Ayol va erkak

Ayol va erkak munosabatlari

1. Бир қошиқ сув билан ютгудек… Еркак киши кўзи билан севади, деб ешитганмисиз, тўғри айтишибди. Акс ҳолда шоирларимиз «ойдан-да гўзал, кундан-да гўзал» деб шеъру ғазаллар битишмасди. Албатта, ўзига яраштириб кийинган, тобида пардоз-андоз қилиб, юриш-туришни жойига қўядиган кўҳлик қиз-жувонлар кимга ҳам ёқмайди, дейсиз? Буёғи, соч турмаги, маникюр, педикюр, яна бир балолар… Хуллас, ота-боболар «онангни отангга бепардоз кўрсатма», деб бежиз айтишмаган…


2. Нозу фироғингдан аканг… Аёл кишининг енг катта қуроли, бу — унинг нозу карашмаси, деган екан бир донишманд. Ахир ширин овозда, нозик жилмайиб, нафис ҳаракатлар билан ўз ҳаракатини билдиришга шай турган қайси аёл еркак кишини худди мумдек еритмайди. Шундай екан, азиз аёллар, ўз гапириш услубингиз, сўз бойлигингиз, қўл ҳаракатларингиз — ҳамма-ҳаммасини назоратга олинг. Бегингизга бошқалар қош қоқиб, унинг жонини олишини истамасангиз, бу ишни ўзингиз қилганингиз маъқул.

https://www.youtube.com/watch?v=8WtHLpL2XyA&t=3s

3. Аёл ҳамиша сирли бўлиши керак Ҳар доим турмуш ўртоғингиз сиздан нимадир янгилик топиши керак. Ҳа, тан олиш керак, биз еркаклар янгиликка ўчмиз. Шу боис, ўзаро саломлашганда ҳам «Нима янгиликлар?» деб сўрашамиз. Оилада ҳар ҳар куни бир янгилик билан лол қилишга интилсангиз, ошиғингиз олчи бўлади. Фақат бу янгиликлар чўнтагимизни қуритадиган бўлмаслиги керак-да.

 

4. Қўлингиз дард кўрмасин! Еркак кишининг кўнглига йўл унинг ошқозони орқали ўтишини биласиз-а? Аслида ўзимизга қолса-ку, битта помидор ва бир бурда нон билан ҳам қорнини алдаб кетаверамиз. Аммо аёл зоти бизни ром етишни истар екан, дастурхонга бор меҳрини бериши, уни турфа ноз-неъматлар билан тўлдириши керак. Шунинг учун, бегингиз учун таом ҳозирлар екансиз, худди давлат аҳамиятига молик ишни бажараётгандек ўта еҳтиёткорлик билан ҳаракат қилинг.

 

5. Сариштали хотин — фариштали хотин Енди бу ҳақда гап сотиб бошингизни оғритмасам ҳам бўлади. Тозалик, саранжом-саришталик ҳар бир ўзбек аёлига хос бўлган хусусият. Уйдаги тартибсизлик ҳар қандай еркакни, айниқса, у ишдан чарчаб келганида ғашига тегади. Бу ғашлик албатта, оилавий муносабатларга ҳам таъсирини ўтказмай қолмайди. Бўш вақт топдингизми, уйга, тозаликка бағишланг.

 

6. Еркакларни асранг аёллар!
Еркакнинг кийим-кечаги, пояфзали, шахсий ашёлари ҳамиша тоза ва ўрнида бўлиши керак. Унутманг, узилган тугма ўз-ўзидан қадалиб қолмайди, сўкилган чок ўзича тикилмайди. Акс ҳолда ерталаб хўжайин «Аяси, бугун қайси кўйлагимни кияй, ёқаси кириними ё тугмаси йўғини», деб сарғайиб туради…

 

7. Ерингизга дўст бўлинг Ерингизга нима ёқса, сиз ҳам ёєтирасизми? У сизга ўн еттинчи марта ҳикоя қилиб бераётган болаликда єўшнисининг боғига ўғирликка тушгани ҳақидаги ҳикояни катта қизиқиш билан тинглай оласизми? У билан ёнма-ён ўтириб, мухлислик қилаётган жамоанинг ўйинини жўшиб томоша қила оласизми?

У айтиб берган латифага ҳатто тушунмасангиз ҳам, қотиб-қотиб куласизми? Унда сизга тан бериш керак. Сиз тўғри йўдан бораяпсиз.

8. Аёл енг аввало она демак Бола туққаннинг ҳаммасиям она бўлавермайди, дейишади. Тўғри. Гап фақат туғишда емас, Болага меҳр, тарбия ва еътибор бера олишда. Болаларга шу даражада яхши еътибор қаратингки, турмуш ўртоғингиз сизни нафақат аёл, балки она сифатида ҳам ҳурмат қила олсин.

 

9. Ўзингизни такомиллаштириб боринг Аёл киши ер истаган ҳамма нарсани миридан-сиригача билиши лозим. Аммо ҳеч қачон еридан ақлли кўринишга уринмаслиги керак. Ер зотининг табиати шунақа-да, хотин унинг ҳар бир маслаҳатини худди Луқмони ҳакимнинг ҳикматларидек ҳайрат ила қабул қилса, ўзига яхши.

 

10. Пул топишни ҳам унутманг Тўғри, хотинни едириш, ичириш, кийдириш, ҳамма еҳтиёжларини таъминлаш еркакнинг зиммасидаги вазифа. Бироқ аёл киши фақат ернинг топган-тутганига кўз тикиб ўтираверса ҳам бўлмайди. Ахир қадимгилар билиб айтганда: «Ерга қарадинг — ерга қарадинг!» Шунинг учун ҳадеб тозаликни ер чўнтагидан бошламасдан, ўз юкингизни ўзингиз кўтаришга ҳам ўрганинг. Еҳтимол, сиз ерингиздан кўпроқ пул топарсиз.

 

Шунда ҳам буни ҳеч қачон унинг юзига солманг: «Барибир, сиз топган бир сўм пулнинг баракаси бор», деб турсангиз, ергинангизнинг ҳам ишлари юришиб кетади.

 

11. Ҳар доим яхши кайфиятда бўлинг. Ҳа, ҳар доим! Ернинг кайфияти ҳам сизнинг юз ифодангизга қараб ўзгариши мумкин. Хотин зотининг ҳамиша қовоғидан қор ёғиб турадиганидан асрасин. Агар сиз яхши кайфиятда бўлсангиз, ҳаммаси жойида бўлади. Урушиш учун баҳона қидириб турган жаноб ер ҳам тўнғиллаб-тўнғиллаб жим бўлади-қолади.

 

12. Ерни ҳадеб тергайверманг! «Нега кеч қолиб келаяпсиз? Нега телефонимни кўтармайсиз? Нега телефон банд еди? Сиздан қанақа атир ҳиди келаяпти? Котибангизнинг сочи қанақа?» Бундай саволлардан имкон қадар тийилинг.

 

Шу ер сизники. Барибир от айланиб қозиғини топади. Кўчада аёллар кўп, тўғри, лекин сизнинг тепакал ерингиздан бошқа чиройли, келишган еркаклар ҳам тиқилиб ётибди. Шу учун ортиқча тергов, шубҳа-гумонлар билан муносабатларга рахна солманг.

 

ЕРКАК ВА АЙОЛ МУНОСАБАТЛАРИГА ИЛИҚЛИК КИРИТИСҲНИНГ 10 УСУЛИ…
Узоқ йиллар давомида бахтли, тотув яшаб келаётган оилаларда ҳам ер-хотин муносабатларини такомиллаштириб туриш зарур.

 

Бунинг учун йенгил йўллардан бири – бу муносабатларга илиқлик киритиш. Бола-чақа, уй-рўзғор ишлари айнан шу нарсани камайтириб қўяр екан.

1. Кўпинча оилада романтиканинг йўқлигига вақт йетишмовчилиги сабаб бўлади. Ҳафтада бир марта ўзингиз учун, яъни ер ва хотин бир- бирингиз учун вақт ажратинг.

 

Бир кеча. Болаларни бувиларига олиб бориш мумкин ахир, енг асосийси бир бирингиз билан ягона қолинг. Шу кечада телефон, телевизор ва бошқа еътиборни жалб қилувчи нарсаларни ўчириб қўйинг, фақат сиз ва суюкли ёрингиз.

 

Майин романтик мусиқа қўшимча бўлиши мумкин. Албатта бундай кеча икковингизга ҳам руҳий ва жисмоний лаззат олиб келиши аниқ.

 

2. Оилада иложи борича доим бирга овқатланинг. Ерталабми, кундузими ёки кечки нонуштами, бирга бўлсангиз муносабатларингиз илиқ болади.

 

3. Еркаклар, аёлингизни гул билан ёки бўлмаса арзимаган бир совға билан байрамда емас, балки кунда хурсанд қилиб туринг.

 

4. Бирга ёлғиз бўлганингизда телевизорни ўчириб қўйинг.

 

5. Еркаклар аёлларига байрам қилиб, айрим кунларда ошхонада ошпазлик қилиши лозим.

 

6. Чарчаган бўлсангиз, шунчаки ёқимли мусиқа тинглаб бир-бирингиз қучоғингизда бўлиб суҳбатлашиб ўтиринг, чарчамаган бўлсангиз бир-бирингизни севинг (жинсий алоқа билан шуғулланинг).

 

7. Болаларни ухлатиб бўлгач, тезда уйқуга кетманг, бир оз бир бирингизга вақт ажратинг.

 

8. Агар жинсий алоқага вақтингиз бўлмай қолса (янги туғилган чақалоқ, оғир иш), у ҳолда бир бирингизни қучоқлаб, ўпиб туришни унутманг.

 

9. Кунда бўлган воқеалар ҳақида бир бирингиз билан суҳбатлашинг, маслаҳатлашинг – бу жуда яқинлаштиради.

 

10. Доим хаёлингизда суюкли инсонингиз ҳақида яхши фикрларни йиғиб юринг. Манба: узбабй.уз

(Visited 797 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH