Атеросклероз ДАВОЛАШ нималардан кочиш керак нима мумкун эмас

Атеросклероз ДАВОЛАШ

Атеросклероз даволаш усуллари хакида

Атеросклероз йирик ва ўрта артерияларнинг (аорта, юрак, мия, кўл ва оёқлар артериялари ва ҳоказо) сурункали касаллиги бўлиб, томирлар ички деворига ёf моддаларининг тошма
кўринишида (холестерин ва бошқа липидлар хилтлар) тўпланиб қолишидан иборат.
Атеросклеротик тошмаларда бирлаштирувчи тўқиманинг ўсиши ва кальций тузларининг тўпланиши артерия тешикларининг аста-секин торайиб, бутунлай ёпилиб қолишигача олиб келади.

Бу касалланган артерия орқали озиқланувчи аъзонинг сурункали, аста-секин ортиб борувчи қон билан таъминлашнинг етишмовчилигини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, артерия тешиги тромб билан қаттиқ беркилиб қолиши мумкин (Тромбоз), бу артерия озиқлантирадиган аъзоларда (инфаркт) ёки баданнинг бир қисмида некроз
ўчоғи (қорасон) ҳосил бўлишига олиб келади.

• Атеросклероз кўпроқ 50-60 ёшдаги эркакларда ва 60 дан ошган аёлларда учрайди, бироқ касалликнинг анча олдин ривожланиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас (гиперхолестеринемиянинг
наслдан наслга ўтиш шакли ва ҳоказо).

• Шубҳасиз, атеросклероз ривожланишида хавфли омилларнинг аҳамияти жуда катта. Улардан айримларини тузатиб
бўлмайди (ёш, эркак жинси, наслдан-наслга ўтиш омилларини), баъзиларини даволаса бўлади: артериал гипертензия, гиподинамия, озиқ маҳсулотларида жониворлар ёғини ҳаддан
ташқари кўп истеъмол қилиш (уларда холестерин мўл бўлади), чекиш, липид алмашинувининг бузилиши (гиперхолесстеринемия, дислипидемия), қандли диабет, қоннинг кўп қуюлиши шундан келиб чиқади.

Атеросклероз ДАВОЛАШ

Атеросклерознинг БЕЛГИ (СИМПТОМ)ЛАРИ

• Ташқи кўриниши бемор ёшига қараганда кексароқ кўринади, вазни ортиб кетади.

• Ксантомалар холестериннинг терида сариқ доғ кўринишида (юнон. «ксантос»сариқ дегани), одатда тирсак, қовоқларда
тўпланади. Ксантомлар умумий холестерини жуда юқори бўлган
атеросклерозда наслий гиперхолестеринемияда учрайди.

Гиперхолестеринемия қонда умумий холестерин миқдорининг 5,2 ммоль/л ёки 200 мг/ дл (мг %) дан ортиқ тўпланишидир. Касалликнинг наслий шаклида бу кўрсаткич меъёрдан
4-5 баравар ортиб кетиши кузатилади.

• Атеросклерознинг бир неча хавфли омилларининг бирикуви бошқа белгилар бўлмаган тақдирда ҳам бир неча омилларнинг бир вақтда мавжудлиги атеросклерозни фаол даволаш
учун асос бўлади.

Тананинг қайси аъзоси ёки қисми кўпроқ зарарланганлигига қараб атеросклероз сабаб бўлган турли касалликларни фарқлаш мумкин. Улар алоҳида ҳам, биргаликда ҳам учрайди.
Юрак артериялари (коронар артерия) атеросклерози:

• тўш ёки юрак атрофида оғриқ уйғотиб, чап қўлга ўтади;

• юрак нотекис уради, музлаб қолгандай бўлади, тез-тез ура
бошлайди;

• жисмоний зўриқишларда нафас бўғилади (қ. Аритмиялар,
Миокард инфаркти, Юракнинг ишемик касаллиги, Стенокардия).
Бош мия артериялари атеросклерози:
бош айланади;

• хотира ёмонлашади;

• бош оғрийди ва ҳоказолар (қ: Инсульт).

Оёқ артериялари атеросклерози:

• артериялар уриши сусаяди ёки тиниб қолади (сон, тизза
кўзининг ости, товон орқаси);

•болдир мушаклари зирқираб оғрийди (юрганда оғриқ пайдо бўлиб, тинч ҳолатларда йўқолади);

•оёқ кафтининг яра-некротик ўзгаришлари (касалликнинг
сўнгги босқичларида) ва ҳоказолар.
Буйрак артерияларининг атеросклерози:

• бош айланади;
бош оғрийди ва ҳоказо (артериал гипертензия).
Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?
Юқорида тилга олинган хатар белгилари ва омиллари пайдо бўлганда липидалмашинуви ва юрак-қонтомир тизими ҳолатини текшириш учун шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Атеросклероз ДАВОЛАШ

Атеросклерозда ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ

Текшириш

Муайян касалликка боғлиқ одатдаги умумий тиббий кўрик
ва таҳлиллар тайинлашдан ташқари, ташхис қўйиш учун липид алмашинуви ва юрак-томир тизимининг ҳолатлари текшириб кўрилади.

Липид алмашинувини текшириш.

Одам қонидаги холестерин оқсил билан бириккан бўлади.
Бу моддалар липопротеидлар деб аталади. Энг янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, одам танасида холестерин икки асосий кўриниш (фракция)да бўлар экан:

• кичик зичликдаги липопротеидлар холестерини ателосклероз, атероген холестерини пайдо бўлишига сабаб бўлади;

• катта зичликдаги липопротеидлар холестерини атеросклероз, антиатероген холестеринининг ривожланишига тўсқинлик қилади.

Атеросклероз чоғида липид алмашинуви бузилишлари муолажа услуб ва воситаларини тўғри танлаш учун энг камида
икки асосий кўрсаткични аниқлаш зарур:

• умумий холестериннинг тўпланиши;

• катта зичликдаги липопротеидлар холестерининг тўпланиши.

Олинган маълумотлар асосида атерогенлик коэффициенти
(Ка) ҳисоблаб чиқилади.

Гарчи умумий холестерин миқдори меъёрда бўлса ҳам, Ка
3,5 дан юқори бўлган чоғида атеросклероз ривожланишининг
хавфи юқори бўлиб, унинг ривожланишига кенг имконият туғилади.

Юрак-томир тизимини текширишда:

• Электрокардиография (шу жумладан, велоэргометрия);

• Допплерография;

• Реовазография;

• Рентгеноконтрастли ангиография ва бошқалар ўтказилади.
Даволаш

Атеросклероз ривожланишига сабабчи бўладиган барча омилларга қарши қилинадиган ҳаракатлар даволаш асосини ташкил этади. Бунда чекишни ташлаш, гиподинамияни бартараф
этиш (жисмоний фаолликни ошириш, жисмоний машқлар),
артериал босим ва қонда қанд миқдорини назорат қилиш, овқатланиш режимли бўлаши керак. Шу қоидаларга риоя қилинганда қонда холестерин миқдорини мўътадиллаштирувчи махсус дорилар ичишга ҳожат қолмайди.

Парҳез. Семиришда ҳам (қ. Семириш), озишда ҳам (қ. Озиш)
бадан саломатлигини барқарор сақлаш овқатланишдаги энг
муҳим тадбир ҳисобланади.

Атеросклерозда овқатланишнинг асоси чекловдир, баъзан
эса ёғ ва холестеринга қаттиқ тўйинган (мия, жигар, буйрак,
серёғ гўшт, колбаса, ёғли сут маҳсулотлари) озиқ-овқат маҳсулотларидан, шунингдек, пазандалик ёғлари, қаттиқ маргаринлардан воз кечиш лозим.

Ўсимлик ёғлари ва денгиз балиғининг ёғлари, енгил маргаринлар, ёнғоқлар, ёғсиз сут маҳсулотлари фойдали ҳисобланади. Овқатдаги рацион умумий қувватидаги ёг улуши ёг, шу
жумладан, холестерин алмашинуви бузилишига боғлиқ равишда 20 % гача пасайиши мумкин.

Ўсимлик ёғлари (ёки балиқ ёғини кўп истеъмол қилиш балиқ ёғи ёки биологик жиҳатдан фаол қўшимчалар ҳисобига) баданда кислородга тўйинмаган зарарли моддаларнинг тўпланишига имкон беради. Eғсиз мол ва парранда гўшти, ёғи олинган творог, ҳафтасига 2-4 тадан тухум тавсия этилади.

Eг таркиби камайиши муносабати билан қувват камайишининг ўрнини қоплаш учун углеводлар кўпроқ истеъмол қилинади. Озуқа маҳсулотлари, энг аввало, сабзавот,
хўл мева, ёнғоқлар, шунингдек, донли ва шунга яқин маҳсулотлар билан овқатланиш муҳим ҳисобланади.

Витаминлар етишмовчилигини яхшилаш учун кунлик меъёрдан ошмаган миқдорда ярим витаминли дорилар билан озуқа
рационларини тўлдириш, кунига 1-2 донадан ярим витаминли ҳапдорилар ичган маъқул.

Кўплаб текширишлар шуни кўрсатадики, алкоголли ичимликларни меъёрида оз-оздан истеъмол қилган одамлар уни суиистеъмол қилган ёки бутунлай воз кечган одамларга қараганда узоқроқ яшар экан. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти алкоголни атеросклероз муолажасида восита сифатида деб
тавсия этмайди, бироқ қизил узум мусалласи ва бошқа ичимликларни мўътадил миқдорда истеъмол қилишга ҳам қарши
лик қилмайди: соф алкогол ҳисобидаги (этил спирти) эркаклар учун кунига 20 мл ва аёллар (ҳомиладор ва эмизикликлидан ташқари) учун 10 мл истеъмол қилиш зарарсиздир, деб
ҳисобланади.

Серёғ ва холестеринли овқатларни камроқ истеъмол қилиш айрим пазандалик қоидаларини мол ва парранда гўштларидаги ёғларни кесиб ташлашга; иссиқ ишлов бериш олдидан парранда терисини шилиб ташлашга, мол ва парранда гўшти шўрвасини совутиб, юзасида қотган ёғларни олиб ташлашга, сабзавотни гўштга кўшиб пиширмасликка (чунки сабзавот ёғни ўзига қаттиқ шимиб олади), таомномаларда ёғ миқдорини 25-30 % га туширишга (янги сутни ёғи олинган ёки ёғсиз сут билан, ёғли сметанани сутга алмаштиришга); овқат пиширганда ёғ миқдорини камайтириб юборадиган тез қизувчи идишдан фойдаланмасликка, сигир сути, маргарин ёки сутни гуручли, макаронли, картошка пюрели таомларга қўшмасликка, қаймоқларнинг сутсиз турларидан фойдаланмасликка (одатда, улар таркибида пальма ёки кокос ёғининг тўйинган ёғли кислоталари бўлади) ёрдам беради.

Препаратлар. Коннинг липид спектрини мўътадиллаштирувчи препаратлар (гиполипидемик воситалар) фақат шифокор тавсияси билан ва липид алмашинуви кўрсаткичларини лаборатория назорати остида истеъмол қилиш зарур. Шифокорлар кўпинча статинлар (жигардаги холестерин синтезини йўқотади), фибратлар (холестерин даражасини прасайтиради) ва никотин кислотаси препаратлари (липид алмашинувини меъёрлаштиради)ни буюрадилар.

• Статинлар: Аторвастатин (Аторис, Липримар) • Ловастатин (Мевакор, Медостаптин, Ровакор) • Правастатин (Липостат) • Розувастатин (Крестор) • Симвастатин (Вазилип, Зокор)

• Флувастатин (Лескол).

• Фибратлар: Безофибрат (Холестенорм) • Фенофибрат (Липантил) • Ципрофибрат (Липанор).

• Никотин кислотаси препаратлари: Аципимокс, Эндурацин.

Эфферент (сорбцион) терапия

• Атеросклерознинг мураккаблашган шаклларида липид алмашинувини мўътадиллаштириш учун эфферент терапиянинг
турли усуллари қўлланади. Одатдаги муолажа самарасизлиги
ва умумий холестериннинг ғоят юқори миқдордалиги бунга
кўрсаткич ҳисобланади. Уларни кўпинча наслий гиперхолестеринемияда истеъмол қиладилар.

• Муолажанинг сорбцион усуллари қоннинг бадандан ташқарида махсус аппаратда жойлашган сорбентлар орқали фильтрланиш (гемосорбция, плазмосорбция) ёки бемор қони плазмасини алмаштириш (плазмоферез, плазмаалмашув) ҳисобига ортиқча холестеринларнинг бартараф бўлишини таъминлайди.
Уларнинг таъсири сезиларли бўлиши учун муолажаларни қисқа
муддатли (2-3 ҳафта) ва кўп маротаба такрорлаш талаб этилади.

Атеросклероз ДАВОЛАШ

Атеросклерозда Жарроҳлик муолажаси ёрдама берадими?

• Кон таъминоти бузилишига барҳам бериш учун аорта, юрак артериялари, бош мия, буйрак, оёқларда турли хил жарроҳлик ишлари бажарилади. Консерватив муолажанинг самарасизлиги ва артерия томирининг сезиларли қисқариши (диаметри 50% дан ортиқроқ), одатда, жарроҳлик муолажасининг бажарилишига сабаб бўлади. Рентгенологик назорат остида томирни тешиш орқали бажариладиган кичик инвазив аралашуви сингари (баллонли ангиопластика, стентирлаш ва бошқ.) очиқ жарроҳлик ишлари (протезлаш, шунтлаш, ангиопластика ва ҳоказо) ҳам қўлланилади.

• Айрим ҳолларда липид алмашинувини мўътадиллаштириш учун ичакда (ингичка ичакнинг бир қисмини олиб ташлаш) ва жигарни кўчириб ўтказишда жарроҳлик ишлари бажарилади. Бундай аралашувларга холестерин даражасининг жуда
баландлашиб кетиши ва гиперхолестеринемиянинг ирсий шакли сабаб бўлади, зеро уларни консерватик терапия билан тузалишнинг иложи бўлмай қолади.

Атеросклерозда ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР уй шароитида даволаш

Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Ўрмон ёнғоқлари (лешиналар) ва хурмони мунтазам истеъмол қилиш атеросклероз ривожланишининг олдини олишда ёрдам беради.
Атеросклероздан келиб чиққан гипертония муолажаси учун асалли ёнғоқни 45 кун давомида 100 гр дан истеъмол қилинади. Дастлабки кунда 3 дона ёнғоқдан бошлаш мумкин.

Саримсоқпиёз қайнатмаси ҳам фойдалидир. Бунда: 1 стакан
сувга бир бош саримсоқни солиб, 1 дақиқа қайнатилади,
сўнг совутилади. Кунига 1-2 ош қошиқдан ичилади.

Юрак ва томирларни соғломлаштириш учун саримсоқпиёз
настойкаси тавсия этилади: бир шиша ароққа (0,75 л.)
1 чойқошиқ қирилган саримсоқпиёз солинади, қоронғи
жойга қўйиб қўйилади (яхшиси, бемор ётган каравот тагига). Бир ой сақланади. Докада сузиб олиниб, бир ой
давомида кунига 3 маҳал 40 томчидан ичилади. Бир йилдан кейин муолажа такрорланади.

Qaysi yoshda nikoxdan o`tish eng omadli sanaladi Erkaklar va Ayollar uchun

200 гр янги карафс кўкати, 200 гр асал аралаштирилади ва
5 дақиқа қайнатилади. Бир ҳафта давомида кунига уч маҳал
бир ош қошиқдан ичилади.

Чой ўрнига четан (рябина) ёки бодрезак мевалари настойкаларини ичиш ҳам фойдалидир. Бунда: 2 ош қошиқ қуруқ мева
термосга солинади, 0,5 л қайноқ сув қуйилади, 2 соат тиндирилиб қўйилиб, докада сузилади ва кунда 2 маҳал ичилади.
Икки қошиқ йўнғичқа бошини тепадаги япроқчалари билан қўшиб икки стакан қайноқ сувли термосга солинади, бир
соат тиндирилиб, кунига уч марта бир стаканнинг учдан бирича ичилади.
Бу меъёрдаги артериал босимли атеросклерозда, қулоқ шанғиллаганда, бош айланганда, бедорликда беморга ёрдам беради. Муолажа муддати 3 ой
6 ойдан кейин муолажа яна такрорланади.

* * *
Қонда холестерин даражасини пасайтириш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш керак:

• Ортиқча вазнни йўқотиш

Атеросклероз ДАВОЛАШ

Чекишни ташлаш. Атеросклерозда зарарли одатлардан кутилиш керак

• Жисмоний фаолликни ошириш (жисмоний машқлар, 5-7
км масофага юриш ё чопиш, сузиш, томорқада ишлаш, чанғида сайр қилиш, тоза ҳавода серҳаракат спорт ўйинларини ўйнаш
ва ҳоказолар).

• Еғсиз гўшт истеъмол қилиш (уй паррандаси ёки ёғсиз мол
гўшти, қуён гўшти), аммо бу бир ҳафтада 500 гр дан ошмаслиги керак.

• Хонаки парранда гўштини истеъмол қилиш (териси шилиниши шарт).

• Таомлар
рўйхатидан колбаса маҳсулотлари, ичак-чавоқлар
ва сариёғни чиқариб ташлаш керак.

• Кўпинча балиқ ва денгиз маҳсулотларидан ҳафтасига 500 гр
дан кўпроқ истеъмол қилиш.

• Пишлоқни камроқ ейиш.

• Еғи ажратилган сут (ёки ёғи 1,5 % дан ошмасин) ва ёғсиз
сут маҳсулотларини истеъмол қилиш.

• Кунига камида 40 гр клетчатка истеъмол қилиш (у асосан
ҳўл мевалар, дон, сабзавот, дуккакли ўсимликлар таркибида
катта миқдорда мавжуд) керак.

• Ўсимлик ёғлари истеъмол қилиш (зайтун, кунгабоқар, рапс,
зиғир ёғлари).

• А.РР,С ва Е витаминларини микроэлементларга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш. Кундалик таомлар сирасига ундирилган дон, пивобоп хамиртуруш, микроэлементлари бўлган
поливитаминларни қўшиш.
• Каҳва ва аччиқ чойни кам ичиш.

• Кўпи билан бир стакан оқ мусаллас (қизили бўлса ундан
ҳам яхши) ёки кўпи билан кунига 50 гр ароқ ичиш мумкин.

Атеросклероз ДАВОЛАШ

(Visited 855 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!