуз тиндирилиб, сузилади, Оғир кечаётган вагинитда кунда 3 маҳал ярим стакандан ичилади.

Қайин япроғи, қизилпойча гиёҳи, маймунжон новдаси, ялпиз япроғи, қирқбўғим гиёҳи тенг миқдорда олинади. Тўпламдан 5 гр ини 250 мл қайнатилган сувга солиб, сув ҳаммомида 10 дақиқа иситилиб, сузилади. Илиқ ҳолда ярим стакандан кунда 3 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин ичилади.

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари 50 гр маймунжон япроғини 1 л қайнатилган сувда 1 соат тиндирилиб, сузилади. Киннинг сурункали яллиғланишида, оқчилда пуркаш учун ишлатилади.

Нўш пиёз қирғичда қирилади, қирилган пиёзни 10х10 см ўлчамдаги докага қўйиб, тугилади ва қинга 8-12 соат қўйилади (бемор ўзи бажаради). Қин шиллиқ пардасининг трихомонадли яллиғланишида қўлланади.

Саримсоқпиёз майда қилиб қирилади (ёки ёввойи саримсоқпиёз янчилади), уни 10х10 см катталикдаги дока парчасига қўйиб, тугилади-да, қинга тиқиб қўйилади. Кундузи 3-4 соат, ундан кўпроқ ҳам туради. Трихомонад вагинитда қўлланади. Туятовон япроғи 50 гр ини 1 л қайнатилган сувда дамлаб 1 соат тиндирилади ва сузилади. Кин, оқманинг сурункали шамоллашида сепилади.

Мойчечак гули, ғозпанжа гиёҳи 5 гр дан олиб аралаштирилади. Аралашмадан 1 ошқошиғини 2 стакан қайнатилган сувда дамлаб, тунда термосда тиндирилади ва сузилади. Кинга сепишда ишлатилади.

Зубтурум гиёҳи, мойчечак гули тенг миқдорда олиниб, 2 ошқошиғини 0,5 л қайнатилган сувга солиб 1 соат тиндирилади ва эрталаб ва кечкурун сепилади.

Аёллар касаликлари

(Visited 125 times, 4 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!